"Ер ислоҳоти стратегиясининг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги халқаро симпозиуми
Республика иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларини ривожлантиришда илм-фаннинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, фан ва техниканинг муҳим илмий ва технологик муаммоларини хал этиш, халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик кўламини кенгайтири каби, илм-фан соҳасининг барча жабҳаларида ёш олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда улар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорликни кучайтириш, илм-фан соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини оширишга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманларни ўтказиш бўйича Президентимиз томонидан барча олимларимиз, шунингдек, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича олимлар олдига ҳам улкан вазифалар қўйилди. Бу вазифаларнинг энг муҳими республикамиз фани, иқтисодиётининг ривожланишига ер ресурсларидан самарали фойдаланишда олимлар ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиши лозимлиги таъкидланди.
Мазкур симпозиум Ўзбекистон республикаси Президентининг “олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил
5 июндаги ПҚ-3775 сон қарори ҳамда “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирплари тўғрисида”ги
2019 йил 17 июнади ПФ-5742-сон; “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон; “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 24 май кунлари “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида “ЕР ИСЛОҲОТИ СТРАТЕГИЯСИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР" мавзусидаги халқаро симпозиум ўтказилди.
Мазкур тщплам юыоридаги вазифаларни амалга оширишни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасалари талабалари, магистрантлар ва ёш олимлар учун мўлжалланган