ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
153
БОҒЛАНИШЛИ НУТҚНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТИЛ ВA ТAФAККУР
УЙҒУНЛИГИНИ ТAЪМИНЛАШНИНГ ТЕХНОЛОГИК КОМПОНЕНТЛAРИ
Олимжон Ешимбетов
Тошкент гуманитар фанлар университети ўқитувчиси педагогика фанлари бўйича фалсафа
фанлари доктори PhD
https://doi.org/10.5281/zenodo.8132475
Аннотация
. Боғланишли нутқни ривожлантиришда тил вa тaфaккур уйғунлигини
тaъминлашнинг технологик компонентлaри бошланғич синф ўқитувчилари ўз иш
фаолиятида янги усул ва методларни танлаб, ўқувчиларнинг нутқи, ҳиссий идрок қилиши
ва интеллектуал ривожланиши.
Калит сўзлар:
Усул, метод, идрок, нутқ, эртак, фразеология, этимология, мақсад.
TECHNOLOGICAL COMPONENTS OF ENSURING THE HARMONY OF
LANGUAGE AND THINKING IN THE DEVELOPMENT OF CONNECTED SPEECH
Abstract.
The technological components of ensuring the harmony of language and thinking
in the development of connected speech are the speech, emotional perception and intellectual
development of students by primary school teachers, choosing new methods and techniques in
their work activities.
Key words:
method, method, perception, speech, fairy tale, phraseology, etymology,
purpose.
ТЕХНОЛОГИЧЕСКИЕ СОСТАВЛЯЮЩИЕ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ГАРМОНИИ
МЫШЛЕНИЯ ЯЗЫКОВОЙ БА В РАЗВИТИИ СВЯЗНОЙ РЕЧИ
Аннотация.
Технологические составляющие обеспечения гармонии языка и
мышления в развитии связной речи учителя начальных классов развивают речь,
эмоциональное восприятие и интеллектуальное развитие учащихся, выбирая в своей
трудовой деятельности новые методы и приемы.
Ключевые слова:
метод, метод, восприятие, речь, сказка, фразеология,
этимология, цель.
Бошланғич мактабда ўқув жараёни марказида индивидуаллаштириш ва
интеграциялаш тамойилларига амал қилиниб, нутқни ривожлантириш бўйича иш олиб
борилади. Бошланғич синф ўқитувчилари ўз иш фаолиятида янги усул ва методларни
танлаб, ўқувчиларнинг нутқи, ҳиссий идрок қилиши ва интеллектуал ривожланиши учун
дарсларни диверсификация қилишга уринадилар. Бунинг учун ўзбек халқ эртакларида
фразеологик иборалар билан учрашганлиги сабабли ўқувчиларнинг фразеологик
бирикмаларга мурожаат қилиш фойдалидир. Масалан,
оғзи қулоғида, бурни кўтарилган
каби. Бу ибораларнинг маъносини тўлиқ англаш учун улар бадиий асарга мурожаат
этишлари лозим. Баъзи ҳолларда фразеологик бирикмалар этимологияси ва улар
англатадиган маъно ўқувчилар нутқини бойитиши қатори улардаги қизиқувчанлик ва
кузатиш сифатларининг ҳам ривожланишига туртки бўлади.
Бундай дарслардан сўнг болаларда янги сўз ва ибораларни ўрганишга рағбат пайдо
бўлади ва мустаҳкамланади. Тавсия этилган дарс парчалари аниқ мақсадга эга:
ўқувчиларнинг сўз бойлигини ривожлантириш ва кенгайтириш зарурлиги назарда
тутилади.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
154
М.Саидовнинг ёзишича, она тили дарсларининг асосий мақсади ўқувчиларни
мустақил ва ижодий тафаккур қилишга, фикрни нутқ шароитига мувофиқ ҳолда оғзаки ва
ёзма шаклда ифодалашга ўргатишдир. Муаллиф ўқув топшириқлари амалий мақсадларга,
яъни ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини шакллантиришга қаратилиши зарурлигини
таъкидлар экан, луғат бойлигини кенгайтириш, сўзни ўрнида қўллаш, гапларни
кенгайтириш ва торайтириш, мазмунини сақлаган ҳолда шаклини ўзгартиришдан
иборатлигига урғу қаратади. Нутқий фаолиятни ривожлантиришга доир вазифалар ишлаб
чиқариш жараёнининг содда ва илмий тасвирини бера олиш, кузатган, ўқиган ёки эшитган
воқеа-ҳодисаларини таҳлил қилишга оид ўқув топшириқлари сирасига киради [2; 122-б.].
Бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқини ривожлантириш таълим-
тарбия ишларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу боис барча турдаги ишлар
ўқувчиларнинг фаол иштирокида амалга оширилади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг мулоқотга
жалб этилишини таъминлаши, ўзбек тилида сўзлашишдан чўчимаслигини уқтириши керак.
Масалан, сифатларни ўрганишда вазифалар фойдали ва қизиқарли бўлиши керак: от сўз
туркумига қуйидаги белгиларни билдирувчи сифатларни қўллаш:
бўй, белги, миллат, ақл
ва бошқалар. (Болалар
баланд, паст, меҳрибон
ва ҳоказо сўзларни доскага ва дафтарларга
танлаб ёзадилар).
Ушбу сифатларнинг луғавий маъноси тушунтирилади. Болаларга матнлар танлаш
таклиф этилади:
Дераза ойнасидан новдалар синфхонага қарайди. Улар ям-яшил рангда.
Ёзинг, сифатларни топинг, атрибутни белгиланг
.
Шунингдек, қуйидаги мазмундаги машқлар ёзма нутқ ривожига ижобий таъсир
кўрсатиши тажрибалардан ҳам яхши маълум:
1-mashq. Nuqtalar o‘rnini to‘ldiring.
1. Shahrizmida yangi binolar quril… (-moqda, -ni).
2. Poytaxtimiz go‘zal bo‘l… (-gan, -moqda).
3. Yurtimizda meva va sabzavotlardan mo‘l hosil olin … (-adi,- ing) [1; 8-б.].
Янги вазифа сифатида ҳикоя тузиш ва ёзиш юклатилади. Бу иш тури ўқувчиларда
ижобий ҳис-туйғу ва мотивацияни уйғотади, нутқни яхши ривожлантиради. Ҳолбуки,
болаларни миллий илдизлар билан боғлаш керак. Ўзбек тилини ўқитиш жараёнининг
этномаданий йўналиши замонавий гуманитар таълимнинг муҳим ва долзарб вазифаси
бўлиб, кўп миллатли минтақа, кўп тилли Ўзбекистон шароитида унинг аҳамияти ортиб
бормоқда.
Этномаданий мерос, аввало, тилнинг лексик таркибида, унинг хусусий маъноларига
кўра фарқланувчи жиҳатларини таҳлил қилишда, жумладан, сўз ва унинг лексик маъносини
ўрганишда ўзбек халқнинг миллий руҳини ўзида мужассам этувчи матнларга мурожаат
қилишни мисол тарзида кўрсатиш мумкин. Бунда ўзбекона анъана, қадрият, урф-одат ва
маросимларнинг аҳамияти кўзда тутилади. Жараённинг муваффақиятли кечиши
ўқитувчининг ижодкорлиги, ўз устида мустақил ишлаши, новаторлиги ва касбий
тайёрлигига боғлиқ.
Ғ.Ҳамроев тўғри кўрсатганидек, ўқувчилар нутқий малакаларининг шаклланишига
замин яратувчи фонетика, имло, талаффуз, пунктуация бўлимларини ўқитишда
машқлардан мунтазам фойдаланиш, қолган бўлимларни эса, топшириқлар асосида ўқитиш
самаралироқ натижа бериши асосий вазифадир [3; 14-б.].
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
155
Қуйидаги вазифани бажариш орқали ўқувчилар матн тузиш кўникмаларини эгаллаб
оладилар ҳамда боғланишли нутқ соҳибига айланади:
Биринчи чивин. Қуёш янада кучлироқ исий бошлади. Оқимлар минғирлади. Биринчи
қушлар келди. Офтоб рўйчанг босган бурчак кақаради, бир чивин уйғониб кетди. У ерда
қиш бўйи ухлади. Пашша эмаклаб чанг билан қопланган тош устига уйқусираб ва секин
чиқибди. У деразадан офтобда қизишиб, учиб, минғиллаб ғувиллади.
Оғзаки ҳикоя тузиш кўникмасини ҳосил қилиш учун ўқитувчи экскурсияларда
ташкил этиладиган кузатишлардан фойдаланади.
REFERENCES
1.
Rafiyev A., Muxamedjanova G., Ziymuhamedova. O‘zbek tili. Ta’lim rus va qardosh tillarda
olib boriladigan maktablarning 3-sinfi uchun darslik. – Toshkent: O‘qituvchi, 2019. – 129 b.
2.
Саидов М. Ўзбек мактабларининг 5-синфда она тилитаълими жараёнида тафаккурни
ривожлантирувчи ўқув топшириқлари ва улардан фойдаланиш методикаси. Пед. фан.
номз. ... дисс. Тошкент, 2000. – 147 б.
3.
Ҳамроев Ғ.Ҳ.
Умумий ўрта таълим тизимида фонетикага доир ўқув материалларининг
методик таъминотини такомиллаштириш. Пед. фан. бўй. фалс. док. (PhD). – Cамарқанд,
2019. – 52 б.
4.
4.О.Ешимбетов. бошланғич синф ўқувчиларининг ўзбек тилидан боғланишли нутқини
ривожлантириш методикаси. (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар
мисолида) Пед. фан. бўй. фалс. док. (PhD) … дисс. Тошкент, 2022. – 119 б.