Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш: муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари
Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарда инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг алоҳида жиҳатларига бағишланган. Мақолада инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг маълум босқичлари таҳлил қилинган, айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари ёритиб берилган. Инвесторларнинг ЭИЗлар доирасида фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган ҳамда ушбу йўналишда айрим давлат органлари ваколатлари кўриб чиқилган, шу жумладан ер ажратиш жараёни ва уни такомиллаштириш йўллари ҳам. ЭИЗлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш йўллари келтирилган ва ЭИЗ органларининг йиғилишларини ўтказиш механизмини яхшилашнинг маълум йўналишлари кўрсатиб ўтилган. Айрим давлат органлари фаолиятида электрон ҳужжат алмашинувини татбиқ қилиш ва амалий фойдаланиш, инвестицион аризаларни кўриб чиқишдаги камчиликларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир муаммоли масала бўйича тегишли тавсиялар
берилган.