Мақолада С2 умуртқасининг жароҳатланиши бор 18 беморнинг даволаниш натижалари берилган. Шундан эркаклар –15 (83,3%), аёллар–3(16,7%). Беморлар ўрта ёши 18 дан 47 ёшгача, ўртача 31 ёш. Травма механизми бўйича йўл-транспорт ҳодисалари –12 (66,6%) ҳолат, баландликдан йиқилиш – 4 (22,2%), сувга шўнғиш–2 (1,2%). Неврологик статусда цервикалгия синдроми устун бўлган, умуртқапоғонаси бўйин соҳасида ҳаракатларнинг чекланганлиги, оёқ ва қўлларда парезлар кузатилган. Гало-аппаратни қўллаш суяк фрагментлари силжишини рационал йўқотишга, краниовертебрал соҳанинг анатомик боғлиқлигини тиклашга ва бўйин умуртқаларини бирданига фиксация қилишга ва беморни эрта активлаштиришга ва реабилитация қилишга имкон беради. Уни қўйишга кўрсатма барча суяк деформацияларида бўла олади. Агар редукция ёрдамида силжиш регресси бўлса, даволашни кейинчалик Гало-аппарат ёрдамида қилиш керак. Окципитоспондилодезга кўрсатма бўлиб Гало-аппарат ёрдамида силжишни тўғрилаб бўлмаса ва С 2 умуртқанинг қўпол деформацияси кузатилса