Доктор ахборотномаси № 1—2018
65
УДК 618.2.4:002.513
ЁРДАМЧИ РЕПРОДУКТИВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН КЕЙИНГИ
ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒРУҚНИНГ КЕЧИШИ
Б.Б. Негмаджанов, Ф.Б. Шодмонов, Ф.И. Ганиев, Г.Б. Арзиева,
М.Дж. Маматкулова, В.О. Ким
Самарқанд Давлат Тиббиѐт Институти,
№2 Акушерлик ва гинекология кафедраси
Таянч сўзлар:
Ҳомиладорлик, ѐрдамчи репродуктив технологиялар, туғруқ.
Ключевые слова
: Беременность, вспомогательные репродуктивные технологии, роды.
Key words
: Pregnancy, аssisted reproductive technologies, delivery.
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан кейинги ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни такомиллаштириш
мақсадида 24 нафар аѐл ўрганилди. ЁРТдан кейинги ҳомиладорлик 75% ҳолатларда бола тушиши хавфи,
41,7% ҳомиладорлик қусиши, 33,3% ҳолатларда гипертензив бузилишлар, 25% аѐлларда ҳомила ҳаѐтига
таҳдид солувчи ҳолат, 25% ҳолатларда кам сувлилик ѐки кўп сувлилик билан асоратланди.
ТЕЧЕНИЕ БЕРЕМЕННОСТИ И РОДОВ ПОСЛЕ
ВСПОМОГАТЕЛЬНЫХ РЕПРОДУКТИВНЫХ ТЕХНОЛОГИИ
Б.Б. Негмаджанов, Ф.Б. Шодмонов, Ф.И. Ганиев, Г.Б. Арзиева, М.Дж. Маматкулова, В.О. Ким
Самаркандский государственный медицинский институт
Кафедра акушерства и гинекологии №2
С целью изучения особенностей ведения беременности и родов у женщин после вспомогательных репродук-
тивных технологий наблюдено 24 беременных женщин. Беременности после ВРТ осложнились угрозой пре-
рывания беременности в 75% случаев, рвотой беременности в 41,7%, гипертензивными нарушениями в 33,3%,
состояниями угрожающих жизни плода в 25% случаев и мало- и многоводием - 25% наблюдаемых.
THE COURSE OF PREGNANCY AND DELIVERY AFTER
ASSISTED REPRODUCTIVE TECHNOLOGIES
B.B. Negmadjanov, F.B. Shodmonov, F.I. Ganiyev, G.B. Arziyeva, М.J. Mamatqulova, V.O. Kim
Samarkand State Medical Institute
Department of Obstetrics and Gynecology №2
With the purpose to study the management aspects of pregnancy and delivery at women conceived by assisted repro-
ductive technologies (ART), 24 pregnant women have been investigated. Pregnancies after ART have complicated
with threatened abortions in 75% of cases, gestational vomiting in 41,7%, hypertensive disorders in 33,3%, conditions
threatening to fetuses’ life in 25%, and oligo-/ polyhydramnios in 25% of cases.
Мавзунинг долзарблиги.
Ёрдамчи репродуктив технологияларнинг (ЁРТ) мукаммаллашуви ва амалиѐтга кенг
кўламда жорий этилиши туфайли кўплаб фарзандсиз оилалар ота-оналик бахтини ҳис
этишга муваффақ бўлмоқдалар. Бугунги кунда ЁРТ нафақат най ўтказмовчилиги бўлган
аѐлларда, балки обструктив азооспермия, тухумдон етишмовчилиги ва ноаниқ этиологияли
бепуштликдан азият чекаѐтган жуфтликларга ҳам фарзанд кўришга имконият яратмоқда
[1,2]. Айрим ривожланган Ғарб давлатларида экстракорпорал уруғлантириш усули табиий
йўл билан фарзанд кўрмаѐтган оилаларнинг 15-20% ида қўлланилмоқда [1,3,4,5].
Шу билан бирга ЁРТ билан боғлиқ акушерлик ва перинатал муаммолар сони ҳам аста-
секин ошиб бормоқда. Турли тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ЁРТ дан кейинги
ҳомиладорликда ўз-ўзидан бола тушишлари 44% гача, муддатдан олдинги туғруқлар 37%
кузатилади. Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботига кўра, ЁРТ дан кейинги
ҳомиладорликларнинг 73% игина тирик бола туғилиши билан якунланади [2,6,7,8].
Шуларни эътиборга олиб, ЁРТ амалиѐтидан кейинги ҳомиладорликни олиб бориш ва
туғруқни якунлаш муаммоси акушерлик амалиѐтида ҳам доим алоҳида долзарблик касб
этиб келган.
Ишнинг мақсади:
Ёрдамчи репродуктив технологиялардан кейинги ҳомиладорлик ва
туғруқни олиб боришни такомиллаштириш.
Б.Б. Негмаджанов, Ф.Б. Шодмонов,...
Доктор ахборотномаси № 1—2018
66
Текшириш материали ва услублари.
Самарқанд шаҳар 2- ва 3-сонли туғруқ комплекслари ҳамда Вилоят перинатал
марказларида 2015-2017 йиллар мобайнида ЁРТ йўли билан ҳомиладор бўлган ва туққан
аѐлларнинг туғруқ тарихлари ва уларнинг болаларининг ривожланиш тарихи ўрганилди
(n=24). Шунингдек, ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечиш ҳусусиятларини қиѐсий таҳлил
қилиш мақсадида 24 нафар табиий йўл билан ҳомиладор бўлган аѐллардан иборат назорат
гуруҳи ҳам ўрганилди. Ҳар иккала гуруҳдаги аѐллар тасодифий танлаш (рандомизация)
йўли билан танланган. Иккала гурухдаги аѐлларнинг ѐши, ижтимоий келиб чиқиши ва
маълумотида фарқлар катта ва бу ҳомиладорлик кечишига катта таъсир қилади. Шунга
қарамай, аѐлларни ѐш бўйича, ѐки ижтимоий келиб чиқиши ва маълумоти бўйича бир-
бирига мослаштиришнинг иложи бўлмади: бунга сабаб ЁРТ дан кейинги ҳомиладор бўлган
аѐлларнинг камлигидир.
Мазкур аѐлларнинг ҳаммаси проспектив усулда бевосита кузатув ва актив олиб бориш
асосида тадқиқ этилди.
Олинган натижалар чизиқли статистик таҳлил усуллари бўйича қайта ишланди. Бунда
Microsoft Excel, v 7,0 электрон жадвали имкониятлари ва махсус статистик формулалар па-
кетидан фойдаланилди. Ўрта арифметик қиймат, унинг стандарт ҳатоси, фарқланиш
ишончлилиги (достоверность различия), дисперсия, Стьюдент бўйича тарқалиш даражаси,
Пирсон бўйича корреляция коэффициенти, Стьюдент бўйича t – мезони каби статистик
кўрсаткичлар ҳисобланди. Олинган натижалар таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар
чиқарилди.
Тадқиқот натижалари.
Текширилган жами 48 нафар аѐллар яшаш жойи, ѐши ва маълумоти бўйича
солиштирилганда, улар орасида катта фарқ борлиги кўринди. Масалан, асосий гуруҳда 36-
40 ѐш оралиғидаги аѐллар 41,7% бўлиб, энг катта гуруҳни ташкил этади. Назорат гуруҳида
эса аксинча, 25 ѐшгача бўлган аѐллар энг кўпчиликни ташкил этади (33,3%). Асосий
гуруҳда аѐлларнинг 1/3 қисмини шаҳарлик аѐллар ташкил этади, назорат гуруҳида эса
аксинча, қишлоқ аѐллари 58,3% ни ташкил этган. Худди шундай, аѐлларнинг маълумоти
тўғрисидаги кўрсаткичлар таҳлил қилинганда ҳам асосий гуруҳдаги аѐлларнинг тенг ярми
(50%) олий маълумотли бўлгани ҳолда, ўрта ва ўрта-махсус маълумотлилар 41,7% ни (ҳар
бири 20,8% дан) ташкил этди. Назорат гуруҳида эса, аксинча, ўрта, ўрта-махсус ва олий
маълумотлилар деярли бир хил (мос равишда 29,2%, 33,3% ва 33,3%) учраган.
ЁРТ дан кейинги ҳомиладорлик қусиши, ҳомиладорликдаги гипертензив бузилишлар,
бола тушиши хавфи бир қатор асоратлар билан кечади (1-диаграмма).
Диаграмма 1.
Асосий ва назорат гуруҳларида ҳомиладорлик асоратлари
Оригинальная статья
Доктор ахборотномаси № 1—2018
67
Диаграммадан кўриниб турганидек, барча ҳомиладорлик асоратлари ЭКУ қилинган
аѐлларда табиий ҳомиладор бўлган аѐлларга нисбатан анча кўп учраган. Айниқса, бола
тушиш хавфи ЁРТ дан кейинги ҳомиладорлик учун ҳарактерли асорат бўлиб, аѐлларнинг
75% ида кузатилган, назорат гуруҳида эса бор-йўғи 25%, яъни 3 баравар кам. Худди
шунингдек, ҳомиладорлик қусиши асосий ва назорат гуруҳларида мос равишда 41,7% ва
25%, гипертензив бузилишлар 33,3% ва 20,8%, ҳомила ҳаѐтига таҳдид солувчи ҳолат
(ҳомиланинг ноаниқ ҳолати) мос равишда 25% ва 12,5%, кам ва кўп сувлилик эса 16,7% ва
12,5% учраган. Ниҳоят, муддатдан олдинги туғруқлар ЁРТ дан кейинги аѐлларда 33,3%
содир бўлган бўлса, назорат гуруҳида 8,4%, яъни 4 баравар кам кузатилди.
Акушерлик асоратларидан ташқари, асосий ва назорат гуруҳларидаги аѐлларда сома-
тик касалликлар ҳам ўрганилди. Соматик касалликлар орасида камқонлик биринчи ўринда
туради: асосий гуруҳда 33,3% ва назорат гуруҳида 45,4%. Назорат гуруҳида камқонликнинг
кўпроқ учраши анамнезда ҳомиладорлик ва туғруқлар кўплиги ҳамда туғруқлар орасидаги
интергравидар интервалнинг қисқалиги билан боғлиқ. Ундан кейинги ўринларда буйрак
касалликлари (мос равишда 29,2% ва 20,8%) ва эндокрин касалликлар (мос равишда 33,3%
ва 20,8%) туради. Юрак-қонтомир, ошқозон-ичак ва асаб касалликлари нисбатан камроқ
учраган.
Нафақат ЁРТ дан кейинги ҳомиладорлик, балки туғруқ ҳам ўзига хос кечиш хусусият-
ларига эга. ЁРТ дан кейинги туғруқ акушер-гинекологдан катта тажриба ва билим талаб
қилади. Энг аввало шуни назарда тутиш керакки, ЁРТдан кейинги туғруқларнинг 1/3 қисми
муддатдан олдин содир бўлади (диаграмма 2).
Диаграмма 2. Туғруқ содир бўлган гестация муддати
Юқорида айтиб ўтилганидек, асосий гуруҳда туғруқларнинг 33,3% муддатдан олдин
содир бўлган, шулардан 12,5% 24-31 ҳафталик гестация муддатида бўлиб, болаларнинг ваз-
ни 700 граммдан 1600 граммгача бўлган. 5 нафар аѐлда (20,8%) туғруқ 32-36 ҳафталик ге-
стация муддатида содир бўлди, уларда болаларнинг вазни 1800 дан 2650 граммгача бўлган.
Туғруқларнинг 2/3 қисми ўз муддатида содир бўлган.
Назорат гуруҳида фақат 2 та аѐлда муддатдан олдин туғруқ содир бўлди (32 ва 35
ҳафталик муддатларда), қолган барча туғруқлар ўз муддатида содир бўлган.
Ниҳоят, туғруқни якунлаш усули ҳақидаги маълумотлар қуйидаги диаграммаларда
ифодаланган (диаграмма 3).
Диаграммалардан кўриниб турганидек, асосий гуруҳда туғруқларнинг 87,5% қисми
кесар кесиш операцияси билан якунланган. Шулардан 70,8% режали кесар кесиш, 16,7%
Б.Б. Негмаджанов, Ф.Б. Шодмонов,...
Доктор ахборотномаси № 1—2018
68
Диаграмма 4. Текширилган аѐлларда перинатал касалликлар структураси
шошилинч кесар кесиш операцияси бўлган. Фақат 12,5% туғруқлар табиий туғруқ йўллари
орқали содир бўлган. Бу аѐлларда муддатдан олдинги туғруқлар бўлиб, уларни операцияга
тайѐрлаш ѐки операцияга олиш учун етарли вақт бўлмаган, яъни улар туғруқнинг иккинчи
даврида, ѐки биринчи давр охирида келган. Назорат гуруҳида бу кўрсаткичлар бутунлай
тескари, яъни туғруқларнинг 66,7% табиий туғруқ йўллари орқали, 33,3% кесар кесиш йўли
билан амалга оширилган. Кесар кесиш операцияларидан 16,7% режали, 8,4% и шошилинч
равишда амалга оширилган.
Кузатилган аѐлларда перинатал касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари қуйидаги диаграм-
мада акс эттирилган (диаграмма 4). ЁРТ дан кейинги аѐлларда перинатал касалланиш
кўрсаткичи 33,3% ни ташкил этди. Перинатал касалликлар орасида чақалоқлар асфиксияси
биринчи ўринда туради – 29,2%. Нафас олиш бузилиши синдроми (чала туғилган
чақалоқларда) 20,8%, неврологик статуснинг бузилиши (марказий нерв тизимининг
гипоксик – ишемик зарарланиши, МНТ қўзғалиш синдроми, перинатал энцефалопатия)
16,7%, ҳомила ўсишининг чегараланиш синдроми (ҲЎЧС) 12,5%, ҳомиланинг она қорнида
инфекцияланиши (ҲОҚИ) 8,4% чақалоқларда кузатилган. Назорат гуруҳида перинатал
касалланиш кўрсаткичи 25% бўлиб, чақалоқлар асфиксияси 20,8%, НОБС 8,4%, неврологик
Диаграмма 3. Асосий ва назорат гуруҳларида туғруқни якунлаш усули
Оригинальная статья
Доктор ахборотномаси № 1—2018
69
статус бузилиши 8,4%, ҲЎЧС 4,2% ва ҲОҚИ 8,4% ни ташкил этган. Бу кўрсаткичларнинг
ҳаммаси асосий гуруҳга нисбатан сезиларли даражада паст.
Шундай қилиб, нафақат ЁРТ дан кейинги ҳомиладорлик, балки туғруқ ҳам бирқатор
асоратлар – чақалоқлар асфикцияси, нафас олиш бузилиши синдроми, неврологик статус
бузилиши, гипотрофия ва она қорнида инфекцияланиш каби асоратларнинг кўплиги билан
кечади. Шунинг учун ҳам, ЁРТ дан кейинги ҳомиладорликлар имкон қадар кесар кесиш
операцияси билан якунланади ва бу тўғри тактикадир. Бизнинг кузатишларимизда кесар
кесиш операцияси 87,5% ни ташкил этган. Шунга қарамасдан туғруқ асоратлари назорат
гуруҳидан юқори. Агар мазкур туғруқлар таббиий туғруқ йўллари орқали билан олиб
борилганда асоратлар сони бундан ҳам баланд бўлиши аниқ эди.
Хулосалар.
ЁРТдан кейинги ҳомиладорлик 75% ҳолатларда бола тушиши хавфи, 41,7% ҳомила-
дорлик қусиши, 33,3% ҳолатларда гипертензив бузилишлар, 25% аѐлларда ҳомила ҳаѐтига
таҳдид солувчи ҳолат, 25% ҳолатларда кам сувлилик ѐки кўп сувлилик билан асоратланади.
Муддатдан олдинги туғруқлар ЁРТ дан кейинги аѐлларга назорат гуруҳига нисбатан 4
баравар кўп, яъни 33,3% ҳолатларда кузатилади.
ЁРТ дан кейинги туғруқларнинг 87,5% кесаркесиш операцияси билан якунланди.
Фақат 12,5% туғруқ таббий йўллар орқали содир бўлган, бунга сабаб уларда муддатдан ол-
динги туғруқ кузатилиб, туғруқ муассасасига жуда кеч – туғруқнинг иккинчи ярмида ѐки
биринчи давр охирида келган.
Перинатал касалланиш кўрсаткичи ЁРТ дан кейинги аѐллар гуруҳида 33,3% ни таш-
кил этди. Касалликлар орасида асфиксия 29,2%, нафас олиш бузилиши синдроми 16,7%
ҳомила ўсишининг чегараланиш синдроми 12,5%, ҳомиланинг она қорнида
инфекцияланиши 8,4% чақалокларда кузатилган.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Аржанова О.Н., Корсак В.С., Орлова О.О., Пайкачева Ю.М. Проблемы вынашивания беременности
после ЭКО // Проблемы репродукции, 2011, Т.5, № 3, С. 54-58.
2. Болтович А.В., Ермаков Н.В., Ульянова и др. Проблемы ведения беременности после ЭКО // Научный
вестник. Тюменской Медицинской Академии, 2014, №1, С. 68-69.
3. Витязева И.И. Течение, ведение и исход беременности после лечения бесплодия методами вспомога-
тельной репродукции // Дисс. канд. мед. наук, М., 2009, С 178.
4. Aboulghar V., Mansour K, Serour G. A textbook of in vitro fertilization and assisted reproduction. Recombi-
nant follicle-stimulating hormone in the treatment of patients with history of severe ovarian hyperstimulation
syndrome // Fértil. Steril. 2010. 66(5). P. 760.
5. Baird D.T. Factors influencing to outcome of assisted procreation: Abstracts of the 2-nd Joint ESCO ESHRE
meeting, Milan. Human Reproduction. 2000. P. 34.
6. Cohen J., Mourzon J. de. Outcome of IVF pregnancies in Europe. Human Reproduction: Abstracts of the 2nd
Joint ESCO-ESHRE meeting. Milan, 2015. P.167-87.
7. Tanbo T., Dale P. O., Lunde O. Obstetric outcome in singleton pregnancies after assisted reproduction // Ob-
stet. Gynecol., 2012, 86, 188-192.
8. Tarlatzis B.C., Bill H. Survey on intracytoplasmic sperm injection: report from the ESHRE ICSI Task Force.
Euro pean Society of Human Reproduction and Embryology // Hum. Reprod. 2012. Vol.2. Suppl.2. P.171-177.
Б.Б. Негмаджанов, Ф.Б. Шодмонов,...