➤
Jurnallar
Konferensiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 4 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
№ 4 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
Jurnal:
Иқтисодиёт ва таълим
Nashr qilingan:
01.07.2020
Ulashish
Статьи
Иқтисодиётнинг инновацион моделининг назарий жиҳатлари
Мақолада инновацион иқтисодиётни шакллантиришда фойдаланиладиган моделларнинг назарий асослари ўрганилган ҳамда жаҳон иқтисодиётида мавжуд “евроатлантик модель”, “шарқийосиё модель”, “муқобил модель” ҳамда “уч спираль” моделлари таҳлил қилинган ва устуворликлари очиб берилган.
Дурбек Ахмедов, Камолиддин Нуманов
6-14
53
12
Batafsil o'qish
Инновацион кластерлар: илм-фан ва бизнес ҳамкорлиги
Мақолада инновацион кластерларни яратишда давлат, бизнес ва илм-фаннинг ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинган. Бизнесни ташкил қилишнинг бошқа вариантлари билан таққослаганда инновацион кластерларнинг афзалликлари, инновацион муҳитни фаоллаштириш ва такомиллаштириш механизмлари очиб берилган.
Ўткир Маҳкамов
19-23
26
7
Batafsil o'qish
Иқтисодий ўсишда инвестиция меъёри ва уй хўжаликлари истеъмолининг ўзаро боғлиқлиги
Мақолада Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг йиллик ўсиш суръатларига инвестицияларнинг йиллик ўсиш суръати, инвестиция меъёри ва уй хўжаликлари истеъмол харажатларини таъсири эконометрик модел асосида тадқиқ этилган ва унинг 2030 йилларгача бўлган баъзисли, инерцион ва мобилизацион прогнозлари ишлаб чиқилган.
Бахтиёр Хажиев, Мамажан Маматов
29-33
41
10
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг концептуал асослари ва хориж тажрибаси
Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётдан фойдаланишнинг хориж тажрибаси бўйича фикр юритилган ҳамда рақамли иқтисодиётдан фойдаланиш таҳлили амалга оширилган. Бундан ташқари Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг қўлланилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, рақамли иқтисодиёт имкониятлари, харажатларни камайтириш хусусиятлари ва унинг ривожланишига ҳисса қўшадиган ахборот коммуникация технологияларини қўллаш бўйича фикр-мулоҳазалар баён этилган.
Бахтиёр Маъмуров
38-43
96
64
Batafsil o'qish
Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий алоқадорлиги аграр соҳани инновацион ривожланишининг асоси
Аграр соҳани инновацион ривожлантириш, инновацион технологияларни яратиш ва самарали жорий этиш фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳамкорлигисиз мумкин эмас. Мақолада илм-фан, таълим ва бизнеснинг чуқур интеграциялашуви орқали ўз университетларининг илмий-маърифий фаолиятини такомиллаштирган қишлоқ хўжалиги ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси ёритиб берилган. Инновацион корпоратив ҳамкорлик масалалари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари мисолида кўриб чиқилган ва фан-таълим-ишлаб чиқариш циклини ташкил этишга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланган.
Нигора Ашурметова
56-62
111
14
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда рақамли банкни ривожлантириш йўллари
Мақолада Ўзбекистонда банкларни трансформациялаш жараёнида рақамли хизматларни янада ривожлантириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва рақамли банкингни жорий этишнинг афзал жиҳатлари ёритиб ўтилган.
Малика Умарова, Маъсуда Мўминова
68-77
44
9
Batafsil o'qish
Капиталлар таркибини оптималлаштиришнинг классик назариялари ва улардан акциядорлик жамиятлари фаолиятида фойдаланиш
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида капиталларнинг шаклланиши ва уларнинг ишлатилишининг назарий жиҳатлари кўриб ўтилган, капиталларни оптимал таркибини билан боғлиқ муаммолар ўрганилган. Миллий иқтисодиётда капиталлар бозорининг қай даражада ривожанганлигига қараб, молиялаштиришнинг комбинацион вариантларини танлай олиш имкониятлари, акциядорлик жамиятлари томонидан молиялаштиришнинг муқобил вариантларини танлаш, уларнинг активларга инвестициялаш самарадорлигини ифодаловчи активлар даражаси, ўз ва қарз капиталлари нисбатлари таҳлили амалга оширилган.
Рая Карлибаева
91-100
35
9
Batafsil o'qish
Соғлиқни сақлаш муассасаларида acocий вocитaлap ҳисобини юритиш орқали харажатларни оптималлаштириш
Мазкур мақолада соғлиқни сақлаш муассасалари асосий воситаларининг ҳисобга олиниши, эскириши. Acocий вocитaлapни aмopтизaция қилинaдигaн қиймaтини бeлгилaниши, уларнинг ишлатилиши, уларга ҳисобланаётган эскириш, кирими ва чиқими билан боғлиқ жараёнлар ва соғлиқни сақлаш тизимида амортизация ҳисоби билан боғлиқ мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар келтирилган.
Нодира Шанасирова
105-110
88
6
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда асосий воситаларни ҳисобга олишнинг амалий жиҳатлари
Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида корхоналарнинг молиявий имкониятларини яхшилаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш жараёнига замонавий техника-технологияларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараёнда корхоналарда асосий воситалар ҳисобини юритиш жиддий эътибор талаб қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу мақолада корхоналарда асосий воситаларни ҳисобга олишнинг амалий масалалари таҳлил қилинган ва бу борада амалий тавсиялар берилган.
Абубак Мухаметов, Баҳодир Матрасулов, Акмал Абдувоҳидов
111-114
58
8
Batafsil o'qish
Маҳаллий буджетлар даромад базалари барқарорлигини такомиллаштириш
Мақолада маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шаклланиши ва даромадларнинг асосий йўналишларини белгилаш масалалари ёритилган
Нодира Соатова
125-130
107
14
Batafsil o'qish
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг ривожланиш босқичлари
Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ривожланиш босқичлари ва республикамизда тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ёритилган.
Шахло Эргашева, Рано Маннапова
136-142
57
9
Batafsil o'qish
Автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини оптималлаштириш
Мақолада саноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантириш ва уни оптималлаштиришнинг назарий-услубий жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантириш жараёнига таъсир кўрсатувчи омилларнинг комплекс тавсифи амалга оширилган. Автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда бошқарув стратегиясини оптималлаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Мухиддин Султонов
148-152
88
13
Batafsil o'qish
Транспорт хизматларига мавжуд талабни бошқаришда маркетинг тадқиқотларининг аҳамияти
Ушбу мақолада мамалакатнинг иқтисодий ижтимоий ривожланишида йўловчи ташиш хизматларининг тутган ўрни, йўловчилар томонидан билдирилаётган талабни бошқаришда маркетинг тадқиқотларини аҳамияти ўрганилган. Шунингдек “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ қатнов йўналишларида маркетинг элементларини бошқариш механизми ишлаб чиқилган.
Машхур Акбаров
152-156
33
7
Batafsil o'qish
Интернет савдоси орқали автомобиллар савдосини модернизация қилиш
Ушбу мақолада, жаҳон автомобиль бозори ўрганилиб, онлайн-савдонинг ижобий ва салбий томонлари кўриб чиқилган, шунингдек, автомобиль бозорида талаб кўрсаткичлари келтирилган. Муаллифлар ахборот технологиялари ва Интернетнинг иқтисодий глобаллашув жараёнларида тутган ўрнини, реал ва виртуал муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини аниқладилар ва ушбу муносабатдаги Интернетнинг маркетинг муҳитини глобаллашувини ривожлантиришдаги ролини аниқладилар. Мақолада дунёдаги биринчи онлайн-савдо тарихи тасвирланган, Ўзбекистонда ушбу муаммони ҳал қилиш тўғрисида сўз юритилган, ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари кўрсатилган. Мақола муаллифлари маркетинг тадқиқотларини ўтказдилар, мақолада ўзларининг тадқиқотлари натижалари келтирилган.
Рано Назарова, Комилжон Туйчиев
162-164
82
23
Batafsil o'qish
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида харажатларни бошқариш механизмини такомиллаштириш
Мазкур мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, уларда харажатларни бошқаришнинг самарали бошқариш механизими ҳамда харажатларни бошқаришда харажат воситаларининг таснифи тадқиқ қилинган.
Дилшодбек Тошпўлатов, Азизбек Тошпўлатов
168-173
34
5
Batafsil o'qish
Cамарқанд вилоят меҳнат бозори ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
Ушбу мақолада ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси, таркиб топган ижтимоий-меҳнат муносабатлари, Самарқанд вилояти меҳнат бозори ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
Наргиза Mансурова
183-189
35
10
Batafsil o'qish
Минтақавий иқтисодиётнинг инновацион ўсиш марказларини минтақавий иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ташкил этиш ва фаолиятининг услубий масалалари
Товар ва хизматлар жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган бир шароитда минтақавий хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлигини доимий равишда ошириш масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Дунёнинг аксарият мамлакатларидаги ишбилармонлик фаолиятининг марказида аста-секин табиий хом ашё, саноат, техник ва инсон ресурсларини тўғридан-тўғри жойлаштиришга ўтилмоқда. Ушбу глобал тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, рақамли иқтисодиётда ҳудудларни энг янги технологиялар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг илғор усулларидан фойдаланишни таъминлайдиган инновацион ўсиш марказлари туфайли ҳудудларни инновацион ривожлантириш муаммоси алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида ушбу муаммонинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳудудларни инновацион ривожлантириш учун ҳаракатлантирувчи омил сифатида инновацион ўсиш марказларини институционализация қилиш йўлларини излашга бағишланган.
Валентин Котов
195-200
69
5
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланиш истиқболлари
Ушбу мақолада Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланиш истиқболлари прогноз қилиниб, регрессион модел тузилган. Муаллиф томонидан регрессион модель турли тестлар орқали текшириш ҳамда моделнинг статистик аҳамиятлилигни аниқланиб, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланишининг 2020-2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Улуғбек Арипов
206-214
38
11
Batafsil o'qish
Корпоратив бошқарувда веб технологиялардан самарали фойдаланиш
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида корпоратив бошқарувда веб технологиялардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилган тадқиқотлардан келиб чиққан ҳолда Wеб 2.0 технологияларининг асосий йўналишлари ёритилган.
Фаррух Саидов
220-222
57
14
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш: замонавий ҳолати, муаммолари ва такомиллаштириш йўллари
Кишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини оширишнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясида 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти ҳажмини кескин ошириш, яъни 20 млрд. АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган[1]. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради. Ушбу мақолада республикамизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Гулбахор Таженова
226-230
83
8
Batafsil o'qish
Қишлоқ хўжалигида маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти
Мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, ички бозорда ўз мавқейини сақлаш ва хорижий мамлакатларда янги бозорларни ўзлаштириш хозирда долзарб аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги илк маротаба ELECTRE усули орқали ELECTRE усулининг авфзаллиги эксперт баҳолаш усуллари орқали ноаниқ тўпламларни аниқ рақамларга келтириш имконини беришини эътиборга олган ҳолда таҳлил амалга оширилган. Олиб борилган тадқиқот натижасида маҳсулотларнинг рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар танланиб, жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишда халқаро стандартни қўлланилиш даражаси, имиджи, хавфсизлиги ва бошқалар омилларга эътибор бериш зарурияти кўрсатиб берилган ва Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти тўғрисида баён этилган.
Жамшидхон Имомов
235-241
26
3
Batafsil o'qish
Туристик-рекреация хизматлар бозорида бошқарув тизимини ривожлантириш истиқболлари
Мақолада туристик-рекреация фаолиятини самарали бошқарув стратегияларини ишлаб чиқишга устуворлик бағишлайлиган рекреация фаолиятини бошқаришнинг устувор йўналишлари, сайёҳлик ва ҳордиқ чиқариш фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий вазифаларини туризм ва рекреацион соҳани бошқаришнинг замонавий методологияси, рекреацион районлаштиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сайёҳлик-кўнгилочар тадбирларда тадбиркорликни режалаштиришнинг мақсадли стратегияси каби масалалари ўрганилган ҳамда туристик-рекреацион хизматлар соҳасини ривожлантиришда соҳага инвестициялар киритишни оптималлаштириш модели таклиф этилган.
Абдуллажон Мирзаев
247-252
31
5
Batafsil o'qish
Инвестицион лойиҳалар жозибадорлиги ва уни молиялаш тизимини баҳолаш механизми
Мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, кичик ва бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни молиялаш зарурати ва хорижий кредит линиялари ва банклар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятлари, ҳамда ишбилармонлик муҳитини яратишда кафолатли жамғармалар ташкил этиш орқали инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш ҳақида таклиф ва хуласалар келтирилган.
Бахтиёр Ишмухамедов, Ильёс Бозоров
14-19
46
10
Batafsil o'qish
Ўзбекистон саноатида инновацион жараёнларни ривожлантириш
Ушбу мақолада Ўзбекистон саноатининг инновацион ривожланишининг асосий жиҳатлари кўриб чиқилган ва инновацион фаолиятни фаоллаштириш йўллари таклиф қилинган. Муаллиф томонидан Ўзбекистон саноатининг инновацион фаолияти натижавий ва самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
Гулнора Карабаева
23-29
79
13
Batafsil o'qish
Жаҳон савдосига рақамлаштириш жараёнларинингтаъсир кўрсатишининг таҳлили
Мақолада Жаҳон савдо тизимига рақамлаштириш жараёнларнинг таъсир кўрсатиши ва унинг асосида рўй бераётган ўзгаришлар таҳлил қилинган. Рақамлаштириш жараёнлари асосида Жаҳон савдо ташкилоти тизимида рўй бераётган ўзгаришлар ўрганилган ва тегишли хулосалар шакллантирилган.
Абдулазиз Абдувалиев
34-37
79
5
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений
Skinormil - Космецевтика активного действия
Pils - Мультибрендовый онлайн шоп
METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг
Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2024 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer