Maqolada kognitiv qiziqish tushunchasining mazmuni va uning o'quv jarayonida rivojlanishi ochib berilgan. Kognitiv qiziqish-bu o'quv faoliyati jarayonida maktab o'quvchilarida shakllanadigan shaxsning ijtimoiy ahamiyatga ega fazilatlaridan biridir. Kognitiv qiziqish-bu shaxsning atrofdagi dunyoga yo'naltirilganligi, bu faollik va selektivlik , atrofdagi dunyoning ob'ektlari va hodisalarini bilish istagi kabi xususiyatlar bilan tavsiflanadi va ijobiy hissiy fonda sodir bo'ladi. Kognitiv qiziqishni shakllantirish va rivojlantirish jarayoni, birinchi navbatda, o'quv faoliyatida amalga oshiriladi. Kognitiv qiziqish yangi, noma'lum narsalarni o'rganish istagida namoyon bo'ladi.
Мазкур илмий мақолада қуйидагилар таҳлил этилган: Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқалар, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилинганлигининг бугунги кундаги улкан аҳамияти ва тарихий роли, Япония сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Янония парламенти, унинг ваколатлари, парламентнинг палаталари, парламентга сайлов ўтказиш қоидалари, сиёсий тизимда Япония императори институтининг тутган ўрни, Япония Министрлар Кабинети, уни ташкил қилиш қоидалари, бош вазирнинг жамият сиёсий тизимини ислоҳ қилиш жараёнидаги роли, Япония сиёсий тизимида партиялар фаолияти, жумладан кўппартиявийлик тизимини шаклланиши билан боғлиқ муаммолар, доминант партия сифатида Либерал демократик партиянинг ютуқлари сабаблари, ЛДПнинг Япония сиёсий тизимини модернизация қилиш жараёнларидаги роли, Япония Министрлар Кабинетининг сиёсий тизимдаги ўрни, С.Абе раҳбарлигидаги Япония ҳукуматининг Япония сиёсий, иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги фаолияти, Япония иқтисодиётини тиклаш ва янада ривожлантириш борасидаги ҳукумат дастури ва уни амалга оширилиши, Япония парламети ва Министрлар Кабинетининг мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритиш борасидаги фаолияти, хусусан Япония Конституциясининг 1,4,7,9,41 моддаларига ўзгартиришлар киритиш, конституциясининг 9-моддасининг нормаларига ўзгартиришлар киритган ҳолда Япония қуролли кучларининг статусини янгилаш, Японияда “нормал қуролли кучлар”ни яратиш ғоясини ниҳоясига етказиш, Япония Конституциясига Министрлар Кабинетига кенг ваколатлар берилишини таъминловчи бутунлай янги махсус тўқизинчи бобини киритиш билан боғлиқ жараёнлар таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада Япония сиёсий тизимининг тараққиёт истиқболлари, айниқса Япония иқтисодиётида рўй бераётган жадал ривожланиш суръатларининг Япония сиёсий тизими такомиллашувидаги аҳамияти, Япония жамияти миллий қадриятларининг ва анъаналарининг Япония сиёсий тизими фаолиятига таъсири ва ижобий аҳамияти билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам фикрлар баён қилинди. Япония сиёсий тизимини такомиллаштириш борасида бугунги кунда япон ҳукумати томонидан самарали сиёсий ҳуқуқий имкониятлар яратилаётганлиги ҳақидаги хулосалар ҳам билдириб ўтилган.
Мақолада тилнинг интернет, компьютер технологиялари тилига айланиши математик лингвистика, унинг давоми бўлган компьютер лингвистикасининг шаклланганлиги ва ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, айниқса, сунъий интеллект учун табиий тилларни моделлаштириш муаммоси хусусида мушоҳада юритилган. Ўзбек тилининг халқаро мақомини оширишда ўзбек тили миллий корпуси катта аҳамиятга эга. Компьютер лингвистикаси фани доирасида амалга ошири лаётган ишлар ўзбек тилидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Мақолада миллий корпус яратишнинг за руратлари нимада эканлиги, таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини ша кллантиришда нимага таяниш кераклиги, ўзбек тили миллий корпуснинг фан ва миллат учун нима аҳамияти борлиги, ўзбек тили миллий корпуснинг асосий фойдаланувчилари ким бўла олиши мумкинлиги хусусида асосли фикр мулоҳазалар билдирилди. Корпуснинг асосий фойдаланувчилари, албатта, турли йуналишларда иш олиб бораётган тилшунос тадқиқотчилардир. Маълум бир даврдаги тилга оид ишончли статистик маълумотлар адабиётшунослар, тарихчилар ва бошка гуманитар соҳалар вакилларини ўзига жалб этиб келгандир. Тилни ўқитишда ҳам миллий корпуснинг ахамияти каттадир. Миллий корпус яра-тишнинг технологик жараёни хусусида фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Жумладан, миллий корпус технологик жараёни: тан ланган матнлар асосида лексема ва сўз шаклларининг такрорланиши луғатини яратиш; олинган такрорланиш луғатининг ҳар қандай бирлиги учун матнни кўриб чиқиш; графикли сўзни бўғинга ажратиш ва бўғинларнинг такрорланиш луғатини тузиш; сўз захираларини саралаш; бир вақтнинг ўзида чекланма-ган файлларни қайта ишлаш; ташқи белгиларга эга бўлган матнлар корпусларини яратиш кабилардан иборатлиги изоҳлаб бе рилган.
Мазкур мақола тиббий таълим жараёнида талабаларни ўз-ўзини рағбатлантириш ва ўз-ўзини фаоллаштиришга йўналтириш муаммосига бағишланади. Мақолада тиббиёт талабаларида ўз-ўзини рағбатлантириш ва ўз ўзини фаоллаштиришни ривожлантиришга, шунингдек, билим даражасини оширишга ёрдам берадиган метод ва технологиялар тавсифланган. Мақолада ўқитишнинг фаол усулларидан, жумладан, ролли ўйинлар, амалий тадқиқотлар, симуляциялар ва вебинарлардан фойдаланиш тиббиёт талабалари ўртасида мотивация ва фаолликни ривожлантиришга ёрдам беришини кўрсатадиган тадқиқот натижалари келтирилган. Мақола маълумотлари тиббиёт олий ўқув юртлари ўқитувчилари, шунингдек, ўқув жараёнида ўз-ўзини рағбатлантириш ва ўзини фаоллаштиришни ривожлантирмоқчи бўлган талабалар учун фойдали бўлиши мумкин.
Ушбу мақолада халқаро қонун ижодкорлиги тажрибасини таҳлил этган ҳолда жиноят ишлари бўйича далилларни тўплашда ҳимоячининг олини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси норматив-хуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар қиритиш бўйича илмий асосланган таклифлар келтирилмоқда.
Амалдаги ЎзР ЖПК таҳлили апелляция ва кассация тартибида иш юритишдан ташқари (ЖПК 497 4 , 500-моддалари) бошқа ҳолатларда шикоят бериш муддати хусусидаги масалага ойдинлик киритмаслигини тасдиқлайди. Масалан, жиноят-процессуал қонунчиликда жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш муддати белгиланмаган (ЎзР ЖПК 374-моддаси тўртинчи қисми).
Жиноят ишларини юритишда иштирок этадиган шахслардан бири бўлган холислар ўз вазифалари билан жиноят ишини юритишга кўмаклашувчи шахслар ҳисобланади. Улар жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун жалб қилинадиган ва процесснинг натижасидан манфаатларга эга бўлмаган шунингдек, бирор касбий вазифани бажармайдиган қатнашчилардир. Жиноят процесси иштирокчиларини таснифлашда холислар қайси тоифадаги иштирокчиларга тааллуқлилиги хусусида турли хил муносабатни кузатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг, қатор мустақил давлатлар ичида биринчилардан бўлиб, 1994 йил 22 сентябрда Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК)ни қабул қилди.
Тадқиқот объекти: Физика таълими жараёни.
Тадқиқот мақсади: физика таълими даврийлиги қонунияти ва шу қонуниятга мувофик физика таълими даврларини асослаш.
Тадқиқот методлари: Тадқикот мавзуси билан боғлиқ адабиётларни ўрганиш; ўкув жараёнини кузатиш, ўқитувчи ва ўқувчи билан суҳбат; мактабдаги илғор ўқитувчилар тажрибасини умумлаштириш; сўровнома ўтказиш; педагогик тажрибани ташкил қилиш, ўтказиш ва тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Таълимнинг даврийлиги қонуниятини алоҳида тадкикот предмета сифатида ажратиб, физика таълими даврлари методик жиҳатдан тавсифланди, физика таълими даврларини ўзаро фарк килиш ўлчовлари таҳлил килинди, физика таълимини даврий ташкил этиш амалиёти ёритилди, ўрта мактабда физика таълимини даврий бошқариш, физикадан ўқув материалини тўлик ўзлаштириш технологиясига асос солинди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган физика таълимининг даврийлик технологиясидан ўрта мактаб физика таълимида; дарслик ва ўқув адабиётларини яратишда, мустақил ва масофавий таълимнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида фойдаланилади. Физика таълимида даврийлик технологияси ғояларини умумий ўрта мактабдаги бошқа ўқув предметларини ўқитишда ва таълимнинг бошка босқичларида ҳам қўллаш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва самарадорлиги: Диссертация юзасидан монография, рисолалар, 30 дан ортик мақолалар эълон қилинган. Тадқикот натижалари Халқаро ва республика миқёсидаги катор анжуманлар (Бухоро, 2000, 2001, 2002, 2003; Қарши, 2003, 2004; Гулистон, 2002, 2005; Самарканд, 2003, 2004; Тошкент, 2003, 2005; Термиз, 2003, 2004; Наманган, 2005; Фарғона, 2002, 2004), Бухоро давлат университета профессор-
ўқитувчиларининг анжуманларида муҳокама этилди. Умумий таълим мактабларида физика таълими даврийлик конуниятлари асосида ташкил этилганда самарадорлик ўртача 20,8 % га етади.
Қўлланиш даражаси: Тадқиқот натижалари ўрта мактабда физика ўқитиш жараёнида, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, дарслик ва қўлланмалар ёзишда ҳамда ушбу муаммо билан боғлик тадкиқотларни олиб боришда қўлланилиши мумкин.
Мазкур мақолада фуқаролик процессида судьяни рад қилиш асослари ва тартиби, судьянинг такрор иштирок этишга йўл қўйилмаслиги каби масалалар таҳлил этилган.