Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан илм-фан, маданият, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кенг кўламли демократик ўзгаришлар орқали янгиланаётган Узбекистан, ўз олдига Учинчи Ренессанс - ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий юксалиш пойдеворини яратишни мақсад қилиб қўйди. Узбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёев Уқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиб: “Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради” [1], - деб таъкидлади. Шунингдек бой маънавий меросимизни тадқиқ этиш методологииясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мазмун моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга тушунарли тилда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ўтмишда Алишер Навоийнинг ижоди ўз даврининг мафкуравий тазйиқи таъсирида ўрганилган. Ҳозирда Навоий ижодини истиқлол ғояси нуқтаи назаридан қайта кўриш вақти келди. Бу мақолада “Садди Искандарий” достони қайта кўрилиб, унинг замиридаги шоир кўзлаган яширин фикрларни кашф қилишга ҳаракат қилинган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши, ўзаро ҳамкорликнинг учта даврга тақсимланиши ва бу жараёнлардаги алоқаларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ёритилади. Мақоланинг мақсади Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланиши, ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларни ўрганишдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланишини даврлар орқали ўрганиб чиқиш, икки томон ўртасидаги ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш ва ЮНЕСКО дастурларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалаларини таҳлил этиш вазифалари белгилаб олинган. Илмий мақолани ёзишда тарихийлик, тизимли ва мантиқий таҳлил, ивент, шунингдек, контент таҳлил усулларидан фойдаланилди. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги шаклланиши ва ривожланиши ҳар бир даврда ўзига хос хусусиятга эга эканлиги ва ўзаро муносабатларда янги йўналишдаги дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурати асосланган.
Ушбу тадқиқотдан мақсад модификацияланган, қуйма шинали Ҳербст аппаратини ортодонтия амалиётида қоллаш ва уни тахлил қилиш.
Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиясининг миллий инфраструктураси жадаллик билан ривожланмоқда. Бу республикамизнинг мустақилликка эришганидан бери жамиятимиз ҳаётида тубдан ўзгаришлар содир бўлганидан дарак берадики, ҳозирда иқтисодиёт, телекоммуникация соҳаси ахборот индустрияси олдидаги мақсад ва масалалар ўзгарди. Ҳажми муттасил ошувчи ахборотни сақлаш ва узатиш жараёнларини автоматлаштириш масаласини ечишга имкон берувчи компьютер тармоқлари маълумотларини автоматлаштирилган ишлаш воситаларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши ушбу жараёнларни тажовузкор ахборот таъсирига нисбатан заиф қилиб қўйди. Натижада файлларни ва компьютерда сақланувчи бошқа ахборотни ҳимоялаш воситаларига эҳтиёж туғилди. Айниқса кўпчилик фойдаланувчи тизимларда, вақти бўлинишли тизимларда ҳамда очиқ тармоқлар орқали фойдаланувчи тизимларда ҳимоялаш воситаларига эҳтиёж кучли сезилди.
Мақолада форс ва ўзбек тиллари термин ясаш бўйича ташкилотларининг Низомлари ва ундаги принципларнинг қиёсий-солиштирма таҳлили амалга оширилган. Маълумки, дунё терминологиясидаги Вена, Прага ҳамда Россия терминология мактабларининг назарий-илмий қарашлари ва ишлаб чиққан таклифларига кўра, умумий тилшуносликда барча тилларга дастурул-амал бўладиган халқаро Стандарт юзага келган. Унга қадар эса 1926 йилда “Халқаро стандартлар ассоциацияси” – ISA (International Association for Standardization), 1931 йилда Европада “British Standard Institution” (“Британия стандартлаштириш институти”), 1946 йилда– ISO (International Organization for Standardization) каби қатор стандартлаштириш уюшмалари ташкил этилган эди. Эронда эса тил софлигини сақлаб қолиш мақсадида даврларга қараб, учта “Тил академиялари” ташкил этилган. Уларнинг сўнгиси “Форс тили ва адабиёти академияси”, яъни учинчи академия бўлиб, у 1991 йилда ташкил топган ва ўз Йўриқномасига эга. Худди шу даврда ўзбек тилида Атамақўм ўз фаолиятини бошлаган ва қисқа даврда ўз ишини якунлаган. Мақолада дунё терминология мактабида юзага келган Халқаро терминология ташкилоти Стандарти – ISO 704, ундаги термин ясаш принципларининг форс ва ўзбек тиллари термин ясаш Қоидаларига таъсири, уларнинг ҳар биридаги фарқли ва ўхшаш қирралари таҳлиллари келтирилган. Шунингдек, форс тили Академияси низомининг маълум бандлари ўзбек Атамақўми термин ясаш қоидаларининг мувофиқ бандлари билан қиёсланилди ва таҳлил қилинди. Мақоладан кўзланган асосий мақсад – форс ва ўзбек тилларида термин ясалиши бўйича юзага келган “терминология ташкилотлари”нинг ўзлашмаларга термин тақдим қилиш ва янги термин ясаш бўйича Низомларини қиёслаб ўрганиш ҳамда халқаро терминология ташкилоти - ISO 704 стандартининг тегишли бандларига мослигини таҳлил қилишдан иборат. Қиёсланган назариялар натижасида ўзбек тилида термин ясаш бўйича қатор таклифлар келтирилган.
Глобаллашув шароитида халқ дипломатиясининг халқаро муносабатлардаги, тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳат алоқаларни мустаҳкамлашдаги роли ва ўрни мунтазам ошиб бормоқда. Ўзбекистоннинг халқаро майдонда дўстона алоқаларининг шаклланишида сиёсий, дипломатик ва иқтисодий алоқалар билан бирга муҳим ўринни халқ дипломатияси эгаллайди. Халқ дипломатияси ривожланишида олимлар, фан ва маданият вакиллари, таълим муассасалари, жамоат ва диний ташкилотлар, шу билан бирга, хорижда ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари асосий роль ўйнайди. Мақолада халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлиги тарихи тизимли тарзда ёритиб бериш мақсад қилинган. Бундан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланган: Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида халқ дипломатиясининг ўрни; Халқ дипломатияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Германия билан ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишларини очиб бериш; Ўзбекистон Республикасининг Германия билан халқ дипломатияси доирасидаги ҳамкорлигида жамиятларнинг ўрнини очиб бериш. Илмий тадқиқотда анализ, синтез, тарихийлик, мантиқийлик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Халқ дипломатияси билан боғлиқ ҳолда шаклланган ташқи маданий ҳамкорлик қисқа вақтда ўз самарасини берди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги 9 та мамлакат (Англия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, АҚШ, Франция ва ЖАР)дан 36 та вакилларни қабул қилди. 1993 йилда Ўзбекистон мустақиллигини 160 га яқин давлат тан олиб, 60 та давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1993 йилда ГФР, Франция, Англия, Голландия, Япония ва Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташрифлар натижаси ўлароқ, Ҳиндистон, Туркия, ГФР, Франция, Буюк Британия, ХХР билан маданий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Халқ дипломатиясининг ривожланишида Германияда Ўзбекистон маданияти кунларининг, Ўзбекистонда Германия маданияти кунларининг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга, икки мамлакатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишида давлатларда бўлиб ўтган санъат ва театр кунларининг ўрни алоҳида бўлди. Евроосиёда жойлашган икки давлат – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожида дўстлик жамиятлари ва маданий марказларнинг роли ҳам беқиёс. Давлатлар ўртасида халқ дипломатияси доирасида ҳамкорлик алоқаларининг ривожида икки миллат вакилларини бирлаштирган “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ҳамда “Германия- Ўзбекистон” жамиятларининг ўрни ўзига хос ҳисобланади.
Ўткир респираторли инфекция (ЎРИ) фонида ривожланган бронхопневмония (БП) бутун дунё шифокорлари дуч келадиган кенг тарқалган клиник муаммо ҳисобланади. Ҳомиладор аёлларда ЎРИ фонида ривожланган бронхопневмониянинг ўзига хос хусусияти клиниканинг атипиклигидир. Шунга асосланиб биз ўз олдимизга мақсад қўйдик: касалликнинг оғирлиги ва ҳомиладорлик ёшига қараб, акушерлик асоратларини ривожланишида бронхопневмониянинг ролини аниқлаш. Aкушерлик ва перинатал асоратларнинг структураси ва частотаси бронхопневмония ўтказган ҳомиладорлик муддатига боғлиқ бўлди.
Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олим ва мутахасисларнинг илмий асосланган фикр ва мулоҳазалари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ҳозирги пайтда ижтимоий реклама қабул қилувчига тез ва самарали таъсир кўрсатибгина қолмасдан, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган қоида ва мезонларига ҳам тўғри келмоғи лозим.Зеро ижтимоий рекламанинг асосий мақсади бирор-бир ижтимоий муаммога нисбатан омма муносабатини қаратиш ва уни ўзгартириш, бундан ташқари, ижтимоий қадр-қимматни ошириш ёки такомиллаштириш, муаммони қабул қилиш тарзини ўзгартиришдан иборатдир.Унинг ўзига хос хусусияти у жамиятда истиқомат қилаётган муайян бир инсонга ҳам ёки, умуман олганда, бутун жамоага ҳам йўналтирилган бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий реклама жамиятдаги аҳамиятга молик бўлган ҳеч қандай муаммоларни четлаб ўтаётгани йўқ, гўёки у инсонларга ҳаётдаги қийин вазиятларда йўл кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек унинг вазифалари яъни мулоқат ўрнатувчи, ғоявий, тарбиявий, умумлаштирувчи, эстетик ва иқтисодий жиҳатларини илмий назарий жиҳатдан ёритиб бериш билан бир қаторда, унинг нотижорат руҳидаги, кенг халқ оммасига қаратилган ва давлат рекламаларига ажратган ҳолда уларнинг ўртасидаги фарқлар ёритиб берилган. Ижтимоий рекламаларнинг мазмун–моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш мақсадида унинг тарихий ривожланиши, тарихий манбалар ва ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг келтириб ўтган маълумотларига таянган ҳолда очиб берилган. Шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларни ҳарбий соҳа, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, йўл ҳаракати қоидалари, оила,фарзандлар ва таълим, спорт соҳаси ва атроф муҳитни озода сақлашга қаратилган йўналишларга ажратган ҳолда ҳаётий мисоллар ёрдамида қиёсий таҳлил қилинган.
Жаҳоннинг фуқаролик жамияти институтларида ижтимоий муносабатларнинг инновацион технологияларга асосланган янги типи шаклланмоқда, диний конфессиялар барқарор тараққиётни таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Диннинг маърифий ғояларини тарғиб қилишда конфессиялар фаолияти, мақсад ва вазифаларига давр руҳи нуқтаи назаридан ёндашилмоқда. Зеро, учинчи минг йилликда дунёвийлик ва динийликнинг мутаносиблиги инсон маънавий қиёфаси, жамиятнинг ижтимоий руҳида келажакка ишончни шакллантирувчи омил сифатида амал қилмоқда. Шу боис, фуқаролик жамиятини шакллантиришда диний конфессиялар ҳамкорлигини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда
Мақолада “Ипак йўли иқтисодий камари” ҳақида сўз юритилиб, унинг халқаро муносабатлардаги иқтисодий глобаллашув даражасидаги ўрни ва аҳамияти очиб берилади ҳамда унинг мақсад ва амалга оширилиш босқичлари кўрсатиб берилади.
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги - замонавий жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Чунки ёшлар мамлакат келажагини белгилаб берувчи, жамиятнинг сафарбар этилувчи ресурсдир. Мазкур мақола ёшлар сиёсати, бу борадаги БМТ томонидан қабул қилинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ёритади. Масаланинг долзарблиги шундаки, дунёни қамраб олаётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва ундан келиб чиқаётган хавф-хатарларни ёшлар иштирокисиз ҳал этиб бўлмаслиги эътиборидан айнан бу масала жаҳон ҳамжамиятининг, хусусан БМТнинг ҳам устувор йўналишларидан ҳисобланади. Мақолада ёшлар соҳасини тартиб солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга алоҳида эътибор берилган. Зеро, XX асрнинг ўрталаридан бу масала 130 дан ортиқ давлатлар сиёсатининг объектига айланган. У ёки бу мамлакатнинг ёшларга оид давлат сиёсатини олиб боришида икки, яъни Европа ва англосаксон моделларини ажратилади. Европа модели ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлатнинг етакчи ролига асосланиб, ушбу сиёсатнинг устувор йўналишлари, мақсад, вазифа ва кутилажак натижалари аниқ белгилаб олинади. Англосаксон моделга кўра, ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг тизимли иштироки кузатилмайди, унга ёшлар ташкилотларининг кўнгилли ва эркин иштироки хос бўлиб, уларнинг фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Мақолада ёшларга оид сиёсат борасида Япония ва Ўзбекистон тажрибалари, уларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари тахлил қилинган. Кўпгина давлардан фарқли ўлароқ, Япониянинг ижтимоий-сиёсий тизими ўн йилликлар давомида катта ижтимоий ларзалар ва ижтимоий институтлар инқирозларидан четлаб ўтганлигини таъкидлаш жоиз. Бу эса, ўз навбатида, япон жамиятида ёшлар муаммоларини ҳал этишда давлат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини исботламоқда. Бу соҳада Япония сиёсати ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб, у анъанавий превентив чораларни инновацион ёндашувлар билан уйғунлашишни таъминлайди ва бу унинг универсаллигидан далолат беради. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшлар ролини оширишга қаратилган янги сиёсатнинг асосий йўналишлари кенг ёритилган. Бунда ёшлар ташаббусларини давлат ва ёшлар ташкилотлари томонидан тенг қўллаб-қувватланишига урғу берилган. Шундан келиб чиқиб, қайд этиш мумкин-ки, ёшлар билан очиқ мулоқот Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида стратегик йўналишга айланди. Бу стратегияда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг замонавий, демократик давлатни шаклланиши жараёнларига дахлдорлигини ошириш ҳал этувчи ўринга эга бўлмоқда.
Хитой миллий иқтисодиётга хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш
сиёсатини олиб боради. Хорижий капитал қўйилмалар ҳажмини кўпайиши ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини ошиб бориши ХХР ҳукумати томонидан устувор мақсад сифатида кўрилади. Хитойда инвестицион фаолиятни тартибга солиб турувчи меъёрий-ҳуқуқий база ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Ушбу ҳуқуқий база узоқ муддатли ва қисқа муддатли вазифаларни
амалга оширилиши натижаларидан келиб чиқиб мунтазам такомиллаштирилиб
борилади.