Мақолада рақамли иқтисодиётга ўтиш ҳолатида Ўзбекистон иқтисодиёти дуч келадиган солиқлардан қочишнинг асосий турлари муҳокама қилинади. Рақамли иқтисодиёт хатарларининг салбий оқибатларини камайтириш учун солиқ органлари фаолиятининг мумкин бўлган йўналишлари. Давлатга миллий глобал рақамли маконни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бизнесни ривожлантириш тенденцияларига қўшимча прогноз қилиш ва ўз вақтида жавоб бериш зарур.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳозирда иқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаб, халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини тубдан яхшилашда асосий замин бўлмоқда.Айни вақтда тараққиёт йўлимизнинг таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнктура кескин ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини албатта ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун янгича ёндашув ва тамойиллар билан ишлашни тақозо этмоқда[1].
Ўзбекистон республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори [1] чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб- қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида хозирги кунда амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга хос бўлиб, унда гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.
Давлат умумтаълим стандартларида таълимнинг педагогик мақсадлари ўқувчиларнинг ўқишдаги муваффақиятларидан кўра кўпроқ шахсий ривожланишига йўналтирилган. Мақолада информатика дарсларида ўқувчиларнинг когнитив фаолиятини индивидуаллаштириш борасида ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожлантириш зарурлиги, олинган билим ва кўникмаларни ривожлантириш масалалари ёритиб берилган.
Тадқиқот мақсади бўлиб, Меньер касаллиги бор беморларда ҳуруж даврида ва ҳуружлараро даврда эшитишни элекрофизиологик ва электроакустик текширув усуллари натижаларини қиёсий баҳолаш ҳисобланди. Меньер касаллиги аниқ ёки тасдиқланган ташхиси билан жами 47 нафар бемор назорат қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, Меньер касаллиги ҳуружлараро даврида ЗВОАЭ 89,4%, ПИОАЭ 76% ҳолларда қайд қилинмаган бўлса, ҳуруж даврида ЗВОАЭ 100%, ПИОАЭ 89,4% ҳолларда қайд этилди.
Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистон миллий суғурта бозоридаги рақобат даражаси, унинг даражасини белгиловчи кўрсаткичлар, мамлакат суғурта бозорида рақобатни ва хусусан соғлом рақобатни таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва бунда хорижий мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиқиш, хусусан, қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги таклифлар кўзда тутилган. Бундан ташқари, мақолада рақобат даражасини ошириш ва суғурта хизматлари ҳажмини оширишда мамлакатда суғуртанинг мамлакатимизда оммавийлашмаган шаклларини ривожлантириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.