Барчамизга маълумки, мамлакатимиз жиноят ва жиноятпроцессуал қонун ҳужжатларида унинг нормаларини такомиллаштиришга, жиноят процессига жалб этиладиган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини сўзсиз таъминлаш мақсадида илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни имплементация қилишга қаратилган сезиларли ўзгаришлар юз берди.
Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиясининг миллий инфраструктураси жадаллик билан ривожланмоқда. Бу республикамизнинг мустақилликка эришганидан бери жамиятимиз ҳаётида тубдан ўзгаришлар содир бўлганидан дарак берадики, ҳозирда иқтисодиёт, телекоммуникация соҳаси ахборот индустрияси олдидаги мақсад ва масалалар ўзгарди. Ҳажми муттасил ошувчи ахборотни сақлаш ва узатиш жараёнларини автоматлаштириш масаласини ечишга имкон берувчи компьютер тармоқлари маълумотларини автоматлаштирилган ишлаш воситаларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши ушбу жараёнларни тажовузкор ахборот таъсирига нисбатан заиф қилиб қўйди. Натижада файлларни ва компьютерда сақланувчи бошқа ахборотни ҳимоялаш воситаларига эҳтиёж туғилди. Айниқса кўпчилик фойдаланувчи тизимларда, вақти бўлинишли тизимларда ҳамда очиқ тармоқлар орқали фойдаланувчи тизимларда ҳимоялаш воситаларига эҳтиёж кучли сезилди.
Ишнинг мақсади - каламушларда яратилган экспериментал ишемик инсульт (ЭИИ)да эндотелиал ва ренал дисфункция даражасини фармакотерапия фонида ўрганиш. Материал ва услублар. Экспериментлар 105 наслсиз оқ каламушларда ўтказилди. 20 та интакт каламуш назорат гуруҳини ташкил қилди. ЭИИ модели чап умумий уйқу артериясига лигатура қўйиш орқали чақирилди. Натижалар. Олинган натижалар экспериментал ҳайвонларда ЭИИда неоангиогенез фаллашиши билан эндотелий дисфункциясидан далолат берди. Сукцинасол билан ўтказилган фармакотерапия даволанмаган гуруҳ кўрсаткичлари билан таққослаганда 7 кун давомида эндотелин-1 (ЭТ-1) миқдорининг бир оз камайишига олиб келди, лекин назорат гуруҳининг кўрсаткичларидан 2,5 бароварига юқори бўлди. Шу билан бирга, ТўЭО (томирлар ўсиши эндотелиал омили) даволанмаган каламушлар кўрсаткичларидан 1,65 бароварига камайди (р<0,01), лекин контрол кўрсаткичлардан 1,74 бароварига юқори бўлди (р<0,01). Каламушларда ривожланган ЭИИда пайдо бўлган протеинурия, микроальбуминурия ва креатининурия, чамаси, буйраклардаги гемодинамик ўзгаришлар ва коптокчалар базал мембранаси ўтказувчанлиги бузилиши ҳамда токсинлар ва оқсиллар маҳсулотлари парчаланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хулоса. ЭИИда неоангиогенез фаоллашиши билан кечувчи эндотелиал дисфункция ҳамда патологик жараёнга буйраклар жалб этилиши кузатилади. Фармакотерапия муайян даражада аниқланган ўзгаришларни коррекция қилади. Тивортин ва холин альфосцерати дори воситаларининг кўпроқ самараси, афтидан, гемодинамик бузилишларни камайтириш ва нейротрофик таъсирлари билан боғлиқдир.
Эроншуносликда дарий тилининг илмий тавсифида унинг асосан ҳозирги форс тилидан фарқли жиҳатлари қайд қилинади. Дарий тили сўз ясалиши соҳасида, одатда, сўз туркумларидаги аффиксал сўз ясалиши масаласи ёритилади. Ўтган йиллар давомида дарий тили ҳар томонлама ривожланди, унинг барча соҳаларида, давр талабига мос равишда, жиддий ўзгаришлар юз берди. Дарий тилининг шаклланиш, ривожланиш ва такомиллашиш йўлларини тадқиқ этиш, бужараёнда амал қиладиган қонуниятлар, сабаб ва имкониятлар, сўз ясалишидаги тамойилларни белгилаш долзарб ҳисобланади. Бу эса бевосита дарий тилининг ўз материаллари асосида махсус тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Мақолада генетик жиҳатдан қариндош тиллар доирасида ҳозирги дарий тилида аффиксал ва яримаффиксал сўз ясалиши ҳамда қўшма сўзлар тадқиқи муаммолари ўрганилган. Дарий, шунингдек, форс тилларида сўз ясовчи аффикс, одатда, муайян лексик-грамматик туркумга оид сўзни ясайди. Бошқача айтганда, ясалма бирликларда сўз ясовчилар бир вақтнинг ўзида категориал белги вазифасини ҳам бажаради. Ҳозирги дарий тили луғат таркибининг бойишида яримаффикслар орқали сўз ясаш етакчи ўрин тутади. Дарий тили сўз ясалишида иккинчи қисми феъл (содда феълларнинг ҳозирги замон негизи, уларнинг -i суффикси ёки инкор юкламаси билан келган вариантлари, буйруқ майли шакли)дан иборат сўзлар салмоқли фоизни ташкил этади. Префиксли ва қўшма феълларнинг ҳозирги замон негизлари бу ўринда кам учрайди. Феъл сўз-морфемаларнинг катта миқдори туфайли яримаффиксация усули аффиксация ва композиция усуллари сингари сўз ясалишида фаол қўлланилади. Яримаффиксларнинг ишлатилиши асосан янги ижтимоий-сиёсий ва илмий-техник терминларнинг ясалиши билан боғлиқ. Лексикализация усули орқали сўз ясалишида боғловчили бирикмаларнинг қўшма сўзга айланиши юқори кўрсаткичга эга. Дарий тилидаги сўз бирикмаларининг лексикалашуви жараёни ҳали тўла шаклланмаган бўлиб, қўшма сўз ва сўз бирикмаси орасидаги чегара ўта шартлидир. Қўшма сўзни сўз бирикмасидан фарқлашда қўшма сўзга хос фонетик, грамматик ва семантик белгилар ичида грамматик белги устун туради.
Мазкур илмий мақолада қуйидагилар таҳлил этилган: Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқалар, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилинганлигининг бугунги кундаги улкан аҳамияти ва тарихий роли, Япония сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Янония парламенти, унинг ваколатлари, парламентнинг палаталари, парламентга сайлов ўтказиш қоидалари, сиёсий тизимда Япония императори институтининг тутган ўрни, Япония Министрлар Кабинети, уни ташкил қилиш қоидалари, бош вазирнинг жамият сиёсий тизимини ислоҳ қилиш жараёнидаги роли, Япония сиёсий тизимида партиялар фаолияти, жумладан кўппартиявийлик тизимини шаклланиши билан боғлиқ муаммолар, доминант партия сифатида Либерал демократик партиянинг ютуқлари сабаблари, ЛДПнинг Япония сиёсий тизимини модернизация қилиш жараёнларидаги роли, Япония Министрлар Кабинетининг сиёсий тизимдаги ўрни, С.Абе раҳбарлигидаги Япония ҳукуматининг Япония сиёсий, иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги фаолияти, Япония иқтисодиётини тиклаш ва янада ривожлантириш борасидаги ҳукумат дастури ва уни амалга оширилиши, Япония парламети ва Министрлар Кабинетининг мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритиш борасидаги фаолияти, хусусан Япония Конституциясининг 1,4,7,9,41 моддаларига ўзгартиришлар киритиш, конституциясининг 9-моддасининг нормаларига ўзгартиришлар киритган ҳолда Япония қуролли кучларининг статусини янгилаш, Японияда “нормал қуролли кучлар”ни яратиш ғоясини ниҳоясига етказиш, Япония Конституциясига Министрлар Кабинетига кенг ваколатлар берилишини таъминловчи бутунлай янги махсус тўқизинчи бобини киритиш билан боғлиқ жараёнлар таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада Япония сиёсий тизимининг тараққиёт истиқболлари, айниқса Япония иқтисодиётида рўй бераётган жадал ривожланиш суръатларининг Япония сиёсий тизими такомиллашувидаги аҳамияти, Япония жамияти миллий қадриятларининг ва анъаналарининг Япония сиёсий тизими фаолиятига таъсири ва ижобий аҳамияти билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам фикрлар баён қилинди. Япония сиёсий тизимини такомиллаштириш борасида бугунги кунда япон ҳукумати томонидан самарали сиёсий ҳуқуқий имкониятлар яратилаётганлиги ҳақидаги хулосалар ҳам билдириб ўтилган.
Туғма катарактни даволашда асосий йўналиш бу кўз гавхарини екстракция қилиш ва
аметропияни турли усуллар билан тузатишдир, бу усуллардан бири кўз ичи линзаларини
имплантация қилишдир. Тадқиқотнинг мақсади туғма катаракта эктракциясидан кейинги даврнинг тез тез касал бўладиган болаларда ўзгача хослигини ўрганиш эди. Тадқиқот давомида Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг офталмология бўлимида хирургик даволанаётган туғма катаракта билан ҳасталанган 35 нафар бола (59 кўз)
текширувдан ўтказилди. Қиёсий таҳлил шуни кўрсатдики, тез тез касал бўладиган болаларда, тез тез касал бўлмайдиган болаларга нисбатан кўзнинг гидродинамик параметрларида сезиларли ўзгаришлар, операция жараёнида (71% холатда гифема, 59% холатда фибрин реакцияси, 47% ҳолларда шишасимон тананинг тушиши) - ва операциядан кейинги (36% холатда шоҳ парда шиши, кўзнинг олдинги камераси намлигида яллиғланиш экссудатив реакцияси: 1+, 2 + 64%
ҳолларда) даврларда асоратларнинг юқори даражада эканлиги кузатилди.
Қиёсий таҳлил натижаларидан хулоса қилиб, аниқланган хусусият тез тез касал бўлган
болаларда операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларни дифференциалланган ёндашув ёрдамида бошқариш зарурлигини кўрсатади.
Мустақиллик йилларида ижтмоий-иқтисодий ўзгаришлар кенг миқиёсида ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли жамиятнинг тубдан ўзгариш. Янги ижтимоий тузумнинг шаклланишига имконият яратди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти тарихнинг инсонва жамияттараққиётидаги ролига баҳо бериб: “Ўз тарихини билмайдиганкечагикунини унутганмиллатнинг келажагийўқ бу хақида кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган” деб таъкидлайди.
Ушбу мақола неолиберализм назариясининг пайдо бўлишига бағишланган. Неолиберализм - бу либерализм назариясининг тенденциясининг нисбатан янги оқими. Либерализмнинг асосий ғояларига фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳолатини ҳимоя қилиш, жамоат институтлари орқали жамият ҳаётининг асосий соҳаларида шахсларнинг ролини ошириш киради. Шунга қарамай, халқаро муносабатлар тизимида давом этаётган ўзгаришлар туфайли ушбу назария ҳам баъзи ўзгаришларга дуч келди. Жаҳон саҳнасида ноанъанавий акторлар сонининг кўпайиши, муносабатларни тартибга солиш, минтақавий ва глобал даражадаги масалалар ва муаммоларни халқаро институтлар орқали ҳал қилиш янги тенденция - неолиберализмнинг ривожланишига ҳисса қўшди. Мақолада неолиберал назариянинг пайдо бўлиши масалалари ва сабаблари муҳокама қилинади. Халқаро муносабатлар тизимида неолиберал ва неореалистик назарияларни ишлаб чиқиш ва қўллашнинг қиёсий усули амалга оширилди. Иккала назария вакилларининг асосий ғоялари кўриб чиқилади. Глобаллашув неолиберализм назарияси билан бевосита боғлиқдир. Совуқ уруш тугагандан сўнг бошланган глобаллашув жараёни трансмиллий муносабатларни ва нодавлат акторларнинг ташқи сиёсатга таъсирини ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтирди. Бироқ, барча назариялар ва жараёнларда бўлгани каби, глобаллашув ҳам ўз тарафдорлари ва мухолифларига эга. Мақолада ҳам-корликнинг минтақавий ва глобал шакллари самарадорлиги тўғрисида ўз позициясини билдирадиган экспертларнинг фикрлари кўриб чиқилган. Институтлаштириш жараёни, шунингдек, неолиберал ва неореалистик назариялар вакиллари ўртасида тортишувларга сабаб бўлади. Шунга қарамай, жараён бошланди. Неолиберал назария вакиллари нуқтаи назаридан муносабатларнинг институционал ривожланиш самарадорлиги ҳамкорликнинг талаб қилинадиган шакли ҳисобланади. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда институционал бирлашмаларнинг муайян чақириқлар ва таҳдидларга таъсир кўрсатишда етарлича самарадорлигини кўрсатмаган халқаро муносабатлар тизимидаги ўзгаришларни кузатишимиз мумкин. Неолиберал назария субъектларининг мувофиқлаштирилган ва ўйланган ҳаракатлари ушбу назарияга бўлган кейинги талабга фойдали таъсир кўрсатиши мумкин.
Мақолада корхоналар инвестициявий фаоллигини оширишдаги инвестиция жозибадорлик жиҳатлари ва уни баҳолаш жараёнлари ҳамда мамлакатнинг келгусида амалга оширилиши мўлжалланган инвестиция сиёсатидаги таркибий ўзгаришлар таҳлилига бағишланган.
Time at your disposal: 3 minutes for the talk. Cumulative 5 minutes discussion will be held after 5 presentations Your presentation must be in English, the official language of the Congress. Only PowerPoint or Keynote files are accepted. If your presentation include video please prepare 2 slides explaining the procedure used. Video file should be in .mp4 format.