XIX иккинчи ярми – XX бошларида Марказий Осиёнинг табиий фанларига оид минглаб илмий тадқиқотлар, асарлар, рисолалар яратилди. Улар ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қўлёзма фондлари ва кутубхоналарида сақланмоқда. Шу жумладан, таниқли мутафаккир Аҳмад Донишнинг бой илмий-маънавий мероси Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалар фондида сақланади. Мақолада унинг асарлари ва рисолаларининг фонд рўхатидаги тартиб рақамлари кўрсатилган. Унинг фаолиятида табиий фанларга оид қарашлари таҳлил қилинган. Муаллиф унинг табиий фанларга оид қарашлари акс этган асарларини ўрганишга катта эътибор қаратади. Булар қаторига Аҳмад Донишнинг “Наводир ул вақоеъ”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи” каби асар ва рисолалари киради. Бундан ташқари Табиатшунослик, Ернинг вужудга келиши ва ҳолати, сайёралар ҳаракати, Ой ва Қуёш тутилиши каби ҳодисаларга нисбатан Аҳмад Донишнинг илмий ёндашуви баён этилган. У ўзининг табиий фанларга оид асарларининг барчасини илмий ҳулосаларга асосланган ҳолда ёритган.Илмий мақола мавзусини ёритишда тарихийлик, тизимли таҳлил ва тушунтириш усулларидан фойдаланилди. Қайд этиш лозимки, XIX иккинчи ярми – XX бошларига келиб Марказий Осиё рус ва хорижий тадқиқотчиларининг фаол изланишларининг объектига айланди.Бунинг натижасида эса Марказий Осиёнинг табиий шароитларига бағишланган юзлаб тадқиқотлар яртилди. Бу эса бевосита география фанининг юқори даражада тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврдаги Россияда табиий фанлар соҳасидаги ўзгаришлар Марказий Осиё мутафаккирлари, маърифатпарварларинг фаолиятида ҳам сезиларли даражада акс этди. XIX оҳири – XX бошларида ўлкада кенг ривожлана бошлаган маърифатпарварлик ҳаракати доирасида жамиятнинг илғор фикрли вакилларидан бири Аҳмад Дониш дунёвий илм-фанни ривожлантириш заруриятини тобора чуқур англаб, анъанавий фан ва таълимни жаҳон ютуқлари даражасига кўтариш лозимлиги ҳақидаги ташвиқотни ўз асарларида кучайтирди. Аҳмад Донишнинг асарлари Марказий Осиё халқларинг XIX асрлаги тарихи ва маданияти, балки табиий фанлар – топография, хариташунослик, астрономия, географияга оид билимлар бўйича маълу-мотларни бера олади. Унинг илмий-маънавий мероси халқимизнинг кейинги илмий тараққиётига асос бўлиб ҳизмат қила олади. Зеро, сўнгги асрларда, ҳусусан, XIX оҳири -XX аср бошларида аждодларимиз ҳам ўзларидан аввалги яратилган интеллектуал салоҳиятдан унумли фойдаланиб келган эди.
Ушбу мақола юртимиздаги астрономия тарихи, хусусан, мовароуннаҳрлик олимларнинг ушбу соҳага оид фаолиятига бағишланган. Мовароуннаҳрнинг дастлабки астрономлари сифатида Мусо ал-Хоразмий ва Аҳмад ал-Фарғонийларни қайд этиш мумкин бўлса-да, уларнинг фаолиятида Ироқ, Сурия ва Мисрдаги фаолият устуворлик касб этади. Шу нуқтаи назардан маҳаллий мактаблар ва уларнинг ривожини кузатиш ҳам долзарб аҳамиятга эга. Бу жараёнда эса ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудларида жойлашган Термиз ва Чағониён вилоятларининг ўзига хос ўрни бор. Жумладан, устурлобнинг ислом дунёсига кириб келганидан тахминан 70 йилча ўтиб Муҳаммад Ҳаким Термизий (тахм. 820-932) орқали Термиз ҳудудида ҳам ишлатила бошланганлиги алоҳида аҳамиятга эгадир. Ундан кейин ҳам X аср охирларида Аҳмад Устурлобий Чағонийнинг Бағдод расадхоналаридаги фаолияти ҳам алоҳида диққатга сазовор бўлиб, унинг қўлёзмалари Туркия, Ҳиндистонда, Дамашқ, Англия ва Парижда сақланади. Уларни ўрганиш ҳам шубҳасиз ҳозиргача етарли даражада тадқиқ этилмаган юртимиз олимлари ва маҳаллий астрономия тарихини ўрганишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Термиз, умуман, Сурхон воҳасида амалда бўлган астрономия мактаби ўзининг маълум маънодаги чўққисига саййид Абулқосим Маждиддин Али ибн Жаъфар даврида 1135-1146 йиллар оралиғида Термизда 10 йил давомида қурилган расадхона тимсолида чиқди, дейиш мумкин. Бу расадхонада Адиб Собир Термизий каби маҳаллий олимлар ҳам ишлаганлиги диққатга сазовор. Ҳожи Халифа (1609-1657) Саййид Жамолиддин Абу Жаъфар Ҳусайн ибн Мажд Али ибн Аҳмад Ҳусайний Термизий Айнийнинг нужум илми аҳкомларига оид туркий тилдаги “Мазақ ал-ушшоқ фий илм ал-офоқ (Уфқлар ҳақидаги илм борасида ошиқлар топган таъм) китоби ҳақида маълумот беради. Шунингдек, Ҳожи Халифа “Ҳақоиқ ал-ирсод” (Кузатувлар аниқлиги) номли асардаги ўлчов андазалари ҳақида берган айрим маълумотлар унда қайд этилган кузатувлар Термизда бўлганлигини ёки бу узунлик ва ўлчовлар Термиз андозаларига кўра эканлиги маъносини билдиради. Тадқиқот натижаси сифатида айтиш мумкинки, Сурхон воҳасининг астрономик мактаби ҳам юртимиз ва ислом дунёси миқёсида ўз ўрнига эга мактаб даражасида шаклланган бўлиб, бу тўғридаги тадқиқотларни янада кенгайтириш халқимизнинг интеллектуал салоҳияти тарихини ёритишда муҳим аҳамиятга эга.
XI аср бошларида Марказий Осиёда туркий халқ, қабила ва уруғларнинг йирик марказлашган давлати – Қораҳонийлар сулоласи ташкил бўлиши билан эски туркий тилнинг нуфузи ошди, унинг юксак адабий тил даражасига олиб чиқиш жараёнида қатор олиму шоирлар етишиб чиқди. Буларга XI-XII асрларда ижод қилган Маҳмуд Қашғарий, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний ижодларини кўрсатиш мумкин. Бу муаллифларнинг асарлари ҳам ўзлари яшаб ижод этган XI-XII асрлар китобот тил маҳсулоти сифатида эмас, балки XIII асрдан бошлаб кўчирилган қўлёзмалар орқали етиб келган. Демак, араб ёзувида яратилган ҳозирги туркий қўлёзмалар китоботларининг тарихи XIII асрдан бошланади. Араб мақолларини тадқиқи этиш 8 асрдан бошланган. Араб адиби Убайд Журжумий(8 аср) Сахар ибн Дабий, форс адиби Абу Фадл Майдоний каби бир қатор олимлар каби Маҳмуд Замахшарий ҳам “ал-Мустақсо мин амсали--араб” номли китобини тузган. Унда турли давр поэмаларидан ташқари “Калила ва Димна” китобидан ҳам парчалар келтирган. Мазкур мақолада араб мақол ва маталлари ҳақида ижод этган буюк туркий алломалар асарлари аниқланди ва Марказий Осиё халқларининг маданияти, маърифати, миллий қадрияти осори-атиқаларини ўрганган тарихшунос, шарқшунос олимлар — Херман Вамбери, А.Ю.Якубовский, С.П.Толстов, Е.Э.Бертельс, В.В.Бартольд, Е.Березиков ва бошқаларнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этилди.
Туркия кутубхоналари ва архивларида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисида бир қанча манбаа мавжуд. Мазкур иш, Усмонли архивидаги бир мактуб устида олиб борилди. Усмонли архивларидаги Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ ҳужжатлар асосан XVI асрнинг ўрталаридан бошланади ва мунтазам ортишда давом этади. Алоқалар натижаси сифатида ҳозирги кунда Усмонли архивларида жуда кўп ҳужжат мавжуд. Ўз навбатида Ўзбекистондаги кутубхона ва архивларда ҳам Туркия тарихи ва маданиятига оид кўплаб маълумотлар сақланмоқда. Бу ҳужжатлар устида илмий ишлар кўпайтирилиши ва илм аҳлига танитилиши керак. Биз устида ишлаган мактуб Бухоро хонлиги ҳукмдорларидан Убайдуллахон II нинг Усмонли подишоҳларидан Аҳмад III га 1706 йил 6 апрель санада юборилган. Мактуб ҳозирда Туркия Республикаси Президент девони ҳузуридаги давлат архивлари бошқармасига қарашли Усмонли архивида сақланмоқда. Мактуб ўша даврнинг ёзишма тили, услуби, дипломатик хусусиятлари ва тарихий ҳодисалари ҳақида муҳим маълумот беради. Ёзилиш сабаби эса, Убайдуллахоннинг тахтга чиққанлигини билдириш ва шу билан бирга Султон Аҳмаднинг тахтга чиққанлигини қутлашдир. Шунингдек, Убайдуллахон амалга оширган ишлар ва икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг аҳамиятига ҳам тўхталган ва муносабатларни ривожлантиришга доир тилаклари келтирилган. Мактуб туркийда ўта оғир тилда ёзилган. Матнда кўп миқдорда арабча ва форсча сўзлар ва балоғатли, юқори даражадаги адабий усул қўлланилган. Ўша давр ёзув хусусиятларидан бири пунктуациянинг ишлатилмаганлиги. Мактубнинг тил ва услуб хусусиятларидан яна бири эса, фикрлар баён қилинаётганда уни дастаклаш ва далиллаш мақсадида ўша гапнинг ўзида бир нечта тафсилот берилишидир. Бу хусуслар гапларнинг бошланиш ва тугаш жойларини белгилашни қийинлаштирганидек, тушунишни ҳам анча мушкуллаштиради. Фикр ва мулоҳазаларни дастаклаш ва далиллаш мақсадида берилган тафсилотлар, ўша давр маданий ва эътиқод хусусиятларини ва даражасини ҳам кўрсатади. Мазкур иқтибослар асосан Қуръон оятлари ва Ҳадиси шарифлардир. Ушбу иш биринчи қўл манбага таянган бўлиб, XVII аср охири ва XVIII аср бошларидаги турк-ўзбек муносабатлари ҳамда ўша давр ўзбек тили, тарихи ва маданияти ҳақида айрим маълумотларни илм дунёсига таништиради.
Всё растущие требования современной экономики к качеству и количеству высококвалифицированных специалистов, а также информатизация образования приводят к необходимости разработки и внедрения инновационных образовательных методик и технологий, способствующих формированию новых форм обучения, неограниченных пространственно-временными рамками. Этим требованиям отвечает идея онлайн обучения, которое позволяет получать качественное образование через интернет независимо от территориального местоположения учащегося и с учетом индивидуальной образовательной траектории.
Туркий халқининг бой маънавий-маданий, диний-фалсафий мероси, миллий қадриятлар, урф-одат, анъаналар тикланди. Ушбу йилларда маънавиятимизни ажралмас қисми бўлган ислом дини қадриятларни тиклаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги давргача маърифатпарвар олимнинг диний-фалсафий мероси Вена, Бонн, Истанбул, Манчестер, Гёттинген университетларининг ислом тарихи ва илмлари бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. У ўзининг салмоқли фалсафий асарлари, бой илмий мероси билан нафақат ислом балки жаҳон фалсафаси тараққиётида муайян из қолдирди. Аҳмад Заки Валидий ўзининг миллий маърифатпарварлик ғояси туфайли ҳамда муайян тарихий шароит тақозоси билан таъқибларга, қийинчиликларга дуч келиб, хорижда яшашга ва ижод қилишга мажбур бўлган. Шўролар даврида миллатчилик тамғаси остида унинг таълимоти ўрганилмади, асарлари нашр этилмади. Чоп этилган баъзи асарларини ўрганиш жиддий таъқиқланди. Модомики шундай экан, маърифатпарвар олим таълимотини диний-фалсафий таҳлил қилиш, унинг ғояларини миллий ва умуминсоний маданият нуқтаи назаридан мустақил ўрганиш долзарб аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад этиб белгиланди. Ренессансларга давлат йўл очиб беради, кашфиётларни эса эл орасидан етишиб чиққан истеъдодлар содир қилишади. Яъни уйғонишлар ва тараққиётни юксак маънавият эгалари яратишади. Бугунги кунда Ўзбекистон учинчи Уйғониш даври остонасида турибди. Учинчи ренессансни амалга ошириш учун унинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланмиш аждодларимизнинг илмий маърифий меросларини ўрганиш, таҳлил этиш ва амалиётда фойдаланиш имкониятларини излаб топиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Мусулмон олимлар астрономик жадваллар – қуёш, ой ва сайёра, ҳамда юлдуз каталогларини тузишга катта эътибор ажратишар эди. Ушбу жадвал ва маълумотномалар ёрдамида сайёралар, юлдузлар ҳаракатини белгилаб олиш ва қуёш ва ой тутилишлари вақтини аниқлаш мумкин эди. Аббосийлар халифалиги пойтахти ҳисобланмиш Боғдод IX асрдан бошлаб бир неча юз йилликлар давомида йирик илмий марказ ҳисобланган. Бу ерда Аббосидлар сулоласи вакили боғдодлик халиф Ал Маъмун «Байт ул-ҳикма» - «Донишмандлар уйи» шарқона Фанлар Академиясини ташкил этди, у яна Маъмун Академияси номини ҳам олган эди. 832-833 йилларда Ал Фарғоний ер меридианини узунлигини ўлчаш бўйича экспедицияда қатнашган. Ал Фарғоний ғарбда лотинлаштирилган Alfraganus, шарқда эса Хасиб исмлари билан машҳур бўлган. Ал Фарғонийни илмий ишлари унга оламшумул машҳурликни олиб келди. IX асрнинг ўртасида Ал Фарғоний Қоҳирага кўчиб ўтди ва у ерда умрининг охиригача яшади. Ал Фарғонийнинг «Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум китоби», «Астрономия асослари ҳақида китоб» ва бошқа трактатлари астрономия бўйича араб тилида ёзилган илк асарлардан эди. Ал Фарғоний қуёшда доғлар мавжудлигини аниқлаган ва 832 йилда бўлиб ўтган қуёш тутилиши башорат қилган эди. Олимнинг Қоҳирадаги фаол олиб борган фаолиятининг яна бир натижаси Нил дарёси суви сатхини ўлчайдиган янги асбоб “миқёс ан-Нил” нилометрни яратилди. У Ал Фарғоний томонидан 861 йилда қўрилган эди.
Ушбу мақола Х-ХИ асрнинг йирик мутафаккирлари Абу Наср Форобий ва Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад Ёқуб ибн Мискавайҳнинг ҳаёт йўли ва илмий меросини қисқача ёритишга бағишланади. Файласуфлар ўзларининг фалсафий қарашлари ва таълимоти билан илм-фанда ҳамда ислом фалсафий тафаккури тарихида ёрқин из қолдирган. Форобий “Иккинчи муаллим” (“Муаллим саний”) номи билан, Мискавайҳ эса “Учинчи муаллим” (“Муаллим -салис”) номи билан машҳур. Бу юксак унвонлар уларнинг мусулмон араб фалсафасига қўшган ҳиссасига берилган баҳонинг яққол намунаси эканлигини англатади. Мутафаккирлар фалсафий таълимотлари асосида машшоийюн оқимининг Ўрта аср Мусулмон Шарқи ахлоқшунослигида тутган ўрни ёритилади.
Мақолада ҳозирги араб тилида “иштиқоқ” усулида янги сўзларнинг ясалишининг ўзига хос айрим хусусиятлари ёритилиб, мазкур ҳодиса воситасида сўз ясалиш усуллари, “иштиқоқ”нинг тур ва гуруҳларига алоҳида аҳамият қаратилган. “Иштиқоқ” араб тилидаги лексик ҳодисалардан бири саналиб, у янги сўзларнинг ясалиши ва тилнинг бойишига хизмат қилади. “Иштиқоқ” атамаси ўзак сўз ва ҳосила сўзнинг ўртасидаги шакл ҳамда маъно жиҳатдан бўлувчи алоқаларни сақлаб қолган ҳолда янги сўзнинг ясалиш жараёнини англатади. Ушбу мавзу Ибн Манзур, Ҳалил Аҳмад ал-Фараҳидий, Ибн ас-Саййид, Абдуллоҳ Амийн, Муҳаммад Ҳасан ал-Жабал каби араб тилшунос олимлари томонидан ўрганилган. “Иштиқоқ”нинг шаклий иштиқоқ, маъновий иштиқоқ, товушли иштиқоқ ҳамда халқона иштиқоқ каби турлари, шунингдек, “ал-иштиқаақ ал-кабийр” – катта иштиқоқ, “ал-иштиқаақ ассоғийр” – кичик иштиқоқ, “ал-қалбу ал-луғавийю” – лексик метатеза ва “ан-наҳту” – икки ёки ундан ортиқ сўзлардан сўз ясаш сингари гуруҳлари мавжуд. “Иштиқоқ”нинг ҳар бир тур ва гуруҳи араб тилида янги сўзларнинг ҳосил бўлишига ўзига хос тарзда таъсир ўтказиб, улар сабаб сўз ёки шаклан, ёки маъно жиҳатдан ўзгариб боради. Тадқиқотда “иштиқоқ” доирасида сўзларнинг қандай ўзгаришларга учраши, бу ўзгаришларнинг ташқи ва ички омиллар билан боғлиқлиги масаласи ёритилган. Араб тилини ўрганувчиларга ушбу тилдан сабоқ беришда янги сўзларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос жараёнлар ва тилдаги сўзларнинг шакл ва маъно жиҳатдан қандай ўзгаришларга учрашини аниқ илмий мисоллар тариқасида тушунтириш бу тилга бўлган қизиқишни ҳамда таълим самарасининг янада ошишига ёрдам беради.
Бирлашган Араб Амирликлари ўрта аср араб адабиёти ўрнига келган замонавий турдаги ўз адабиёти жуда кеч, яъни ХХ асрнинг 70-йилларида пайдо бўлган Араб мамлакатлари сирасига киради. Шунга қарамасдан, аксарияти ахлоқ, панднасиҳат берувчи сентиментализм ва романтизмнинг бадиий тамойилларига асосланган илк амирликнинг ҳикоялари ичида етук реализм намунаси бўлганлари ҳам (Муҳаммад Мурр ижодида) ва ҳаттоки, модернизм (Абдуллоҳ Мирр ижодида) каби ҳикоялар ҳам учрайди. 1980-йилларда Амирликлар адабиётида реалистик йўналиш барқарор ривожланган даврда аксарият ҳикоянавислар модернизм эстетикасига мурожаат этдилар. Улар ўз ҳикояларида объектив реаллик тасвиридан ёрқин ифодаланган сюжетдан воз кечиб, ўзига хос субъектив акс этган онгнинг ички ҳолатига ўз эътиборларини қаратишган. Бунда баъзи бир олимлар (Мирям Жума Фараж, Суад Арими, Хараб Захейри, Салма Матар Сайф) араб шеъриятига хос бўлган метафора ва қиёслаш, ўзига хос лексик-синтактик конструкцияларга тўйинган асарнинг мураккаблашган тилидан фойдаландилар. Натижада, араб адабиётшунослигида “шеърий модернизм” номини олган ўзига хос услубни вужудга келтирдилар. Бундан ташқари, мазкур даврдаги баъзи амирликлар ҳикояларида магик реализмнинг унсурлари (Абулҳамид Аҳмад Абдулҳамид ва Салма Матар Сайф ижодида), абсурд эстетикаси (Забиййи Хамис ижодида) ва постмодернистик пародаси (Салма Матар Сайф ижоди)да кузатиш мумкин. Амирлик ҳикоянавислари асарларининг мавзулари БАА жамиятининг ҳам реалия, ҳам муаммоларини қамраб олиш билан бир қаторда умумбашарий фалсафий муаммоларни ҳам ўз ичига киритган (Басема Юнус ва Жума Феруз ижодида). Баъзи бир асосий мавзулар, яъни хориждаги меҳнат муҳожирлиги ва тарихга айланаётган анъанавий турмуш тарзини қўмсаш БАА ҳикоянавислигини Форс кўрфази бошқа араб мамлакатларининг адабиётларига яқинлаштириш баробарида замонавий араб адабиёти контекстида ўзига хослик касб этади.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида 2225 рақамли қўлёзма сақланади. Ушбу қўлёзма Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарига ёзилган мукаммал шарҳ бўлиб, олтита дафтарни ўз ичига олади. Шарҳ “Шарҳи Маснавийи Мавлавий” деб номланади, муаллифи – Айюб. Шарҳда “Маснавий”нинг баъзи сўзларига изоҳ берилиши билан бирга, Румийнинг ҳаётига оид ва айтган ўгитлари акс этган ҳикоялар берилган. Баъзи ҳикоялар шориҳнинг ўзи томонидан келтирилган. Айюб берган ҳар бир изоҳи ёки ҳикоясининг аввалида ўша маълумот олинган манбани қайд этган. “Маснавий”ни шарҳлашда шориҳ қуйидаги асарлардан фойдаланган: Абдураҳмон Жомийнинг “Найнома”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Нафаҳоту-л-унс”, Аҳмад Афлокийнинг “Маноқибу-л-орифин”, Шайх Абдураҳим Бихорийнинг “Кашфу-л-луғот ва-л истилоҳот”. “Маснавий”нинг баъзи байтларида Қуръони карим оятларидан бир сўз ёки ибора келтирилади. Шориҳ шарҳда шу оятни тўлиқ ҳолатда, баъзан оятнинг бир жумласини бериб сўнг уни изоҳлайди. Румий “Маснавий” матнида Ҳадисларга ёки пайғамбарлар тарихидаги бирор-бир воқеага ишора қилиб ўтади. Айюб ўша Ҳадис ёки воқеани тўлиқ ҳолатда беради ва кейин унинг изоҳига ўтади. Шориҳ “Маснавий”га ёзилган бошқа шарҳлардан ҳам фойдаланади ва баъзи фикрларга ўз мулоҳазаларини айтиб ўтади, бироқ ўша манбани аниқ кўрсатмай “баъзи шориҳлар ёзмишлар” дея чекланади. Шарҳда “Маснавий”нинг бошқа қисмларидан мисоллар келтирилган ҳолатлар ҳам учрайди. Айюб шарҳни ёзишдан аввал Румий ҳаёти ва ижодига оид кўплаб асарлар мутолаа қилган, луғатлар билан ишлаган, диний ва тасаввуфий билимларини такомиллаштирган, ундан олдин ёзилган шарҳлардан маълумотлар тўплаган. “Шарҳи Маснавийи Мавлавий” асари учун фойдаланилган манбалар Румий ҳаёти ва ижодига оид кўплаб бошқа манбаларнинг энг сараларидир.
Мақолада Ўрта асрлардаги араб ва арабийнавис олимларнинг аруз илмига бағишланган тадқиқотларининг тадрижий таҳлили берилади. Жумладан, аруз илмининг асосчиси Халил ибн Аҳмад яратган аруз тизимидан бошлаб, унинг издошлари томонидан арузшуносликни шакллантириш ва такомиллаштириш тамойиллари кўрсатиб берилган. Халил ибн Аҳмаддан сўнг яратилган аруз назариясига оид илк манбалар Абул Ҳасан ал-Ахфаш ва Абу Исҳоқ аз-Зужаж асарлари ҳисобланади. Х асрдан бошлаб ёзилган Ибн ‘Абду Раббиҳий, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Ибн Рашийқ Қайрований, Юсуф Саккокийларнинг машҳур энциклопедик асарларидан жой олган арузга оид қисмларида арузнинг назарий асослари чуқур ва батафсил тарзда баён қилинганлиги билан аҳамиятга эга. Аруз тизимини ўз ёндашувлари ва қарашлари билан муайян тарзда бойитган муаллифлардан Ибн ас-Саррож, Соҳиб ибн ‘Аббод, Ибн Жинний ва Маҳмуд Замахшарий каби филологларни аташ мумкин. Мавароуннаҳрлик аллома Абу Наср ибн Ҳаммод Жавҳарийнинг арузшуносликдаги ўрни барча арузга оид тадқиқотларда алоҳида қайд этилади ва олимга аруз илмининг ислоҳотчиси сифатида қаралади. XIII асрга келиб, арузни назмда баён этиш урфи бошланганлиги кузатилади. Шу жумладан, мумтоз даврнинг энг машҳур қасидаларидан “Ар-рисала ал-андалусийя”, “Қасида ал-Хазражийя”, “Қасида ал-Ҳусна” кабиларда аруз илмининг назарий асослари моҳияти қисқа ва қулай усулда ёритилган бўлиб, улар ушбу илмни яхши ўзлаштириш ва ёд олиш учун мўлжалланган эди. Мақолада таҳлилга тортилган Ўрта асрлар араб арузи назариясини тўлиқ қамраб олган манбалар орқали классик араб арузи тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Cаййид Аҳмад ибн Жалолиддин Хожаги Косоний-Даҳбедий (868/1461–949/1542) Мовароуннаҳрнинг машҳур олимларидандир. У қўлёзма манбаларда Махдуми Аъзам Косоний, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедий ёки қисқача Махдуми Аъзам шаклида зикр этилади. Ушбу мақола мазкур олимнинг Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари марказининг манбалар хазинасида сақланаётган илмий-маънавий меросини ёритишга бағишланган.