Ушбу мақолада бизнес бошқаруви ва етказиб бериш занжирларини бошқариш, бир-бирига боғлиқ жараёнлар эканлиги, амалда уларни алоҳида бир биридан айри ҳолда тасаввур қилиш қийинлиги логистика тизими юқори мослашувчанликка эга бўлган логистикага оид муаммолар ечимини топувчи иқтисодий тизимнинг бир кўриниши ҳисобланиши ва бу тизимда етказиб бериш занжирларини бошқариш асосий вазифа эканлиги илмий таҳлил қилинган.
Эхография бронхопулмонар тизим текширувида қўлланиладиган ноинвазив усуллардан биридир. Ҳозирги вақтда маҳаллий ва хорижий адабиётларда катталар, эрта ва ўрта ёшдаги болаларда бронхопулмонар тизимнинг турли хил патологияларини аниқлашда ультратовуш усулидан фойдаланиш бўйича етарли миқдордаги ишлар олиб борилган, аммо тўлиқ ва эрта туғилган чақалоқларда бу усулдан фойдаланиш етарли даражада ўрганилмаган. Ўпканинг хаволи тўкимаси, ўпка қон томирларини ва ўзгармас ўпка тўқималарининг бронхларини кўриш имконияти масаласи айниқса мунозарали бўлиб қолмоқда.
Бутун борлиқни, дунё ҳақидаги тасаввур ва тажрибаларимизни тил орқали ифодалаймиз. Дунё ўзини тилда намоён қилади. Шу маънода тил ижтимоий ҳодиса сифатида инсонга ахборот алмашиш имконини беради. Ҳуқуқ ҳам ижтимоий ҳодиса сифатида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлигини белгилаб, жамиятдаги ижтимоий муносабатларни бошқариб боради. Ҳуқуқ ва тил ўртасидаги муносабатларни англаш ниҳоятда мураккабдир. Чунки улар мустақил соҳалар бўлса ҳам, бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Ушбу мақолада ота-она ва болалар ўртасидаги чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар таҳлил этилиб, муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.
Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларда чет эл элементининг мавжудлиги ва унда иштрокчиларнинг турли давлат фуқаролигига эгалиги халқаро хусусий ҳуқуқ доираси тизимига киришига асос бўлади. Демак, ушбу муносабатларнинг субъекти муомала лаёқатига эга жисмоний шахслар.
This article provides information about the history of philology, teaching methodology, what philology is, and its difference from other fields.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан ота-она ва фарзандлар ўртасидаги чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатларнинг ҳуқуқий табиати, отаоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ифодаланган. Мақола ўз ичига нафақат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги нормаларининг таҳлилини, балки ривожланган хорижий мамлакатларнинг мазкур соҳадаги қонунчилиги таҳлилини ҳам қамраб олади.
Nasos-suyuqlikni bosim ostida so‘rish va haydash,gazlarni siqish yoki siyraklantirish,sochiluvchi jismlarni so‘rish va haydash uchun ishlatiladigan gidravlik, pnevmatik mashina yoki apparat hisoblanadi.Nasosning asosiy parametri-ma’lum vaqt ichida haydaladigan suv,gaz yoki havo miqdoridir, ba‘zan nasoslar uchun bosim,iste’mol quvvati ham muhim hisoblanadi.Nasoslar suv ta’minoti tizimlarida,neft chiqarish,neft mahsulotlari va gazlarni haydashda,kema va gidropress qurilmalarida va boshqa sohalarda keng qo‘llaniladi.
Ота-она ва фарзандларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари улар қайси давлат ҳудудида биргаликда истиқомат қилиш жойига эга бўлсалар, шу давлатнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади (lex domicilii). Л.П.Ануфриева фикрига кўра, мазкур коллизион қоида бош (асосий) қоида сифатида, шаклан – икки тарафлама, тартибга солиш усулига кўра – императив қоида сифатида қаралиши лозим. 1 Бунда ҳуқуқий муносабатни ажратиш имкониятини берувчи омил сифатида биргаликда истиқомат қилиш жойининг йўқлигига ишора амал қилади. Бу ҳолда ота-она ва болаларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари бола қайси давлат
фуқароси бўлса, шу давлатнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади (бола lex nationalis). Мазкур коллизион қоида субсидиар, шаклан – икки тарафлама, юридик таъсир кўрсатиш усулига кўра – императив қоидадир.
Мақолада муаллиф томонидан чет элдан алиментларни ундиришга оид муаммолар аниқланган бўлиб, у ўз ичига “Болалар учун алимент ва оила таъминоти бошқа шаклларини ундиришнинг халқаро тартиби тўғрисида”ги 2007 йилги Конвенцияси нормаларининг таҳлилини ҳам қамраб олади.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда Covid-19 глобал пандемия шароитида масофадан ишлашнинг ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг бошқарувига таъсири қандай эканлиги баҳоланган. Covid-19 инқирозининг эпидемиологик ва динамик характери ташкилотларда масофадан ишлаш сиёсатини қабул қилишга мажбур этиши ушубу тадқиқот ишининг аҳамиятини оширди. Бу масаланани янада кенгроқ изоҳлайдиган бўлсак, ушбу эмпирик тадқиқот Ўзбекистонда карантин вақтида ташкилотларнинг масофадан ишлаш жараёнининг иккита муҳим жиҳатини ўрганади. Биринчи ҳолатда, масофадан ишлаш жараёни ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхона самарадорлигига ижобий таъсир этиши ҳамда иккинчи ҳолатда эса масофадан ишлаш жараёни корхоналар бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва нтижада меҳнат жамоасининг ижтимоий-руҳий муҳитига салбий таъсир этишини асослайди. Тадқиқотнинг мақсади – масофадан ишлаш жараёни ташкилотнинг ҳозирги меҳнат жараёнларига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадими ёки йўқлилигини аниқлаш ҳамда Ўзбекистонда кадрларни бошқариш соҳасидаги истиқболли меҳнат муносабатларини тартибга солишда масафадан ишлаш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун тадқиқот ишининг структураси тузиб олинди. Олинган маълумотларни таҳлил қилишда “Pearson” ўзаро боғликлик коэффициенти ҳамда таҳлил этишнинг миқдорий ва тавсифий усулларидан фойдаланилди. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, масофадан ишлаш ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг фаолият самарадорлиги билан агар у фаолият жараёни эмас балки, натижага қаратилган бўлса, кучли ва ижобий боғлиқликка эгадир. Бундан ташқари, тадқиқот натижаси масофадан ишлаш жараёнининг корхонанинг бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва натижада жамоада салбий ижтимоий-руҳий муҳитини келтириб чиқариши аниқланди
Проблема гнойной инфекции в челюстно-лицевой хирургии была и остается актуальной, что объясняется ростом числа больных с воспалительными процессами челюстно-лицевой области, увеличением числа случаев тяжелого генерализированного течения инфекций. Несмотря на широкое внедрение в клиническую практику таких методов лечения, как местное и общее хирургическое пособие, применение антибактериальных препаратов и химиотерапевтических средств, дезинтоксикационной и корригирующей терапии, терапии сопутствующих заболеваний, современных физиотерапевтических средств, воспалительные заболевания челюстно-лицевой области продолжают представлять угрозу для здоровья и жизни человека.
The problem of purulent infection in maxillofacial surgery has been and remains relevant, which is explained by an increase in the number of patients with inflammatory processes in the maxillofacial region, an increase in the number of
cases of severe generalized infections.
Ушбу мақолада аёлларнинг ҳуқуқлари ва уларга белгиланган имтиёзлар атрофлича ёритиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқ тизими ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили билан бир қаторда ривожланган мамлакатлар амалиёти ҳам ўрганилди ва таҳлил этилди. Ёлғиз онадан туғилган болаларнинг расмийлаштирилиши ва оналарга бериладиган имтиёзлар баён этилди. Муаллиф томонидан тахлилллар асосида таклифлар баён этилди. Хусусан, ёлғиз она жумласига ҳуқуқий таърифни яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида акс эттириш мақсадга мувофиқдир. Иккинчидан, ёлғиз она сифатида қаралиши учун фақатгина қонуний никоҳда бўлмаганлик ҳолатигина
эмас балким, қонуний никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашмаган ҳолатда, субъектив сабабларга кўра боласини ёлғиз ўзи парвариш қилиши; қонуний никоҳи мавжуд бироқ турмуш ўртоғининг эрта
вафот этиши каби ҳолатлари ҳам инобатга олиниши лозим. Учинчидан, миллий ҳуқуқ тизимида ёлғиз оналарни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш мақсадга мувофиқдир.
The problem of purulent infection in maxillofacial surgery has been and a remains relevant, which is explained by an increase in the number of patients with inflammatory processes in the maxillofacial region, an increase in the number of cases of severe generalized infections.