Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияларини хирургик даволашнинг кўплаб усллари мавжуд, лекин барчасида хам умумий камчилик, жарохатчанликнинг юқорилиги кузатилмоқда. Гирдобсимон деформацияда биринчи операция 100 йил аввал бажарилган бўлсада касалликни хирургик даволаш муаммоси тўлалича ечилмаган. Гирдобсимон деформацияни хирургик даволашнинг 100 дан ортиқ усуллари мавжудлиги буни тасдиқлайди.
Биз механик сарикликга чалинган 43 нафар беморни текширдик, улар аввалги гуруҳда бўлгани каби ТЖХГ ўтказилган, аммо ташқи дренаж орқали ажратилган сафро Лигнов сорбентидан фойдаланиб токсик ва балластли моддалардан олдиндан тозаланган. Кейинчалик, беморлар уни оғиз орқали қабул қилишди.Беморларнинг биринчи гуруҳида, ТЖХС қўлланилишидан олдин қон зардобидаги ИЛ-6 концентрацияси одатдагидан юқори бўлиб, ўртача 152,65±16,3 пг/мл ни ташкил этди. ТЖХСни сафрога қўллаганидан сўнг дарҳол ушбу кўрсаткич ўртача 68,58±7,24 пг/мл ни ташкил этди.Кузатув охирида қонда ИЛ-6 даражасининг пасайиши биринчисига нисбатан 64,4%, сафрода эса 54,3% ни ташкил этди (Р<0.001). Беморларнинг иккинчи гуруҳида ТЖХГ қўлланилгандан сўнг ИЛ-6 концентрацияси қон зардобида ўртача 151,52±14,2 пг / мл, сафрода эса 67,43±9,14пг/мл ни ташкил этди. Сафро сорбциясидан кейин қон ва сафрода ИЛ-6 нинг дастлаб юқори концентрацияси дастлабки даражадан 75,7% (36,81±4,4 пг/мл) ва 73,9% (17,57±2,2 пг мл) га камайди. Сафро сорбциясини терапевтик комплексга киритиш қон зардобида (Р<0.01) ва сафрода ИЛ-6 концентрациясини сезиларли даражада ўзгартирди.
Ушбу гуруҳдаги беморларда қон зардобида ва сафрода параметрларнинг динамикаси сафро сорбциянинг сезиларли самарадорлигини кўрсатади. Дастлаб эндотоксикознинг юқори кўрсаткичлари, масалан ўрта молекуляр пептидлар, ўсма некроз омили альфа, интерлейкин-6 ва билирубин танадан сафро сорбцияси йўли билан чиқарилди, бу эса танадан токсик моддаларни олиб ташлашга имкон берди. Aсосий гуруҳдаги беморларда қон зардобида ва сафрода ўрта молекуляр пептидларни ўрганиш, уларни назорат гуруҳига қараганда сафро билан тезроқ йўқ қилинишини аниқлади. Сафрода ўрта молекуляр пептидлар концентрациясининг ошиши унинг қон зардобида пасайиши билан бирга кечди.
Вирусли этиологияли жигар циррози билан оғриган беморларда илк маротаба портал қон оқими турларига қараб кардиогемодинамик бузилишларнинг нақшлари ўрганилади. Вирусли жигар циррози билан хасталанган беморларда гепатолиенал қон оқимини қайта қўриш содир бўлади: гиперкинетк турда талоқ ва жигар томирларида чизиқли оқим тезлиги ошади; оралиқ тури билан талоқ ва жигар артерияларидаги тезлик хам ошади;псевдонормокинетик тури билан, гепатолиенал қон оқими томирларида оқим тезлиги пасаяди ва жигар артериясида кўпаяди; ушбу кўрсаткичларнинг ўзгариши даражаси касалликнинг клиник давомилиги ва портал гипертензия зўравонлигига боғлиқ.
Ушбу тезисда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мулк ҳуқуқида мавжуд бўлган статик ва динамик элементлар нисбати, хусусийлаштиришни мулк ҳуқуқининг субинститути сифатида ҳам кўриб чиқилиши, оммавий ва хусусий мулк, оммавий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ дихотомияси, хусусийлаштириш мулк ҳуқуқини вужудга келишининг қайси усуллари жумласига кириши очиб берилган.
Проведение дифференциальной диагностики лимфаденопатии в Челюстно-лицевой области для эффективного лечения больных.
Ранняя диагностика и лечение больных со специфическими инфекционными заболеваниямив ЧЛО, достижение эффективного лечения больных с профилактикой рецидива и осложнений.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва мазмун моҳияти ҳақида таҳлилий мулоҳазалар олиб борилган. Миллий қонунчилик тизимда фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқига алоқадор элементларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатларида ушбу тушунчага келтирилган таърифлар баён қилинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган конституциявий ҳуқуқи консепцияси тушунчаси бу ҳуқуққа оид хусусиятларни умумлаштириш орқали ҳуқуқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масала сифатида бугунги кунда ушбу ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаётнинг қайси субъектлари томонидан амалга оширилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари ва фундаментал асослари баён этилган.
Maqolada yoshlarni global Internet tarmog‘iga bog‘lanib qolishi, Internet va uning yoshlar tarbiyasidagi ahamiyati o‘rganilgan.
Илк туркий қўлёзма ҳисобланган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонини ўрганиш мобайнида сўнгги бир аср ичида жуда катта амалий ишлар бажарилди. Ўзбекистонда профессор Қаюм Каримов ушбу асарни ўзбек тилига ўгириб, уни шу халқ китобхонлари учун тушунарли тилда тақдим этди, лекин ушбу достон жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган ва унинг устида кўплаб самарали ишлар олиб борилган. Шундай бўлса ҳам унинг туб моҳиятини етказиб беришда жузъий камчиликлар мавжуд. Бу камчиликлар турли хил тилларда амалга оширилган таржималарда қўлланилган баъзи бир бадиий тасвир воситаларининг таржимада йўқолиб қолиши орқали кўзга ташланади. Мазкур мақолада “Қутадғу билиг”даги бадиий тасвир воситаларини хорижий тиллардаги таржималари асосида қиёслаб таҳлил қилинган. Илмий мақола устида ишлашда учта версиядаги таржималар танлаб олинди ва ўрганилди. Улардаги байтлар бир-бири билан таққослаб чиқилди. Натижада ҳар бир таржимада баъзи бир фарқли томонлар кўзга ташланди. Лекин биз таржималардаги ўхшашликни, айниқса, Мей ва Иванов томонидан қилинган таржималарда кўришимиз мумкин. Чунки Валтер Май бу асарни рус олими Иванов томонидан қилинган табдилидан таржима қилган. Юқоридаги икки таржима ҳам шеърий усулда таржима қилинганлигини ҳисобга олиб, уларда баъзи ўринларда бадиий тасвир воситалари тушиб қолдирилганини кузатишимиз мумкин. Бундай жараён машҳур шарқшунос олим Роберт Денкофф томонидан қилинган таржимада яққол кўриниб туради. Бунинг асосий сабаби Денкофф бу асарни асл ҳолатдан фарқли равишда насрий усулда таржима қилган. Асарнинг маълум бир байтларидан мисоллар келтириб, унда қўлланган бадиий тасвир воситалари, хусусан, истиора, ташбиҳ ва эпитетларни, тўрт хил китобдан уч хил тилда амалга оширилган таржималар орқали атрофлича қиёслаб кўрсатилди. Ва сўнггида шу нарса маълум бўлдики, таржимонларнинг баъзи ўринларда қилган камчиликлари асарнинг умумий мазмунига жиддий таъсир кўрсатмасдан унинг асосий ғояси сақлаб қолинган.