РИФваПИАТМ ва Тошкент шаҳар сил шифохонасининг болалар сил стационар бўлимларида турли шакллардаги сил бўлган 272 бола ва ўсмирларни текширувдан ўтказилди. Турли шакллардаги сил бўлган болалар ва ўсмирларнинг 28 (10,3%) нафарида силнинг асоратланган шакллари ва 244 (89,7%) нафарида асоратланмаган шакллари аниқланди. Касалликнинг хавф омиллари ўрганилганда, BCG вакцинация бўлганлар 225 (82,7%) нафарни ташкил қилди, улардан 58 (25,8%) нафарида самарасиз вакцинация аниқланди. 272 болалар ва ўсмирлар орасида ҳамроҳ патологиялар 209 (76,8%) нафарида аниқланди, улар ичида анемия 58 (21,3%), сурункали гепатит – 41 (15,1%) ва марказий нерв тизимининг перинатал патологияси – 35 (12,9%) нафар мижозда учради. Болалар ва ўсмирлар силининг клиник шакллари структурасида кўкрак ички лимфа тугунлар сили (57,0%) ва бирламчи сил комплекси (11,0%) устунлик қилди. Беморларнинг кўпчилиги туберкулинга (77,5±2,5%) ва Диаскинтестга (69,5±2,7%) мусбат намуналарга эга.
Шундай қилиб, болалар ва ўсмирлар фтизиопедиатрда текширилганда, тери намуналари билан бирга, хавф омиллари ҳисобланган бола атрофидаги сил беморлар билан контактни, комплекс диагностик маълумотларни баҳолаш тавсия этилади
Қизилча вирусининг бола организмига таъсири ҳомила ичи ривожланишининг биринчи ойларидан бошлаб, неонатал даврнинг эрта ва охирларида ҳамда ҳаётининг биринчи йилларида бошланиши мумкин. Қизилча муаммоси вируснинг ҳомила ривожланишига тератоген таъсири ва эмбрион ҳамда ҳомила ривожланишидаги туғмануқсонларнинг шаклланиши билан боғлиқ бўлиб, у болаларнинг ўлими ва ногиронлиги билан тугайди. Ҳомиладор аёлларда қизилча кўпинча ўз-ўзидан аборт бўлиш, ўлик туғилиш ва эрта туғилган чақалоқларнинг ўлимига сабаб бўлади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда демократии қуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишга доир амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари фуқароларнинг бу жараёнларда фаол иштирок этишлари баробарида давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар кадрларнинг хам бошқарувчилик салохияти билан узвий боғлиқ эканлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини бслгилаб бсрди. Шунингдек, мамлакатдаги сиёсийэлитанингжамият ва давлат тузил мал аридаги фаолиятининг қандай характер касб этиши ҳам кўп жиҳатдан кадрлар сиёсатини ишлаб чиқилиши, шунингдек, унинг нечоғлик халқчиллик тамойилларига таянганлиги билан боғлик холда ривожланади. Бунинг сабаби кабул қилинадиган қарорлар ва Олий Мажлис томонидан қабул қилинган конунлар миллионлаб инсонлар тақдирига бевосита таъсир этиб, халкнинг бунёдкорлик сифатларининг юксалишига шарт лшароитлар яратиши ёки турли беқарорликларни келтириб чиқариши мумкин.
Chet tillarini o’rganishda zamonaviy usul va yo’nalishga alohida e’tibor qaratilishi kerak. Xalqaro va milliy sertifikatga ega shaxslar uchun imkoniyatlarning ochib berilishi muhim ta’lim tizimining takomillashtirilishi uchun keng yo’l ochadi. Ushbu maqolada chet tillarini o’rganishning zamonaviy usullari va imkoniyatlari ochib beriladi.