Тадқиқотда бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиатига оид муаммолар ва қарама-қаршиликлар хорижий тажриба асосида ўрганилган. Иқтисодчи олимларнинг ижтимоий ҳисобга оид тадқиқотларини ўрганиш натижасида муаллифлик ёндашуви шакллантирилган. Бухгалтерия ҳисоби илмий мактабининг социологик йўналиши вакилларининиг қарашлари батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, иқтисодий адабиётларни тадқиқи асосида бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиати моҳиятини очиб берувчи илмий асосланган хулосалар келтирилган.
Тадкиког объектлари: Мустамлака ва совет даврида Узбекистан худудида жамият ижтимоий тузилмаси ва унинг трансформацияси.
Митинг максади: Узбекистан худудидаги жамият ижтимоий трансформациясини XIX аср охиридан XX аернинг 30-йиллари охирларида кечган сиёсий-ижтимоий ва ижтимоий-иктисодий жараёнлар билан узвий боғлиқликда тадқиқ этиш.
Тадкиког усуллари: муаммовий-хронологик, тарихий-ретроспектив, киёсий ва тизимли тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ишда Узбекистан худудида ижтимоий стратификация масаласини урганишга мамлакат тарихшунослигида авваллари қўлланилмаган жамиятни стратификациялаш назарияси асосидаги концептуал-мстодологик мавксъ нуктаи назаридан ёндашган холда комплекс тарзда кўриб чиқиб, узок давом этган тарихий давр мобайнида ўрганишга ҳаракат қилинди.
Амалий ахамияги: дисссртацияда тизимлаштирилган маълумотлар Узбекистоннинг тарихий ўтмиши хакидаги билимларнинг чуқурлашувига ва ёшлар дунёкарашининг шаклланишига ёрдам бериши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва икгисоднй самарадорлиги: диссертация материаллари асосида жаъми 38 та иш эълон килинган, жумладан, 1 монография, 21 та журнал мақоласи (жумладан 3 таси хорижий журналларда), 3 та ўкув қўлланмадан иборат акс этган. Ушбу нашрлардан олий таълим муассасалари талабалари, олимлар фойдаланиб келмокда.
Қўлланнш сохаси: Тадкикот материаллари. қўлга олинган натижа ва хулосаларидан жамиятшунослар, сиёсатшунослар, тарихчилар Узбекистан тарихи фанидан олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун илмий-мстодологик қўлланмалар ёзишда, юқори малакали кадрларни тайёрлаш жараёнида фойдаланишлари мумкин.
Мазкур мақола Узбекистан Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқий ҳимоясини кодификациялашнинг долзарб масалаларига бағишланган. Хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида мазкур соҳада Узбекистан Республикаси Интеллектуал мулк Кодекси ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу мақола ижтимоий ҳимояга оид Ўзбекистон миллий тарихий тажрибасининг айрим жиҳатларини ўрганишга, хусусан узоқ ўтмиш даврларида ҳарбий хизматга жалб этилган шахсларни ижтимоий муҳофазалаш бўйича миллий асосларни илмий тадқиқ этишга, шулар орқали ушбу соҳадаги ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тарихий фактларини ва манбаларини янада кенроқ ёритишга бағишланган
Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олим ва мутахасисларнинг илмий асосланган фикр ва мулоҳазалари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ҳозирги пайтда ижтимоий реклама қабул қилувчига тез ва самарали таъсир кўрсатибгина қолмасдан, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган қоида ва мезонларига ҳам тўғри келмоғи лозим.Зеро ижтимоий рекламанинг асосий мақсади бирор-бир ижтимоий муаммога нисбатан омма муносабатини қаратиш ва уни ўзгартириш, бундан ташқари, ижтимоий қадр-қимматни ошириш ёки такомиллаштириш, муаммони қабул қилиш тарзини ўзгартиришдан иборатдир.Унинг ўзига хос хусусияти у жамиятда истиқомат қилаётган муайян бир инсонга ҳам ёки, умуман олганда, бутун жамоага ҳам йўналтирилган бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий реклама жамиятдаги аҳамиятга молик бўлган ҳеч қандай муаммоларни четлаб ўтаётгани йўқ, гўёки у инсонларга ҳаётдаги қийин вазиятларда йўл кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек унинг вазифалари яъни мулоқат ўрнатувчи, ғоявий, тарбиявий, умумлаштирувчи, эстетик ва иқтисодий жиҳатларини илмий назарий жиҳатдан ёритиб бериш билан бир қаторда, унинг нотижорат руҳидаги, кенг халқ оммасига қаратилган ва давлат рекламаларига ажратган ҳолда уларнинг ўртасидаги фарқлар ёритиб берилган. Ижтимоий рекламаларнинг мазмун–моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш мақсадида унинг тарихий ривожланиши, тарихий манбалар ва ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг келтириб ўтган маълумотларига таянган ҳолда очиб берилган. Шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларни ҳарбий соҳа, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, йўл ҳаракати қоидалари, оила,фарзандлар ва таълим, спорт соҳаси ва атроф муҳитни озода сақлашга қаратилган йўналишларга ажратган ҳолда ҳаётий мисоллар ёрдамида қиёсий таҳлил қилинган.
Ижтимоий педиатрия – бу боланинг соғлиғини жамият, атроф-муҳит, мактаб ва оила шароитида кўриб чиқадиган глобал, яхлит ва кўп тармоқли ёндашув. У боланинг саломатлиги ва ривожланишининг жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатларини, шунингдек, парвариш қилиш, касалликни олдини олиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини оширишни бирлаштиради. Ижтимоий педиатрия учта йўналишда фаолият юритади: ижтимоий сабаблар билан боғлиқ болалар саломатлиги муаммолари, болалар саломатлиги муаммоларининг ижтимоий оқибатлари ва жамиятда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш. Шундай қилиб, ижтимоий педиатрия болаларни даволаш, саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва реабилитацияни ўз ичига олади. Ижтимоий педиатрия фани тиббиёт олий ўқув юртлари ва маҳаллалар ўртасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантиради.
Мақолада 2016 йилда қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишдаги аҳамияти, роли ва зарурияти таҳлил қилинган, ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси кафолатлари таснифи ишлаб чиқилган. Мақолада ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси кафолатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.
Замонавий жамиятда олий таълимнинг моҳияти - инсоннинг маънавий-ахлоқий фаолиятини қамраб олган маданиятнинг турли соҳалари мутаносиблиги сифатида намоён бўлади. Бу жараёнда билимли шахе феномени алоҳида аҳамият касб этади. Билимли шахе, бошқача айтганда -маънавий- аҳлоқий қадриятларга йўналтирилган, табиат инъом қилган ва ижтимоийлашув жараёнида қўлга киритган ҳаёти давомида рўёбга чиқадиган ва ривожланадиган шахе, маданиятда, биз уни қайси маъносида ишлатишимиздан қатъи назар, иштирок этадиган шахсдир.
Защита социально уязвимых слоев населения является выражением гуманности и социальной ориентированности во всех государственной политике любой страны. Мероприятии принимаемые государством в данном направлении влияют на каждого из нас и от их эффективности зависит предупреждение возникновения социальных проблем. Поэтому в Узбекистане социальная политика имеет статус государственной политики. В Стратегии действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017–2021 годах развитие социальной сферы указано в качестве приоритетного направления.
Ушбу мақола мустақиллик йилларида мамлакатимизда пенсия таъминоти соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчилик таҳлили масалаларига бағишланади ҳамда пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар илгари сурилади
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини олиб борувчи ҳуқуқ-тартибот органларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этишда куч ишлатиш, хусусан ўқотар қуролдан фойдаланиш ва қўллаш борасидаги амалиётини ўз ичига олади. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ҳақидаги жиноят-ҳуқуқий институтнинг фундаментал қоидаларини мустаҳкамлайди.
Ushbu maqolada zamonaviy bolalar kardioanesteziologiyasining dolzarb muammosi - ochiq yurak jarrohligi paytida miyokardning intraoperativ kardioplegik himoyasi haqida qisqacha ma'lumot berilgan. Hipotermiya va kaliyli kardioplegik tutilishning kombinatsiyasi miyokardni himoya qilishning evolyutsiyasida miyokardni himoya qilishning eng keng tarqalgan usuli bo'ldi. Ko'rib chiqishda kardioplegik yechimlarning tasnifi va turlari, ularning meta-tahlillarga asoslangan afzalliklari va kamchiliklari ko'rib chiqildi. Muammoning hozirgi holati ta'kidlangan.
Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилишнинг ўрни ва ўзига хослиги, мазкур масаланинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчилик аҳволи, судловга тааллуқлилиги, бу борадаги суд статистикаси, суд амалиёти ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш масаласи судлар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, чунки интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жиддий ижтимоий муаммога айланиб бораётганлиги эътироф этилган ҳолда унинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари асослаб берилган.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласи қандай ҳал этилганлигини чуқур таҳлил қилиш асосида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган алоҳида судларнинг ташкил этилиши низоларни сансалорликларсиз, қисқа муддатларда кўриб чиқилишига ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига замин яратиши тўғрисида хулосага келинган.
Мақолада судлар амалиётида интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда асосан икки тоифадаги муаммо мавжудлиги таъкидланган. Биринчиси, субъектив омиллар билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, объектив қийинчилар эканлиги кўрсатилган. Субъектив муаммолар қаторида судларда мазкур тоифадаги ишларнинг барчасини ҳам кўриб ҳал этиш бўйича тажрибанинг мавжуд эмаслиги айтилган. Объектив омиллар сифатида судлар томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда муайян ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги ёхуд тегишли қонун ҳужжатларининг лозим даражада такомиллашмаганлиги, шу боис, бу борада ягона суд амалиётининг шаклланмаганлиги эътироф этилган.
Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий муносабатларнинг тобора ривожланиши, интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнининг кескин ошиб бораётганлиги Ўзбекистонда ҳам ителлектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судларни ташкил этиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судида интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган судлов ҳайъатини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьяларни интеллектуал мулк ҳуқуқига доир низоларни кўриш бўйича қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги таъкидланган.
Қиёсий тадқиқот усуллари асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига интеллектул мулк ҳуқуқига оид низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи нормаларни жамлаган боб киритиш, ушбу бобда даъво аризалари, аризалар, шикоятларга қўйиладиган талаблар, судга мурожаат қилиш муддатлари ва уларни кўриб чиқишнинг процессуал муддатлари, бу турдаги ишларни кўришнинг бошқа тоифадаги ишлардан фарқли бўлган жиҳатларини ёритиб берувчи барча ҳолатларни ифодаловчи нормаларни назарда тутиш, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарурлиги исботлаб берилган.
Защита миокарда в значительной степени способствовала значительным достижениям в детской кардиохирургии. Новые усовершенствования в методах перфузии и кардиоплегии находятся в стадии оценки. Генетические факторы также являются многообещающими инструментами для оценки и улучшения защиты миокарда.
Мазкур мақолада Америка Қўшма Штатларининг меҳнат қонунчилиги, мамлакатда меҳнат низоларини судгача ҳал қилиш тартиби, Бандликни таъминлашда тенг имкониятларни яратиш бўйича комиссия фаолиятининг асосий функциялари ҳамда вазифалари, меҳнат соҳасидаги камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ амалга оширилаётган дастурлар таҳлил қилинади.
Ногиронлиги булган шахсларни ижтимоий-хукукий химоя килиш - хдмиша жахон хамжамияти хамда албагга ривожланган демократии давлатлар сиёсатинииг устувор йуналиши булиб келган. Шу иуктаи назардан маколада Узбекистонда ногиронлиги булган шахслар хукукларини ишончли таъминлаш учун мазкур тоифа шахслар хукукларини айнан суд оркали химоя килишнинг халкаро ва миллий тажрибаси тахдил килинган.
Мақолада компьютер дастурларини фуқаролик ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқи асослари, халқаро конвенция ва битимларнинг қоидалари, Германия, Бразилия, Аргентина, АҚШ, Европа иттифоқи қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибаси, компьютер дастурларини ҳимоя қилишнинг муаллифлик ҳуқуқий ҳимоя ва патент ҳуқуқий ҳимоя шакллари атрофлича ўрганилган. Компьютер дастурлари ҳуқуқ эгаларига нисбатан содир
этилаётган ҳуқуқбузарликлар, статистик маълумотлар, Ўзбекистонда компьютер дастурлари ишлаб чиқариш аҳволи масалалари ёритилган ва таҳлил қилинган.