Барча интеллектуал мулк объектларининг муаллифи бўлгани сингари, янги нав ва зотнинг ҳам ўз яратувчиси - муаллифи бўлишлиги табиий ҳол албатта. Одатда, ҳуқуқий муҳофазанинг шакллантирилганлиги, биологик ва зоологик ютуққа муаллифлик масаласининг қандай ҳал қилинганлигига боғлиқ бўлади.1
Мақолада фуқаролик ва оила қонунчилигидаги васийлик ва ҳомийлик институти ўрганилган, хорижий мамлакатлар қонунчилигининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилган.
«Ривожланган мамлакатлардан ибрат олиб, физиология, генетика, селекция соҳасида фундаментал тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, бу ишга давлат ёрдамини мунтазам йўлга қўйиш, селекция ишининг жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланиш лозим»1.
Ушбу мақолада 2017-2021 йиллар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлашдаги аҳамияти ва унда белгиланган вазифаларнинг мазмуни ёритилган. Муаллифлар тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ҳаракатлар стратегияси асосида қонунчиликка киритилиши назарда тутилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти хусусида фикр юритишади.
Интеграл микросхемалар топологиялари (ИМТ) ҳуқуқий муҳофазанинг алоҳида объекти сифатида интеграл микросхема элементларининг ва улар ўртасидаги боғланишлар мажмуининг моддий жисмда қайд этилган фазовий-геометрик жойлашувини ифодалайди. Топологиянинг моддий элтувчиси бўлиб, интеграл микросхеманинг кристали, яъни ярим ўтказгичли пластинлар ҳисобланади ва унинг ҳажми ва устки қисмида ярим ўтказгичли микросхемалар, элементлараро боғловчилар контак майдонларининг элментлари шаклланади.
Мақолада давлат-хусусий шерикликнинг тушунчаси ва мақсадлари таҳлил қилинган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини яхшилаш бўйича хулосалар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада фуқаролик ҳуқуқи объектлари тизимида кўчмас мулкни идентификация қилиш билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган. Миллий қонунчилигимиз бўйича юридик маънодаги кўчмас мулк тушунчасига аниқлик киритишга қаратилган айрим фикр-мулоҳазалар билдирилган. Жумладан, объектларни кўчмас мулк сифатида эътироф этиш учун асос бўладиган белгилар қаторига ер билан узвий боғлиқлик мезонига қўшимча равишда объектнинг кадастр ёки бошқа шу турдаги рўйхатдан ўтказилиш шартини ҳам амалдаги қонунчиликка киритишга доир таклиф илгари сурилган
Мақолада муаллифлар давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик юзасидан айрим таклифлар келтирилган.
Мазкур мақолада хусусий мулк тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши тарихий ракурсда таҳлил этилиб, хусусий мулкнинг тушунчаси ва мазмуни борасидаги илмий қарашларнинг ўзаро нисбатини ёритиш орқали, бугунги замонавий қонунчиликда “хусусий мулк” деганда айнан нима тушунилиши, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар мол-мулкининг ҳуқуқий режими борасидаги айрим мулоҳазалар илгари сурилган.
Ushbu maqolada “Bobotog‘ suri xo‘jaligi”ga keltirilgan afg‘on ko‘k qorako‘l qo‘chqorlaridan foydalanish natijasida olingan ko‘k va qora rangli qo‘zilarining yoshi dinamikasida eksterer, indeks hamda tirik vazn ko‘rsatkichlari aniqlangan va xulosalar qilingan.
Мақолада фуқаролик ҳуқуқи фани назариясидан келиб чиқиб тижоратчи юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини белгилаш масалалари таҳлил қилиниб, хулосада тегишли ҳуқуқий муаммолар келтирилган.
Мақолада юридик шахснинг алоҳида мол-мулкка эга бўлиш белгисининг ҳуқуқий моҳияти таҳлил этилади. Муаллиф ҳуқуқшунос олимлар ҳамда бир қатор хорижий мамлакатлар қонунчилигини ўрганиш асосида алоҳида мол-мулкка эга бўлишнинг юридик шахснинг ҳуқуқий белгилари тизимидаги ўрнини аниқлашга ҳаракат қилади. Амалга оширилган таҳлиллар натижасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига ўзгартириш киритиш таклифи илгари сурилади.
Maqolada ko‘k va sur rangli qorako‘l qo‘ylarining biologik va mahsuldorlik xususiyatlariga ta’sir qiluvchi omillar, mahsuldorlikni oshirishning genetik imkoniyatlari haqida fikrlar bayon ettirilgan.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан квазиюридик шахслар тушунчаси ва белгилари, улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек фермер хўжаликлари, хусусий корхоналар ва оилавий корхоналарнинг ҳуқуқий ҳолатини арниқлаш масалалари кўриб чиқилган.