Тадкикот объектлари: ассоциатив коммутация алока тармокларинин! структураси, ассоциатив коммутация тизимларининг тармоклари, ассоциатив коммутация ва маршрутизацияси, хамда уларнинг моделлари ва хисоблаш усуллари.
Ишнинг мақсади: кенг полосали кўп сатҳли N-текисли ассоциатив коммутация тармокларинин!' усулларини ва коммутация тугунларининг моделларини тадкикот килиш ва ишлаб чикиш.
Тадкикот мстодлари: олиб бораётган тадкикотлар ассоциатив коммутациянинг алгебраик тизими, эҳтимоллик назарияси, оммавий хизмат курсатиш назарияси, гурухлар назарияси, таксимлаш каторларининг Z-ўзгартииришлари, матрица алгоритмлари, вақт-эқтимол характеристикаларнинг нараметрик тахлили ва тармок тузилиши оптимизациясига асосланган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: А алфавит ва Ғ ўрин алмаштириш тизимига оид гурухлар алгебрасига асосланган ассоциатив коммутацион фабрикасининг модели; АКТ тармокларинин! модулларида коммутация вазифаларини счиш опсратив ва дастурий хотиранинг магрица элементларининг ўринларни алмаштириш бўйича ал! ебраик мулы индикатив гурухларини кўнайтириш операция - ОЕР модулларинин тўпламининг аниклаш сохаси оркали ифодалаб берилган; халка ва юлдуз структурали ассоциатив коммутация тармокларинин! аналитик моделлари.
Амалий ахамияти: берилган талаблар ва дастлабки маълумотларга асосланиб тармок параметрларини танлаш имконини берадиган ассоциатив коммутация тармокларини инженерлик хисоблаш учуй ифодалар ишлаб чикилган. АКФни коммутация тизимларининг таркибида кўлланиши анъанавий коммутация тармокларига кўра юкори унумдорликка эта бўлгани аникланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишнинг атижалари АК «Узбектелеком» ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўкув жараёнига жорий этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: кириш ва транспорт телекоммуникация тармокларинин!- маршрутизация ва ассоциатив коммутация механизмини хисоблаш, лойихалаш, ишга тушириш.
Илмий мақола Хитой маданий анъаналари доирасида методологик асос ва фалсафа категорияларининг шаклланиши муаммосига бағишланган. Ҳозирги даврда глобаллашган дунё, ундаги интеграцион жараёнлар динамикаси очиқ дунё тамойилларининг тобора мустаҳкамланиб, коммуникатив маконнинг кенгайиб бораётганлиги мақола мавзусининг долзарблигидан далолат беради. Бундай вазиятда қадимий Хитой фалсафасининг ғоявий асослари: холизм, голограмма, синергетика каби методологик ёндошувларнинг қайта тикланаётганлиги алоҳида эътиборга молик. Тадкикотнинг мақсади: Хитой фалсафасининг базаси, категориал аппарати шакллнишининг ўзига хос жиҳатларини. Уларнинг жамият турмуш тарзи ва кишилар дунёқарашининг шаклланишидаги ўрни ва ролини ёритиб бериш. Коррелятив-ассоциатив тафаккур муаммоси олимлар М.Грана, Д.Бодэ, Дж.Нидам, Ю.Л.Кроль изланишларида ўз ечимини топган; Хитой фалсафаси методологик асосларининг классификацион схамаси А.М.Карапетьянц, А.И.Кобзев илмий изланишларида таҳлил қилинган; асосий категорияларнинг онто-методологик жиҳатлари Е.Н.Торчинов, А.М.Кобзевнинг илмий ишларида ўз аксини топган. Тадқиқот мақсадига эришиш қуйидаги вазифаларни кўриб чиқишни тақозо этади: Хитой фалсафасининг методологик, дунёқарашлик асослари шаклланиши ва тараққиётини тарихийлик ва ворисийлик тамойиллари асосида кўриб чиқиш; Хитой ва антик фалсафасининг методолгик, дунёқарашлик асосларини қиёсий таҳлил қилиш; билиш жараёнида коррелятив тафаккур ва нумерологиянинг тутган ўрнини ёритиш; европа маданиятининг – сабабиятга, Хитойнинг – корреляцион тафаккурга алоқадорлигини асослаш; «вень», «ци» категорияларининг космологик, онтологик характерини ёритиш, уларнинг Хитой маданиятида тутган ўрнини кўрсатиш; Космос тушунишда унинг антропологик, панэтик ва эстетик параметрларини аниқлаш; қайта тикланган холистик, синергетик, хаосомлик ғояларининг ҳозирги замон фалсафий-методологик қарашлар тараққиётига таъсири. Ишда кўзда тутилган мақсадга эришиш ва шу йўналишга даҳлдор вазифаларни амалга оширишда анализ, синтез, тарихий-назарий таҳлил, қиёсий-тарихийлик, фалсафи-герменевтик ва идеографик методлар қўлланилди. Ижтимоий-тарихий таҳлил методи асосида утказилган илмий изланиш Хитой фалсафаси методологик меъёрлари, категориялари ва тушунчалар эволюциясининг моҳиятини англаш имкониятини берди. Муаммони ечими сабабий, холистик, голограмм ва коррелятив ёндошувлар асосида ёритилди. Ишда Хитой фалсафасининг шаклланаётган методолгия доирасида унинг базавий: нумерология, «вень», «ци», «дао», «Космос», «таъсир-акс таъсир» категориялари, уларнинг ҳозирги замон фалсафаси ва методологиясида тутган ўрни кўрсатилди. Анъанавий Хитой тааввурлари доирасидаги синергетик парадгима элементлари аниқланди, уларнинг оламни англашнинг шаклланишидаги ўрни таҳлил қилинди.
Фан тараққиёти замонавий мифологизация, уни тадқиқ қилишнинг янги усуллари, шаклларини кашф қилиш заруратини намоён қилмоқда. Шу сабабли бизнинг фикримизча замонавий мифология ва унинг аҳамияти тўғрисида мулоҳаза юритиш аҳамияти жиҳатдан ўринли. Мазкур тушунчани ижтимиоий жараёнлар маҳсули сифатида тадбиқ қилган ҳолда фикр юритар эканмиз, ўз навбатида у қатор ижтимоий ва психологик омилларга, жумладан, шахсининг ўзига хослигига ҳам боғлиқ. Мазкур жараён айниқса, иккиламчи мифологизация, яъни бадиий асарларни экранлаштиришда яққол кўзга ташланади. Мифологизация жараёни тафаккур тарзи билан бевосита боғланган бўлади.
Ижтимоий-тарихий жараёнларда барқарор тараққиётни таъминлаш ҳар бир даврнинг ўзига хос муаммоларини ечишда зарурий аҳамият касб этган. Ушбу жиҳат ёзма манбаларда ўзининг ифодасини топган бўлиб, тарихий тараққиётда маънавий-маданий жараёнлар ўзаро яхлитликка асосланган ривожланишни мустаҳкамлашга йўналтирилган мақсадлар ва ғоялар ҳосиласидан иборат эканлигини тасдиқлайди. Айниқса, VII асрнинг охири ва VIII асрнинг бошларида қадимги туркий мутафаккир Иўллиғ тегин Култегин, Билга ҳоқон, Қутлуг Элтериш ҳоқонлар шарафига қўйилган ёзма ёдгорликларнинг муаллифи, теран тафаккур соҳиби туркий маънавият ва маърифатнинг тамал тошини қўйган мутафаккир сифатида турк ҳоқонлиги даврида ўзига хос ўрин тутганлиги Урхун тошбитикларидаги маълумотлардан аён. Ёзувларда қадимги туркларнинг маданий турмуш даражаси, адабий имкониятлари, тарихий воқеъалар инъикоси, тафаккур кенгликлари ифодаланганлиги билан диққатни жалб этади. Қадимги турклар сиёсий бирлигининг етакчилари Билга ҳоқон ёдгорлиги ва унинг укаси Култегин ёдгорлиги ва шунингдек, маслаҳатчи Тонюқуққа аталган ёзувларда даврнинг тарихий воқеалари силсиласини ўзида ифодалаб, турк баҳодирлари жасоратли фаолиятларининг акс этганлиги туркий халқлар тарихи ва маданиятининг тошбитикларда ифодаланган дастлабки боби эканлиги билан характерлидир. Шунингдек, ушбу ёзувларда ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатнинг акс этганлиги ғояси бугунги кунда ҳам барқарор тараққиётни таъминлаш учуй тарғиб этишни тақозо этади.
Буюк озарбайжон шоири шайх Низомий Ганжавий жаҳон адабиётидаги ноёб поэтик ҳодиса – хамсачиликни бошлаб берди. Гарчи форсийда битган бўлса ҳам, улуғ шоирнинг “Панж ганж”ида туркий тафаккур, туркий руҳ акс этгани маълум . Улуғ ўзбек мутафаккири ҳазрат Алишер Навоий эса “Хамса”си билан Низомий Ганжавий бошлаган поэтик анъанани янгилаш баробарида юксак тараққиёт босқичига кўтарди. Озарбайжонўзбек адабий алоқаларига доир эътиборга молик илмий тадқиқотлар муаллифи профессор Алмаз Улвийнинг ёзишича, Алишер Навоий Низомий анъаналарини изчил давом эттириш билан чекланмай, туркий адабиётнинг тараққиёт даражасини янада юксалтирди . Зеро, буюк салафига бўлган эҳтиром, унинг поэтик тафаккур такомилидаги беназир хизматлари эътирофи ҳазрат Алишер Навоий “Хамса”сининг ҳар бир достонида яққол сезилиб туради. “Хамса” достонларининг алоҳида боблари унинг васфига бағишлангани ҳам буни тасдиқлайди.
Мазкур мақола бадиий матнда этномаданий маъноларнинг шаклланиши ва уларнинг ифодасига бағишланган. Мақоланинг объекти бадиий матн таҳлилидан келиб чиқадиган турғун маданий маънолар. Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептлар ишимизнинг асосий материали бўлиб ҳисобланади. Мақоланинг мақсади Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептларнинг аниқланган маъноларини намоён қилиш. Ишда асосан интегратив таҳлил ва концептуал таҳлил усулларидан фойдаланилди. Матн орқали япон халқи маданий ҳаётининг ҳам анъана, ҳам янгилиги ўрганилиб, персонажларнинг “чой маросими”га боғлиқ ҳар бир маълумотлари, фикрлари мазкур тушунчанинг ҳажмига қўшимча бўёқдорлик берган жиҳатлари кўрсатилган. Шунингдек, ХХ асрнинг йирик насрий ёзувчиларидан Ясунари Кавабата ижоди орқали япон маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган чой маросими “тядо” мисолида миллий тафаккур акс эттирилган. Япон маданияти тизимидаги қадриятлар, чой маросими билан боғлиқ лингвомаданий концепт майдон кузатилган. Таъкидлаш жоизки, чой маросими концептига ҳар бир япон ўзидан келиб чиқиб маъно сингдиради. Асарда чой маросими, кимоно, маросимлар ва шу каби этноконцептлар бадиий концептлар сифатида композицион асос, миллий эстетика ва табиий фон вазифаларини ўташи аниқланган. “Кимоно” концепти чой маросими концептининг бир бўлаги бўлганлиги ҳолида мавсум концептини бирлаштириши кузатилган. Шунингдек, Кавабата Ясунари чой маросими орқали миллий макон яратиш ва маросим билан боғлиқ муаммоларни кўрсатибгина қолмай, миллий характерлар яратишда ҳам фойдаланганлиги аниқланган. “Минг қанотли турна” романида ифодаланган руҳий, эстетик ва маданий анъаналар, “тядо”-чой маросимининг асосий тамойиллари: уйғунлик, хушмуомалалик, покизалик ва тинчлик, муаллифнинг матнда замон ва макон яратиш маҳорати таҳлилга тортилган. Чой маросими фонида роман асосий қаҳрамонлари Кикужи ва Юкиконинг характерлари очиб берилганлиги кўрсатилган. Ёзувчининг детал яратиш маҳорати, интерьер ва нарсаларнинг мустақил композицион, маъновий аҳамиятлари ўрганилган. Кузатилган натижалар асосида Кавабата Ясунари чой маросими “тядо” орқали япон миллий тафаккурини маҳорат билан ифодалай олган деган хулосага келинган.
Мақолада тилшуносларнинг доимо диққат марказида бўлган нутқ маданияти масалалари, замонавий нутқ маданияти аспектлари атрофлича назарий жиҳатдан таҳлилга тортилган.Учта муҳим тушунча ватан, тил ва маданият буларсиз тараққий этган мамлакатда яшовчи халқ бирлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон тилшунослиги тилни ўрганиш борасида уни ёпиқ тизим эмас, балки ҳаракатдаги тизим сифатида, яъни жамият, тафаккур, маданият, сиёсат, мафкура, дин каби соҳалар билан боғлиқ тарзда ўрганиш лозимлигини кўрсатди. Тил ҳақидаги фаннинг турли соҳалар билан боғланиши унинг янгидан-янги хусусиятларини кашф этишда кенг имкониятларни очиб беради. Нутқ маданияти таълимоти тилнинг адабий ва адабий бўлмаган шакллари, статик ва динамик ҳолати, унинг функционал турлари ҳақидаги қарашларнинг яратилиши билан бирликда ривожланиб борди. Нутқ маданиятининг замонавий концепцияси – меъёрийлик, коммуникативлик, аҳлоқий принципи ва риторик канон маданий нутқнинг асосий хусусияти бўлиб, уларнинг бари тилнинг сайқаллашуви ва ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Нутқни маданий кўринишда такдим этиш учун зарур тил воситаларини танлаш ва қўллаш кўникмаларини ишлаб чиқиш, уларга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, белгиланган меъёрларга риоя қилиш талаб этилади.
Ушбу мақолада гендер тилшунослигини ривожлантириш асослари ҳақидаги
илмий фирклар ёритиб берилган
Маълумки, кафедра олий таълимни ҳаракатга келтирувчи ва асосий вазифаларни бажарувчи механизм ҳисобланади. Олий таълим тизимида таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини ошириш биламизки кафедралар фаолиятига боғлиқ. Таълим жараёни самарадорлигида энг муҳим механизм кафедралар фаолиятини сифат жиҳатдан юксалтиришдир. Фикримизча, кафедра мудири компетентлиги юқори бўлиши яъни мавжуд назарий билим, кўникма ва малакаларнинг мажмуасини амалиётга тўла мустақил ва ижодий қўллай олсагина, нафақат кафедрада балки олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилади.
Ушбу мақолада ўсмир қизларни китобхонликка жалб этиш орқали шарқона маънавий-ахлоқий қарашларини шакллантиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, педагогик – психологик имкониятларини таҳлил қилиш ва замонавий ёндашувлар асосини такомиллаштириш
ўсмир қизларда комиллик сифатларини таркиб топтириш ҳамда глобал тафаккур ривожи ҳақида гап
боради
Бугунги пандемия шароитида шифокорлар маънавиятига қўйилаётган юксак талабларнинг ошаётгани, бўлажак давлат хизматчилари, ижтимоий соҳалар ходимларининг маънавий-ахлоқий тафаккур савясини ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган талаблар билан тавсифланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. "Бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди. Бизга шу ҳам бўлаверади, деган тушунча энди ўз умрини ўтаб бўлди. Бу барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам бевосита даҳлдор. Олимларнинг таъкидлашича “донолик, комиллик ва жамиятнипг тараққиёти кўп холларда интеллектуал ва ахлоқий салоҳият билан белгиланади”. Ахлоқий маданияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса - жамият ҳам шу қадар бой бўлади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, бугунги бошимизга тушган синов бераётган сабоқдан хулоса чиқариб, барчамизни жиддий ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси ҳам мукаммал билимларга эга тажрибали ва ахлоқий маданиятли шифокорлар, бизга нақадар керак эканлигини яна бир бор яққол намоён этди қўйди. Республикамизда мустақил Ҳамдўстлик давлатлари орасида биринчилардан бўлиб миллий-тиббий қадриятларимиз ва улуғ ўтмишдошларимиз амалий меросларини ўрганиб, халқ саломатлиги йўлида амалиётга киритиш учун “Халқ табобати“ Академиясининг ташкил қилиниши, Тиббиёт олийгоҳларида “Ҳалқ табобати” факультети очилиши, кафедраларда тиббий деонтология ва касб этикаси фанининг кенг ўқитилиши каби ҳолатлар киради.
Мақолада ХХ асрда кичик насрий жанр — “рекхачитр” (эскиз) жанрининг ривожи, хусусиятлари ва тутган ўрни илк бор кузатилмоқда ҳамда ҳиндий ва панжоб адабиёти вакиллари мисолида ўрганилган. “Рекхачитр” (эскиз) жанри деярли ўрганилмаган мавзу, бу ҳақда айрим адабиётшунос олимларнинг фикрлари мавжуд, бироқ у илмий тадқиқот объекти сифатида ҳали кенг миқёсда ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳинд адабиётшунос олимлари, “рекхачитр” (эскиз) жанрида ижод қилган адибларнинг асарлари мисолида масалага бироз ойдинлик киритишга ҳаракат қилинган. “Рекхачитр” (эскиз) жанри ХХ аср кичик насрий жанри сифатида бир қанча адиблар ижодидан ўрин олган. Ушбу масалани ўрганишда рус ҳиндшуносларидан, хусусан, Челышев Е.П. , Сенкевич А.П., Утехин Н.П., шунингдек, ҳинд адабиётшуносларидан Махендра Кумар Дхингра., Лакшмисагар Варшайя, Нагендра ва В. Трипатхилар тадқиқотларида баён этилган фикрларга таянилди. Бадиий ҳужжатли турнинг туғилиши ҳақида гапирганда, унинг ҳиндий тилидаги оммавий ахборот воситаларининг тараққиёти билан бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлаш жоиз. Айнан уларда турли жанрларда ёзилган бу типдаги илк асарлар пайдо бўлди ва улардан энг саралари кейинчалик унинг «олтин заҳираси»ни ташкил этди. Эскиз жанри мустақил жанр сифатида шакллангунга қадар жуда узоқ йўлнн босиб ўтди. Бугунги кунда у ҳикоя ҳам, очерк ҳам эмас, балки ўз қонуниятлари асосида ва, албатта, ўзгариб бораётган замон, жамоатчилик ҳаётига монанд ривожланаётган қисқа ҳикоя, эссе ва бошқа жанрларга яқин алоҳида жанрдир. Ушбу мақолада айни шу масала юзасидан мулоҳазалар билдирилган.
Мақолада муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасини таъминлашда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг тутган ўрни, шу билан бирга бугунги кунда муҳим аҳамият касб этаётган ижодий тафаккур мулки, яъни муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик билан боғлиқ масалалар назарий ва амалий жиҳатдан ёритилган. Хусусан, муаллифлик ҳуқуқини шартномавий-ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг қонуний асослари, муаллифлик шартномаларининг таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишда МДҲ давлатлари тажрибаси бўйича тегишли фикрлар билдирилган. Шу билан бирга, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимоясига, шу жумладан бузилган ҳуқуқларни тиклашга доир тегишли таклифлар берилди
Бозор иқтисодиётининг ривожланиши иқтисодий назоратнинг энг янги усулларини, инсон эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга қаратилган янги иқтисодий фикрлашни шакллантиришнинг муқаррарлигини келтириб чиқаради. Янги бозор муҳити 19-асрнинг 2-ярмида 20-асрнинг бошида AҚШда маркетинг концепциясини вужудга келтирди. ХХ аср бошларида дастлаб AҚШда, кейинчалик дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг ёйилган. Бугунги кунга келиб, маркетинг бозорга асосланган компаниялар фаолиятининг ажралмас қисмига айланди. Ҳозирда бутун жамият асосан маркетинг фаолияти билан шуғулланади. Ҳаёт даражаси - тўғридантўғри маркетинг маълумотларини ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги билан белгиланади, бу эса тадқиқот ва ушбу терминологияни ўзлаштиришга муҳтож ҳисобланади. Маркетинг янги фан сифатида вужудга келган, аммо унинг баъзи таркибий қисмлари (реклама, нарх сиёсати, савдо) бир неча асрлар олдин ишлатилган. "Маркетинг" атамаси инглизча "маркет" сўзидан келиб чиққан бўлиб, сўзма-сўз бозор ва савдо фаолиятини англатади. Қоида тариқасида, ушбу атама рус ва ўзбек тилларига таржима қилинмайди, бу эса ушбу тушунчанинг ажойиб тўлиқлиги билан изоҳланади. Маркетинг нафақат тафаккур тарзи ва иқтисодий фикрнинг йўналиши, балки алоҳида фирмалар, тармоқлар, умуман иқтисодиёт доирасидаги амалий фаолиятдир. Бугунги кунда маркетингнинг 2000 га яқин таърифлари мавжуд. Бироқ, таърифларнинг катта танлови мавжудлигига қарамай, улар бирлашган нарсага эга, яъни: маркетингнинг маълум истеъмолчилар гуруҳлари эҳтиёжларига йўналиши, бозор вазифаларини бажаришга ёндашувлар тўплами, алмашинув орқали эҳтиёжларни қондиришга қаратилган фаолият, эҳтиёжларни кўп қиррали ўрганиш тамойили бўйича ишлаб чиқариш ва сотиш, харидорлар ва уларга мақсадли таъсир кўрсатиш. Маркетинг фаолияти 200 дан ортиқ маркетинг турларини ўз ичига олади, улар ўз навбатида кичик гуруҳларга бўлинади. Терминга берилган кўплаб таърифлар, атаманинг ўрганиш назарияси, унинг хусусиятлари, қўлланиш соҳалари, икки ва уч тилли терминологик луғатларнинг яратилиши, турли ёндашувлар – буларнинг барчаси терминнинг тилшуносликдаги ўрнини тасдиқлайди. Ғарб терминологиясида терминологиянинг мақоми ва унинг тилшуносликдаги ўрни тўғрисида жуда кўп мунозара ва мулоҳазалар мавжуд: атама алоҳида маънога эга лексик бирлик ҳисобланади, атамашунослик эса лексикологиянинг бўлими ҳисобланади. Инглиз тилидаги маркетинг терминологиясининг таҳлили шуни кўрсатадики, оддий маркетинг терминлари от, ҳаракат номи, сифат, ўтган замон ва феъл сўз туркумларидан иборат. Маркетинг терминологиясида мураккаб (қўшма ҳосила) сўзлар ва қисқартмалар мавжуд. Эга отга апостроф ва “с” ҳарфини қўшиш орқали қаратқич келишиги ясалади. Баъзи қўшма сўзларга чизиқча қўйилади. Инглизча бирикмаларда маркетинг атамаларини структуравий таҳлил қилиш усулидан фойдаланилди.
Жаҳон педагогикаси ва таълим психологиясида бугунги кун олдида турган муҳим масалалардан бири нафақат билимли, балки ижодий тафаккур соҳиби бўлган шахсни шакллантириш йўл, усул ва воситаларини излаш асосий масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда таълим тизими ўрни келганда анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол методлар билан бойитиш лозим бўлади.
Бугунги пандемия шароитида шифокорлар маънавиятига қўйилаётган юксак талабларнинг ошаётгани, бўлажак давлат хизматчилари, ижтимоий соҳалар ходимларининг маънавий-ахлоқий тафаккур савясини ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган талаблар билан тавсифланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. "Бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди. Бизга шу ҳам бўлаверади, деган тушунча энди ўз умрини ўтаб бўлди. Бу барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам бевосита даҳлдор. Олимларнинг таъкидлашича “донолик, комиллик ва жамиятнипг тараққиёти кўп холларда интеллектуал ва ахлоқий салоҳият билан белгиланади”. Ахлоқий маданияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса - жамият ҳам шу қадар бой бўлади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, бугунги бошимизга тушган синов бераётган сабоқдан хулоса чиқариб, барчамизни жиддий ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси ҳам мукаммал билимларга эга тажрибали ва ахлоқий маданиятли шифокорлар, бизга нақадар керак эканлигини яна бир бор яққол намоён этди- қўйди. Республикамизда мустақил Ҳамдўстлик давлатлари орасида биринчилардан бўлиб миллий-тиббий қадриятларимиз ва улуғ ўтмишдошларимиз амалий меросларини ўрганиб, халқ саломатлиги йўлида амалиётга киритиш учун “Халқ табобати“ Академиясининг ташкил қилиниши, Тиббиёт олийгоҳларида “Ҳалқ табобати” факультети очилиши, кафедраларда тиббий деонтология ва касб этикаси фанининг кенг ўқитилиши каби ҳолатлар киради