Қадимдан Марказий Осиёнинг буюк мутафаккирлари, олимлари, файласуфлари ва шоирларини аввало инсон муаммоси, хусусан, инсон ахлоқ-одоби муаммолари қизиқтириб келган. Шу сабабдан ҳам Марказий Осиёнинг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари тарихида ахлоқ ва таълим-тарбия соҳасига эътибор қилмаган бирор-бир алломани топиш қийин. Ҳар бир аллома у хоҳ илоҳиётшунос бўлсин, табиатшунос бўлсин, файласуф бўлсин, ёзувчи бўлсин, шоир бўлсин ҳар бирлари ахлоқ масалаларига ўз қарашларини билдириш билан бирга, ахлоқнинг у ёки бу соҳаси бўйича тадқиқот олиб борганлар. Бу тадқиқотларнинг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Айниқса, файласуфларнинг ижтимоий қарашларида инсон таълим-тарбияси, ахлоқ-одо-би каби категориялар юқори ўринларда бўлиб келган. Ушбу мақолада ўрта асрларда яшаган кўп қиррали мутафаккир Жоруллоҳ Маҳмуд Замахшарийнинг ахлоқий қарашлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашлари тўғрисидаги маълумотларни унинг ўзи томонидан билдирилган, айтилган насиҳатларидан иборат асарлари орқали баён қилинади. Бу асарларда берилган ҳар бир фикр нафақат ўз замонасининг, балки ўн аср ўтса ҳам бугунги кундаги долзарб бўлган масалаларга бағишланган. Бу насиҳатларда берилган ахлоқий ғоялар, асосан, Маҳмуд Замахшарийнинг таълимоти билан қиёсий ҳолда ёритилади. Шунингдек, ахлоқий етук, баркамол инсонни тарбиялаш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан эканлиги жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ёритилган.
Ушбу мақола IX аср араб тарихчиси ва географи Ал-Яъқубийнинг учинчи, кам ўрганилган “Мушакалат ан-нас ли заманиҳим” асарини таҳлил қилиш асосида янги қирраларини очиб беради. Мақолада ушбу рисола социологик нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Ал-Яъқубий, мусулмон жамиятидаги барча одамлар халифаларига эргашган, унинг феъл-атвори ва одоб-ахлоқига тақлид қилган, деган тезисга асосланиб, уммавийлар ва илк аббосийлар даврида мусулмон жамиятининг таназзулга учраш сабабларини кўрсатишга ҳаракат қилган. У жамиятни ахлоқий ва маънавий таназзулининг асосий сабабини халифаларнинг ахлоқлари бузилишида кўради. Халифаларнинг маънавий ва ахлоқий сифатлари ва одатлари рисоланинг матнидан кўринади, зодагонлар ҳам, оддий одамлар ҳам уларга тақлид қилганлар, деб таъкидлайди. Шундай қилиб, Ал-Яъқубийнинг фикрига кўра, мусулмон жамиятининг сифати бевосита унинг раҳбарига боғлиқ. Халифа ўзининг ахлоқий ва маънавий фазилатлари билан “амир ул-муъминийн” образига мос келар эди, шунинг учун жамият аъзолари солиҳ мусулмонларнинг қиёфаларига мос келдилар. Рисола Ал-Яъқубий дунёқарашининг янги қирраларини, унинг адолатли, одил мусулмон жамиятига бўлган қарашларини очиб беради. Ушбу рисолани таҳлил қилиш натижасида Ал-Яъқубий ижодининг янги томони – социология кашф этилди. Бир қарашда Ал-Яъқубийнинг мусулмон жамиятининг ривожланиш сабабларини аниқлашга уриниши жуда оддий кўриниши мумкин. Бироқ, бу асар “одамларни ўз даврига мослаштириш” ва “аҳолининг ўз ҳукмдорларига тақлид қилиш” тезислари орқали кундалик ҳаётда, шунингдек, уларнинг ахлоқий фазилатларини тавсифлаш, фикримизча, ўрта асрлар араб тилидаги социологик йўналишдаги асарнинг биринчи намунасидир. Мақоладан келиб чиқадики, Ал-Яъқубийнинг “одамларнинг ўз даврига мослашиши” тезислари ва мисолларини чуқурроқ кўриб чиқиш керак. Ислом халифаларининг (ҳукмдорларининг) “халифалар” ва “шоҳлар” тоифаларига бўлиниши, муаллифнинг рисолага берган кириш қисмидан кўриниб турибдики, бу мақолада берилган кўплаб мисолларда намоён бўлган. Рисола мазмунидан маълум бўладики, муаллиф биринчи тўртта солиҳ халифаларни “халифалар” деб атаган, улар орасида ажралиб турадиган Усмон ибн Аффан, унинг тавсифига кўра, аввалги икки халифа Абу Бакр ва Умар ибн ал-Хаттобнинг аскетизмидан ва камтарлигидан маҳрум бўлган. Ислом “шоҳлари” – булар, муаллиф фикрича, Умайя ва Аббосий сулолалари халифаларини назарда тутади. Шундай қилиб, рисоланинг асосий сюжети солиҳ мусулмон жамиятини унинг “бузуқ” шаклига (Ал-Яъкубийга кўра) қарама-қарши қўйиш концепциясига асосланган.
Жаҳон кутубхоналари, музейлари ва архивларида сақланаётган қўлёзмалар цивилизацияларнинг кўп асрлик тарихини акс эттириб, ўзининг фалсафий ва диний аҳамияти билан ҳам ўзига жалб этади. Жаҳон маданий меросининг бир қисми бўлган туркий-ислом маданияти илм-фан тарихига катта ҳисса қўшган. Шу муносабат билан мусулмон қўлёзмаларининг фалсафий-диний, ахлоқий ва эстетик қадриятларини очиб бериш ва уларни тадқиқотга жалб этиш долзарб бўлиб туюлади.
Туркий халқлар томонидан яратилган қўлёзма асарлар хаттотлик, миниатюра ва безак
намуналарига бой. Мукаммал канселярия воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзилган
қўлёзма китобларда миниатюра, безак ва тазхиблар, безакларнинг нафислик даражаси
айниқса юқори бўлиб, шарқона услубда ясалган жиловнинг умумий гўзаллигини оширган. Бугунги кунда бу асарлар нафақат илмий нуқтаи назардан ўрганилмоқда, балки
ўтмишнинг маънавий мероси бўлиб, музей ёдгорликлари сифатида сақланиб келмоқда.
Илмий-тадқиқот ишларидан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш керакки, мавзу илмий-
назарий, фалсафий ва диний аҳамиятга эга бўлиб, жаҳон архивларида кўп асрлик тарихга оид қимматли маънавий мероснинг сақланишидан далолат беради. Ушбу мақола туркий-ислом қўлёзмалари санъатининг фалсафий, диний, ахлоқий ва эстетик қадриятларини ўрганишга бағишланган. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги
кенг талқин қилинади. Сўнгра муаллиф туркий ва бошқа алломаларнинг ислом маданияти таъсирида яратган асарларини тарихий манбалар ва шу мавзуга оид қўлёзма китобларда ўрганади. Тадқиқот ишининг якуний қисмида мавзунинг илмий янгилиги
умумлаштирилади, асосий илмий натижалар мақолада акс эттирилади. Мақолада тадқиқотдан келиб чиқадиган асосий хулосалар ва қоидалар ҳам келтирилган.
Ахлоқий маданиятли шахе, фуқаролар тафаккурини мустақиллик талабларига ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари ҳаётнинг барча соҳаларига шиддат билан кириб келаётган, бутун дунёда глобаллашув тамойиллари кучайиб бораётган давр чақириқларига мослаштирмасдан туриб, ислоҳотларни юқори суръатларда ва муваффақиятли давом эттириш қийин.
Бугунги пандемия шароитида шифокорлар маънавиятига қўйилаётган юксак талабларнинг ошаётгани, бўлажак давлат хизматчилари, ижтимоий соҳалар ходимларининг маънавий-ахлоқий тафаккур савясини ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган талаблар билан тавсифланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. "Бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди. Бизга шу ҳам бўлаверади, деган тушунча энди ўз умрини ўтаб бўлди. Бу барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам бевосита даҳлдор. Олимларнинг таъкидлашича “донолик, комиллик ва жамиятнипг тараққиёти кўп холларда интеллектуал ва ахлоқий салоҳият билан белгиланади”. Ахлоқий маданияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса - жамият ҳам шу қадар бой бўлади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, бугунги бошимизга тушган синов бераётган сабоқдан хулоса чиқариб, барчамизни жиддий ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси ҳам мукаммал билимларга эга тажрибали ва ахлоқий маданиятли шифокорлар, бизга нақадар керак эканлигини яна бир бор яққол намоён этди қўйди. Республикамизда мустақил Ҳамдўстлик давлатлари орасида биринчилардан бўлиб миллий-тиббий қадриятларимиз ва улуғ ўтмишдошларимиз амалий меросларини ўрганиб, халқ саломатлиги йўлида амалиётга киритиш учун “Халқ табобати“ Академиясининг ташкил қилиниши, Тиббиёт олийгоҳларида “Ҳалқ табобати” факультети очилиши, кафедраларда тиббий деонтология ва касб этикаси фанининг кенг ўқитилиши каби ҳолатлар киради.
Ушбу мақолада XI–XII асрларда яшаб ижод қилган йирик аллома, мутаффаккир Маҳмуд Замахшарийнинг ахлоқий қарашлари асарларидаги турли хил ҳикоялар, ўгитлар, панд-насиҳатлар ва рамзларни ўрганиш орқали таҳлил қилинган. Маҳмуд Замахшарийнинг ўрта асрлардаги асосий ахлоқий тушунчалар – ботиний гўзаллик ва зоҳирий гўзалликка оид танқидий қарашлари очиб берилади. Унинг фалсафий қарашлари, хусусан, инсоннинг ахлоқ-одобига оид қарашлари кўриб чиқилган.
Бугунги пандемия шароитида шифокорлар маънавиятига қўйилаётган юксак талабларнинг ошаётгани, бўлажак давлат хизматчилари, ижтимоий соҳалар ходимларининг маънавий-ахлоқий тафаккур савясини ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган талаблар билан тавсифланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. "Бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди. Бизга шу ҳам бўлаверади, деган тушунча энди ўз умрини ўтаб бўлди. Бу барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам бевосита даҳлдор. Олимларнинг таъкидлашича “донолик, комиллик ва жамиятнипг тараққиёти кўп холларда интеллектуал ва ахлоқий салоҳият билан белгиланади”. Ахлоқий маданияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса - жамият ҳам шу қадар бой бўлади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, бугунги бошимизга тушган синов бераётган сабоқдан хулоса чиқариб, барчамизни жиддий ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси ҳам мукаммал билимларга эга тажрибали ва ахлоқий маданиятли шифокорлар, бизга нақадар керак эканлигини яна бир бор яққол намоён этди- қўйди. Республикамизда мустақил Ҳамдўстлик давлатлари орасида биринчилардан бўлиб миллий-тиббий қадриятларимиз ва улуғ ўтмишдошларимиз амалий меросларини ўрганиб, халқ саломатлиги йўлида амалиётга киритиш учун “Халқ табобати“ Академиясининг ташкил қилиниши, Тиббиёт олийгоҳларида “Ҳалқ табобати” факультети очилиши, кафедраларда тиббий деонтология ва касб этикаси фанининг кенг ўқитилиши каби ҳолатлар киради
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан илм-фан, маданият, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кенг кўламли демократик ўзгаришлар орқали янгиланаётган Узбекистан, ўз олдига Учинчи Ренессанс - ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий юксалиш пойдеворини яратишни мақсад қилиб қўйди. Узбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёев Уқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиб: “Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради” [1], - деб таъкидлади. Шунингдек бой маънавий меросимизни тадқиқ этиш методологииясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мазмун моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга тушунарли тилда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Мазкур мақола Янги Ўзбекистон олдида турган асосий вазифалардан бири бўлган юртимиз ёшларини ҳар томонлама камол топиши, ватанпарварлик, дахлдорлик руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия муҳим аҳамият касб этиши ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёзилган. Мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” Қонуни, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асари ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси асос қилиб олинган. Мақолада ёшларни жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарига эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби масалалар устида тўхталиб, бу жараёнлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтида амалга оширилаётган ишлар мисолида кўрсатилган.
Бугунги давр ривожланган давлатлар қаторига қўшилиш, мамлакатимизда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий хизматларнинг кенг тизимини яратиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли турмуш д аражасини кўтариш имконини беру вчи ҳуқуқий асосларини мукаммаллаштириш зарурлиги билан изоҳланади. Утган қарийб 30 йиллик истиқлол даврида инсон, унинг ҳаёти, орзуси, дарду ташвишларини кун тартибига қўйишни ва бу борадаги ишлар кўлами самарадорлигини оширишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. AMMO ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар жамиятни асосий бўғинини ташкил этувчи оилаларнинг кундалик ташвишлари билан ҳам боғлиқ эканлигини замоннинг ўзи намоён этмоқда.
Мазкур мақолада суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада ривожлантириш масалалари ёритилган. Жумладан, унда дастлабки тергов босқичидаги ахлоқий асосларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Тергов босқичидаги ҳаракатларини ўтказишда фақат уларнинг қонуний асосларига эътибор қаратишнинг ўзи етарли эмаслиги, балки ахлоқ қоидалари ва принциплари талабларига амал қилиниши асослантирилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашиб бормоқда. Шу билан боғлиқ тарзда корейс халқининг этник хусусиятини англаб етишга бўлган қизиқишнинг пайдо бўлиши табиий ҳол. Халқаро муносабатларда универсал тизим мавжудлигига қарамасдан, корейс халқи одоб-ахлоқнинг анъанавий кўринишларига ҳали-ҳануз амал қилади. Мамлакатимизда Корея Республикасининг турли соҳаларга тегишли идоралари, қўшма лойиҳа асосида иш олиб борувчи фирмалар ўз фаолиятини юритмоқда ва ўз-ўзидан равшанки, бу идораларда юртимиз фуқаролари ҳам хизмат қилмоқда. Шу боис ҳозирги глобаллашув жараёнида турли лингвомаданий жамоа вакилларининг хулқ-атвори, нутқий муомала маданияти ва одоб-ахлоқ меъёрларини ўрганиш ҳар жиҳатдан долзарблик касб этади. Ахлоқ бу ҳар бир ҳаракат ва унинг мазмунини ўзида акс эттиради, одоб эса – ахлоқий йўналиш, унинг шаклидир. Одобни ахлоқдан ажратиб бўлмайди. Инсоннинг ахлоқи, бу хусусан, унинг гапириш оҳангида, нутқида, ташқи кўринишида, мулоқот услубида ва ҳ.к.ларда кўзга ташланади. Саломлашиш, таништириш, мурожаат, ишга доир суҳбат олиб бориш, турли хил байрамларда табриклаш, жамоат жойларида ўрнатилган тартибларга риоя қилиш ахлоқий меъёр доирасига кирадиган масалалар ҳисобланади. Шу билан бирга, ишга доир қабуллар, дастурхон атрофида ўтириш қоидалари ҳақида билиш ҳам муҳимлик касб этади.
Мақолада глобал биоэтиканинг асосий ёндашувлари ва тенденциялари аникланган. Биоэтика ва биополитика тамойилларини амалга оширишнинг услубий ва назарий жиҳатлари кўриб чиқилган. Глобал биоэтика ва биоэтикани янада кенгайтириш ва назарий асослаш истиқболлари тўғрисида хулоса қилинади.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга 2018 йилдаги Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, концептуал ғоялар асосида ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги давридаги устувор йўналишлари таҳлил қилинган. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимиз аҳолисининг ҳаётий эхтиёжларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муносиб бўлган фаровон ҳаёт асосларини мустаҳкамлаш учун стратегик заминларни такомиллаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилади. Шу муносабат билан мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрда тақдим этилган Мурожаатномада 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилгани мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилларининг мантиқий давоми бўлгани таъкидланади. Бу эса, ислоҳотлар стратегиясининг учинчи босқичида ижтимоий ривожланиш соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида аҳамияти янада ортиб бораётганидан далолатдир. Муаллиф фикрича, инвестициялар жалб этиш ҳисобига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалаши ўз-ўзидан ижтимоий соҳалар ривожланишига туртки беради. Мақолада ижтимоий соҳани ривожлантириш масаласига асосий эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан “ижтимоий ривожланиш” тушунчасининг моҳияти очиб берилган. “Ижтимоий ривожланиш” жамиятда янги ижтимоий муносабатлар, институтлар, меъёрлар ва қадриятлар юзага келишига олиб келувчи ўзгаришлар деб қайд этилган. Шу жиҳатдан ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос белгилари, мезонлари кўрсатиб берилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган ижтимоий соҳани янада ривожлантиришнинг 2019 йилдаги асосий вазифаларига изоҳ берилган. Жумладан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий ғояни ривожлантириш масалаларига доир илгари сурилган ташаббуслар ва концептуал ғояларга шарҳ берилган. Мақолада “инсон капиталига сармоя” тушунчаси кенг ёритилган. Мақолада қайд этилишича, инсон капиталига ажратиладиган сармояларга соғлиқни сақлаш, умумий ва махсус таълим олишга кетадиган харажатлар, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарлик, болаларни вояга етказиш ва бошқалар билан боғлиқ сарф-харажатлар киради. Бундай сармояларнинг самараси ҳар жабҳада жамият тараққиётининг суръатларида акс этади. Мақолада мамлакатимиз ижтимоий ривожланишида ёшларга замонавий таълим-тарбия бериш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи нақадар долзарб аҳамиятга эгалиги кўрсатиб берилган. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг бевосита инсон камолотига янада хизмат қилишини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар таҳлил қилинган.
Яхлит хуқуқий меъёрлар ва принципларга асосланганлиги сабабли, турли мамлакатларда тарифларни тартибга солишнинг бир бирига ўхшаш томонлари кўп. Ушбу нарса халқаро савдони осонлаштиради. Бундай ўхшашлик БМТнинг ЕЭК, ВТО, ЮНКТАД халқаро ташкилотларнинг фаолияти боис келиб чиқди.
Толерантлик ҳақидаги замонавий фалсафий гоялар асосан Х-асрнинг 20-йилларида тоқатсизлик ва зўравонлик, диний тўқнашувларга қарши чиққан файласуфлар томонидан янада ривожлантирилди. Толерантлик умумбашарий қадрият ва динлар, халқлар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги тинчлик ҳамда тотувликнинг асосий таркибий қисми сифатида тан олинди. Толерантлик нафақат назарий тушунча, балки маълум бир маданият элементи ҳамдир. Шу билан бирга, маданият жамият аъзоларининг ҳаётий фаолиятини белгилайдиган билимлар, қадриятлар ва меъёрлар тўплами сифатида тушунилади. Фуқароларнинг онгида шаклланадиган толерантлик тушунчаси - толерантлик маданияти орқали ривожланади, амалиётда намоён бўлади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини таъминлайдиган, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган янги юридик тамойил ва талабларга асосланган кенг қонунчилик базаси яратилди. Мамлакатимиз қонунларини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотларнинг яхлит тизимини барпо этиш, инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномалар ва ҳужжатларга қўшилишда давом этмоқда. Республикамизда мазкур ҳужжатлар бўйича мажбуриятларни бажариш, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг уларга сўзсиз риоя қилиш механизми яратилди.
Замонавий ижтимоий тадқи қотларда инсон капиталини социологик тадқиқ этиш ҳамда ўрганиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада ижтимоий ривожланиш жараёнла рида биринчидан, инсон капитали тушунчасининг социологик генезисини аниқлаш, унинг ижтимоий ҳодиса сифатида инновацион ривожланиш жиҳатларини кузатишга эътибор қаратилди ва иккинчидан, инсон капитали муаммоси ижтимоий-ма- даний феномен сифатида тадқиқ этилди. Шунингдек, таълим орқали ижтимоий иқтисодий фаравонликни ошириш, ёшларда ижтимоий меъёрлар, социал мобилликни фаоллаштириш, кўникма ва одатларни шакллантиришда ҳамда даромадлар ўсиб барқарорлигини таъминлашдаги хулосалар берилган.