Мақолада муаллифлик ҳуқуқини халқаро муҳофаза қилишнинг умумэтироф этилган тамойиллари ва уларни бир ёки бир нечта давлатлар доирасида қўлланилиши таҳлил қилинган. Бундан ташқари, ушбу тамойилларнинг таҳлил қилишда асос сифатида интеллектуал мулк соҳасидаги, хусусан муаллифлик ҳуқуқига оид халқаро-ҳуқуқий конвенциялар олинган.
2019-йил охирда коронавируслар – вируслар оиласига мансуб “Атипик зотилжам” (SARS) касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдром (ТОРС) деб номланувчи оғир кечувчи касалликни келтириб чиқарди. Коронавирус омма саломатлигига солган таҳдиди боис, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунё бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган вирус бўлади. Карантин тадбирларини жорий этиш билан касалликни юктириш холатини камайтириш мумкин эди. Карантин [итал. quarantena – қирқ кун], карантинлаш – ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишини чеклашга қаратилган эпидемияга қарши маъмурий ва санитария тадбирлари мажмуи
Мақолада эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш, уни чет эл инвестицияларни жалб қилишдаги муҳим ўрни, бундай ҳудудларни ҳуқуқий режимига оид нуқтаи-назарлар таҳлил қилинган. Муаллиф эркин иқтисодий зоналарни ҳуқуқий режимини ўзига хослигини қайд этган ҳолда, уни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўз таклиф ва мулоҳазаларни илгари сурган.
Мақолада халқаро шартномаларга қўшимча шарт қилиш режимининг ҳуқуқий таҳлилига бағишланган. Муаллиф қўшимча шартларни қўллаш буйича вена режимининг универсал ва мослашиш учун енгил деб таърифлайди. Шунингдек, мақолада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги, терроризмга қарши кураш ва ядровий қурол тарқатмасликка оид шартномаларда қўшимча шартларни қўллаш хусусиятларини таҳлил қилади
Мазкур мақолада туризмнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти, мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилган. Ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий қиёсий таҳлиллари ҳамда илғор тажрибаси асосида юртимизда туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар келтирилган.
Мазкур мақолада фуқаролик ҳуқуқи объектлари тизимида кўчмас мулкни идентификация қилиш билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган. Миллий қонунчилигимиз бўйича юридик маънодаги кўчмас мулк тушунчасига аниқлик киритишга қаратилган айрим фикр-мулоҳазалар билдирилган. Жумладан, объектларни кўчмас мулк сифатида эътироф этиш учун асос бўладиган белгилар қаторига ер билан узвий боғлиқлик мезонига қўшимча равишда объектнинг кадастр ёки бошқа шу турдаги рўйхатдан ўтказилиш шартини ҳам амалдаги қонунчиликка киритишга доир таклиф илгари сурилган
В данной статье рассматривается зарубежный опыт исследования инвестиционного климата, методики оценки инвестиционного климата и привлекательности как регионов, так и конкретных отраслей экономики, а также даются рекомендации по повышению инвестиционной привлекательности и создания благоприятного инвестиционного климата в регионах и отраслях Республики Узбекистан.
Эроннинг яҳудийлар жамоаси бугунги кунда Яқин Шарқдаги энг йирик жамоадир. Ушбу минтақадаги кўплаб бошқа яҳудий жамоалари асрлар давомида мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида яшашнинг рамзи бўлган ўз ҳаётларини тугатдилар. Аммо, Эрон Ислом Республикасида яҳудийлар ҳозирги кунда ҳам мавжуд ва турли хил ҳисоб-китобларга кўра 16-18 минг кишидан иборат. Яқин Шарқ исломлаштирилишидан олдин ҳам Эрон яҳудийлар жамоасининг энг муҳим марказларидан бирига ҳисобланарди. Ислом даврида мусулмон бўлмаган озчиликларнинг аҳволи умумий мусулмон ҳуқуқий меъёрлари асосида белгиланишш бошланди. Эронлик яҳудийларнинг аҳволи кескин равишда ўзгарди. Сафавийлар (1502-1736) даврида шиялик Эроннинг давлат дини деб эълон қилинди. Кажар ҳукмронлиги даврида (1796-1925) диний ва ижтимоий чекловлар кунлик ҳақиқат бўлиб қолди. 20-аср Эрон яҳудийлари учун чинакам инқилобий бўлиб чиқди. 1905-1911 йиллардаги конституциявий инқилоб Эрон парламентида вакиллик ҳуқуқини олган барча динларнинг, шу жумладан яҳудийларнинг тенглигини эълон қилди. Аммо Эрон яҳудийлари учун мамлакатни бутунлай исломлаштириш сиёсати ва янги тузилмаларни тубдан қайта қуриш билан бошқариладиган янги шартларга мослашиш қийин бўлиши аниқ эди.
«The poor author was able to explain with security , using pen , intelligence and reflection...»
This strong revelation , expressed with humility by the Sultan and Scholar Ulugh Beg, sums with conviction the scientific effort of reflection based, above all, on the human intelligence of an exceptional man , whose work, taken up and translated into Latin in the West in 16th century by John Greaves (1602-1652), was transmitted to the so-called « Enlightenment» period by the French scholar and philosopher Helvetius (1715-1171).
Ривожланаётган замонавий дунёда ахборот, хусусан махфий, жамият ривожланишининг муҳим таркибий қисмидир. Ҳозирги фуқаролик жамияти аста-секин ахборотлашган жамиятдан ахборот жамиятига айланиб бормоқда, шунинг учун ХХИ аср ҳақли равишда ахборот асри деб ҳисобланмоқда. Ахборот инсон, жамият ва давлатнинг жамоат, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ҳар қандай фаолиятининг жуда муҳим ва зарурий элементидир.
Мақолада таъкидланишича, кўплаб мамлакатларда тадбиркорлар учун оғриқли масалалар қонунчилик турли хил текширувлар пайтида давлат органларига кенг ваколатлар бериши билан боғлиқ бўлиб, улар корхоналарнинг иқтисодий фаолиятига давлат аралашувининг аниқ чегаралари аниқланмаганлиги сабабли корхоналарнинг махфий манфаатларига таъсир қилиши мумкин.
Хулоса қилинишича, махфий маълумотлар ҳар бир корхонанинг турли хил ишлаб чиқариш, савдо ва молиявий операцияларни, шунингдек тегишли ҳужжатларни сир тутиш ҳуқуқидир. Қандай маълумотни тижорат сирига киритиш кераклиги, бизнес учун салбий оқибатларга олиб келмаслик учун шериклар, рақобатчилар, давлат идоралари учун парда қай даражада очилиши мумкинлиги билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилишда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни органиш асосида махфий ахборотни тартибга солиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш ёллари тадқиқ қилинган. Таҳлил асосида тегишли хулосалар қилинган ва амалдаги қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилган
Мақолада ахборотнинг ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида моҳияти ва ҳуқуқий табиатининг комплекс таҳлили берилган бўлиб, мазкур соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун бир қатор таклифлар ишлаб чиқилган.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг таҳлили амалга оширилган бўлиб, эркин иқтисодий зоналар ҳуқуқий режимининг ўзаро фарқли жиҳатлари ёритиб берилган
Мақола компьютер вируси фуқаролик ҳуқуқий режимини белгилаш масаласига бағишланган. Унда компьютер вирусининг фуқаролик ҳуқуқи бошқа объектларидан фарқли хусусиятлари ўрганилади ҳамда қуйидаги: 1) фуқаролик муомаласидан чиқарилган номоддий объект; 2) қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим; 3) ошиқча хавф манбаи; 4) енгиб бўлмас куч; 5) деликт мажбуриятини вужудга келтирувчи асос; 6) компьютер вируси ҳамда компьютер дастурининг ҳуқуқий режими нисбати атрофлича таҳлил қилинади.
Пандемия коронавируса затронула все без исключения сферы общественной жизни. Одной из первых ее влияние ощутила сфера образования и отреагировала на введенные ограничения переводом всей образовательной деятельности в дистанционный режим.
Пандемия COVID-19 привела к крупнейшему за всю историю сбою в функционировании систем образования, затронувшему почти 1,6 миллиарда учащихся в более чем 190 странах и на всех континентах. Закрытие школ и других образовательных учреждений коснулось 94 процентов мирового контингента учащихся, причем в странах с низким и с уровнем дохода ниже среднего этот показатель составляет 99% (Концептуальная записка: образование в эпоху COVID-19 и в последующий период. ООН-2020).
Мақолада минерал ўғитларга теримк ишлов бериш орқали қуритиш жараёни ва унда қўлланиладиган қурилмаларнинг тахлили, жараёндаги мавжуд муаммолар ва уларнинг мақбул ечимлари ҳамда барабанли қуритгичнинг гидродинамик режимлари тадқиқ қилинган. Қурилманинг умумий гидравлик қаршилиги ва контакт элементнинг қаршилик коэффициентини аниқловчи тенглама тавсия этилган.
Лапароскопическая технология выполнения оперативных вмешательств занимает прочное место среди операций по поводу заболеваний органов брюшной полости — таких, как острый апендицит. Мониторирование гемодинамических показателей, показателей газообмена и параметров вентиляции в ходе анестезии позволяет проводить адекватную ИВЛ, своевременно предупреждать и проводить коррекцию нарушений. Появление респираторов очередного поколения, имеющих режим вентиляции с контролем по давлению, позволяет с новых позиций подойти к решению задач по уменьшению негативных эффектов ИВЛ при анестезиологическом обеспечении лапароскопических операций.
Ушбу мақолада мактабгача ёшдаги болалар билан асосий восита режимини ташкил этиш ҳақида маълумот берилган.