Нефрология бўлимига ётқизилган 69 нафар ўткир (ЎГН) ва 59 нафар сурункали гломерулонефритга (СГН) чалинган беморлар текширувлардан ўтказилган. Беморлардан таҳлиллар учун қон ва сийдик касалликнинг авж олиш даврида, шифохонага ётқизилган ининг биринчи куни олинган. ЎГН ва СГН чалинган беморлар текшируви натижаларига кўра липидлар переоксидацияси жараёнининг фаоллашуви (р<0,001), қонда ва сийдикда фосфолипаза ферменти фаоллигининг ошиши
(р<0,001), фосфолипидлар цитотоксик фракцияси бўлмиш - лизофосфатидилхолин (ЛФХ) (р<0,001) миқдорининг ошиши, фосфатидилхолина (ФХ) миқдорининг камайиши (р<0,001), эритроцитлар механик турғунлиги (р< 0,001) ва деформацияланиш хусусиятининг пасайиши (р<0,001) аниқланган. Текширилган беморларнинг қон зардобида α-токоферол миқдориинг камайиши (р<0,001) ва СОД(р<0,001), каталаза, пероксидаза (р<0,001) ферментлари фаоллигининг пасайиши баробарида,
улар фаоллигининг сийдикда ортиши (р<0,001) кузатилган. ЎГН ва СГН чалинган беморларда касалликнинг қўзғалиш даврида липидлар переоксидацияси жараёни, қонда ва сийдикда ФЛаза ферменти фаоллиги ошиши, фосфолипидлар цитотоксик фракцияси бўлмиш - ЛФХ миқдорининг
кўпайиши, ФХ миқдорининг камайиши, эритроцитлар механик турғунлиги ва деформацияланиш хусусиятининг пасайиши, қон зардобида α-токоферол миқдори ва СОД, каталаза, пероксидаза ферментлари фаоллигининг пасайиши баробарида, улар фаоллигининг сийдикда ортиши аниқланган.