Maqola agrar sohada suv resurslaridan foydalanish ahamiyati va uni soliqqa tortish masalalariga bag‘ishlangan bo‘lib, unda bugungi suv resiurslarining tanqisligi, suvdan foydalanishni tartibga solish, ayrim rivojlangan mamlakatlarda suvdan foydalanish va uni soliqqa tortish, shuningdek sohani rivjlantirish bo‘yicha tavsiyalar keltirilgan.
Этот научный текст занимается изучением важности налоговой оптимизации в текущей экономической среде как метода уменьшения налоговых обязательств для компаний. В статье автор анализирует сложности, с которыми сталкиваются предприятия в этой сфере, и предлагает законные методы для сокращения налоговых выплат.
Мазкур мақолада солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш масалалари ҳамда ушбу жиноят қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни ва аҳамияти илмий тадқиқ этилган. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган, шунингдек амалга оширилаётган чора-тадбирлартаҳлил қилиниб хулосалар берилган.
Мақолада мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида қишлоқ хўжалигини солиқлар воситасида рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари масаласига эътибор қаратилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини
соҳасини солиқлар воситасида рағбатлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада ер рентаси назарияси, аграр ва ер ислоҳоти жараёни ҳақида шунингдек, ҳозирда хорижий мамлакатлар шу жумладан, МДҲ давлатларининг ер солиғини ундириш тажрибалари, дифференциал рентани шакллантирувчи омиллар бўйича ер солиғи тизимини такомиллаштириш ва унинг аҳамияти, ер солиғининг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда ерларнинг норматив қийматини баҳолаш тизимларининг ўзаро боғлиқлиги ва таҳлили, ягона ер солиғининг қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини оширишдаги ўрни ва ягона ер солиғи тизимидаги маълум камчиликлар ёритиб ўтилган. Изланиш давомида амалдаги ер солиғи тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда улар асосида таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада мамлакатимизда инвестицияларни жалб қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш йўллари батафсил ёритилган. Ўзбекистонда ресурс солиқлари ҳамда солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa
aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқилган.
Мақолада ер учун ҳақ тўлашга оид Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг ер, солиқ, фуқаролик қонунчилиги таҳлил этилган. Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси ер қонунчилигини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўрсатиб берилган.
Мақолада миллий хўжалигимиз тарақиётида муҳим ҳисобланган омиллардан бири бўлган ташқи савдо, хусусан унинг таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасидаги айрим долзарб масалалар кўриб чиқилган. Истиқлол даврларида бу борадаги айрим муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича
тажрибалар тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек ҳозирги сифат даврига хос масалалар баёни келтирилиб, муаллиф тавсифлари билдирилди.