Ушбу мақолада талим тизимида ахборот технологияларини қўллашнинг илмий-педагогик масалалари, компьютер телекоммуникацияларининг қўлланилиш тажрибалари, талим жараёнида ахборот технологияларини қўллашда талабаларни фақатгина экрандаги ахборотларни кўришига ва уларни қабул қилишгагина эмас, балки уларнинг ўзлари ҳам бу жараёнда ижодий иштирок этиш масалалари ёритилган.
Ҳар бир мамлакат олдида турган муҳим вазифалардан бири ёшларга оид давлат сиёсати миллий моделини ишлаб чиқишдир. Маълумки, ёшлар жамиятнинг энг фаол қатлами ҳисобланиб, улар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик гояларини ҳаётга татбиқ этувчи асосий омил ва салоҳиятли куч ҳисобланади. Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқариш, жамиятда ўз ўрнини эгаллашлари учун қулай шароитлар яратиш орқали ёшларни Ватан тақдирини ҳал этувчи катта кучга айлантириш мумкин. Бу борадаги муаммоларни ҳал этиш нафақат мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиши, балки бутун мамлакат хавфсизлигининг кафолати ҳам ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, қадриятларни ҳаётга қайтариш, собиқ совет тизими даврида асоссиз равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Айниқса, мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш борасида мунтазам тадбирлар олиб борилиб, дастлаб шаҳардаги маъмурий бирликлар – туманлар ва даҳалар, кейинги навбатда аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари – маҳаллалар, шунингдек, шоҳкўча, кўча, майдон, боғ, хиёбонлар номларига тегишли ўзгартиришлар киритила бошланди.
Мақола халқаро муносабатларда халқ дипломатиясининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида халқлараро ва миллатлараро дўстона муносабатлар талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига таълуқли таҳлиллар туради. Халқ дипломатияси ҳар бир давлатнинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда муҳим жиҳатлардан бири саналади. Халқ дипломатияси атамаси тарихан шаклланиш давридан то бугунги кунга қадар халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш механизмига айланган. Халқ дипломатияси атамасининг дастлабки шаклланиш даври Шарқда вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 60 йилларида ғарбда бу термин халқаро муносабатларда кенг қўлланила бошланди. Айни пайтда халқ дипломатиясининг аҳамияти тобора кенгайиб, халқаро алоқаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Халқ дипломатияси ташқи сиёсатнинг муҳим бир қисми бўлиб, халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, халқаро майдонда мамлакат манфаатларини тарғиб қилиш ва унинг ижобий имиджини яратишни таъминлайди. Шунингдек, халқ дипломатияси хорижий мамлакатлар аҳолисининг фикр ва хулқ-атворига таъсир ўтказишнинг бир усули ҳам ҳисобланади. Бугунги кунда халқ дипломатияси барча ривожланаётган давлатлар ҳаётида яққол намоён бўлмоқда. Бироқ уларнинг қай даражада ва қай мақсадда амалга оширалаётганлиги, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини таъминлаш даражаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатларда халқ дипломатияси масаласи, шаклланиши ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Сўнгги йилларда халқаро доирада хусусан, мамлакатимизда халқ дипломатиясини ривожлантиришга берилган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳам келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада халқ дипломатияси ва унинг халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тенг ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.
Мазкур мақола Ўзбекистонда киберхавфсизликни таъминлашнинг самарали йўллари ва механизмининг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган.
Ушбу мақолада киберэкстремизм жиноятининг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик тавсифи кўрсатиб берилган.
Ҳар қандай тил тўрт кўникмадан иборат (тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш) ва араб тилида сўзлашмайдиган араб тили ўқитувчиларининг даражаси араб тилини ўрганишга имкон беради. Ушбу тадқиқот чет тилида сўзлашувчилар учун араб тилини ўқитишда ва ўрганишда тил кўникмаларининг аҳамияти ҳақида. Мазкур тадқиқот иши араб тилида сўзлашмайдиган араб тили ўқитувчиларига қаратилган бўлиб, тилни ўргатишда тил кўникмаларининг аҳамияти, шунингдек, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабат, ўқитиш усулларини қўллаш ва тил ўқитиш воситаларидан фойдалана олиш каби масалаларни ёритиб беради. Тил кўникмаларининг ўқутувчи ва ўқувчи ўртасида намоён бўлиши, ўқувчининг эҳтиёжлари ва ўқитувчининг маҳорати ҳақида ҳам сўз юритилади. Тадқиқотчи Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқ тиллари факультети араб тили кафедрасида олиб борган ўз изланишлари ва араб тили ўқитувчилари дуч келадиган баъзи муаммоларни аниқлаш жараёнига таянган ҳолда араб тилини ўргатиш ва ўрганишга ёрдам берадиган маълумотларни кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилади. Шу сабабли айтиш мумкинки, араб тилини билиш ва уни ўқитиш қобилияти бор билимларни ривожлантириш ҳамда тилни билмай-диганларга араб тилини ўргатиш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда жуда кераклидир. Албатта, тил кўникмаларидан дарс жараёнида самарали фойдаланиш ва ўқувчиларни тил кўник-маларани билишга жалб қилиш тилни ўрганиш ва ўқитишда муҳим саналади.
Ушбу мақолада туристик-рекреацион хизматлар моҳияти ва мазмуни ёритилган бўлиб, унда Хоразм вилоятининг туризм соҳаси таҳлил қилинган ва вилоятда туристик-реакрацион хизматларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.