Мақолада экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари ўрганилган. Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлашда хориж тажрибаси таҳлил қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада миллий хўжалигимиз тарақиётида муҳим ҳисобланган омиллардан бири бўлган ташқи савдо, хусусан унинг таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасидаги айрим долзарб масалалар кўриб чиқилган. Истиқлол даврларида бу борадаги айрим муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича
тажрибалар тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек ҳозирги сифат даврига хос масалалар баёни келтирилиб, муаллиф тавсифлари билдирилди.
Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг замонавий тенденциялари, ташқи савдоси таҳлили ва уни тартибга солиш амалиёти, мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда экспорт салоҳиятини оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи инвeстиция сиёсати хусусиятлари каби масалалар ёритилган. Ҳиндистон туризмнинг асосий турлари ривожланган марказлардан биридир. Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари, унутилмас дам олиш, фестивал ва карнаваллар, маънавий юксалиш ва мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш учун ноёб табиий, рекреацион, маданий ва тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган. Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг фаровонлиги жадал ривожланиб бораётгани сайёҳликнинг ички ва ташқи сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.