Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Шунингдек, суд ҳокимиятининг назарий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Суд ҳокимияти мустақиллигини янгича асосда таснифлаш таклиф этилган.
Дунёни ғоялар бошқаради. Фақат бу ғоялар бутун бир мафкура сифатида шакллансагина амалиёт юзини кўриши мумкин. Мафкура қайси кўринишда бўлмасин, унинг амалий ҳаракатлари асосида бошқа мафкураларга қарама-қаршилик туради. Мафкуравий бўшлиқ бўлган жойда янги мафкура яратиш ёки ташқи кучлар томонидан ўзга мафкура олиб киритилиши мумкин. Аммо бирор мафкуранинг ичида унга монанд бўлмаган янги бир мафкурани яратиб бўлмайди. Бундай бўлади деган сўз ижтимоий гуруҳлар ўртасида бўлинишнинг юзага келганлигини англатади ва мафкуралар ўртасида сиёсий сепаратизмни юзага келтиради. Халқаро сиёсат “status quo”сида геомафкура омили биринчи навбатда мафкуравий хавфсизлик таҳдиди тарзида намоён бўлиб, таҳдидлар ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, экологик, маданий ва ахборот соҳаларини ўзига тўлиқ қамраб олмоқда. Жамиятда мафкура полигонлари шаклланиб, тобора мустаҳкамланиб бормоқда ва бугун “мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эгалигини” намоён этмоқда. Геомафкуравий куч марказлари – жамиятдаги сиёсий институтлар, ижтимоий гуруҳлар ўртасида муайян манфаатларни кўзлаб ғоявий жиҳатдан юзага келган геосиёсий куч марказидир. Геосиёсий куч маркази битта давлат, давлатлар уюшмаси ёки гуруҳ, давлатчилиги ҳар хил бўлсада, ғоявий маслакдошлиги бир хил бўлган сиёсий гуруҳлар бўлиши мумкин. Геомафкуравий куч маркази билан геосиёсий куч марказини илмий жиҳатдан қиёсий таҳлил этганда "геосиёсий куч марказ" жумласидаги "куч" сўзини тушириб қолмаслик лозим. Чунки "геосиёсий марказ" тушунчаси халқаро муносабатлар назариясида бошқачароқ маънода талқин қилинади. Геосиёсий марказ тушунчаси аввало бир давлатга нисбатан ишлатилади ва биринчи ўринда давлатнинг "куч сифатида шаклланганлигини эмас, балки ҳаракатдаги кучлар учун геостратегик аҳамиятдаги географик кенгликда жойлашганлигини назарда тутади". Геомафкуравий куч марказлари кўламига қараб геосиёсий куч марказлари сингари глобал ёки минтақавий бўлади. Бироқ, геосиёсий куч марказлари географик майдон билан биргаликда давлатнинг қудрати ва сиёсий мотивига қараб таснифланса, геомафкуравий куч марказлари илгари сураётган ғояларининг тарқалиш доираси (географик эмас)га қараб тавсифланади. Мақолада мафкуравий жараёнларнинг тадрижий тараққиёти, геомафкуравий таҳдидларнинг юзага келиши ва уларнинг шаклланишида куч марказларининг тутган ўрни ва роли билан боғлиқ долзарб масалалар таҳлил қилинган.
В данной статье, на основе мнений ученых освещены понятие обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления и его особенностей, даны собственные идеи касательно обеспечения открытости деятельности данных органов, а также выдвинуты предложения и рекомендации, необходимые для совершенствования организационно-правовых основ обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления.
Суд ҳокимияти – давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, у ўз функцияси бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлиши демократик давлатнинг муҳим белгисидир.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ва уларнинг фаолият соҳасини таҳлил қилади ва очиб беради. Шу билан бирга ушбу мақолада бугунги кун талабидан чиққан ҳолда мамлакатимиз ҳудудларни ривожлантиришда маҳаллий ҳокмият органларининг ўрни ва уларнинг ваколатларига доир фикр ва мулохазалар ўрин олган.
Ахборот жабҳасидаги миллий манфаатлар хавфсизлигига таҳдидларга қаршилик кўрсатишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш органларининг иштироки аввало уларнинг ваколати билан белгиланади.
Мақолада ҳокимият тармоқларида суд ҳокимиятини ўрни ва аҳамияти ёритилган, шунингдек, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлашда муаммолари ва уларнинг ечими кўрсатилган.
Мазкур мақолада суд ҳокимиятининг хусусиятлари, судьялар мустақиллигини таъминлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида таҳлил қилинган. Мақола якунида муаллиф томонидан илмий асосланган назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган
В статье исследованы отдельные способы обеспечения независимости судебной системы, такие как открытость и прозрачность. Также рассмотрены способы обеспечения доступа к информации о деятельности судов, такие как присутствие граждан, представителей организаций, органов государственной власти и органов местного самоуправления на открытом судебном заседании, и проанализированы актуальные проблемы их реализации.
Мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партия гуруҳлари иштирокининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, улар фаолиятидаги муаммолар ёритилиб, маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари тизими ҳокимиятлар бўлинишига асосланади. Мазкур принцип жаҳон демократик давлатлари амалиётида, манбасига кўра ягона бўлган давлат ҳокимияти тармоқлари бўлган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг ўзаро нисбатан мустақиллигини, ҳар бир тармоқ ташкилий, функционал, институционал ва молиявий жиҳатдан бир-биридан мустақил тарзда фаолият олиб боришини, шу тариқа давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида ваколатлар мувозанатини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий механизм сифатида амал қилиб келмоқда.
Мақолада Суриянинг ХХ аср охири – ХХI аср бошларидаги сиёсий трансформациясининг асосий тенденциялари, шунингдек, Суриянинг Яқин Шарқ минтақасидаги ўзгаришлар шароитидаги ички ва ташқи сиёсатининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Сурияда жамият эволюцияси ва ўзгариши, сиёсий бошқарувнинг ўзига хослиги таҳлил қилиниб, расмий Дамашқнинг мамлакатда демократик жамият қуриш борасидаги мавқеининг шаклланиши кўрсатиб берилган. Бундан ташқари, Суриянинг Яқин Шарқ сиёсати эволюциясига таъсир кўрсатган айрим ташқи омиллар таҳлил қилиниб, мамлакат раҳбариятининг Яқин Шарқ мамлакатлари билан муносабатларни ўрнатиш борасидаги сиёсатининг натижаларига баҳо берилган. Минтақадаги янги геосиёсий вазиятда Суриянинг ташқи сиёсати эволюциясига таъсир қилувчи бир қатор омиллар кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий Сурия жамиятида ҳарбийларнинг ўрни, уларнинг мамлакатдаги фуқаролик ҳокимияти органлари билан муносабатлари, расмий Дамашқнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказиш усуллари кўрсатилган. Бундан ташқари, Сурия жамиятининг ўзгариши, сиёсий бошқарувнинг ўзига хослиги, сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёнида ҳокимиятнинг марказлаштирилиши шарт-шароитлари таҳлил қилинган. Президент Б.Асаднинг Сурия жамиятини либераллаштириш ва модернизация қилиш бўйича ташаббуслари таҳлил қилиниб, унинг ижобий ва салбий томонларига баҳо берилган. ХХI асрдан бошлаб Яқин Шарқ давлатларида кузатилган сиёсий трансформациялар занжирида ва етакчи араб давлатларида ҳокимиятнинг сиёсий ўзгаришида катализаторга айланган асосий воқеалар, хусусан, 1990 йилларнинг иккинчи ярми ҳамда 2000 йилларнинг бошида ёш араб раҳбарлари ҳокимият тепасига келиши шартшароитлари ўрганилган.
Hududiy boshqaruv amaliyotida qo‘llaniladigan modellar markaziy hokimiyatdan mustaqil ravishda siyosiy qarorlar qabul qilish uchun hududiy darajadagi boshqaruvning avtonomligi va zarur resurslarning yetarliligi bilan farqlanadi.
Mahalliy o'zini o'zi boshqarishning ideal avtonom modeli - bu gorizontal boshqaruv tizimi bo'lib, unda har bir hududiy darajadagi hokimiyat hokimiyatning yuqori bo'g'inlari bilan vakolatlari va majburiyatlari bilan kesishmaydigan o'ziga xos, mutlaq vakolatlarga ega.
Мақолада ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги, мазкур турдаги жиноятнинг объектив белгилари, хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг объекти ва объектив томон белгилари бир қатор олимларнинг илмий хулосалари, хорижий давлатлар қонунчилиги асосида очиб беришга ҳаракат қилинган.
В Статье рассматриваются правовые, организационные, социально-экономические аспекты деятельности представительных органов государственной власти на местах, анализируется ряд объективных и субъективных показателей оценки эффективности данной деятельности.
Мазкур мақолада XIX аср иккинчи ярмида Афғонистоннинг ички ва ташқи сиёсати, мамлакатнинг биринчи инглиз-афғон урушидан сўнг оғир ижтимоий сиёсий танг аҳволга тушиб қолганлиги, Англия билан Афғонистоннинг ўзаро сиёсий муносабатлари ва улар ўртасидаги турли хил музокаралар, ҳокимият тепасига қайтган Дўст Муҳаммаднинг мамлакатни бирлаштириш сиёсатини олиб боришга ҳаракат қилиши, унинг Афғонистонни марказлашган давлатга айлантириш, ҳокимиятни қайта қуриш ва уни ислоҳ қилиш йўлида барча сиёсий ҳаракатларни бошидан бошлашга тўғри келганлиги, бир неча йиллик шиддатли урушнинг оқибатлари кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига ва у сиз ҳам қашшоқ бўлган мамлакатнинг иқтисодий ҳаётига жиддий путур етганлиги, Дўст Муҳаммаддан сўнг ҳокимият тепасига келган Шер Алихон мамлакат ичида тинчлик ва осойишталикни ўрнатишга ҳаракат қилганлиги, мамлакат ичкарисида амалга оширган кенг ислоҳотлари ёритилади.
Мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партия гуруҳлари иштирокининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, улар фаолиятидаги муаммолар ёритилиб, маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада ҳуқуқни қўллаш амалиётини босиқичлари, мазмуни, субъектлари ҳақидаги турли фикрлар ва муаммоларни аниқлаш, мавжуд амалиётни ўрганиш орқали маҳаллий ижро этувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган.
Мазкур мақолада ҳокимиятлар бўлиниши тизимида ижро ҳокимиятининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Муаллиф бу борадаги миллий ва хорижий қонунчиликни таҳлил этиш,миллий ва хорижий олимларнинг фикрларини ўрганиш асосида ҳукуматнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ўзига хос хусусиятларини очиб беришга ҳаракат қилади. Мақолада амалга оширилган таҳлиллар асосида мазкур соҳани такомиллаштиришга оид таклифлар илгари сурилади.
Мақола Ўзбекистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимият ваколатлари ва назорат функцияларини кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган. Муаллиф парламент назорати ва ҳокимият тармоқлари ўртасида мувозанатни сақлаш муаммоларини очиб беради. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва самарали парламент назорати орқали давлат бошқарувини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалдаги миллий қонунчиликда уни таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқадиган ҳуқуқий камчиликларни таҳлил қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги таклифлар тақдим этилади.