Мақолада Россия империяси ҳукмронлиги даврида Усмонийлар давлати образининг Туркистон матбуоти орқали шакллантирилиши кўрсатиб берилади. Туркистон даврий матбуотида хорижда чоп этилган мақола ва хабарлар доимий равишда босиб турилган. Айниқса, Туркияда рўй берган сиёсий воқеалар диққат билан кузатилган. Жумладан, 1908 йилда ҳокимиятга ёш туркларнинг келиши билан боғлиқ жараёнлар, Туркия армиясидаги ўзгаришлар, турли урушларга алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, панисломизм ва пантуркизм ғояларининг тарқалиши ва бу Туркистон учун ниҳоятда хавфли эканлиги таъкидланади. XX аср бошларида Туркиядаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, ёш туркларнинг Туркиядаги фаолияти, мамлакатдаги партиявий курашлар, ҳамда “Бирлик ва тараққиёт” партиясининг сиёсий жараёнларда етакчилик қилишига Европа ҳамжамиятининг муносабати Туркистон даврий матбуотида кенг ёритиб берилган. Шунингдек, Ғарб матбуотида ушбу жараёнларни талқин этишда ёш туркларнинг сиёсий фаолиятини тўлиқ англамаган ҳолда ёритилаётганлиги қайд этиб ўтилган.
XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистоннинг иқтисодий ҳаёти қишлоқ хўжалигига хусусан, суғорма деҳқончиликка асосланганди. Ўрта Осиё ҳудудлари Россия империяси томонидан забт этилгач, маҳаллий хўжаликнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, рус ҳукумати янги эгалланган Туркистон ўлкасининг ички айниқса иқтисодий ҳаётига бевосита аралашмаслик йўлини тутди. Мустамлакачилик сиёсатининг илк даврларида қабул қилинган бундай қарор Россия вазирлар қўмитасининг Туркистон ўлкасини бошқариш бўйича чиқарган кўрсатмалари, подшоҳ томонидан тасдиқланган 1867 йил 11 июлдаги низомда акс этди. Қабул қилинган ушбу низом қуйидаги тамойилларга асосланди: а) сиёсий хусусиятга эга бўлмаган барча масалаларда ички бошқарувни маҳаллий аҳоли томонидан сайланган шахсларга бериш; б) шариатнинг маҳаллий ёзма қонунларини, қирғизлар учуй рус қонуни билан аниқлаштирилмаган ҳуқуқий муносабатлари учун одатни сақлаб қолиш; в) маҳаллий бошқарув тизимида, унинг қонун ва одатларида давлат манфаатларига зид бўлган ҳолатларни бартараф этиш.
Мақолада СССР ва Хитой ўртасида дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши ва унда Туркистон АССР ҳамда Ўзбекистон ССРнинг иштироки масалалари ёритилган. Асосий эътибор ушбу республикаларнинг Хитойнинг ғарбий ўлкаси – Синьцзян билан ҳамкорлигига қаратилган. Икки томонлама ҳамкорликнинг дипломатик, таълим ва иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Мазкур мақолада Туркистон АССРдаги очарчилик мавсумининг манбашунослик масаласи таҳлил қилинган. Муаллиф архив ҳужжатлари, даврий матбуот материаллари, статистик маълумотлар, хотиралар ва эсдаликлар каби тарихий манбаларни ўзаро солиштирган ҳолатда ўрганиб, муаммони бугунги кун талаблари асосида ёритишга ҳаракат қилган.
Туркистон ўлкасида божхона иши давлат бошқарувининг иктисодий сиёсатининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Ҳеч бир мамлакат ўз иктисодий хавфсизлигини ҳимоя қилмасдан фаолият юрита олмайди.
XIX аср охиридан бери Шарқий Туркистон ўзининг ғарбий қўшниси Россия империяси билан ўзаро муносабатларга қаттиқ боғлиқ эди. Россия ёнғоқ, майиз, чорвачилик, ипак хомашёси, тамакининг асосий харидори бўлиб, ўзи эса Шарқий Туркистонга тайёр саноат маҳсулотларини етказиб берувчи сифатида қарар эди. Шунинг учун Россия империяси Шарқий Туркистонга катта аҳамият берган
XIХ асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси томонидан Туркистон ўлкасининг катта қисми босиб олингандан кейин бу ҳудудларни кезиб чиқишган рус сайёҳлари ва кончилик муҳандислари бу ерда табиий бойликларнинг кўплиги ва турли-туманлигини кончилик муҳандиси П.С.Назаров, қуйидагича таърифлаган: «…Туркистонда қазилма бойликлар ниҳоятда мўл, деярли ҳеч ким келажакда ўлканинг Урал ёки Биринчи жаҳон урушидан олдинги Бельгия каби кон саноати ривожланган мамлакатлар даражасида бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайди.
Мазкур мақолада XV асрнинг биринчи ярмида Темурийлардан бўлган Шоҳрух Мирзо ҳамда унинг ўғли Улуғбек Мирзоларнинг Мўғулистон (Шарқий Туркистон) минтақасидаги сиёсий жараёнлардаги ўрни ва роли, шунингдек, ҳар иккала давлат ўртасидаги сиёсий, дипломатик муносабатлар тарихи тарихий манбалар асосида таҳлил этилган.
Тарихдан маълумки ватанимиз ҳудудида қадимдан турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келишган. Россия империяси ҳукмронлиги даврида ҳам Туркистон минтақасининг Фарғона вилоятида кўп сонли этник таркиб сақланган ҳолда русийзабон аҳоли вакилларини кўчириб келтириш ҳисобига янада кенгайиб борган
Бугунги кунда ХХ аср бошида Туркистон ўлкаси маҳаллий миришкор деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда бир неча суғориш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда суғориладиган ерлардан кўп ҳосил олганлиги кўплаб манбаларда учрайди. Шулардан келиб чиқиб, замонавий ахборот технологиялари дастурларидан кенг фойдаланган холда уларни ўрганиш ҳамда бу мавзу доирасида маълумотларни ўқувчиларга янада ариқроқ етказиш долзарб аҳамиятга эга. Ана шундай дастурлардан бири “AutoCad” дастури ҳисобланади. Ушбу дастур орқали ХХ аср бошидаги ўлкада қўлланилган суғориш усулларининг турлари ҳақидаги маълумотларни расм холатида ишлаш ва бу маълумотларига аниқлик киритилади
Мақолада Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида полиция хизматининг жорий этилиши, унинг баъзи жиҳатлари, ҳамда Қўқон хонлиги давридаги бозор раислари ҳақида фикр юритилади. Полиция хизмати ва уларга тобе бўлган оқсоқолларнинг бозорлардаги савдо-сотиқ ишларини тартибга солиш, оқсоқолларнинг сайлови каби масалалар ҳам кўриб чиқилади. Мақола тайёрлашда маҳаллий ва хорижий архив материалларидан фойдаланилди.
Ўрта Осиё ва унга ёндаш ҳудудларни тадқиқ этган жамиятлардан бири ўлка тарихини археологик жиҳатдан ўрганган Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ҳисобланади.
XIX асрнинг 70-йилларида Туркистон Россия империясининг мустамлакасига айланди. Россия ҳукмрон доиралари Туркистон ўлкасига мўмай даромад манбаи ва арзон хом ашё макони сифатида қараб, халққа солинадиган солиқ ва мажбуриятларни кўпайтириш сиёсатини қўлладилар. Ўлкада солиқлар миқдори тинимсиз ошиб борди. Хусусан, 1889 йилдан 1896 йилгача мустамлака маъмурияти солиқларни 40 фоизга оширди 1.
Марказий Осиёни илмий ўрганиш рус илмида чуқур илдиз отган. Шарқшунослик илмий ва таълим муассасаларининг тараққий этган тизими, шарқ қўлёзмаларининг энг бой тўпламлари, китоблари, моддий маданият объектлари шарқшунос олимларнинг тадқиқотлари учун етарлича манбавий асос бўлиб хизмат қилди. Шарқий цивилизация ютуқларига олимларнинг чуқур қизиқиши бошқа мамлакатлар ҳалқларини Марказий Осиё маданияти ва тарихи билан таништиришда маълум рол ўйнади. Ўзининг асарлари ва ижтимоий ва илмий фаолияти билан Ўрта Осиё ҳалқлари илм-фани ва маданияти ривожига, хусусан, Ўзбекистонни ўрганиш тарихига маълум ҳисса қўшган рус шарқшунослигининг ана шундай вакилларидан бири, Петр Иванович Лерх эди. Турли ҳалқларнинг тиллари ва лаҳжаларини чуқур ўрганиши, қадимги археология билан қизиқишининг натижаси сифатида эса бир қатор қизиқарли мақолаларнинг пайдо бўлиши; шарқона нумизматикага бўлган иштиёқининг натижаси сифатида махсус илмий тадқиқотнинг пайдо бўлишининг барчаси олимнинг илмий қизиқишлари доираси жуда кенг бўлганидан далолат беради. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, унинг илмий тадқиқотлари географияси, қайси йўналишда бўлмасин ҳам кенг эди: Россиянинг чекка вилоятларидан янги қўшилган қўшни ҳудудларга қадар. Буни археология, тилшунослик, нумизматика, этнография ва бошқалар бўйича Лерхнинг тадқиқотларини ўз ичига олган архив материаллари тасдиқлайди. Шунингдек, у чет эл олимларининг тарих, этнография, шарқшуносликка бағишланган асарларини ҳам ўрганиб чиққан. П.И.Лерхнинг Хива ва Бухородаги саёҳати олимнинг илмий фаолияти кўламини кенгайтирди. Ўшандан бери унинг илмий тадқиқотлари доирасига Ўрта Осиё мамлакатлари ва ҳалқлари, шарқий нумизматика ҳамда ибтидоий қадимий нарсалар кира бошлади. 1858-1859 йиллар давомида саёҳат пайтида олим Осиё музейи учун 30 дан ортиқ шарқ қўлёзмаларини сотиб олди. Олимнинг илмий қизиқишлари ва қобилиятининг кўп қирралилигини унинг илмий жамиятлардаги илмий маърузаларидан ҳам кўриш мумкин. Мақолада Россия Фанлар академиясининг архив илмий муассасаларининг кенг доирадаги манбалари, хусусан, П.И. Лерхнинг Санкт-Петербургдаги Шарқ тиллари институти илмий архивидаги шахсий фондидаги материаллар ишлатилган.
ХIХ аср ўрталарида Европа сиёсий доираларини таъкидлашича, Осиёда Туркиядан кейин Мусулмон дунёсида алоҳида мавқега эга бўлган Бухоро катта иқтисодий сиёсий нуфузга эга эди. Туркистон ва Бухоронинг Россия томонидан истило қилиниши натижасида Россия ҳукуматини иқтисодийсиёсий нуфузи ўсиб саноат учун бой хомашё манбасига эга бўлди.
Мақолада Туркистонда парламентчилик ҳаракати тарихига оид манбалар, уларнинг турлари: Давлат думаси стенографик ҳисоботлари, даврий матбуот материаллари, архив ҳужжатлари, “Туркестанский сборник”, мемуар манбалар, манбаларда муаммога оид маъумотларнинг қай даражада ёритилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Фотография тасвирий санъат тараккиётида илгари куйилган бир кадам деб эътироф этилди. Шу боисдан биринчи фотографларни “ёруглик тасвирчилари” дсб аташган. Фотообразлар фотопластинкага туширилган хужжат сифатида кадрланади. Чунки улар замондошларнинг жонли бадиий кисфаси тасвири булиб колади.
Меҳнаткаш халқ манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг асосий мақсади деб эълон қилган большевиклар ҳукумати инқилоб қонунлари ҳамдаҳуқуқ ва тартиботга қатъий амал қилинишини таъминловчи махсус органларга муҳтож бўлган эди
Сурхон воҳаси тарихига назар солар эканмиз, унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида савдо йўллари муҳим ўрин тутганлигига гувоҳ бўламиз. “Буюк ипак йўлининг”нинг Ўрта Осиёдан, жумладан, Сурхон воҳасидан ўтганлиги бунга далилдир. Хусусан, бу ҳудуд ғарб ва шарқни боғловчи асосий халқалардан бири бўлганлиги сабабли унинг стратегик ўрнига юқори баҳо берилган. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: ”Сурхондарё вилояти – ўзининг иқтисодий салоҳияти, муҳим географик ўрни, табиий имкониятлари билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга” [1, Б.279].