Мазкур мақолада маркетинг логистикасининг мазмуни, унинг таркибий қисмлари, маркетинг ва логистика функцияларининг бирлашиши, улгуржи савдода маркетинг логистикасининг аҳамияти ва ривожлантириш йўллари ёритилган.
Ушбу мақолада сутни қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ривожлантиришда логистика хизматларини такомиллаштириш, логистика хизматини ривожлантиришда олиб борилган тадқиқотлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда логистика хизматларини такомиллаштиришнинг замонавий йўллари бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Олиб борилган илмий-тадқиқот ишимизда логистика тамойиллари асосида савто фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилди. Ишни мустахкамлаш мақсадида хориж тажрибаси ўрганилиб, бир нечта йўналишлар ўрганилди ва шу асосда савдони логистик тамойиллари асосида ривожлантириш усуллари ишда келтириб ўтилди. Бундан ташқари фаолият иқтисодий нуқтаи назардан бахоланди.
Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш стратегиялари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.
Блокчейн технологияси - бу "ўзаро кесиш", яъни иқтисодиёт, бошқарув, шу жумладан давлат, муниципал ва ижтимоий соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган технология. Блокчейн технологиясини амалга ошириш тажрибасини таҳлил қилишнинг долзарблиги қоидалар билан белгиланади ва ушбу технологияни миллий ва халқаро миқёсда амалга ошириш оқибатларини истиқболли баҳолаш учун асос яратади. Ушбу мақолада биз бу технологияни логистик жараёнлардан бўлмиш етказиб бериш ҳалқасида қўлланишининг ҳалқаро тажрибаси ўрганиб, керакли тавсиялар берамиз.
Мақолада Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида Хитой давлатининг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир макон, бир йул» лойихаси доирасида транспорт-коммуникация и инфратузилмалар соҳасидаги имкониятлар кўриб чиқилган.
Блокчейн технологияси - бу "ўзаро кесиш", яъни иқтисодиёт, бошқарув, шу жумладан давлат, муниципал ва ижтимоий соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган технология. Блокчейн технологиясини амалга ошириш тажрибасини таҳлил қилишнинг долзарблиги қоидалар билан белгиланади ва ушбу технологияни миллий ва халқаро миқёсда амалга ошириш оқибатларини истиқболли баҳолаш учун асос яратади. Ушбу мақолада биз бу технологияни логистик жараёнлардан бўлмиш етказиб бериш ҳалқасида қўлланишининг ҳалқаро тажрибаси ўрганиб, керакли тавсиялар берамиз.
Ушбу мақолада электрон тижоратни ривожлантиришда транспорт-логистакининг роли ва унинг турлари келтирилган, логистика соҳасида аҳборот теҳнологияларининг роли ўрганилган
Ushbu maqolada mualliflar tomonidan O‘zbekistonda transport-logistika klasteri bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar va ularni holatini organgan holda, xorij tajribalarini qo‘llash amaliyoti atroflicha yoritilgan.Shuningdek, rivojlangan mamlakatlarda transport logistika klasterlar boyicha tajribalar tahlil qilingan.Shulardan kelib chiqqan holda maqolada xorij tajribalarini organish va mamlakatimizda samarali qollash masalalari oz aksini topgan.Jumladan, Finlyandiya, Yaponiya, Rossiya, Qozogiston kabi mamlakatlarda transport-logistika klasteri bo‘yicha tajribalari qiyosiy tahlil qilinib uni O‘zbekistonda qo‘llash uchun bir qator tavsiyaiar berilgan.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Иқтисодиёти тармоқларида замонавий бозор муносабатларининг барча кўринишлари, хусусан, логистика инфратузилмаларини
турли соҳалардаги корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш ва унда логистик элементларнинг қўллашни ва режалаштиришни такомиллаштириш, логистик
компанияларнинг молиялаштиришда лизинг ташкилотларининг ўрни мавжуд муаммолар
ва уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.