Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.
Мазкур мақолада коммуникатив компетентлик масалалари кўрилган бўлиб, у педагогнинг мутахассис сифатида шахсий сифатларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида таркиб топиши ифодаланган. Шунингдек, улар фаолиятининг самарадорлигини белгиловчишахслараро ҳамда касбий муносабатлар доирасидаги тегишли психологик- педагогик билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга боғлиқлиги баён этилган.
Мақолада ахборот-коммуникация технологияларидан ҳарбийлашган таълим муассасаларидаги бўлажак офицерларига хорижий тилларнинг коммуникатив малакасини эгаллашга ёрдам бериш воситаси сифатида фойдаланиш таҳлили, назарий асослари ва эмпирик синов натижалари келтирилган. Тил ўргатишда қўлланиладиган АКТнинг кенг кўлами ҳамда курсантларнинг тил ўрганиш жараёнига АКТни интегратсиялашувининг мантиқий асослари келтирилди. Ҳарбий ўқув муҳитида АКТ самарадорлигини текшириш мақсадида педагогик тажриба ўтказилди; унинг топилмалари тасвирланган. Ҳарбий олий таълим муассасасида тил ўрганиш жараёнида АКТдан фойдаланиш самарадорлигини исботлади, натижада курсантларнинг тил билиши, касбий тайёргарлиги ва умумий академик кўникмалари. АКТни татбиқ этиш курсантларнинг тил ўрганишга бўлган муносабатига таъсир кўрсатувчи кучли мотиватсияни таъминлашда ва уларнинг мустақиллиги, ижодий ва когнитив қобилиятларини ривожлантиришда муҳим рол о'йнади. Бўлажак офицерлар она тилида сўзлашувчилар, ҳамкасблари ёки ҳарбий экспертлар билан ўзаро алоқа қилиш ва ҳақиқий алоқани сақлаб қолиш, видео чатлар ва видео қўнғироқлар орқали халқаро лойиҳаларда иштирок этиш қобилиятини айниқса илҳомлантирувчи ва ёқимли тажриба деб топдилар. АКТни интегратсиялашнинг яна бир афзаллиги курсантларнинг индивидуал таълим услубига қараб мавзуни турли йўллар билан тақдим этиш имкониятидир. Расм, видео, мултимедиа тақдимоти, инфографика каби кўргазмали қуроллардан фойдаланиш курсантларни ўқишга қизиқтирди, расмлар, графикалар, иллюстратсиялар, аудио ва видеолар билан тасвирланганда матнларни тушунишни осонлаштиради. Технология курсантларга ўқиш жараёни устидан кўпроқ назорат ва синфда ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ эркинлик берди.
Жаҳон педагогикаси ва таълим психологиясида бугунги кун олдида турган муҳим масалалардан бири нафақат билимли, балки ижодий тафаккур соҳиби бўлган шахсни шакллантириш йўл, усул ва воситаларини излаш асосий масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда таълим тизими ўрни келганда анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол методлар билан бойитиш лозим бўлади.
Ушбу мақолада коммуникатив-креатив салоҳиятни такомиллаштиришнинг тарихий муаммолари ёритилган.Бўлажак ўқитувчининг креативлигини ривожлантиришга оид ёндашувлар батафсил баён қилинган.
Ушбу мақолада Шарқ ва Ғарб маданиятларидаги вербал мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилади. Турли маданият вакиллари мулоқотидаги ижтимоий-маданий вазият, одоб-ахлоқ қоидалари ва назокат меъёрларининг фарқли жиҳатлари ёритиб берилади.
Мақолада баҳолаш ва деонтик мантиқининг моҳияти, баҳо ва нормаларнинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ўрни ҳамда жамият коммуникатив жараёнларида қўлланилиши ҳақида фикр юритилади.
Мақолада маданий-нутқий меьёрлар аслида коммуникатив андозалар, прагматик
кўрсаткичлар, этикет қоидаларининг умумлашмаси эканлиги, улар касбий ахлоқ талаблари билан
ўзаро муносабатга киришиши, шу боис, қадрият, баҳо, меьёр кабилар лингвистик хавфсизлик
йўналишининг асосий тушунчалари, коммуникатив меьёр бузилиши ҳақида қайд этилган
Мазкур мақолада хорижий лингвистикада Ҳурмат категорияси муаммоси прагмалингвистик аспект нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бундан ташқари, мавжуд асосий ҳурмат назарий концепциялари таҳлил қилинади: ҳурмат – ижтимоий мезон сифатида, ҳурмат – нутқий максим ва қоидалар сифатида, ҳурмат – “юз сақлаш” сифатида, ҳурмат – прагмалингвистик категория сифатида.
Ҳозирда ахборот-коммуникатив жараён жадал суратларда тезлашиб, коммуникация воситалари такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир алоқа воситасининг ахборот етказиб беришда ўз услуби ва имкониятлари мавжуд. Оммавий алоқа воситаси телевидение техника ёрдамида вербал ва визуал коммуникация унсурларидан фойдаланиб ахборотни кўп сонли аудиторияга узатади. Коммуникант (томошабин) ва коммуникатор (телевидение, яъни мазкур манба орқали маълумотларни узатиш истагида бўлган соҳа вакиллари) ўртасида коммуникатив алоқа ўрнатилади. Коммуникант ахборотни визуал ҳамда вербал коммуникация орқали қабул қилади. Г.Г.Почепцов коммуникацияга “вербал ахборотни новербалга ва аксинча новербални вербалга қайта кодлаштириш жараёни” [Почепцов, Г.Г. 2001: с.14.] деб таъриф берган. Телевидениенинг ижод аҳлиэса вербал ва новербал воситалар ила ахборотни визуаллаштирад и. В а уста мусаввир ўз асарида турли рангларни чаплаштириб ташламаганидек, адиб, кино ва телевидение аҳли ҳам сўзларни талабчанлик билан танлаши лозим. Телевидение қаламга олинадиган сўзни ҳам, талаффуз этиладиган сўзни ҳам инкор этмайди. Бу қудратли восита тасвир яратишга, тасвирни тўлдиришга, томошабин - тингловчи билан алоқа ўрнатишга, мавзунинг концепциясини очишга хизмат қилиши назарда тутилади.
Мазкур мақола араб адабий тилининг оммавий ахборот воситалари матнларида ўз аҳамиятини йўқотиб бораётган ҳозирги кунда долзарб мавзулардан саналмиш газета матнининг алоҳида тутган ўрнига бағишланган бўлиб, унда бир неча олимларнинг ушбу мавзу бўйича қилган ишларидан маълумотлар келтирилади. Газета матнининг турли хил хусусиятлари, шунингдек, рус ва араб матнлари таққосланиб, уларнинг ўзига хос томонлари ҳамда умумий ўхшашликлари таҳлил қилинади.
Инглиз тили Ўзбекистоннинг барча олий
ўқув юртларида муҳим назарий фанлардан
хисобланар экан, юқори малакали тиббиёт му-
тахассисларини тайёрлаш ҳам ушбу фаннинг
муҳимлигини англатади. Бу, ўз навбатида,
глобаллашув ва замонавий дунё стандартла-
рига мослашув шароитида ихтисослик бўйича
инглиз тили бўйича коммуникатив компетен-
цияси имкониятларини билдиради. Мазкур
изланишда тиббиёт олий таълим тизимида та-
лабалар учун инглиз тиллини ўрганиш самара-
дорлигини оширишнинг асосий йўналишлари
ва вазифалари, хорижий тилларни ўзлашти-
риш динамикаси, замонавий талаблар, шу-
нингдек, уларнинг малакалари ва қобилиятла-
рига янгича қарашлар тилларни ўзлаштириш
методикаси нуқтаи назаридан мумкин қадар
талқин қилинади.
Матннинг коммуникатив бирлиги шуни кўрсатдики, матндаги гапларнинг ўзгариши ўз-ўзидан эмас, балки маълум мезонларга бўйсуниши орқали амалга ошиши мақолада мисол орқали кўрсатилган. Гаплар бир хабарни етказиб иккинчи хабарга ўтганда, улар ўзаро боғлиқ бўлиши ва тема-рематик занжир ҳосил қилиши мумкинлиги тадқиқи ўрганилган.