Араб тилида янги маъноли сўзларнинг ҳосил бўлиш жараёнига “ат-тавлийд ад-дилаалий” атамаси қўлланиб, бу бирикма “сўзларнинг маъно жиҳатдан қайтадан шаклланиши”, деган маънони билдиради. Араб тилида янги маъноли сўзлар икки хил йўл - иштиқоқ ҳамда ажнабий сўзларнинг араб тилига кириб келиши орқали ҳосил қилинади. Янги маъноли сўзларнинг иштиқоқ орқали ҳосил бўлиши ҳақида тўхталсак, бунда иштиқоқнинг ички гуруҳ ва турларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Иштиқоқнинг ички турларига иштиқоқ кабийр, иштиқоқ соғийр, иштиқоқ куббар, наҳт ва итбаъунлар кириб, ал-иштиқоқ ад-дилаалий (“маъновий иштиқоқ”), ал-иштиқоқ ассовтий (“товушли иштиқоқ”), ал-иштиқоқ ал-лафзий (“шаклий иштиқоқ”)ҳамда ал-иштиқоқ аш-шаъбий (“халқона иштиқоқ”)лар унинг гуруҳларини ташкил қилади. Иштиқоқнинг ички турларида сўз шакл жиҳатдан ўзгаришларга учрайди- унинг таркибидаги ҳарфларнинг ўрни ўзаро алмаштирилади, ҳаракатлар ўзгартирилади, баъзи ҳаракатлар олиб ташланади ёки қўшилади. Бундай ҳолатда баъзи бир сўзлар маъно жиҳатдан қисман ўзгарса, баъзилари эса мутлақо янги маънони касб этади. Юқорида номлари зикр этилган иштиқоқ кабийр, иштиқоқ соғийр, иштиқоқ куббар кабилар иштиқоқнинг “ал-иштиқоқ ал-лафзий” гуруҳига киради. Яъни бир сўз билан айтганда, сўз шаклининг “синдирилиши” натижасида маъноларнинг ўзгариши “ал-иштиқоқ ал-лафзий”да намоён бўлади.Оҳанг, товуш билан боғлиқ янги сўзларнинг ясалиши “ал-иштиқоқ ас-совтий”да намоён бўлади. “Ал-иштиқоқ аш-шаъбий”да кўпинча халқ томонидан ажнабий ҳисобланган сўзлар ўзлаштирилади ҳамда уларнинг шакли ўзгартирилиб, янги маъно-мазмун касб этган бошқа бир сўз ҳосил бўлади.“Ал-иштиқоқ ад-дилаалий”да сўз шакл жиҳатдан эмас, балки маъно жиҳатдан ўзгаришга учрайди. Бунда сўз маъноси кенгайиши, торайиши ёки, умуман, бошқа мазмунни касб этиши мумкин. Бу жараённи араб тилшунослари “ат-тавлий ад-дилаалий” номи билан атайдилар ҳамда унга омонимлик, метонимия, ад-дод ва “ал-иқтирад” кабиларни киритадилар. Араб тилида мавжуд бўлган омоним сўзлар шаклан бир хил бўлсада, аммо маъноси бир-биридан фарқланади. Аммо бундай сўзлар ўртасида икки предметнинг ўхшашлигига асосланган ҳолда улардан бирининг номини иккинчисига кўчириш муносабатлари намоён бўлади. Ад-дод хусусида гап кетганда, араб тилшунослари уни “тазод” санъатининг асоси сифатида кўрсатадилар. Ад-дод, бир сўз ўз замирида бир-бирига қарама-қарши икки маънони акс эттириши билан характерланади. Шуниси қизиқки, араб тилшунослари ад-додга бўлган ёндашувда икки қутбга бўлинадилар. Улардан бири бундай сўзлар мавжудлигини инкор этсалар, бошқаси эса унинг мавжудлигини таъкидлайдилар ҳамда бундай сўзлар араб шеъриятида, Қуръони Каримда ҳамда ҳадисларда учрашини алоҳида қайд этадилар. Араб тилида янги маъноли сўзларнинг ҳосил бўлишида “ал-иқтирад” (араб тилидан таржима қилганда “қарз олмоқ”, “ўзлаштирмоқ”, деган маъноларни билдиради) ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Бундай усулда сўзнинг мавжуд маъносига яна бир янги маъно қўшилади. “Ал-иқтирад” усулида ясалган сўзларнинг маъносида баъзи ҳолларда маълум бир узвийлик акс этса, айрим ҳолатларда эса бу алоқа умуман кузатилмайди.
Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги бирликлардан ясалган “двигу” сўзлари атрофлича ўрганилган. Хусусан, уларнинг лисоний хусусиятлари тадқиқ этилган. “Двигу” сўзларининг ўзига хос ясалиш усуллари кўрсатилган. Улар асосан икки компонентдан ташкил топганлиги, иккала компонентлардаги сўзлар лексик маънога эга бўлиши ва баъзи ҳолларда двигу сўзлари аффикслар ёрдамида ҳам ташкил топганлиги тадқиқ этилган. Мақолада бирликларга оид сонлардан “двигу” сўзлари ҳосил бўлганида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлардан нисбатан кам сўзлар ҳосил бўлганлиги аниқланган. Таҳлилга тортилган барча сўзлар таркибида сон, от ва баъзи ҳолларда сифатларга оид сўзлар иштирок этганлиги кўрсатиб берилган ва уларнинг барчаси моделларга тақсимлаб ўрганилган. Барча сўзлар ҳинд тилшунослигида тан олинган учта катта гуруҳга, яъни татсама, тадбҳава ва гибрид сўзларига ажратилган ва уларнинг ўзига хос лисоний жиҳатлари таҳлил этилган. Татсама гуруҳига оид “двигу” сўзларига хос лексемаларнинг биринчи компонетидаги сонлар асосан қадимги санскрит тилидаги сонлардан ташкил топганлиги ва тадбҳава гуруҳига оид мисоллар таркибида эса ҳозирги адабий ҳиндий тилида кенг қўлланиладиган бирликларга оид сонлар иштирок этиши аниқланган. Гибридларга хос “двигу” сўзлари эса адабий ҳиндий тилига оид саноқ сонларлардан ясалганлиги кузатилади. Шунингдек, гибридларга хос сўзлар таркибида баъзи ҳолларда аффикслар ҳам иштирок этиши мисоллар талқинида очиб берилган.
Барчага маълумки, ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари, жозибадорлиги ва ўзига ром қилувчи томонлари мавжуд. Шунингдек, уларнинг баъзилари бошқалари билан ёнма-ён ривожланиб юксалади. Худди шундай форс ва туркий тиллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Узоқ асрлар давомида ушбу тилларда сўзлашувчи халқлар қўшничилик асосида турли воқеаларни бошдан кечирдилар, шу жумладан, адабий ва лингвистик ҳолатларга дуч келдилар. Ушбу тиллардаги сўзлар бирбирларига ўтиб, баъзилар янги маъно касб этди. Баъзи сўз ясаш усуллари ва воситалари ўзлашди, бу орқали эса ўзларининг тилларини янги сўзлар билан бойитдилар. Ушбу жараён ўрта асрларда яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида кўп кузатилади. Туркий тилда юқори маҳорат ила ижод қилган Алишер Навоий форс ва араб тилларини жуда яхши билгани учун асарларида сўзларни оқилона қўллайди. Шунингдек, бирор тушунчани етказиб берадиган сўз туркий тилда бўлмаса, форс ва араб тилларидан фойдаланиб, асарларида ушбу сўзларни ишлатади ёки ўша тиллар бўйича кузатувлари натижасида моделлар асосида ўзи сўз ясайди. Шундай моделлардан бири “арабий ўзак +- زاس -sāz форсий аффиксоид” бўлиб, мазкур модел асосида ясалган сўзларнинг кўпи “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳам учрайди. Уларни аниқлаш ва тадқиқ қилиш ушбу изланишнинг мақсадидир. Тадқиқотимиз давомида’ayšsāz, bаẕlsāz, ġāliyаsāz, jilvаsāz, nаġmаsāz, nаqšsāz, sаjdаsāz, vāsiṭаsāz сўзлари юқорида келтирилган модел асосида, яъни айнан арабий ўзакка- زاس-sāz форсий аффиксоиди қўшилиши орқали ҳосил бўлганлигини кузатдик. Ушбу мақолада келтирилган сўзлар модел асосида структур ва семантик таҳлилга тортилган бўлиб, уларнинг маънолари контекстдан аниқланди. Кўриб чиқилган сўзлардан bаẕlsāz “ато қилувчи”, “инъом берувчи”, jilvаsāz “жилва қилувчи”, “нур таратувчи”, sаjdаsāz “сажда қилувчи”, vāsiṭаsāz “восита қилувчи” кабилари кузатилган луғатларда учрамади. Уларни шоир “арабий ўзак +- زاس -sāz форсий аффиксоид” модели асосида асарларида қўллаш учун ҳосил қилган, деган хулосага келишимиз мумкин.
Тарихдан маълумки, форс тили ўзининг тил хусусиятини йўқотмаган қадимий тиллардан бири ҳисобланади. Замонлар ва тарихий шароитлар бошқа тиллар лексикасига форсий сўзларнинг, қолаверса, араб тилининг таъсир ҳукмини ўтказган. Бу жараёндан ўзбек тили лексикаси ҳам мустасно эмас. Қадим замонлардан бери форстожик тилининг Мовароуннаҳр ўлкалари тиллари, хусусан, ўзбек тили билан ёнма-ён ишлатилиши кузатилади. Натижада, форс ва араб тилларидан кўплаб сўзлар ўзбек тили лексик таркибига сингиб кетган, яъни ҳам форс тилида, ҳам ўзбек тилида муштарак сўз сифатида ишлатилади. Аммо ишлатилаётган ҳамма муштарак сўзлар ҳам айни бир маънони ифодалаш учун қўлланилмайди. Ўзбек тилида шундай соф арабий сўзлар мавжуд эканки, уларнинг маъновий чегараси форс тилида бошқа мазмунни ифодаласа, ўзбек тилида умуман бошқа маънони ифодалайди. Эътиборли жиҳати, ҳар икки тилларда ишлатилаётган бу сўз-атама ҳар иккала тилда фаол нутқ қатламига оид. Қолаверса, солиштирилаётган тиллардаги айни сўзларнинг ясалиш усуллари халқаро стандартга мос бўлиши керак. Бундай тадқиқот натижасида форс ва ўзбек тилларидаги муштарак сўзларнинг этимологик асоси ва ясама сўзнинг чегаравий маъноси масалаларига ойдинлик киритилади. Масалан, ўзбек тилида бўлган ‘мухторият‘, ‘маъмуриятʼ, ‘маъмурʼ, ‘муқобилʼ, ‘ҳакамʼ, ‘ташрифʼ, ‘инсонпарварликʼ, ‘дорулфунунʼ, ‘хусусийлаштиришʼ, ‘иқтисодиётʼ, ‘жаридаʼ, ‘маълумотномаʼ, ‘режаʼ, ‘дастурʼ, ‘инқилобʼ сингари асли жуда кўплаб асоси арабий ўзлашмалар борки, уларнинг маънолари араб тилидаги мазмунини тўлиқ акс эттирмайди. Ҳатто мазкур сўзлар бугунги кунда русча-байналмилал сўз-атама ўрнига таклиф қилинган ва аллақачон тилга сингиб улгурган, шунингдек, терминлик хусусиятларини акс эттирувчи муштарак сўзлар ҳисобланади. Мана шундай сўзларни семантик ва функционал жиҳатдан тадқиқ қилиш ўзбек лексикологиясининг ривожи учун хизмат қилади. Сабаби, 1989 йилда ўзбек тилига “давлат тили” мақоми берилиши билан, унинг нуфузи ҳақида қайғуриш вазифаси қўйилди. Шунга биноан, мақолада бугунги кунда ўзбек тилида ишлатилаётган форсий муштарак сўз-атамаларнинг семантик-структур таҳлили ёритиш мақсад қилинди.
Замонавий хитой тилида аффиксациянинг икки тури – префиксация ва суффиксация турлари мавжуд. Хитой тилида суффикс ёрдамида ясалган ясама сўзлар мустақил маъноли морфема ва суффикснинг қўшилишидан вужудга келади. Хитой тилида от ясайдиган, суффикс вазифасида қўлланиладиган морфемалар унчалик кўп эмас. Бироқ уларнинг баъзилари сермаҳсуллиги билан ажралиб туради, шулардан бир жуфтии 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ҳисобланади. Мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг 子 “zi”ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун муаллиф турли хил манбаларга мурожаат қилиб, фақат шу суффиксларга хос хусусиятларни таҳлил қилган, 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлган лексик бирликларнинг грамматик хусусиятларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни мисоллар билан далиллаб
берган. Хусусан, мазкур суффикслар орқали ҳозирги хитой тилида икки, уч ва тўрт бўғинли сўзлар ҳосил бўлиши; 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари феъл, сифат, ҳисоб сўз ва рақамларга бириккан ҳолда от сўз туркумига оид сўзларни ҳосил қилиши; муаллиф томонидан мазкур суффикслар иштирок этган конструкциялар ҳам берилган. 子 “zi” суффикси шакли ва мазмуни бўйича кўп жиҳатдан 儿 “er”га ўхшаш, бироқ 儿 “er” суффиксидан бир нечта муҳим фарқларга ҳам эга, масалан, 子 “zi” суффикси предмет маъносидаги исмий негизлар билан бирга қўлланилиб, сўзларни абстракт маъно касб этишига ҳам олиб келади, 儿 “er” эркалатиш маъносини англатса, 子 “zi” камситувчи, менсимаслик маъносини ифодалайди. Изланишлар натижасида хитой тилида ясама сўзлар, асосан, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлиши, префиксларнинг ишлатилиш кўлами чекланганлиги ҳақида хулосага келинган. Суффикслар воситасида кўп от ва феъллар, баъзида равишлар ҳам ҳосил бўлади. Префикслар воситасида эса фақат тартиб сонлар ва кам миқдорда от сўз туркумига оид сўзлар ясалади.
Tibbiyot oliygohi o‘qituvchisi faoliyatida pedagogik mahorat asosiy o‘rin tutadi. Ushbu maqolada mualliflar pedagogik mahoratning ta’rifini, uning tarkibiy qismlarini, shuningdek, tibbiyot oliygohlarida o‘quv jarayonini rivojlantirishda pedagogik mahoratning rolini ko‘rib chiqadilar. Shuningdek, ular tibbiyot oliygohi o‘qituvchilariga o‘qitish ko‘nikmalarini rivojlantirishga va talabalarni o‘qitish sifatini oshirishga yordam beradigan usullarni tavsiflaydi. Maqolada mualliflar pedagogik mahorat tibbiyot oliygohi o‘qituvchisining muvaffaqiyatli faoliyatining zaruriy sharti bo‘lib, kasbiy faoliyat jarayonida rivojlanishi va qo‘llab quvvatlanishi kerak degan xulosaga kelishgan.
Мақолада Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони қаҳрамони Шириннинг маънавий ва ташқи гўзаллиги 44 сифатларда мужассам бўлгани таҳлиллар орқали очиб берилган.
Ушбу мақолада замонавий урду тилида ҳарбий терминология соҳасига тегишли инглизчадан ўзлашган сўзларнинг ишлатилиши кўриб чиқилади. Мақола Покистонда нашр этиладиган Daily Pakistan, Daily Jang газеталари ва Покистон Мудофаа вазирлигининг расмий “Hilal” журналидан тўпланган ашёвий материалларга асосланган. Инглизча ўзлашмаларни тавсифлаш асосини дефиниция тушунчаси ташкил қилади. Бу ишда замонавий урду тилида ҳарбий терминологиянинг асосий хусусиятларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Тўпланган ашёвий материаллар ҳарбий лавозимларни билдирувчи, ҳарбий ташкилотларни билдирувчи атамалар, ҳарбий соҳага оид қисқартмалар, ҳарбий қурол-аслаҳалар, ҳарбий кийимлар, ҳарбий ҳаракатларга оид сўзлар ва ҳарбий техника-жиҳозлар каби семантик гуруҳларга ажратиб таҳлил қилинди. Инглизчадан ўзлашган ҳарбий атамаларга оид сўзлар нафақат ҳарбий соҳада, балки адабий тилда ҳам қўлланилади. Бундай сўзлар ҳарбий соҳада қўлланилганида алоҳида мазмунга эга бўлади. Семантик гуруҳлардаги инглизча ўзлашма сўзларни таҳлил қилиш натижасида аён бўлдики, Покистоннинг ҳарбий соҳасига инглиз тилидан ҳарбий лавозимларни билдирувчи атамалар, ҳарбий ташкилотларнинг номлари ва у билан боғлиқ қисқартмалар гуруҳига жуда кўп сўзлар ўзлашган. Ҳарбий ҳаракатларга оид ва ҳарбий кийимларга оид инглизча ўзлашмалар семантик гуруҳига нисбатан камроқ сўзлар кириб келганини сезиш мумкин. Покистон ҳарбий соҳасида қўлланиладиган инглизча ўзлашмалар ҳам фонетик, ҳам график жиҳатдан урду тилига мослаштирилгани алоҳида аҳамият касб этади. Бир қарашда, бундай инглизча сўзларни урдуча сўз деб ўйлаш ҳам мумкин. Демак, инглизча ўзлашмалар Покистоннинг ҳарбий соҳасида маҳаллийлашиш жараёнини юқори даражада амалга оширмоқда дейиш муболаға бўлмайди. Aшёвий материалнинг ҳар бир таҳлили урду тилида нашр этиладиган замонавий матбуотдан олинган мисоллар билан тасдиқланган. Таҳлилларга асосланиб, инглиз тилидан ўзлашган сўзлар матбуотда кенг қўлланилиши тасодифий ҳодиса эмас деган хулосага келинди. Мисолларда учраган инглиз ўзлашмалари бир тилли ва икки тилли луғатларда мавжуд бўлиб, уларнинг урду тилидаги эквиваленти йўқ.
Ijtimoiy hayotda tinimsiz sodir bo‘layotgan o‘zgarishlar albatta tilga ham o‘z ta’sirini o‘tkazmay qolmaydi. Bu esa tilning ayrim birliklarini yo‘qolish xavfi borligini anglatadi. Xuddi shunday salbiy ta’sir sheva birliklarini yo‘qolib ketishi bilan ham xarakterlanadi. Dialektlarni saqlab qolish, ularni ommalashtirish uchun bunday til birliklarini, avvalo shakliy jihatdan tasniflash, tavsiflash zarur. Tilning elektron korpuslarida formal-struktur tahlil qilingan ma’lumotlar bazasini kiritish, nafaqat lingvistlar, balki boshqa soha vakllari uchun ham o‘ziga xos ahamiyatga ega tadqiqotlardan bo‘ladi.
Абдулла Қодирийнинг салкам бир асрдан бери маҳаллий ва хорижлик ўзбек адабиёти ихлосмандлари эътиборини тортиб келаётган асарлари дунёнинг ўнлаб тилларига, жумладан, турк тилига ҳам ўгирилган. Ушбу мақолада адибнинг “Ўткан кунлар” (“Ötgen Künler (Geçmiş Günler)”) романининг туркча матни таҳлилга тортилиб, ундаги чуқур миллийликнинг таржимада қай даражада акс эттирилгани хусусида сўз юритилади. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда русча таржимасига ҳам мурожаат қилинади. Турк таржимонининг аслият тилидаги сўзларнинг маъно нозикликлари, халқнинг маданияти, миллий ўзига хосликларини қанчалик илғаганлигига баҳо берилади. Илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, чиқарилган хулосаларда роман таржимасининг ютуқли жиҳатлари билан бир қаторда айрим мунозарали жиҳатлари ҳам алоҳида таъкидланади. Маълумки, асарнинг миллий ўзгачалигини намоён этувчи унсурларнинг бадиий таржимада берилиши билан боғлиқ муаммолар талайгина. Ўзбек реалиялари галереяси деб аташ мумкин бўлган “Ўткан кунлар”ни ўгиришда таржимон муаллифга тенг қобилият ва истеъдодга эга бўлиши керак эди. Аммо бунга эришиш осон кечмайди. Буни, асосан, тилнинг миллийликни ўзида мужассам этган луғат таркиби – ўзбек халқининг моддий-ижтимоий ҳаёти, миллий урф-одат ва анъаналари, маънавияти, дунёқарашини акс эттирган хос сўзлар таржимаси мисолида яққол кўриш мумкин. Чунки хос сўз (реалия)ларни қайта яратиш таржимондан алоҳида ёндашувни талаб этади. Уларни асардаги мингларча сўз орасидан алоҳида ажратиб олиш ва оддий йўл билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Шунга қарамай, ўзбек ва турк тилларининг айни тил оиласига мансублиги, кўпчилик хос сўзларнинг келиб чиқиш нуқтаи назаридан иккала тилда бир хил шаклга эга бўлиши асарни ўгиришда ижодкор учун қулайлик туғдирганлиги рост. Бироқ, шунга қарамай, турк таржимони бундай сўзларнинг сохта эквивалент бўлиб чиқмаслигига алоҳида эътибор бериши, сўзларнинг этимологиясини чуқур ўрганиши лозим эди. Мақолада қўйилган масаланинг ана шу жиҳатига урғу берилади.
Мақолада япон тилида ижтимоий-сиёсий атамалардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари, атамаларнинг баъзи семантик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали шарҳлаш усуллари таҳлил қилинади. Сўнгги пайтларда Катакананинг япон фонетик алифбосида ёзилган, чет элдан келган сўз бирикмаларини ёзишда ишлатиладиган сўзлар япон ОАВ матнларида тобора кўпроқ пайдо бўла бошлади. Ушбу ҳодиса янги эмас - япон тилида ўхшаш луғат ўзининг тарихий илдизларига ва ўзига хос фойдаланишига эга. Таржиманинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, улардан учтасини ушбу мақола доирасида батафсил кўриб чиқамиз. Таржиманинг биринчи усули: ўзлаштириш. Бу усул одатда металлингистик хусусиятга эга бўлган бўшлиқни тўлдиришга имкон беради (янги техника, номаълум тушунчалар). Таржиманинг иккинчи усули: ҳисоблаш. Ҳисоблаш алоҳида турга эга: биз чет тилидан синтагмани оламиз ва унинг таркибий қисмларини сўзма-сўз таржима қиламиз. Шундай қилиб, биз иборанинг ифодасини оламиз ва унга янги экспрессив элементларни киритиб, таржима тилининг синтактик тузил-маларидан фойдаланамиз. Таржиманинг учинчи усули: сўзма-сўз таржима. Бадиий таржима ёки сўзма-сўз таржима - бу манба тилидан мақсадли тилга ўтишни англатади, бу тўғри ва идиоматик матнни яратишга олиб келади, таржимон эса фақат мажбурий тил стандартларига риоя қилади. Чет тилидаги элементларни ассимиляция қилиш жараёни улар тилга таржимонлар томонидан киритилган пайтдан бошлаб бошланганлиги сабабли, аниқ хорижий номларни таржима қилиш технологияси ҳақида бир неча сўз айтиш ўринлидир. Тушунарсиз ассотсиатив маънога эга сўзлар ва ибораларни таржима қилишда, шунингдек воқеликнинг номларини, транскрипсиясини, кам ҳолларда транслитерация, ҳисоб-китоб ва тушунтириш таржимасини (мотивация ва шаклни сақламасдан, чет тилидаги сўз ёки иборанинг маъносини она тили орқали узатиш) ишлатишда фойдаланиш мумкин. Ҳисоблаш, декодлаш ва транслитератсия қилишда баъзида шарҳларга мурожаат қилиш керак. Шунингдек, услуб қўлланилиши мумкин, бу тушунтириш таржимаси ва ассотсиатив қийматни ҳисоблаш-алмаштириш туридир. Бироқ, бу шарҳга эҳтиёжни истисно қилмайди.
Ҳозирги даврда барча фан тармоқлари каби таржимашунослик ҳам жадал, жаҳон таржимашунослиги ютуқларига ҳамоҳанг равишда ривожланиб бормоқда. Албатта бунга мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар асосий замин яратмоқда. Бугунги кунда ўзбек адабиётида барча тур ва жанрлар қатори бадиий таржима амалиётида ҳам ўсиш-ўзгаришлар юзага келмоқда. Дунё халқлари адабиёти намуналарини бевосита ўзбек тилига ўгириш ва ўзбек адабиёти дурдоналарини хорижий тилларга таржима қилиш бобида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Матин таржимасида миллий ўзига хосликни сақлаш ва таржима қилинаётган тилда ҳам буни тоғри ва яққол намоён қилиш зарур саналади. Ўзбек адабиёти намуналарини чет тилларига, жаҳон адабиётининг сара асарларини она тилимизга муносиб тарзда таржима қилиб тақдим этишдек шарафли вазифа бугунги навқирон авлоднинг иқтидори, ғайрат-шижоатига боғлиқлиги сир эмас. Шу боис ёшлардан она тилига катта эътибор қаратиш ва уни чуқур ўрганиш талаб этилади. Баъзи тилларда сўзлар грамматик жиҳатдан жинс катигорияларига: максулин (эркак) ва фемин (аёл) ёки бетарафлик (нейтрал) ажратилади. Ўзбек тилида максулин (эркак) ва фемин (аёл) ёки бетарафлик (нейтрал) каби катигориялар бўлмаса ҳам сўзларнинг маъносига қараб жинс катигорилари белгиланади. Масалан: дугона ики аёл ўртасидаги дўстликни анлатиб фақат фемин (аёл) катигориясига таълуқлидир. Ошна, ўртоқ каби сўзлар эса максулин (эркак) катигориясида тутилади. Бу каби хусусиятларни инобатга олиб бошқа тилга ёки иккинчи тилдан ўзбекчага тўғри таржима қилиш муҳим саналади. Гендер тадқиқотлар жинслараро биологик эмас, балки таржима жараёнида сўзлар, жумлаларни танлаб, керакли ерда ишлата олиш ҳамдир.
Мақолада тилнинг интернет, компьютер технологиялари тилига айланиши математик лингвистика, унинг давоми бўлган компьютер лингвистикасининг шаклланганлиги ва ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, айниқса, сунъий интеллект учун табиий тилларни моделлаштириш муаммоси хусусида мушоҳада юритилган. Ўзбек тилининг халқаро мақомини оширишда ўзбек тили миллий корпуси катта аҳамиятга эга. Компьютер лингвистикаси фани доирасида амалга ошири лаётган ишлар ўзбек тилидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Мақолада миллий корпус яратишнинг за руратлари нимада эканлиги, таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини ша кллантиришда нимага таяниш кераклиги, ўзбек тили миллий корпуснинг фан ва миллат учун нима аҳамияти борлиги, ўзбек тили миллий корпуснинг асосий фойдаланувчилари ким бўла олиши мумкинлиги хусусида асосли фикр мулоҳазалар билдирилди. Корпуснинг асосий фойдаланувчилари, албатта, турли йуналишларда иш олиб бораётган тилшунос тадқиқотчилардир. Маълум бир даврдаги тилга оид ишончли статистик маълумотлар адабиётшунослар, тарихчилар ва бошка гуманитар соҳалар вакилларини ўзига жалб этиб келгандир. Тилни ўқитишда ҳам миллий корпуснинг ахамияти каттадир. Миллий корпус яра-тишнинг технологик жараёни хусусида фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Жумладан, миллий корпус технологик жараёни: тан ланган матнлар асосида лексема ва сўз шаклларининг такрорланиши луғатини яратиш; олинган такрорланиш луғатининг ҳар қандай бирлиги учун матнни кўриб чиқиш; графикли сўзни бўғинга ажратиш ва бўғинларнинг такрорланиш луғатини тузиш; сўз захираларини саралаш; бир вақтнинг ўзида чекланма-ган файлларни қайта ишлаш; ташқи белгиларга эга бўлган матнлар корпусларини яратиш кабилардан иборатлиги изоҳлаб бе рилган.
Мақолада форс тилидаги феъл синонимиясини ўрганиш билан боғлиқ умумий масалалар муҳокама қилинади. Мақоланинг бошида синонимиянинг умумий масалалари кўриб чиқилади, турли хил олимлар - тилшуносларнинг ушбу ҳодиса ҳақидаги қарашлари очиб берилади, шунингдек форс тилида синонимия муаммоларини ёритишга бағишланган асарларнинг қисқача таҳлили берилган. Синонимиянинг умумий белгилари ва синонимиянинг мезонлари кўриб чиқилиб, мақола қайси мезонлар форс тилининг феъл луғатига тегишли эканлигини аниқлайди. Синонимларни синхрон ҳодиса сифатида кўриб чиқиш кераклиги таъкидланган, бу эса эскирган ёки ишлатиб бўлмайдиган сўзларни синоним сифатида кўриб чиқиш имкониятини истисно этмайди. Форс тилидаги синонимларни фарқлашнинг асосий мезонлари фонетик, морфологик ва семантик-стилистик мезонлардир. Сўзларнинг овозли тузилиши жиҳатидан фарқ қилиши кераклигига асосланиб, тилда мавжуд бўлган бир хил сўзнинг фонетик вариантлари синонимия учун алоҳида аҳамиятга эга эмас, гарчи улардан фойдаланиш бадиий ва стилистик восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Морфологик мезонга кўра синонимлар нутқнинг ўша қисмига тегишли бўлиши керак. Семантик-стилистик мезон ўзаро алмашиниш билан боғлиқ. Бундан ташқари, мақолада форс тилининг феъл луғатига нисбатан турли хил ҳиссий-експрессив рангларга, стилистик фарқларга эга ва тенг синтактик фойдаланишга эга бўлган сўзларнинг форс тилида мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бир-бирини алмаштириш мумкин, деган хулосага келиш мумкин. Натижада, сўзлар бир хил лексик муҳитга тегишли бўлса ва эквивалент контекстда ишлатилса, бир-бирини алмаштириш мезони "ишлайди" деган хулосага келиш мумкин.
Лингвокультурологиянинг асосий бирлиги маданий концептдир. Маданий концепт бу ментал бирлик бўлиб, онгдаги ментал ва психик ресурслар бирликларини ифодалашга ҳизмат қилувчи, ҳамда инсон тажрибаси ва билимларини акс эттирувчи информацион тузилма (Е.С.Кубрякова), маданиятнинг асосий бирлиги (В.И.Карасик), инсон онгидаги маданиятнинг ҳужайраси (Ю.С.Степанов). Концептга бўлган лисоний-маданий ёндашув концептни маданиятнинг таянч бирлиги сифатида қабул қилишни тақозо этади ва маълум бир маданият учун муҳим бўлган тушунчаларни ўзида акс эттиради.
Концептнинг тузилиши мураккаб. Ю.С.Степанов концептнинг уч таркибий қатламини ажратади: (1) асосий, бош белги; (2) қўшимча, ёки бир неча кўшимча, “пассив" белгилар: (3) ташқи, лисоний шаклда акс эттириладиган, одатда, умуман эътиборга олинмайдиган ички шаклни. Олимларнинг кўпчилиги (С.Г. Воркачев, В.И. Карасик, Маслова В.А.), концептнинг мураккаб тузилма эканлигини қайд этишади ва уни асосини куйидагилар ташкил этади деб таъкидлайдилар: 1) маъно; 2) образ; 3) қадриявий.
Концепт тузилишидаги конституентлар концепт майдонини ёки концептосферани ҳосил қилади. Миллий концептосфера - бу конкрет миллат учун характерли ҳисобланган концептларнинг йиғиндисидир, Концепт ўзида концептуал бўлак, элементларни тақдим этади. Унинг элементлари конкрет коммуникатив жараёнларда ўзларини намоён килади.
Fire/Water концептларининг лексик сатҳда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида биз қуйилагиларни аниқладик:
1) Fire/Water концепти лексик сатҳда лексик бирликлар, синонимлар ва антонимлар, қўшма сўзларда орқали ифодаланади;
2) ‘Fire’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) олов – иссиқлик ва ёритиш қуроли; б) олов – офат, улим, халокат, синов, азоб, ҳавф; в) олов – ёнғин; г) олов – хис туйғу;
‘Water’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) сув – таъмсиз, рангсиз ва хидсиз суюқлик; б) сув – водород ва кислороддан ташкил топган; в) сув – ичимлик суви ва сув таъминотини амалга оширувчи система; г) сув – индустрияда қўлланувчи модда.
3) ўрганилган барча тил бирликларда асосан олов концептининг иккита концептуал маъноси ифодаланади: а) олов – ёнғин; б) олов – уруш қўроли, отиш қўроли. Сув концепти эса асосан а) бефойда ва б) сув – офат маъноларини ўзида мужассам этади.
‘Fire’ концептининг фразеологик бирликларда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида fire компонентли фразеологик бирликларда асосан Fire концептининг образлилик ва қадриявий қисмлари ўз ифодасини топишини кўриш мумкин. Ижобий эстетик баҳо қўйидаги концепуал белгиларда ўз аксини топган: олов бу 1) ижобий ҳис туйғулар (севги, дўстлик, ёктириш); 2) интилувчанлик, тиришқоқлик; 3) мотивация қўроли. Салбий эстетик баҳо вайронагарчилик, ёнғин, уруш тушунчаларини ифодаловчи тил бирикмаларинингконцептуал белгиларида ўз аксини топган. Олов бу 1) ёнғин, офат, халокат; 2) уруш ва отишқўроли; 3) салбий хис-туйғулар: жаҳлдорлик; 4) қийин синов, азоб; 5) вақт танқислиги; 6) танқид қўроли ва хк.
‘Water’ компонентли фразеологик бирликларда, сув 1) ҳаётдаги турли вазиятларни ифодаловчи хосса; 2) бошқа суюқликларга нисбатан фойдасиз ва арзон; 3) муқаддас суюқлик сифатида изоҳланади. Шу билан бирга, сув ва олов вайронагарчилик, табиий офат каби концептуал белгиларни ўз семантикасида акс этади.
Шундай қилиб, инглиз лингвомаданиятида олов асосан салбий буёқдорликга эга бўлиб, вайронагарчилик, азоб, уруш, ёнғин каби тушунчалар билан боғлиқ. Бу оловнинг табиий офат эканлиги, чўғ олганда уни тўхтатиб бўлмаслиги, уруш қўроллари асосан ўтга алоқадорлиги (ўқ, снаряд, пушка, бомба) билан боғлиқ. Олов тушунчасининг инсон хис-туйғулари билан боғлиқ эканлиги, кишининг физиологик хусусиятлари билан боғлиқ (инсоннинг жаҳли чиққанда, уялганда, севиб қолганда қизариши, бадан хароратининг кўтарилиши ва ҳк.).
Мақолада ҳозирги араб тилида “иштиқоқ” усулида янги сўзларнинг ясалишининг ўзига хос айрим хусусиятлари ёритилиб, мазкур ҳодиса воситасида сўз ясалиш усуллари, “иштиқоқ”нинг тур ва гуруҳларига алоҳида аҳамият қаратилган. “Иштиқоқ” араб тилидаги лексик ҳодисалардан бири саналиб, у янги сўзларнинг ясалиши ва тилнинг бойишига хизмат қилади. “Иштиқоқ” атамаси ўзак сўз ва ҳосила сўзнинг ўртасидаги шакл ҳамда маъно жиҳатдан бўлувчи алоқаларни сақлаб қолган ҳолда янги сўзнинг ясалиш жараёнини англатади. Ушбу мавзу Ибн Манзур, Ҳалил Аҳмад ал-Фараҳидий, Ибн ас-Саййид, Абдуллоҳ Амийн, Муҳаммад Ҳасан ал-Жабал каби араб тилшунос олимлари томонидан ўрганилган. “Иштиқоқ”нинг шаклий иштиқоқ, маъновий иштиқоқ, товушли иштиқоқ ҳамда халқона иштиқоқ каби турлари, шунингдек, “ал-иштиқаақ ал-кабийр” – катта иштиқоқ, “ал-иштиқаақ ассоғийр” – кичик иштиқоқ, “ал-қалбу ал-луғавийю” – лексик метатеза ва “ан-наҳту” – икки ёки ундан ортиқ сўзлардан сўз ясаш сингари гуруҳлари мавжуд. “Иштиқоқ”нинг ҳар бир тур ва гуруҳи араб тилида янги сўзларнинг ҳосил бўлишига ўзига хос тарзда таъсир ўтказиб, улар сабаб сўз ёки шаклан, ёки маъно жиҳатдан ўзгариб боради. Тадқиқотда “иштиқоқ” доирасида сўзларнинг қандай ўзгаришларга учраши, бу ўзгаришларнинг ташқи ва ички омиллар билан боғлиқлиги масаласи ёритилган. Араб тилини ўрганувчиларга ушбу тилдан сабоқ беришда янги сўзларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос жараёнлар ва тилдаги сўзларнинг шакл ва маъно жиҳатдан қандай ўзгаришларга учрашини аниқ илмий мисоллар тариқасида тушунтириш бу тилга бўлган қизиқишни ҳамда таълим самарасининг янада ошишига ёрдам беради.
Mazkur maqolada ingliztilida qo'shma so'zlar, ularning turlari, komponentlari, metofarik va semantic xususiyatlari haqida mulohazalar yuritildi va ularni misollar bilan yaqqol ochib berildi
Лингвокультурологиянинг асосий бирлиги маданий концептдир. Маданий концепт бу ментал бирлик бўлиб, онгдаги ментал ва психик ресурслар бирликларини ифодалашга ҳизмат қилувчи, ҳамда инсон тажрибаси ва билимларини акс эттирувчи информацион тузилма (Е.С.Кубрякова), маданиятнинг асосий бирлиги (В.И.Карасик), инсон онгидаги маданиятнинг ҳужайраси (Ю.С.Степанов). Концептга бўлган лисоний-маданий ёндашув концептни маданиятнинг таянч бирлиги сифатида қабул қилишни тақозо этади ва маълум бир маданият учун муҳим бўлган тушунчаларни ўзида акс эттиради.
Концептнинг тузилиши мураккаб. Ю.С.Степанов концептнинг уч таркибий қатламини ажратади: (1) асосий, бош белги; (2) қўшимча, ёки бир неча кўшимча, “пассив" белгилар: (3) ташқи, лисоний шаклда акс эттириладиган, одатда, умуман эътиборга олинмайдиган ички шаклни. Олимларнинг кўпчилиги (С.Г. Воркачев, В.И. Карасик, Маслова В.А.), концептнинг мураккаб тузилма эканлигини қайд этишади ва уни асосини куйидагилар ташкил этади деб таъкидлайдилар: 1) маъно; 2) образ; 3) қадриявий.
Концепт тузилишидаги конституентлар концепт майдонини ёки концептосферани ҳосил қилади. Миллий концептосфера - бу конкрет миллат учун характерли ҳисобланган концептларнинг йиғиндисидир, Концепт ўзида концептуал бўлак, элементларни тақдим этади. Унинг элементлари конкрет коммуникатив жараёнларда ўзларини намоён килади.
Fire/Water концептларининг лексик сатҳда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида биз қуйилагиларни аниқладик:
1) Fire/Water концепти лексик сатҳда лексик бирликлар, синонимлар ва антонимлар, қўшма сўзларда орқали ифодаланади;
2) ‘Fire’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) олов – иссиқлик ва ёритиш қуроли; б) олов – офат, улим, халокат, синов, азоб, ҳавф; в) олов – ёнғин; г) олов – хис туйғу;
‘Water’ концептининг ядровий концептуал маънолари қўйидагилардан ташкил топади: а) сув – таъмсиз, рангсиз ва хидсиз суюқлик; б) сув – водород ва кислороддан ташкил топган; в) сув – ичимлик суви ва сув таъминотини амалга оширувчи система; г) сув – индустрияда қўлланувчи модда.
3) ўрганилган барча тил бирликларда асосан олов концептининг иккита концептуал маъноси ифодаланади: а) олов – ёнғин; б) олов – уруш қўроли, отиш қўроли. Сув концепти эса асосан а) бефойда ва б) сув – офат маъноларини ўзида мужассам этади.
‘Fire’ концептининг фразеологик бирликларда вербаллашувини таҳлил қилиш натижасида fire компонентли фразеологик бирликларда асосан Fire концептининг образлилик ва қадриявий қисмлари ўз ифодасини топишини кўриш мумкин. Ижобий эстетик баҳо қўйидаги концепуал белгиларда ўз аксини топган: олов бу 1) ижобий ҳис туйғулар (севги, дўстлик, ёктириш); 2) интилувчанлик, тиришқоқлик; 3) мотивация қўроли. Салбий эстетик баҳо вайронагарчилик, ёнғин, уруш тушунчаларини ифодаловчи тил бирикмаларинингконцептуал белгиларида ўз аксини топган. Олов бу 1) ёнғин, офат, халокат; 2) уруш ва отишқўроли; 3) салбий хис-туйғулар: жаҳлдорлик; 4) қийин синов, азоб; 5) вақт танқислиги; 6) танқид қўроли ва хк.
‘Water’ компонентли фразеологик бирликларда, сув 1) ҳаётдаги турли вазиятларни ифодаловчи хосса; 2) бошқа суюқликларга нисбатан фойдасиз ва арзон; 3) муқаддас суюқлик сифатида изоҳланади. Шу билан бирга, сув ва олов вайронагарчилик, табиий офат каби концептуал белгиларни ўз семантикасида акс этади.
Шундай қилиб, инглиз лингвомаданиятида олов асосан салбий буёқдорликга эга бўлиб, вайронагарчилик, азоб, уруш, ёнғин каби тушунчалар билан боғлиқ. Бу оловнинг табиий офат эканлиги, чўғ олганда уни тўхтатиб бўлмаслиги, уруш қўроллари асосан ўтга алоқадорлиги (ўқ, снаряд, пушка, бомба) билан боғлиқ. Олов тушунчасининг инсон хис-туйғулари билан боғлиқ эканлиги, кишининг физиологик хусусиятлари билан боғлиқ (инсоннинг жаҳли чиққанда, уялганда, севиб қолганда қизариши, бадан хароратининг кўтарилиши ва ҳк.).
Ushbu maqolada erta yoshli bolalar so‘z boyligini oshirishning ahamiyati, kichik yoshdagi bolalarga so‘zlarni tushunishni o‘rgatish usullari, kichik maktab yoshidagi bolalarda nutqiy aloqani tarbiyalashda o’qituvchi va ota onalarning roli, kichik maktab yoshidagi o‘quvchilarning so‘z boyligini o‘stirish yo‘llari va uning pedagogik psixologik asoslari o‘rganilgan