Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, таълим ва диний бағрикенглик тушунчаси ва мазмуни баён этилган. Диннинг инсон маънавий ривожланишига кўмак берувчи вазифалари, ислом динининг инсонпарварлик мазмунига алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада диний бағрикенглик жамиятнинг ички барқарорлиги ва интеграиясини таъминлаш, уларни ғалаёнлардан сақлаб қолиш, халқлар ва давлатлар бўлинишининг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилиши ёритилган. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига мувоиқ, “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”. Конституциянинг 61-моддасида қайд этилганидек, диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратиб олиниши ва қонун олдида тенглиги очиб берилган. Мақолада чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний таш-илотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлишлари айтиб ўтилган.
Мақолада антик давр файласуфларининг трансфармацион кўрининдаги эркинлик тўғрисидаги фикрлари билан ҳозирги замон қарашлари таққослаш учун социологик тадқиқот натижалари берилган. Жумладан, солиштириш жараёнида уларнинг фикрларини алоқадорлиги ва бир-бирларидан фарқ қилувчи тарафлари кўриб чиқилган. Тадқиқот доирасида эркинлик тушунчасини тўғри талқин қилишда антик давр файласуфларининг фикрлари ёрдам бериши, хозирги жамиятдаги мавжуд эркинлик антик даврдаги эркинлик билан ўхшаш томонлири, эркинлик тушунчаси бир ёқламали эмас трансформацион хусусиятга эгалиги ҳақидаги фаразлар ишлаб чиқилган. Социологик суҳбат орқали бу масалаларга жавоб топишга ҳаракат қилинган. Тадқиқот натижалари умумлаштирилиб, эркинлик ҳозирги кунда ҳам долзарб муаммолиги асосланган
Мақолада Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида юртимиздаги исломий диний ташкилотларнинг аҳволи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар масжид ва мадрасалар фаолияти умий контексда таҳлил этилган. Республикада мусулмон ташкилотларининг ҳуқуқий базасининг яратилиши, мавжуд исломий таълим муассасалари фаолиятига доир маълумотлар умумлаштирилган
Ushbu maqolada diniy konfessiya tushunchasi va diniy qadriyatlar masalasi yoritib berilgan. Shuningdek sovetlar davrida diniy tashkilotlarga bo‘lgan munosabat, amalga oshirilgan o‘zgarishlar ilmiy jihatdan tadqiq etilgan.
Ushbu maqolada ommaviy axborot vositalarining so‘z erkinligi va axborot olish huquqlari haqida fikr yuritilgan bo‘lib, mavzu atroflicha o‘rganilgan va dalillar misolida ochib berilgan
Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар айнан ОТМларнинг янги сиёсий-иқтисодий ўзгаришларга мослашишини назарда тутмоқда. Бугунги кунда ривожланган давлатларнинг таълим тизимида авторитар ва маъмурий-бюрократик бошқарув моделидан воз кечган ҳолда корпоратив бошқарув усули кенг ёйилмоқда[1].Дунёнинг ривожланган мамлакатларида олиб борилаётган ислоҳотларда белгиланган мақсадларга авваламбор олий таълим муассасалари бошқарув тизимини ислоҳқилмасдан, аниқроғи, олий таълимда илғор бошқарув усуллари: корпоратив бошқарув, академик мустақиллик тамойилларини жорий этмасдан эришиб бўлмайди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва ҳозирги ОТМлар бошқаруви аҳволи таҳлили ушбу фикримизни тасдиқлайди.
Данный тезис рассматривает проблемы диффамации в контексте социальных сетей. В нем подробно рассмотрены сложности и проблемы применения традиционного законодательства о диффамации в условиях цифровой демократизации и всеобщей информационной свободы. В рамках работы освещаются вопросы юрисдикции, определения ущерба, установления умысла и анонимности, связанные с диффамацией в социальных сетях.
Мазкур мақолада давлат органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари масаласи ривожланган давлатлар, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Испания, Болгария, Финландия тажрибаси асосида ҳамда илмий жамоатчиликнинг ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган назарий ва амалий фикрлари ҳамда таклифлари илмий ёндашув асосида таҳлил этилган.
Хар қандай давлатнинг ижтимоий барқарорлиги давлат ва дин ўртасидаги муносабатларнинг қай даражада тартибга солинганлиги билан боғлиқ. Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги алоқадорлик муносабатларнинг икки мезони билан характерланади. Биринчиси, дин ва диний институтларнинг давлат ҳамда жамиятнинг сиёсий тизимига бўлган бевосита ҳамда билвосита муносабатлар мажмуидан иборат эканлигидир. Иккинчиси, давлатнинг жамиятни диний ҳаёти, хусусан, диний ташкилотлар таъсир кўрсатиш имкони билан баҳоланувчи тескари муносабатларни акс эттиради. Диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатда давлат алоҳида имтиёзларга эга бўлади. Мазкур имтиёз давлатнинг диний ташкилотлар фаолияти самарадорлигини таъминлаш имконига эга эканлиги ҳамда эътиқод эркинлиги қонунчилиги ижроси ва диний ташкилотлар фаолияти давлат органлари назоратида эканлиги билан баҳоланади
В данной статье анализируется, произведение Достоевского, «Записки из Мертвого дома» определяются особенности раскрытия темы жизнеописание русских каторжан. Также в данной статье обобщаются мнения, изучения и взгляды разных писателей.
В данной статье, на основе мнений ученых освещены понятие обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления и его особенностей, даны собственные идеи касательно обеспечения открытости деятельности данных органов, а также выдвинуты предложения и рекомендации, необходимые для совершенствования организационно-правовых основ обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления.
Мақолада бугунги кун ҳинд танқидчилиги ва унга бўлган муносабат ҳақида турли адабиётшунос олимларнинг фикрлари қиёсий ўрганилган ва унинг энг асосий, давр муаммоларини тўғри акс эттирган, тўғри баҳолаган адабиётшунослар номи келтирилган. Хусусан, охирги ўн йилликда ҳинд адабиётида бўлган кўпгина ўзгаришлар, янги номлар, янги мавзу ва образлар ҳақида ҳам сўз юритилган. Айниқса, ҳинд халқининг таниқли шахслари – Махатма Ганди, Амбедкар, Бхагат Синх, Рамасвами ва шунга ўхшаш жамиятда туб бурилиш ясаган шахсларнинг фаолияти ҳинд халқининг ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини ҳам ўзгартириб, янгича дунёқарашли инсонларни яратгани ҳақида сўз юритган. Бу ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга шу давр адабиётшунослари – Намвар Синх, Вишванатх Трипатхи, Менежр Пандей, Шивкумар Мишра, Ражендра Ядава ва бошқалар ҳам ўз муносабатларини билдирдилар ва давр адабиётшунослигининг янги саҳифасини очиб бердилар. Мана шу адабиётшунослар фикрлари орқали бугунги Ҳиндистонни тушуниш мумкинлигига ойдинлик киритилган.