Ўрта ёшдаги аёлларда сийдик тута олмаслик касаллиги оғир вагинал туғриклар, катта ҳомила ёки кўп ҳомилалик, сийдик таносил инфекцияси касалликлари, оралик травмалар ва кичик чаноқ бўшлиғи аъзоларида ўтган операциялар асорати бўлиб, семизлик, қандли диабет, чекиш каби омиллар хам сабаб бўлиши мумқин. Сийдик тута олмаслик унинг сабабига кўра уч турга бўлинади: булар стрессли сийдик тута олмаслик, ургант сийдик тута олмаслик ва тўлиқ сийдикни бошқара олмаслик.Улардан аёлларда кўп учрайдиган тури бу стрессли сийдик тута олмаслик ва у асосан қирқ беш ёшдан кейин бошланади, бунда аёллар акса урганда ёки йўталганда, қаттиқ кулиб юборганда содир бўлади, шу сабабли аёллар беихтиёр сийдик чиқиб кетишидан шикоят қилади. Ўз навбатида бу касалликнинг илк белгиларидан бирибўлиб, ташхис қўйишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Сийдик тута олмаслик аёлларда дискомфорт ва стрессга, колективга қўшилишда уларнинг тортинишига, хижолат чекишига сабабчи бўлади
Хар қандай эпидемия ва пандемия жуда катта стресс ёки фавқулотда холат бўлиб, ўз ортидан инсониятнинг рухий асаб тизимининг ва хулқ атворининг ўзгаришига олиб келади.Covid-19 инфекцияси оғир кечган беморларда психо-эмоционал қўзғалишлар ўпканинг ноинвазив сунъий вентиляциясини самарадорлигини кескин камайтиради. Ушбу текширув мақсади: организмни кислородга бўлган талабини камайтиришда дексмедетомидин ва пропофолни қўлланилишини самарадорлиги, ҳавфсизлиги ва ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш. Текширувга Covid-19 тасдиқланган, касалликни оғир ва ўта оғир кечиши билан бўлган 21 нафар беморлар олинди. 1-чи гурухдаги беморларда хамрох касалликлари бор, ўлим васвасаси кучли кузатилаётганларда пропофол+сибазон+фентанил дори препаратларини қўлланилди. 2-чи гуруҳдаги беморларга дексмедетомидин ва промедол дори препаратлари қўлланилди. Хулоса: коронавирус инфекцияси оғир кечган беморларда дексмедетомидин пропофолга нисбатан оғир когнитив функцияларни бузилишини ва рухий-асаб тизимидаги қўзғалишларни камайтиради беморларни кислород билан самарали таъмирланишига, нисбатан тез тикланишига олиб келади.
COVID-19 нинг оғир кечиши билан 21 нафар бемор кузатув остида эди. Изланишлар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохонада олиб борилган. Беморларга батафсил ЭКГ таҳлили ўтказилди: коррегирланганQTоралиғининг давомийлиги, QT интервалининг дисперсияси, ТрТе оралиғи ва Тр-Те / QT га нисбати ҳисоблаб чиқилди. Реполяризация кўрсаткичларини узаиши COVID-19 да ёмон оқибатларнинг кўрсаткичи бўлиши мумкин
Ўткир ичак инфекциялари муаммоси ҳозирги кунда ҳам педиатрия соҳасида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Болаликнинг эрта даврида учраши, кенг тарқалганлиги, ўз кечими жараёнида оғир ва асоратли касаллик шаклларини ривожлантириши ва овқат ҳазм қилиш системасида турли хил инфекцион жараёнларни келтириб чиқариши билан алоҳида аҳамият касб этади (М.С.Григорович, Г.А.Зайцева, 2002й.)
Вирусли диареалар орасида Ротавирус инфекциясининг аҳамияти жуда катта (60-80%). Сўнгги йилларда ўткир ротавирусли ичак инфекцияси билан зарарланиш кескин даражада ортиб бормоқда. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, касаллик асосан қишки-баҳорги мавсумда кўп учрайди (Л.Н.Мазанкова,Н.О.Ильина, О.А.Кондракова, А.М.Затевалов, 2005)
ЖССТ маълумотларига асосан денёда ҳар йили 1 млрд.га яқин диареяли касалликлар қайд қилинади ва ўшбу касалланганлардан 4 млн.га яқинида ўлим ҳолати қайд қилинади. Ўлганлар орасида 14 ёшгача бўлганлари 60 70% ни ташкил этади. Барча ўткир ичак инфекцияларининг 25% дан 60% гача бўлган миқдорини ротавирус инфекцияси чақиради. Ўткир ротавирусли диареядан эса, ҳар йили 2 млн.га яқин одам ўлади (М.И.Горбунова, Н.В.Тикунова, 2008й).
Ротавирусли инфекциянинг юқори контагиозлиги ва ташқи муҳитга чидамлилиги соғлиқни сақлаш муассасаларида катта муаммо туғдиради. Ривожланган мамлакатларда 27%, ривожланаётган мамлакатларда 32% гача касалхона ичида ротавирусли инфекциянинг беморлар орасида юқиши аниқлангани ҳақида маълумотлар бор. Янги туғилган чақалоқлар орасида симптомсиз кечиши ва 25% ҳолатларда саёҳатчилар касаллиги номини олади (А.Б.Горелов).
Ротавирус инфекцияси 5 ёшгача бўлган болалар орасида оғир диареяга сабаб бўлувчи асосий омил саналади ва натижада ривожланмаган давлатларда касалланиш ва ўлим сонини кўпайишига сабаб бўлади (Е.Т.Исакбаева,.Э.Мусабаев, Л.Антил, 2006).
Ҳозирги вақтда Россияда Ртоавирус инфекцияси билан касалланиш доимий ўсиб бормоқда. Бу эса инфекциянинг кенг тарқалганлиги ва патологиянинг ташхисотни анча ривожланганлини билан тушунтирилади (О.В.Тихомирова).
Ротавирус инфекцияси антгенлик хусусиятига кура 5 та гурух ва 9 та серотипларга ажратилади. Бу гурухлар орасида А гурухи ва биринчи тўртта серотипи аҳамият касб этади. 1-4,8,9 серотиплари инсонда касаллик чақиради, 5-7 серотиплари ҳайвонларда аниқланган ва одам учун патоген ҳисобланмайди (Ферьева).
Болаларда ротавирусли гастроэнтеритни эрта аниқланиши касалликни ўз вақтида ва тўғри даволаш (регидратацион, дезинтоксикацион, симптоматик даволаш) ва вируснинг тарқалиш даражасини камайтириш имконини беради. (А.Г. Боковой, Л.Г. Карпович, 2000й.). Касалликнинг давомийлиги ва оқибати ўз вақтида ва тўғри даволашга боғлиқ.
Вирус этиологияли диареяларга ташхис қўйишдаги энг муҳим хусусиятлардан бири бу осмотик турдаги диареядир ва бу ўз навбатида адекват даво чораларини талаб қилади.
Ҳозирги кунда фекаль-орал йўл билан юқувчи вирусли инфекциялар тарқалиши буйича ҳаво-томчи орқали юқувчи инфекциялардан кейинги ўринда туради. Барча касалликларнинг 16% ини ошқазон-ичак трактида вирусли диарея синдроми билан кечадиган касалликлар ташкил қилади. (Р.Х.Жўраев, Э.Т.Мусабоев 2006й.).
Ротавирусли гастроэнтерит касаллигини даволаш чора тадбирлари самарадорлигини ошириш учун жараённинг патогенезини, иммун системасининг айнан қайси қисмида ўзгариш кетаётганлигини билиш муҳим аҳамият касб этади. (М.С. Григорович, Ю.В. Залоторев, Г.А. Зайцева, 2001й.).
Болаларда ротавирусли гастроэнтерит микст шаклда ҳам кенг тарқалган.Ҳар бир микст шаклдаги инфекция келтириб чиқарадиган касалликнинг ўзига хос клиникаси мавжуд бўлиб, эрта ёшдаги болаларда моноинфекция шаклидан кескин фарқ қилади. Бу эса ёш болаларда микст ва моноинфекцион жараёнларни ўрганишда мақсадни тўғри қўйишни талаб қилади.
Клиник ташхисни тасдиқлаш учун ИФА усулида нажасда ротавирус антигенини аниқлаш, микст шаклида эса, нажасда ичакдаги патоген ва шартли- патоген микроорганизмларни бактериологик текширув орқали тасдиқлаш лозим бўлади (Ю.Б. Белан, Н.А. Полянский, 2008й.).
Сўнгги йиллардаги изланишлар шуни кўрсатмоқдаки вирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини клиник кечишида катарал ўзгаришлар аниқланмоқда ва бу ўзгаришларнинг 81,2% улуши ротавирус инфекциясига тегишлидир.(Т.А. Даминов; Л.Н. Туйчиев; Н.У. Таджиева, 2000й.)
Ротовирусли диарея синдроми кузатилган беморларда замонавий диагностика усулларидан фойдаланиб эрта ташҳис қўйиш, лаборатор кўрсаткичлар асосида сифатли ва ишончли маълумотлар олиш борасида услубий тавсиянома ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш катта аҳамиятга эгадир.
Ушбу мақолада Буюк Ипак йўли даврида хитой тили сўз бирикмаларига форс тилининг таъсирини кўриб чиқилади. Буюк ипак йўли инсоният тарихидаги энг муҳим цивилизация лойиҳасидир. Ҳозиргача унинг аҳамияти ўрганилмаган ва тўлиқ тушунилмаган. Йўллар нафақат маҳсулотлар билан карвонларни, балки ғояларни, маданиятни, урф-одатларни жадал алмаштириб олиб келар эди. Иқтисодиёт ва маданиятнинг юксалиши, мамлакатларнинг ривожланиши ва антик даврдан ўрта асрларга ўтиши, асосан, дунёнинг турли бурчакларида жойлашган давлатлар ва халқларни бирлаштирган ушбу муҳим йўлнинг ишлашига боғлиқ эди. Эрон, илгари Форс ва Парфия деб номланган, у милоддан аввалги II асрда Хитой билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган ва "Буюк Ипак йўли"да иқтисодий ва маданий алмашинувларга эга бўлган давлат эди. Мақоланинг асосий қисми эса четдан кирган сўзларни очиб беради, 外来词 wàилáи cì, сўзма-сўз "ташқаридан келган сўзлар" деган маънони билдиради. Бир тилнинг бошқасига таъсири фонетика ёки грамматикада эмас, балки сўз бирикмаларида, бир тилдан иккинчи бир тилга кириб келган сўзда яққол намоён бўлади. Хитой ва форс тилларида бир оз лексик бирликлар пайдо бўлишининг тарихий шартлари кўриб чиқилди, шунингдек, хитой ва форс тилларида бир хил лексемалар талаффузининг ўхшашлиги ва фарқлари аниқланди. Ушбу мақоланинг қиймати шундан иборатки, у кейинги тадқиқотлар учун асос ва қўшимча материал бўлиши мумкин, шунингдек, тилшунослар ва шарқий маданият мутахассислари учун янги маълумотлар беради.