Замонавий араб ва ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакиллари Ғада асСамман ва Зулфия Қуролбой қизи ижодида ҳозирги кун адабиётшунослик майдонида ўта долзарб бўлиб бораётган психологик тасвир ва услуб йўналиши кенг китобхонлар оммаси ҳамда адабиётшунослар томонидан алоҳида диққат-эътибор марказида бўлиб келмоқда. Бу икки адибанинг насри, хусусан, ҳикоячилиги турли ижтимоий-сиёсий вазиятлар муҳити ва воқелигида яратилганлиги билан характерлидир. Мазкур мақолада Ғада
асСамман ҳамда Зулфия Қуролбой қизи ҳикояларида психологизм ва психологик таҳлил масаласи ҳамда икки адиба ижодидаги ўзаро муштаракликлар тадқиқ этилган. Унда
адибалар услубидаги ўхшашликлар ҳамда психологик таҳлилининг ички монолог, нутқий
характеристика, психологик портрет, галлюцинация, туш каби воситаларидан
фойдаланиш ва қаҳрамон ички оламини очиб бериш маҳорати очиб берилган. Ёзувчи Ғада асСамман ва Зулфия Қуролбой қизи ҳам ўз ижодида ички нутқ – ички реплика, ички диалог, ички монолог (монолог-муҳокама, монолог-хотира, монолог-мулоҳаза), нутқий характеристика, портрет, такрор сўзлар, галлюцинация, пауза воситаси каби психологик таҳлил воситаларидан моҳирона фойдаланиб, психологик ва магик реализм
унсурлари билан бойитилган насрий асарлар яратиб келмоқдалар. Хусусан, улар ижодида
психологик тасвир воситалари, ички нутқ ва ички монолог концептининг воқеланиши
муҳим аҳамият касб этади. Турли мамлакатларда яшаб ижод қилган, ўзаро алоқалари ва таъсири мавжуд бўлмаган икки адиба ижодидаги ўхшаш ғоялар, муаллиф мақсадининг уйғунлиги, жамиятдаги воқеликларга муносабатидаги муштаракликлар, автор услубидаги уйғунлик Ғада ас-Самман ва Зулфия Қуролбой қизининг ўз замонасининг ижтимоий муаммоларини шахсий муаммо даражасида тасвирлай олган, замонавий адабий жараёнларда маълум бир силжиш, юксалишга таъсир кўрсатган ижодкорлар сафига киришини далиллайди.
Мақолада талабаларнинг психологик тайёргарлиги омиллари таҳлил қилинади, университетда таьлимнинг дастлабки босқичида муваффақият қозонишига таьсир қилади. Ўқишга психологик тайёрлик бу ажралмас таьлим, университетда ўқиш шароитларига тез мослашиш ва таьлим дастурини ўзлаштириш муваффақиятининг муҳим башоратидир. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, психологик тайёргарликни тиббиёт университетида ўқув ва касбий фаолият самарадорлигининг узоқ муддатли прогнози сифатида кўриб чиқиш мумкин.Таьлимнинг дастлабки босқичида психологик тайёргарлик омили психологик ҳолат бўлиб, ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. университетда турли даражадаги муваффақиятга эришган талабаларнинг мослашуви. "Энг яхши муваффақиятга эришган" талабаларнинг мослашуви ортиқча психологик ва шахсий психологик ресурсларнинг кўп сарфланиши билан бирга келади. Соғлиқни сақлаш ҳолатини субьектив баҳолашнинг ўзгариши, алоқа ва фаолият соҳаларидаги бузилишларни аниқлаш психологик тайёргарликнинг пасайишини эрта Маниқлаш ва уни оширишга қаратилган ўз вақтида тузатиш имконини беради.
Мазкур мақолада адабиётшуносликда долзарб бўлган баҳсли масалалардан бири – бадиий психологизм тушунчаси ҳамда ушбу масаланинг тарихи борасида фикр юритилган. Бадиий психологизмнинг адабиётшунослик илмига кириб келиши, бу соҳада амалга оширилган илк тадқиқотлар, рус ва ўзбек адабиётшунос олимларининг назарий қарашларига алоҳида тўхтаб ўтилган ҳамда бадиий психологизм ва психологик таҳлил терминларига муносабат билдирилган. Шунингдек, бадиий психологизмнинг аналитик, динамик ва типологик принсиплари ва уларнинг адабий турлар ҳамда жанрлар кесимидаги ўрни, хусусан замонавий араб ва ўзбек адабиётида психологик ҳикоя жанрининг хусусиятлари ва ривожи таҳлил этилган. Ҳар бир миллат адабиёти ўзининг тараққиёт босқичига эга. Шунингдек, ҳар бир мамлакат адабиётини тараққиёти босқичларини ўрганар эканмиз, унда бошқа қардош ва нисбатан узоқ мамлакатлар адабиёти таъсирини ҳар бир босқичларда муайян даражада кузатишимиз мумкин. Ўзбек адабиётининг араб адабиёти билан алоқалари, ўзаро таъсири узоқ ўтмишга бориб тақалади ва бу адабий алоқалар бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Араб адабиётининг дунёга машҳур “Минг бир кеча” асари билан аждодлармиз қадим замонлардан таниш бўлса, илк ўрта асрлар ва ўрта асрларда яшаб, илмий ва адабий ижодининг асосий қисмини араб тилида насрий ва назмий жанрларда ёзган буюк ўзбек мутафаккирлари ва қомусий олимларнинг ижод маҳсуллари араб адабиётининг ва адабий жанрларинг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган. Шунингдек, иккала миллат адабиётига ўз таъсирини ўтказган Ислом маданияти, диний урф-одатлар, Шарқ фалсафаси, ҳаёт тарзи ва анъаналари, Европа модернистларининг асарлари ва ғоялари – адабий асарлар муштараклигида намоён бўлади. Мазкур муштаракликлар икки миллат адабиётининг ўхшаш жиҳатлари, адабий жанрлар тадрижини, мавзу ва ғояда умумийликлар уларни қиёсий тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Замонавий араб ва ўзбек адабиётидаги муштарак мавзулар, ўхшаш сюжет ва образлар, адабий услубдаги яқинлик, Шарқ адабиёти анъаналари ва адабий жараёнларни қиёсий-типологик ҳамда қиёсий-тарихий ўрганишни тақозо қилади. ХХ аср охири XXI аср бошида араб ва ўзбек ҳикоянавислигида бадиий психологизм ва психологик ҳикоя ўз ривожланиш жараёнида бошқа жанрларга нисбатан етакчилик қилди. Авваламбор, бундай психологик ҳикояларда бугунги кун жамиятининг муаммолари ва унда инсон тақдирининг мураккаб кўринишларини ўта таъсирчан тарзда тасвирланган бўлса, иккинчидан, мазкур ҳикоялар орқали ҳозирги кундаги жамиятимиз муаммолари, иллатлари инсон руҳиятига, руҳияти орқали эса унинг тақдирига қандай салбий таъсир кўрсатаётганлиги психологик тасвир воситалари ҳамда психологик таҳлил орқали очиб берилганлиги таҳлил этилган.
Ushbu maqolada insonlar o‘z sog‘ligini muhofaza qilishi, psixologik savodxonligini asrashi uchun ham psixologik bilimlarga ega bo‘lishi bugungi kunning dolzarb masalalari haqidagi fikrlar yoritiladi. Shuningdek talaba yoshlar bilan psixologlar o‘rtasida ish hamkorligi yetarli darajada emasligi, yoshlarimizning psixologik bilimlarga ega bo‘lishiga ishtiyoqining pastli haqidagi muammolar o‘rganiladi. Mazkur yo‘nalishda Psixolog V.V.Boykoning amalga oshirilgan ilmiy-tadqiqot ishlari tahlil qilinadi. “Psixologik yonish” rivojlanishining sabablari, “Psixologik bilimlar” shaxsiy xususiyatlarning shakllanishiga o‘z ta’sirini ko‘rsatib, muhim ahamiyatga ega ekanligini ta’kidlaydi.
Ҳар қандай операция бу стресс ҳолати, бу беморларни психологик ҳолатини бузилишига олиб келади. Операция олди ва кейинги даврда беморларга психологик ёрдами тиббиёт ҳамширасининг энг керакли йўналиши ҳиссобланади. Стационар даволаш муассасаларида бемор одатланмаган ҳолатларга дуч келади, бу ноқулайлик ҳиссини уйғотади. Юқоридаги масалаларни ўрганишимиздан мақсад психологик ҳолатни ўрганиш ҳамда беморларнинг даволанишидан қониқиши
Mazkur ilmiy maqolada dastlab ta’lim jarayonida yuzaga keluvchi nizolarning umumiy qonuniyatlari va ularga yechim sifatida taklif etilayotgan himoya meхanizmlarining jahon afkor ommasida dolzarblik ahamiyati aks ettirilib o‘tilgan. Shuningdek, turli-xil sohaga aloqador bo‘lgan ilmiy adabiyotlar va maqolalarda psixologik himoya mexanizmlari mazmun mohiyati bo‘yicha olimlarning nazariyalari bayon etilgan. Psixologik himoya mexanizmlari ong osti faoliyati mahsuli bo‘lganligi uchun ham ong va onsizlik holatlarining psixoanalizda tutgan o‘rni, ta’lim jarayonida talabalar psixologik himoya mexanizmlari, ularni keltirib chiqaruvchi omillar va ularning mazmun hamda mohiyatlari yoritilgan. Qolaversa, empirik tadqiqot ishidan olingan natijalarni matematik statistik usullar yordamida mezonlarning bir-birlariga bog‘liqlik jihatlari, faktorli va diskriminant tahlillari keltirilgan. Olingan natijalar asosida ta’lim jarayonida shaxs psixologik himoya mexanizmlari nizolarni bartaraf etish usuli sifatida pedagogik faoliyatga salbiy yoki ijobiy ta’siri jihatlari borasida ham xulosalar berib o‘tilgan.
Мақолада тиббиёт олийгоҳлари талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнидаги психологик педагогик омиллар, талабалар ўртасида мотивация ва ўз-ўзини фаоллаштиришни шакллантиришнинг турли усуллари ва ёндашувлари, шунингдек, ўқув жараёнининг муваффақиятига таъсир қилувчи омиллар муҳокама қилинади. Талабаларга индивидуал ёндашиш, рағбатлантирувчи ўқув муҳитини яратиш, ўз ўзини баҳолаш ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилади. Мақола муаллифи томонидан тиббиёт олийгоҳлари талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлашда психологик ва педагогик омиллар муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ўқув жараёнида албатта эътиборга олиниши кераклиги таъкидланади.