Barcha maqolalar - Endokrinologiya va metabolizm

Maqolalar soni: 327
  • Илмий тадкикот ишининг мохияти, калконсимон без фуннцияси билан метаболии синдромнинг асосий компонентлари орасидаги узаро богликлигини урганишга йуналтирилган. Калконсимон без касаллиги ва метаболии синдром билан касаланган 20 дан 60 ёшгачага булган 43 та бемор к5'рикдан утказилди. Текширув пайтида бу пинала патология орасида хар хил корреляцией алокалар аникланди.
    О Ким, Э Хасанов, Ф Анарбаев, А Кушаков
    9-11
    108   50
  • Ушбу тадқиқот ишида экспериментал дексаметазонли диабетда мелатониннинг гепатобилиар тизим функционал ҳолатига таъсири ўрганилган. Кўпгина тадқиқот ишлари таҳлил қилинганда диабетда жигар касалликлари каби асоратлар жуда кенг тарқалган. Жигар организмда метаболик жараёнларнинг калит аъзоси ҳисобланади. Экспериментал қандли диабетда ўт ажратиш интенсивлиги пасайиши аниқланди, шу- нингдек, ундаги умумий билирубин миқдори асосан боғланган фракцияси, холатлар ва холестеринлар ҳисо- бига бўлади, ўт компонентлари орасидаги мувозанат бузилади. 10 мг/кг дозасида мелатонин 10 кун давоми- да интраперитонеал қўлланганда ўт ажратиш интенсивлиги ошиши, унда умумий ва боғланган билирубин миқдорининг ошиши, холатлар ва холестерин ошиши аниқланди. Конъюгация жараёнининг яхшиланиши ва холат-холестерин коэффициентининг нормаллашиши аниқланди.
    Я Иванкив, А Олещук, А Вольская
    72-75
    153   29
  • Илмий тадкикот ишининг мохияти, калконсимон без фуннцияси билан метаболии синдромнинг асосий компонентлари орасидаги узаро богликлигини урганишга йуналтирилган. Калконсимон без касаллиги ва метаболии синдром билан касаланган 20 дан 60 ёшгачага булган 43 та бемор к5'рикдан утказилди. Текширув пайтида бу пинала патология орасида хар хил корреляцией алокалар аникланди.
    О Ким, Х Хамраев, Н Бабаева, Д Хамраева, Г Джумаев
    12-14
    131   35
  • Утказилган текширувлар натижаларига кура, даволаш бошлангандан икки ой утгандан кейин иккала гурух беморларида кандли диабетнинг компенсацияси ва кон босими курсатгичларининг нормаллашуви кузатилди. Беморлардаги неврологик холатни текшириш вактидаги объектив ва субъектив курсатгичларнинг яхшиланиши купчилик замонавий тскширишлардаги гликемиянинг нормаллашуви ва гемодинамик курсатгичларнинг диабетик полинейропатияни даволашдаги роли хакидаги фикрни тасдиклайди.
    Д Орипова, У Каримов, Ш Узоков, А Джурабекова, С Хакимова
    18-22
    108   12
  • Ишни олиб борилишидан максад Омакор ва а - липоид кислотасини корни билан семирган беморларда биохимиявий узга-ришни метаболии синдромда эфективлигини аниклаш. Бизнинг кузатувда 105 та бемор булиб, улар 3 гурухга булинган: 1 гурух анъанавий терапия билан даволанган (30 бемор), 2 гурух эса анъанавий даволаш билан биргаликда Омакор кабул килган (37 бемор), 3 гурух - анъанавий даволаш билан биргаликда Омакор ва Берлитион билан даволанди. Текшириш натижалари шуни курсадики Омакор ва Берлитион билан даволанган беморларда юкори натижаларига эришилди.
    Х Хамраев, Н Дониёров, П Хамракулова, Д Хамраева, О Муминов
    34-38
    73   11
  • Ишнинг урганилишидан максад Самарканд вилоятида яшовчи 25 ёшдан 60 ёшгача булган 220 та беморда калконсимон безнинг таркок ва тугунли бу кок касаллиги билан касалланган беморларни урганиш. Калконсимон безни пальпация текшириш усули хамда ультратовуш аппарати ёрдамида текширилди. Текшириш шуни курсатдики, пальпация натижасида 41,7% касалларда калконсимон без диффуз каттал ат у ви, 3% - диффуз-тугунли букок аникданди. Ультратовуш текширишида диффуз-учокли патология - 15%, тугунли хосилалар 15,5% текшираетган касалларда аникланди.
    Х Хамраев, О Ким, Д Хамраева, З Джураева, Р Насруллаева
    39-41
    165   24
  • Семизлик - хозирги замоннинг медико - социал ва иктисодий муаммолардан бири хисобланади, репродуктив функцияга катта таьсир курсатади. Метаболик синдром семизлик натижаси булиб, юрак кон томир касалликлари, кандли диабетга олиб келади. Уз вактида олдини олиш ва даволаш репродуктив фунцияни яхшилаш, хомиладорлик ва тугрук асоратларини камайтиришга олиб келади.
    Ш Нуриддинова, Б Джуманов, Н Назарова, Ш Туракулова
    42-45
    116   19
  • Ишнинг ўрганилишидан мақсад TORCH-инфекция билан боғлиқ чузилган сариқликда клинико-лабаратор ўзгаришларни ўрганиш. Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси неонатология бўлимида 1 кундан то 2 ойликкача бўлган чақалоқлар ўрганилди. Барчасида гипербилурибинимия 14 кундан ортиқ чўзилди. Кузатув натижасида гипербилирубинемия, гипопротинемия, гипомагнемия, гипогиликемия, С-реактив оқсилининг ошиши, жигар синамаларининг ошиши каби қон биохимиясида муҳим ўзгаришлар кузатилди. Шунингдек эрта ёшдаги чақалоқларда чўзилган гепирбилирубинимиянинг асосий сабаби инфекцион омил бўлиб ҳисобланди
    М Хазраткулова, А Хамидова
    96-97
    57   24
  • Ишнинг олиб борилишидан мақсад Омакор ва α - липоид кислотасини абдоминал тур билан семирган беморларда биохимиявий ўзгаришнинг метаболик синдромда эфективлигини аниқлаш. Бизнинг кузатувда 105 нафар бемор бўлиб, улар 3 гуруҳга бўлинган: 1 гуруҳ анъанавий терапия билан даволанган (30 бемор), 2 гуруҳ эса анъанавий даволаш билан биргаликда Амакор қабул қилган (37 бемор), 3 гуруҳ – анъанавий даволаш билан биргаликда Амакор ва Берлитион билан даволанди. Текшириш натижалари шуни кўрсадики Омакор ва Берлитион билан даволанган беморларда самарали натижаларга эришилди.
    Х Хамраев, Н Дониёров, П Хамракулова, Д Хамраева, О Муминов
    101-104
    424   35
  • Тадқиқот материаллари ва усуллари. Тадқиқот асосида 2003 йилдан 2015 йилгача СамМИ II сон клиникасида ҳар хил локализацияда жигар эхинококкози билан оғриган беморларни оператив даволаш натижалари ётади. 2003-2006 йй. 154 (36,1%) нафар бемор операция ўтказган. Бу беморлар назорат гуруҳини ташкил этди. Солиштириш гуруҳига 134 (31,4%) нафар бемор киритилган, улар 2007-2010 йй. оператив даво ўтказган. 2011-2015 йй. операция ўтказган беморлар асосий гуруҳга киритилди. Натижалар. Операциядан кейинги асоратлар 2003-2006 йй. нисбатан деярли 5 мартага камайди 18,4% дан 4,0% гача. Операциядан кейинги узоқ даврда 12,9% беморда касаллик қайталаниши кузатилди, 2003-2006 йй. операция ўтказган беморларда бу кўрсаткич 28,2%га етди. Кейинги йилларда операция вақтида ва операциядан кейинги даврда касаллик қайталанишини олдини олиш чоралари ишлаб чиқилганлиги учун солиштириш гуруҳида рецидив кўрсаткичи 8,8%гача, асосий гуруҳда эса нольгача тушди. Хулоса: Асосий гермицидлар ичида жигар паренхимасига деструктив ўзгариш чақирмайдиган, 70°С гача қиздирилган 80-100% глицерин тез ва самарали сколексоцид таъсирга эга. Жигар эхинококкози хирургиясида кичик кесимларга эътибор қаратиш керак. Жароҳат кенгайтирилиши керак бўлса операция вақтида УТТ ва видеоэндоскопиядан фойдаланиш керак. Жигардаги қолдиқ бўшлиқни бартараф этиш учун таклиф этилган усул жигар анатомик бутунлигини сақлаш, жароҳатни камайтириш ва ятрогенияни камайтиришга имкон беради.
    А Шамсиев, К Рахманов, Ж Шамсиев, З Курбаниязов
    128-131
    225   96
  • Тизза бўғими остеоатроз (ОА) касаллиги билан касалланган 80 нафар (28,8%-эркак, 71,2%-аёл, ўртача ёши - 58,5±0,8 ёш) беморлар текширувдан ўтказилди. 27,5% беморларда тана массаси индекси нормал, 28,8% - меъёридан ошиқ, 25,0% - I даражали, 12,2% -II даражали семизлик аниқланди. Тана массасини ошуви ОА касаллигини оғирлик даражасини ошувига сабаб бўлади. Касалликда EQ-5D (EuroQol) сўровномасининг барча кўрсаткичлари бўйича беморлар ҳаёт сифати, WOMAC, Лекен индекслари ва эксперт белгилари ёмонлашади.
    З Шарипова, А Жафаров, Д Мирзаева, Э Тоиров
    136-139
    98   25
  • Мақолада кўрсатиб ўтилишича, илк ва кўкрак ёшидаги болаларда мумкин қадар кўпрок учрайдиган ўткир парапроктит бошқа ёшдаги гуруҳ болаларига нисбатан болалар хаётининг биринчи ойларида 50% дан кўпроғини ташкил қилади. Йирингли яллиғланиш касалликларида эмизикли ёшдаги болаларда ўткир парапроктит частотаси, 1 ёшдан ошган болаларга нисбатан 1,9 марта кўпроқ ташкил этади ва унинг 42,5% ҳаётининг дастлабки 3 ойига тўғри келади. Бошқа тадкиқотчиларнинг кузатувларига қараганда, барча ёшдаги болалар ўртасида ўткир парапроктит, болалар хаётининг биринчи йилида 60% ҳолатларда кузатилади
    Ш Юсупов, Н Боймурадов, С Шавкиев
    151-152
    136   80
  • Тугунли бўқоқ ҳар хил морфологик шакллари билан оғриган беморларни даволашнинг узоқ натижаларини ўрганиш асосида хирургик амалиётнинг оптимал ҳажми жорий этилди. Оператив даволашнинг адекват ҳажми гемиструмэктомия, хавфли ўсмалар аниқланганда қалқонсимон без субтотал резекцияси ва тиреоидэктомия ҳисобланади. Хирургик амалиётдан сўнг адекват ўринбосувчи тиреоид терапия ўтказилгандан кейин касалликнинг қайталаниши кескин камайди. Қалқонсимон без етарлича резекция қилинмаса ва тугун энуклеацияси бажарилса тугунли бўқоқнинг ҳар қандай морфологик шаклида касаллик қайталаниши юқори натижаларни (4,7%) кўрсатди
    С Давлатов, К Рахманов, Ж Гозибеков, Р Азимов, Ф Даминов
    21-24
    108   18
  • Семизлиги ва преэклампсияси бор ҳомиладорларда қон томир тизими функционал ўзгаришлар даражасини ўрганиш мақсадида ҳомиладорликнинг 3 триместри 36-38 ҳафталигида 107 аёл текширилди, шулардан 73 нафар ортиқча вазн ва семизлиги бор аёллар ҳомиладорлиги преэклампсия билан асоратланди. Беморлар комплекс текширилиб 3 гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳга 48 нафар енгил даражали преэклампсияси бор аёллар, иккинчи гуруҳга 25 нафар преэклампсия оғир даражаси билан хасталанган аёллар кирди. Учинчи (назорат) гуруҳига 34 нафар 36-38 ҳафта гестация муддатига мос соғлом аёллар кириб уларнинг ҳомиладорлиги асоратсиз ҳисобланган. Семизлик даражаси ва преэклампсия оғирлиги ўртасида муайян боғлиқлик кузатилди. Таъкидлаш жоизки, семизлиги бор беморларда, ҳомиладорлиги преэклампсия енгил даражаси билан асоратланганда гипокинетик қон айланиш тартиби (70,8%) доминантлик қилди, преэклампсия оғир даражаси билан хаста аёлларда эса бу 100 % ҳолатда кузатилди. Гипокинетик қон айланиш тартиби гипертензив- гиподинамик диссоциацияга мос келди ва юрак минутлик қон ҳайдашининг ўткир пасайиши (ЮИ - 2,5 л/(мин×м 2 ) кам), баланд УПҚТҚ (1500-2000 дин×см×сек -5 дан баланд) артериал гипертензия фони (ЎДБ 100-110 мм.сим.уст. дан баланд) билан характерланди. Шундай қилиб, ортиқча вазн ёки семизлиги ва преэклампсияси бор беморларда гестация муддатининг 36-38 ҳафталигида, асосий ҳаётий зарур тизимларда муайян функционал ўзгаришлар ўрин тутади
    М Матлубов, А Семенихин, А Абидов
    44-48
    117   19
  • Мақолада 256 та 28 ёшдан 40 ёшгача 28-41 гестацион ҳафтагача бўлган ҳомиладорларнинг текшириш хулосалари кўрсатилган. Текширилган ҳамма аёлларда тана вазни ортиқчалигининг турли даражалари бўлган: ортиқча вазн (ТВИ-25-29.9 кг/м 2 ) – 18 та, семизлик I даражаси (ТВИ-30-34.9 кг/м 2 ) – 67 та, семизлик II даражаси (ТВИ-35-39.9 кг/м 2 ) – 96 та, семизлик III даражаси (ТВИ - ≥34.9 кг/м 2 ) – 75 та беморда. Асоратлар ривожланиш хавфи факторларининг диагностик ва прогностик ўрни текширишдан ўтказилди. Битта юқори информатив интеграл кўрсатгичга диагностик параметр гуруҳи алмаштирилди. Шундай килиб, семиз ва ортиқча вазн билан хаста ҳомиладорлар туғруқ олди текшируви асосида асоратлар хавфини прогнозлашнинг кўп факторли интеграл тизими ётиши керак. Семиз ва ортиқча вазнли ҳомиладорларда туғруқ ва анестезия вақти асоратлар хавфини прогнозлашнинг кўп факторли интеграл тизими индивидуал асоратларни, ўз вақтида комплекс даволаш ва профилактикани ўтказишни, оптимал акушерлик ва анестезиологик тактикани аниқлашни, юзага келиши мумкин бўлган тактик хатоларга йўл қўймасликни юқори даражада асослайди ва таъминлайди
    М Матлубов, А Семенихин, Е Ким, Н Закирова, С Сабирова, В Курбаниязова
    49-53
    149   21
  • Савол-жавоб ўтказишда ва 25(ОН)D аниқлашда 1 – ёшгача бўлган 466 болаларда рахит касаллигининг келиб чиқишида хавф омиллари аниқланди. Она томонидан бўлган хаққоний омил – ҳомиладорлик вақтида ва ҳомиладорлик токсикози бўлганида темир етишмовчилик ҳолати, бола томонидан – 1 ёшгача Д витаминни қабул қилмаслик, тоза ҳавода сайр қилиш (кунига 20 минутдан кам), тез – тез кассаланиб туриши ва Д витамин билан рахит кассалигини доимий профилактикаси ноэффективлиги.
    Н Расулова, Р Шарипов, А Расулов, М Ахмедова
    78-80
    131   31
  • Каламушларда гипертиреоз ёки гипотиреозни келтириб чиқариш учун ҳар куни меъда ичак тракти орқали L-тироксин (200 мкг/сутка 1 кг тана вазнига) ёки мерказолил (10 мг/сутка 1 кг тана вазнига) 14 ва 21 кун давомида берилди. Ҳайвонларга L-тироксин юборгандан сўнг қон зардобида тироксин миқдори 83 ва 136% га ошди, тиреотропгармон (ТТГ) миқдори эса камайди (56 ва 76%). Мерказолил юборилган каламушлар қон зардобида эркин тироксин миқдори 38 ва 62 % га камайди ва ТТГ миқдори 59 ва 550% га ошди, бунда эркин трийодтиронин миқдори 66 ва 74% га камайди. Экспериментал гипотиреоз қонда цистеин миқдорининг ошиши билан кечди (14 кунда 24% га ва 21 кунда 39% га). Мерказолил қўллагандан сўнг гомоцистеин миқдори ошди (98 ва 160%) ва гидроген сульфид миқдори камайди (17 ва 24%). Шундай қилиб, олтингугурт сақловчи аминокислоталар алмашинувининг бузилиши гипотиреоз билан оғриган беморларда кардиоваскуляр асоратлар ривожланишида маълум патогенетик роль уйнаши мумкин.
    В Нечипорук, М Корда
    146-150
    103   34
  • Аёлларда қалқонсимон без касалликлари энг кенг тарқалган эндокринологик касалликлар қаторига киради. Сўнгги йилларда ҳомиладор аёллар орасида қалқонсимон без касалликларининг тарқалиши ортиб бормоқда, бу, албатта, доимий равишда ёмонлашиб бораётган экологик ва радиологик вазият билан боғлиқ [2].
    Ю Расулзаде, И Вафаева, Л Сафарова
    194-197
    93   21
  • Токсик буқоқ туфайли операция ўтказган 150 нафар беморда операциягача ва тиреоидэктомиядан 1 йил ўтгандан кейин тадқиқот ўтказилди. Токсик буқоқ бўлган беморларда юрак етишмовчилигининг (ЮЕ) оғирлик даражаси олти минут юриш тести кўрсаткичларига қараб ўрганилди. Операциягача тиреотоксикоз ўрта даражаси бўлган 48 нафар бемордан 13 нафарида ЮЕ I даражаси деб баҳоланди, 35 нафарида эса ЮЕ IIA даражаси. Операциядан бир йил ўтгандан кейин ЮЕ структураси ўзгарди: 5 нафар беморда ЮЕ аниқланмади, 21 нафарида ЮЕ I даражаси ва 22 нафар беморда – ЮЕ IIA даражаси деб баҳоланди. Операциягача тиреотоксикознинг оғир даражаси бўлган 102 нафар бемор орасидан 78 нафарида ЮЕ IIA даражаси ва 24 нафарида – ЮЕ IIВ даражаси аниқланди. Операциядан сўнг 19 нафар беморда ЮЕ I даражаси, 69 нафарида – ЮЕ IIA ва 24 нафарида ўзгармаганлиги аниқланди. Операциядан кейинги узоқ даврни баҳолаш учун ЮЕ оғирлик даражаси ва юрак ритмининг бузилиш кўрсаткичларидан тест сифатида фойдаланилди ва ишлаб чиқилган тақсимот бўйича улар қўйидагича бўлинди: яхши, қониқарли, қониқарсиз ва наф келтирмаган даволаш. Тиреотоксикознинг ўрта оғир даражаси бўлган беморлар гуруҳида яхши ва қониқарли натижа 47 (98,0%) нафар беморда олинди, оғир тиреотоксикоз бўлган беморлар гуруҳида эса 45 (44,1%) нафар беморда аниқланди. Демак, токсик буқоқ билан оғриган беморларда хирургик давонинг узоқ натижалари тиреотоксикоз оғирлигига, ЮЕ ва юрак ритмининг бузилишига бевосита боғлиқ
    В Кравцив, А Шидловский
    49-53
    95   16
  • Такриз. «А.А. Юсупов» номли куз касалликлари марказита мурожаат килган 18880 та беморлар текширилди. Ушбу бемор-лардан 384 (2%) киш и га диабетик ретинопатия аникланди. 48,6 % беморларда диабетик ретинопатиянинг пролифератив даври аникланди. Диабетик ретинопатия ва ушбу касалликнинг пролифератив даври авж олиши 60-65 ёшда купрок учра-ши кайд этилди. Текшириш натижасидан аникландики халкга оммавий скрининг тскшириш программаси утказиш зару-рияти хакида далолат беради. Юкорида кайт этилган текширишлар, диабетик ретинопатиянинг бошлангич даврини аниклашга кумак беради.
    Н Юсупова, А Юсупов, М Юсупова, Г Якубов
    61-63
    102   28
  • Текшириш қалқонсимон без касаллиги бўлган беморларда операция олди тайёргарлик усул-лари самарадорлигини баҳолаш мақсадида олиб борилди. Текшириш учун 32 ёшдан 49 ёшгача қалқонсимон без касаллиги билан даволанаётган 110 нафар бемор олинди. Асосий гуруҳдаги 55 нафар беморнинг операциядан олдинги комплекс тайёргарлигига адаптол, мексидол, бисопролол дори воситалари қўшилди; назорат гуруҳидаги 55 нафар беморга эса операция олди тайёргарлиги оддий усуллар билан олиб борилди. Операция олди тайёргарлигининг самарадорлиги умумий клиник белгилар, анестезия ва операция босқичларида ўрганилган марказий гемодинамик кўрсаткичлар асосида баҳоланди. Текшириш асосида қалқонсимон без касаллиги бўйича операция қилинган беморларда узайтирилган премедикация воситаси сифатида бисопролол, мексидол, адаптол ва сибазоннинг қўлланилиши, руҳий таранглик, ваҳима, безовталикни камайишини, гемодинамик кўрсаткичларнинг стабиллашишини ва операция олдинги седация даражасини адекватлигини таъминлаши аниқланди.
    У Аралов, А Рахимов, С Жониев
    11-14
    72   20
  • Мазкур ишда 46 нафар семизлиги бор беморларнинг холецистоэктомия операциясидан олдинги даврда ташқи нафас кўрсаткич натижалари урганилди. Қўйидаги ташки нафас кўрсаткичлари тахлил килинди: НС, НХ, МНХ, ЎТС, ФЎТС, НОЗХ, НЧЗХ, ФНОХ1, ТИ. Кўрсакичлар жинси, ёши, яшаш жойи ва тана массаси бўйича таққосланди. Ёши ва тана массасига нисбатан олинган кўрсаткичлар ишончли бўлган ҳолатда, ташки нафас кўрсаткичлари жинси ва яшаш жойига қараб статистик жиҳат-дан ишончли эмаслиги аникланди. Шундай қилиб, беморнинг тана массаси ошиши билан НХ, МНХ, ЎТС кўрсаткичлари пасайиши аниқланди, бу эса семизлиги бор беморларга операция олди тайёргар-лиги вақтида эътиборга олиниши зарур.
    Ж Бегматов, А Рахимов
    26-28
    76   17
  • Диабетик макулопатияда пептид биорегулятор (Ретиналамин) ва лазеркоагуляцияни биргаликда қуллаш макуляр шишнинг регрессиясига ва юқори кўрув вазифаларининг сақланишига олиб келади. Диабетик макулопатияда анъанавий даволаш усуллари қуллаганда кўриш ўткурлиги фақатгина 11,4 % кўпайди, 6 ойдан кейин эса кўриш уткурлиги бўлган кўришдан камайди. Тўр парданинг лазеркоагуляция билан препарат Ретиналаминни қуллаганда кўриш уткурлиги 0,140 дан 0,333 гача кўпайди. Даволаш пайтида ДМ нисбий ва абслют скотомалар кўзатилмади, эришилган натижа 6 ойдан зиёд сақланди ва бу тўр парданинг стабилизацияси ҳақида англатади.
    Б Журакулов, Д Сабирова, Х Палванов, Ш Байлатова, Р Косимов, Г Якубов, С Хамрокулов
    37-40
    340   34
  • Тугунли буқоқ ҳар хил морфологик шакллари билан оғриган беморларни даволашнинг узоқ натижаларини ўрганиш асосида хирургик амалиётнинг оптимал ҳажми жорий этилди. Оператив даволашнинг адекват ҳажми гемиструмэктомия, хавфли усмалар аниқланганда қалқонсимон без субтотал резекцияси ва тиреоидэктомия ҳисобланади. Хирургик амалиётдан сўнг адекват ўринбосувчи тиреоид терапия ўтказилгандан кейин касалликнинг қайталаниши кескин камайди. Қалқонсимон без етарлича резекция қилинмаса ва тугун энуклеацияси бажарилса тугунли буқоқнинг ҳар қандай морфологик шаклида касаллик қайталаниши юқори натижаларни (4,7%) кўрсатди
    З Курбаниязов, А Бабажанов, С Давлатов, Ж Гозибеков, Л Хайитов, Ф Даминов, М Казаков
    45-48
    114   26
  • Қалконсимон безнинг функционал фаоллигига боғлик ҳолда диффуз токсик бўкокда микроэлементлар статусини ўрганиш мақсадга мувофиқ. “Струмоген” омил ҳисобланадиган бир қатор элементлар, яъни селен, темир, кобальт, мис, марганец ва бқ. каби эссенциал микроэлементлар устида изланишлар олиб борилган. Текширувга диффуз токсик бўқок билан касалланган 51 бемор танлаб олинди. Қуйидаги текширувлардан фойдаланилди: умумий клиник текширувлар, тиреоид статус ва микроэлементлар статусини (бемор соч толаларидаги селен, темир, кобальт, мис, марганец, рух миқдорини аниқлаш). Текширувлар натижаси ўларок диффуз токсик бўқоқда аниқланган микроэлементлар миқдори (бемор соч толаларидаги селен, темир, кобальт, мис, марганец, рух) етишмовчилигини ҳамда сочларнинг организмда микроэлементлар статусининг узоқ муддатли тенденцияларни акс эттириш қобилияти диффуз токсик бўқоқнинг ривожланишида санаб ўтилган микроэлементлар етишмовчилигига хавф омили сифатида қарашни тақозо этади.
    Ф Останова, Х Хамраев, Х Хусанов, Г Жумаев
    58-60
    128   42