Вояга етмаган шахсни алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш орқали ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб этиш
Жамиятимизнинг ижтимоий иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар, аввалом бор ҳар бир фуқаро учун нормал яшаш шароитларини яратишга, давлат хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги шубҳасиз. Шунингдек мамлакатимизда ёшларга оид қатор дастурлар қабул қилинган. Уларнинг асосий мақсади баркамол авлодни тарбиялаш ва келажакда давлатимизни янгича фикрлайдиган, интилувчан ёшлар орқали ривожлантиришдан иборат. Ёшлар билан ишлаш алоҳида эътиборни талаб қилади. Бу борада И. Каримов: “Биз мамлакатимизнинг истиқболини ёш авлодимиз қандай тарбия топишга, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишга, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғлик фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишга боғлиқ эканлигини ҳамиша ёдда тутишимиз керак” 1 – деб такидлаб ўтган.