Компьютер дастурларини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш: хорижий тажриба
Мақолада компьютер дастурларини фуқаролик ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқи асослари, халқаро конвенция ва битимларнинг қоидалари, Германия, Бразилия, Аргентина, АҚШ, Европа иттифоқи қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш тажрибаси, компьютер дастурларини ҳимоя қилишнинг муаллифлик ҳуқуқий ҳимоя ва патент ҳуқуқий ҳимоя шакллари атрофлича ўрганилган. Компьютер дастурлари ҳуқуқ эгаларига нисбатан содир
этилаётган ҳуқуқбузарликлар, статистик маълумотлар, Ўзбекистонда компьютер дастурлари ишлаб чиқариш аҳволи масалалари ёритилган ва таҳлил қилинган.