Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асоси сифатида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
Бизга маълумки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг учинчи сессиясида қабул қилинган бўлиб, унда гарчи тўла бўлмаса ҳам бундай (инсон) ҳуқуқларнинг кенг доираси санаб ўтилган. Шундай экан, инсон ҳуқуқлари ўзи нима, деган савол туғулиши табиий. Бу ўринда таъкидлаш жоизки, шу кунгача илмий адабиётларда ёки қонун хужжатларида инсон ҳуқуқлари хусусида якдил таъриф мавжуд эмас. Бинобарин, инсон ҳуқуқлари – биринчи навбатда ўзида қуйидаги: инсонинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларни қамраб оладиган олий қадриятларни ифода этади.