Barcha maqolalar - Sharqshunoslik

Maqolalar soni: 762
  • Мазкур мақолада Пети де ля Круанинг XIX аср Европа адабиётида Шарқ мавзусининг ажиб намунаси бўлган “Севгига содиқ эркаклар ҳақида қисса”сида фольклор ва адабиётнинг ўзаро таъсири ёритилади.
    Timur Muxtarov, Nargiza Saidova
    15-18
    84   19
  • Хоразм таржима мактаби анъаналарини тадқиқ этмай туриб, бу ўлкадаги адабий муҳит ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш қийин. Мақолада Саноий ижоди ҳақида қисқача маълумот берилиб, унинг “Канз ул-маориф” ва “Ҳадиқаи азҳор” тасаввуфий-ирфоний асарлари ҳамда таржима асарлари ҳақида ҳам тадқиқ қилинади.
    Shoxida Shokirova
    19-22
    36   17
  • Ушбу мақола Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони эпик анъаналарини “Ўткан кунлар” романидаги талқини масаласига бағишланади.
    Nodira Soatova
    23-28
    68   19
  • Мазкур мақола адабиётшунослигимизда нисбатан кам ўрганилган жиҳат – Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги меърожнома таҳлилига бағишланган бўлиб, мақолада меърож кечаси таърифи Қуръони каримдаги оятлар ва ҳадислар воситасида баён қилиб берилганлигига асосий урғу қаратилади.
    Olim Davlatov
    28-32
    52   37
  • Мақолада мажоз асосидаги санъатлар, хусусан, ташхис санъатининг ўзига хос томонлари, уларнинг пайдо бўлишида ўхшатишнинг роли ҳақида фикр юритилади. Ташхиснинг генетик жиҳатдан ўхшатиш эканлиги, ташхис, интоқ, ташбиҳ, истиора каби санъатларнинг бир илдиздан келиб чиққанлиги, ўхшатишнинг инсон тафаккури тараққиётининг турли босқичларидаги кўринишлари эканлиги мисоллар билан асосланган.
    Zokirjon Mamajonov
    32-35
    44   33
  • Ҳозирги вақтда, ижтимоий ҳаётда инсонлар ўртасидаги мулоқот алмашинуви муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, япон тили таълими тизимини олиб қарасак, япон тилидаги дарсликларнинг аксарият қисмида адабий матнлардан фойдаланилмайди. Инсонлар ўртасидаги мулоқот алмашинуви қобилиятини ўстиришда чет тили дарсликларида адабий матнлардан фойланиш самарали услуб ҳисобланади. 2014 йилнинг март ойида Халқаро алмашинувлар жамғармаси томонидан таклиф этилган “ЖФ япон тили таълим стандарти”да япон тилини ўқитиш методикаси, таълим олиш усуллари ҳамда ўқитишдаги ютуқларни белгилаш орқали мулоқот алмашинув қобилиятини янада такомиллаштиришга катта эътибор берилди. Ушбу илмий тадқиқотда япон тилининг ўқитилишида, япон тилида мулоқот алмашинуви қобилиятини ўстиришда, асосан, нималарга эътибор бериш кераклиги ҳамда адабий матнлардан фойдаланган ҳолда, чет тили ўқитилиши самарадорлилигини ошириш тўғрисида ёзилган.
    Reiko Sugano
    36-46
    56   17
  • Мазкур мақола япон тилидаги натижани инкор этувчи қўшма гапларнинг таҳлилига бағишланган бўлиб, япон тилидаги инкор қўшма гапларнинг ясалиши ҳамда унинг табиий япон тили сифатида талқин қилиниш сабаблари атрофлича ўрганиб чиқилди. Авваламбор, шу пайтгача япон тилидаги натижани инкор қилувчи қўшма гапларнинг ишлатилиш структураси ҳамда япон ва инглиз тилларида қиёсий таҳлилига бағишланган илмий ишлар ўрганиб чиқилди. Мақолада япон тилидаги натижани инкор этувчи қўшма гапларнинг ишлатилиш структурасини тилшуносликдаги “транзитив” ҳамда “интранзитив” гаплар орқали ёритиб берилди.
    Reiko Sugano, Farruxjon Mehmonov
    46-53
    67   33
  • Мақола форс-тожик тилининг ўрта асрларда яратилган эронийзабон халқларнинг тарихий-маданий ўтмишини ўрганишда ягона манба ҳисобланувчи изоҳли луғатларни ўрганишга бағишланган.
    Dilfuza Axmedova
    53-56
    58   26
  • Ушбу мақолада хитой ва ўзбек лингвомаданиятларидаги от, йўлбарс, тулки, қуён, тошбақа ва аждар сингари ҳайвонларнинг рамзий маънолари, уларнинг ташқи дунёни акс эттиришдаги ўзига хос аҳамияти ёритилган.
    Gulibanumu Kebaituli
    56-60
    40   26
  • Мақолада ТошДШИ ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалар маркази асосий фондида сақланаётган Жалилий девонининг тавсифи келтирилиб, унинг шеърларидан намуналар илк бор илмий истифодага киритилмоқда. Ижодкор таржимаи ҳолига тегишли деб тахмин қилинган маълумотларнинг қиёсий талқини тақдим этилган.
    Salimaxon Fayziyeva
    61-64
    43   20
  • Ушбу мақолада Аҳмад Яссавий издошларининг шеърлари киритилган мажмуа ҳақида маълумот берилган. Ушбу мажмуа манбашуносликда ҳали ўрганилган эмас.
    Maryam Eshmuhamedova
    65-67
    67   36
  • Бу мақолада Ҳофиз Хоразмий девонининг профессор Ражеп Тўпарли томонидан амалга оширилган Анқара нашри ҳақида фикр юритилади. Нашрнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлилга тортилиб, илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган.
    Mo'minjon Sulaymonov
    67-70
    48   53
  • Ушбу мақолада Ҳиндистоннинг қадимги даврини ёритишда муҳим аҳамият касб этувчи эпиграфик ва нумизматик манбалар таҳлил қилинган ва умумлаштирилган. Муаллиф ўзбек, рус ва хорижий тиллардаги тадқиқотлар асосида эпиграфик ва нумизматик манбаларнинг Қадимги Ҳиндистон тарихини ўрганишдаги аҳамиятини ёритган.
    Ulug'bek Abdullaev
    71-75
    46   32
  • Мазкур мақолада араб тарихчиси Садр ад-Дин ал-Ҳусайнийнинг “Ахбор ад-давла ас-Салжуқиййа” асари ҳақида маълумот берилган. Асарда Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ва Ироқнинг Ғазнавийлар ва Салжуқийлар ҳукмронлиги (XI–XIII) давридаги тарихи ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Мақоладаги Салжуқийлар саройида Алп Арслон (1063–1072) ва унинг ўғли Маликшоҳ (1072–1092) ҳукмронлиги даврида фаолият олиб борган машҳур вазир Низомулмулк ҳақидаги маълумотлар диққатга сазовордир.
    Zikrillaxon Qodirov
    75-80
    90   20
  • Ушбу мақолада Ўрта Осиё оила-никоҳ муносабатларига оид масалалар қозилик ҳужжатлари асосида тадқиқ этилган. Мақоланинг асосий мақсадларидан бири никоҳ ҳужжатларининг расмий тузилиши, матн таркибини кўрсатиб беришга қаратилган. Шунингдек, никоҳ институти таркибига кирувчи маҳр, талоқ, нафақа масалаларига алоҳида эътибор берилган. Бу масалаларга оид ҳужжатлар мазмунига қараб алоҳида тарзда ажратиб кўрсатилган.
    Nargiza Xidirova
    81-84
    71   25
  • Мақолада қадим ва илк ўрта асрлар Марказий Осиёда суғдийларнинг турклашувидаги баъзи омиллар ва уларнинг “Девону луғатит-турк”да акс этиши ёритилган.
    Munira Nasritdinova
    84-87
    64   15
  • Мақолада археологик ҳамда ёзма манбалардаги маълумотларга асосаланиб Тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг вужудга келиши ва ривожи кўриб чиқилган. Хусусан, Чоч воҳасининг қадимги тарихига назар ташланиб, воҳада антик даврдаёқ шаҳар маданияти шаклланганлиги, дастлабки зироаткорлар ва деҳқонларнинг манзилгоҳлари, бу ерда яшаган аҳолининг этник таркиби, Чоч воҳаси шаҳарларининг қадимги юнон, хитой ва араб манбаларида ёритилиши, шаҳарларнинг тарихий топографиясига оид маълумотлар таҳлил этилган. Шундай қилиб, топилмалар Чочда илк ўрта асрлар даврида шаҳар маданияти худди бутун Марказий Осиё ҳудудидаги каби юқори даражада бўлганлигидан далолат беради
    Zuxriddin Alimov
    88-93
    50   22
  • Мақолада Хитойнинг Сиань шаҳрида илк марта топилган, Тан сулоласи давридан қолган хитой ва туркий тилда битилган қабртош ҳақида сўз юритилади. Бу ёдгорлик Тан сулоласи билан қадимги туркларнинг дўстона муносабатлари, сиёсий жараёнлар тўғрисида маълумот беради.
    Karimjon Sobiriy
    94-97
    41   18
  • Авестошуносликда амешаспенталарнинг функционал таҳлили масаласида фикрлар хилмахиллиги ҳалигача тугал ечимини топмаган. Ушбу мақола Авестода амешаспенталар, яъни ҳамиша муқаддас малак сиймолар (эманациялар) функцияларининг генизиси ҳақида фикр юритади.
    Erta Urazova
    98-101
    49   12
  • Мазкур мақолада таржимонлик касбига алоҳида махсус ўқиш, ўрганиш зарурати мавжудлиги эътироф этилади. Хусусан, таржимонлик касбига қўйиладиган талаблар, малакали таржимон бўлиб етишиш учун зарур бўладиган кўникмалар, таржимага ўқитишнинг йўл-йўриқлари ҳақида фикр юритилади.
    Zilola Xudoybergenova
    102-107
    56   14
  • Мазкур мақола таржимашуносликнинг долзарб масалаларидан бири бўлган миллий хос сўзларни таржима қилиш муаммосига бағишланган. Мазкур муаммони ўзбек адабиёти дурдоналарининг ҳиндча таржималари мисолида таҳлил қилиб, хусусан, ўзбек миллий либос номларининг ҳиндий тилга таржимаси ўрганилган. Мақолада таржима жараёнида қўлланган усулларга алоҳида эътибор қаратилган.
    Nilufar Xo'jayeva
    108-110
    47   18
  • Ушбу мақола Шарқ мусиқашунослигининг мумтоз даври – X–XV асрлар араб ва форс тилидаги мусиқа адабиёти манбалари асосида юзага келди. Мақолада Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Мансур ибн Зайла, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Сафийуддин Урмавийнинг араб тилидаги ва Қутбиддин Шерозий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий ва Зайнулобидин Ҳусайнийнинг форс тилидаги мусиқага оид илмий ишларидаги муштараклик ўрганилади.
    Zokirjon Oripov
    111-113
    63   20
  • Мазкур мақолада рақамли дипломатиянинг ижтимоий ҳаётда воқелик сифатида пайдо бўлиши кўриб чиқилади. Шунингдек, ушбу соҳанинг ривожланиш зарурати оқилона тушунтириб берилади.
    Durbek Sayfullaev
    114-117
    36   17
  • Бу мақолада Алишер Навоийнинг бешта достонида қўлланилган “зулф” сўзининг луғавий, мажозий ва ирфоний маънолари асарларда учрайдиган ҳар бир байт тагматни асосида талқин қилинади.
    Ahmadjon Quronbekov
    3-8
    60   17
  • Мақолада ХХ аср Афғонистон дарийзабон адабиётининг йирик намояндаларидан бири ҳисобланган, мамлакатда энг сўнгги марта Малик уш-шуаро унвонига сазовор бўлган Абдулҳақ Бетобнинг ижодий биографияси ёритиб берилган, унинг шеърияти мавзулари ва ғоявий рангбаранглиги, услубий хусусиятлари таҳлил этилган.
    Raxmonxo'ja Inomxo'jaev
    8-16
    219   33