№ 1 (2019): Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
№ 1 (2019): Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
Nashr qilingan:
02-02-2019
Статьи
288-299
49
22
Касб-ҳунар маълумотли кадрлар тайёрлашнинг давлат буюртмаларини шакллантириш механизмлари
Ушбу мақолада малакали ишчи кучига эҳтиёжни прогнозлаштиришда ҳисобга олиш зарур бўлган меҳнат бозорининг ҳудудий ва тармоқ хусусиятларини тавсифловчи умумлаштирилган кўрсаткичлар таклиф этилган, ҳудудий даражада ишчи кадрлар ва мутахассисларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган, меҳнат бозорининг касб-ҳунар таълим тизими билан ўзаро фаолияти муаммоларининг ҳал этиш, мамлакатда ишчи кучи таклифи бўйича самарали касбий-малакавий таркибни шакллантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган
194-208
71
33
Турли мулкчилик шаклидаги банклар фаолияти самарадорлиги таҳлили
Мазкур мақолада турли мулкчилик шаклига эга бўлган банкларнинг самарадорлиги эконометрик баҳоланиб, улар фаолиятига баҳо берилган. Бунда тижорат банкларининг харажатлар самарадорлиги кўрсаткичи стохастик чегаравий таҳлил моделида баҳоланган.
209-219
67
35
Кластер ёндашуви асосида туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни ошириш масалалари
Ушбу мақолада кластер ёндашуви асосида туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни ошириш масалалари чуқур таҳлил қилиб ўтилган
220-227
64
27
Туризм инфратузилмасида кутилаётган ўзгаришлар ва имкониятлар
Илмий мақолада республикамизда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш, бу борада хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
228-235
98
28
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг долзарб масалалари
Ушбу мақолада мамлакатимизда туризмни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодиётимиз салоҳиятини янада оширишда туризмнинг ўрни ҳамда ролини ошириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб берилган.
236-243
105
38
Тижорат асосида фаолият олиб борувчи субъектлари молиявий барқарорлигини таъминлаш
Ушбу моқолада тижорат асосида фаолият олиб борувчи субъектлари молиявий барқарорлигини таъминлаш имкониятлари, унга таъсир этувчи омиллар, ишлаб чиқариш фаолиятининг хусусиятлари, олимларнинг молиявий барқарорликка берилган таърифлари таҳлили, тижорат асосида фаолият олиб борувчи субъектлари молиявий ресурсларни жалб қилиш қобилияти масалалари кўриб ўтилган.
244-252
78
36
Ўзбекистоннинг саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш
Мақолада статистик маълумотлар асосида Ўзбекистон республикасининг саноат ишлаб чиқариш салоҳияти баҳоланган ва бахолаш услубиёти таклиф этилган. Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
253-260
52
21
Инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини фаоллаштириш механизмлари
Мақолада Ўзбекистон Республикасини 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг устувор бешта йўналишларига мувофиқ миллий инновацион иқтисодиётини шакллантириш йўллари, унинг кўрсаткичлари ва мезони, консептуал модели, тадбиркорлик тузилмалари фаолияти ва механизмини ривожлантириш назарий жиҳатдан асосланган. Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар Стратегияси “йўл харитаси” да акс эттирилган иқтисодиётнинг оптимал ривожланиши учун тадбиркорлик тузилмаларининг рақобатбардошлик ва инновацион тараққий этиши учун бизнес муҳитини яхшилаш зарурати амалий исботланган ва аҳоли жон бошига ялпи ички
маҳсулот миқдори билан бизнес кўрсаткичлари орасидаги корреляцион алоқалар топилган.
маҳсулот миқдори билан бизнес кўрсаткичлари орасидаги корреляцион алоқалар топилган.
261-272
63
33
Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит ва унинг самарадорлигини баҳолаш хусусиятлари
Ушбу мақолада аудиторлик текширувлари жараёнида ички аудит ва уни самарадорлигини баҳолаш хусусиятлари ёритиб берилган. Ички аудитнинг моҳияти ва унинг зарурати асосланган, шунингдек ички аудит самарадорлигини баҳолашнинг методологик асосларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича тавсиялар шакллантирилган.
273-281
58
32
Ўзбекистон республикасида транспорт хизматларини ривожланиш истиқболлари ва харажатлар ҳисобининг назарий асослари
Мақола автомобиль транспорти корхоналарида харажатлар таркиби бўйича ҳисоб юритиш масалаларига каратилган. Автомобиль транспорти корхоналарида харажатларни ҳисобга олишни тўғри ташкил қилиш учун уларнинг илмий жиҳатдан асосланган таснифи катта аҳамиятга эга. Жумладан, маҳсулот таннархини аниқлаш ва барча харажатлардан олинган фойдани баҳолаш учун, биринчи галда, харажатларни гуруҳлаш талаб этилади. Бу бевосита автомобиль транспорти хизматларининг ташувлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ муайян турига киритиш мумкин бўлган харажатлардир. Чунончи, автомобиль транспорти хизматларининг айрим харажатлари миқдори ишлаб чиқариш ҳажмига деярли боғлиқ бўлмасдан, уни фақат фаолият кўламларини ошириш йўли билангина камайтириш мумкин, холос.
282-287
58
30
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида инвестициядан самарали фойдаланиш
Мақолада Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ва тармоққа тақсимланаётган инвестициялар, улардан самарали фойдаланишнинг эконометрик таҳлиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг самарали ташкил этиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар баён этилган.
186-193
57
25
Активларни секьюритизациялашнинг ақш тажрибаси
Мақолада активларни секьюритизациялашнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ этилган. Активларни секьюритизациялашнинг АҚШ тажрибаси таҳлил қилинган.Секьюритизациялаш амалиётини Ўзбекистонда жорий этиш билан боғлиқ муаммолар ўрганилган ҳамда уларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилган.
чиқилган.
300-309
61
31
Қишлоқ хўжалигида хатарларни суғурталашнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси
Мақолада қишлоқ хўжалигидаги хатарларни суғурталашнинг хорижий мамлакатлар тажрибалари таҳлил қилинган. Қишлоқ хўжалигидаги хатарларни бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилган. Ўзбекистон фермер хўжаликлари фаолиятида уни қўллаш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган
310-318
67
21
Саноат корхоналари рентабеллиги кўрсаткичлари асосида корхона қийматини бошқариш
Мақолада саноат корхоналари қийматини бошқаришда рентабеллик кўрсаткичлари таҳлил ва прогноз қилиш методологияси бўйича ёндашувлар берилган. Жумладан, «Электрқишлоққурилиш» АЖнинг рентабеллик кўрсаткичлари прогноз ва таҳлил қилинган, таҳлиллар натижасига асосланган ҳолда хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
319-327
100
44
Ялпи ички маҳсулотни харажатлар усулида ҳисоблашни такомиллаштириш
Ушбу мақолада ялпи ички маҳсулотни харажатлар усули бўйича ҳисоблашнинг назарий-методологик асосларитаҳлил қилинган. Шунингдек, ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)ни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилган.
328-334
106
35
Aspects of tourism development in Uzbekistan:wine tourism
The aim of this article is to define what is wine tourism, discuss the top wine tourism related countries worldwide, explore wine tourism development in Uzbekistan, and provide recommendations for the further development of the wine tourism
335-344
62
28
Корхоналар фаолиятини стратегик бошқариш самарадорлиги
Ушбу мақолада корхоналарнинг стратегик бошқаруви самарадорлиги, унга таъсир қилувчи омиллар, корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш йўллари ҳамда бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масалалари ёритиб берилган.
345-353
41
17
Аҳолининг молиявий саводхонлиги: мазмуни, аҳамияти ва асосий жиҳатлари
Ушбу мақолада аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини
таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
354-363
61
21
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари
Мазкур мақола бугунги кундаги глобал даражадаги иқтисодий муаммолардан саналган озиқ-овқат-хавфсизлиги ва унинг мамлакатимиздаги ўзига хос хусусиятларига бағишланган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар кўлами амалий тахлиллар асосида очиб берилган ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар ёритилган.
364-371
64
39
Замонавий бошқарув усулларини ташкил этиш ва жорий этишга тизимли ёндашиш
Мақолада мнежментнинг ҳозирги замон усулларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилган ва ҳар бир усулнинг алоҳида тадбиқ этилишининг асосий воситалари келтирилган. Бошқарув тизими тузилмасининг иерархияси бўйича менежмент усулларининг бирлаштирилиши таклиф этилган.
372-379
70
34
Современные аспекты оптимизации разработки и использования программного обеспечения отраслевых информационных систем в условиях формирования цифровой экономики
Развитие цифровой экономики неразрывно связано с нарастающим ростом влияния информатизации всех социальных сфер и отраслей экономики. В период интенсивного развития информационной среды важное значение приобретает развитие программного обеспечения информационных систем различного уровня. В настоящей статье авторами доказано, что современные экономические субъекты не могут функционировать вне региональных информационных систем, без современного программного обеспечения и алгоритмических подходов. Кроме того, в статье показано, что без трансформации информационных технологий в соответствии с современными реалиями невозможно осуществлять на их основе оптимальное и эффективное управление.
98-102
75
25
Корпоратив тузилмаларда персонални бошқариш стратегияси
Мақолада корпоратив тузилмаларда персонални бошқариш стратегиясини турли шарҳлари ёритилган. Персонални бошқариш стратегиясини
асосий мақсади ўрганилган ва шу борада персонал бошқаришда кадр сиёсатида ички ва ташқи маданиятни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилган.
асосий мақсади ўрганилган ва шу борада персонал бошқаришда кадр сиёсатида ички ва ташқи маданиятни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилган.
9-15
97
34
Ҳудудлар ва саноат соҳаси бўйича кичик бизнеснинг ривожланиш динамикаси ва хусусиятлари
Мақолада кичик бизнеснинг Республика, ҳудудлар ва саноат соҳаси бўйича ривожланиш динамикаси, ҳусусиятлари, ҳамда унинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркиби таҳлил қилинган. Шунингдек ҳудудлар бўйича кичик бизнеснинг устувор йўналишлари ва кичик саноат зоналарини барпо этиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
16-23
116
30
Хориж мамлакатларида банк инфратузилмасининг ривожланиш тажрибаси таҳлили
Мақолада ривожланган мамлакатларда банк инфратузилмасининг ривожланганлик ҳолати, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги инфратузилмани ривожлантиришда хориж тажрибасини амалиётга жорий этиш йўллари таҳлил қилинган.
24-33
56
21
Қишлоқ хўжалигида тежамкорлик омилини ривожлантириш бўйича турли даражадаги чора-тадбирларни ўзаро мувофиқлаштириш
Мақолада бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиш ва тежамкорликнинг амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
34-48
92
28
Ўзбекистон саноатини модернизациялашда инвестицияларнинг аҳамияти
Мақолада жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув шароитида инновация ва инвестиция жараёнларининг иқтисодий мазмуни, ўзаро алоқадорлиги тадқиқ этилган ҳамда республика саноатини модернизациялашга инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
49-59
98
32
Солиқ рискларини бошқаришнинг халқаро тажрибаси
Мазкур мақолада солиқ рискининг замонавий тушунчаси ва турлари ҳамда корхоналарда уларни бошқаришнинг объектив зарурлиги, шунингдек, бу борадаги илғор хориж тажрибаси ва амалиёти келтирилган.
60-71
141
26
Ўзбекистонлик харидорларнинг импульсив харид қилиш хулқ-атворига дўкон муҳитининг таъсири
Бугунги кунда аксарият сотувчилар истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатини ўрганишда энг муҳим омиллардан бири бу импульсив яъни тўсатдан ҳарид қилиш эканлигини билишади ва умумий харидларни 40% дан 80% ни импульсив ҳаридлар ташкил этади. Истеъмолчиларнинг импульсив ҳарид килиш хатти-ҳаракатига бир қатор омиллар таъсир қилиши мумкин, масалан, шахсий, атроф муҳит ёки махсулот билан боғлик бўлган омиллар. Баъзи холлатларда, дўкондаги муҳит харидорларни маҳсулот сотиб олишига маҳсулотни ўзидан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади. Дўкон муҳити деганда дўкондаги ёруқлик, ранг, товуш (мусиқа), ҳид, маҳсулотни жойлашиши
назарда тутилади.
назарда тутилади.
72-81
106
33
Ёшларда таҳдидбардошликни шакллантириш: таҳлил ва талқин диалектикаси
Ушбу мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларда таҳдидбардошлик туйғусини шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-фалсафий масалалар ҳақида фикр юритилган.
82-88
77
23
Инвестицион фаолиятни амалга оширишни молиявий жиҳатдан таъминловчи манбаларнинг таҳлили
Ушбу мақолада ҳозирги шароитда инвестицияларни молиялаштириш манбалари, молиялаштириш манбаларини шакллантиришнинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари бўйича ўрганишлар асосидаги муҳокама ва хулосалар шакллантирилган.
89-97
117
29
Ўзбекистонда ёш оилаларга уй-жой қурилиши ва реконструкция қилиш тизимини кредитлаш асослари ва унинг аҳамияти
Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида ёш оилаларга уй-жой қурилиши ва реконструкция қилиш тизими, ундан фойдаланишнинг замонавий ҳолати ва уни такомиллаштириш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек мамлакатда ипотека кредитини баҳолаш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган ҳамда уларни келгусидаги ривожланиши бўйича назарий-амалий таклифлар беришдан иборат.
1-8
78
30
Иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида иш фаоллиги таҳлилининг асосий жиҳатлари
Мақолада иш фаоллигининг иқтисодий мазмуни кўрсатиб берилган, уни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг асосий жиҳатлари ёритилган. Шу билан бирга, корхона иш фаоллигини иқтисодий ва молиявий салоҳият билан боғлиқ кўрсаткичлари таркибини таҳлил қилиш усуллари тадқиқ қилинган.
103-109
83
27
Ўзбекистон республикасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги фарқларни баҳолаш
Ушбу мақоланинг асосий мақсади иқтисодий ўсиш ва ижтимоий тараққиёт кўрсаткичлари бўйича ҳудудларни таснифлашнинг янги методологиясини тақдим этишдан иборат. Таснифлаш бўйича бу методология минтақавий ривожланиш сиёсатини олиб бориш мақсадларида ҳудудларнинг хусусиятини аниқ ифодалаб бериши орқали жуда фойдалидир.
110-116
66
26
Корхоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишнинг долзарб масалалари
Ушбу мақола корхоналарга замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилишнинг мавжуд функция ва тамойилларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Мамлакатимиз корхоналарида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.
117-124
125
29
Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркундалардан ҳимоялашда ресурсларни тежашга илмий жиҳатдан турлича ёндашувлар
Мақолада қишлоқ хўжалигида пахтачиликда зарарли ҳашаротларга қарши биологик кураш усуллари ёритиб берилган. Бу борада ресурстежамкор усуллар, воситалар асосида иш олиб бориш бўйича тавсиялар берилган.
125-136
247
60
Эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг эконометрик таҳлили
Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналарнинг самарадорлик кўрсаткичлари жорий ва базис йилга нисбатан эконометрик таҳлил қилинган. Бу таҳлиллар орқали эркин иқтисодий зоналарнинг минтақадаги назарий ва иқтисодий кўрсаткичларини солиштириш имконияти пайдо бўлади. Кўрсаткичларга асосан эркин иқтисодий зоналар такомиллаштиришга доир хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
137-146
175
35
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида савдо хизматлари сифатини ошириш йўллари
Мақолада савдо хизмати, савдо хизмати сифати, савдо маданияти каби тушунчалар ёритилган. Унда Самарқанд шаҳридаги “Korzinka.uz” супермаркетида харидорларга кўрсатилаётган савдо хизмати сифати кўрсаткичлари таҳлил қилинган ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар берилган.
147-155
95
30
Ўзбекистонда истеъмол товарлари бозорини ривожланиш тенденцияларини баҳолаш
Мақолада истъемол товарлари бозори ва унинг асосий хусусиятлари, ривожланиш омиллари ўрганилган. Ўзбекистон республикаси истеъмол товарлари бозорининг мавжуд ҳолати ва ривожланиш тенденциялари статистик таҳлил қилиниб, асосий муаммолар аниқланган. Истеъмол товарлари бозорини ривожланш тенденцияларини баҳолаш натижаларига асосланган ҳолда уни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
156-168
96
27
Тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини баҳолаш механизмини такомиллаштириш
Илмий мақолада банкнинг ликвидлилиги билан боғлиқ бўлган компонентлар орқали тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини баҳолаш механизмини такомиллаштириш ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда жиҳатлари, мазкур соҳадаги муаммолар ва уларни ечишга доир амалий таклиф ва тавсиялар берилган.
169-178
86
31
Ҳудудларнинг инвестицион потенциалини баҳолаш инвестицияларни жалб этишнинг самарали йўллари
Мақолада ҳудудларнинг инвестицион потенциалини эконометрик жиҳатдан баҳолашга эътибор берилган. Тадқиқотлар асосида инвестицияларни жалб этишга қаратилган илмий хулосалар шакллантирилган ва таклифлар ишлаб чиқилган.
179-185
96
22
Ўзбекистонда миллий валюта барқарорлигини таъминлаш
Миллий валюта барқарорлигини таъминлашда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати ўрни, республикада миллий валютани мустаҳкамлашда сўмнинг харид қувватини ошириш, барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини турмуш даражасини яхшилаш каби масалаларни ёритишдан иборат.