Мақолада халқаро ҳуқуқнинг дунёнинг энергетик манзарасига таъсири, халқаро ҳуқуқ манбалари, уларнинг энергетика соҳасини минтақавий ва глобал тартибга солишдаги мавқеи ва роли мухокама қилинади.
Мақолада муаллифларга тайёрланган илмий мақола сарлавҳасини танлаш, матннинг асосий бўлимлари таркибини режалаштириш ва архитектурам, илмий журналлар талабларига мувофиқлиги бўйича услубий тавсиялар берилган. Ушбу мақоланинг асосий мақсади - илмий ишларининг натижаларини юқори рейтинг журналларида нашретишда қийинчиликларга дучкелган муаллифлардан келиб чиқадиган муҳим саволларга жавоб беришдир.
Мазкур мақола Узбекистан Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқий ҳимоясини кодификациялашнинг долзарб масалаларига бағишланган. Хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида мазкур соҳада Узбекистан Республикаси Интеллектуал мулк Кодекси ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Мақолада муаллиф суд-теpгoв амалиётида айрим процесс иштирокчилари томонидан процессуал мажбуриятларни бажарилмаслик ҳолатларининг сабабларини ўрганган, амалдаги ЖПКнинг 271-моддасини ҳам таҳпил қилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан.
Ушбу мақолада маъмурий преюдиция институти мавжуд бўлган жиноятларни квалификация қилишдаги ҳамда суд-тергов амалиётидаги муаммолар таҳлил қилинган, Олий суди Пленуми қарорларидаги айрим тушунтиришлар ва упарка ўзгартиришлар киритишлар бўйича таклифлар билдирилган.