Тадқиқот объекти: Махмуд Замахшарийнинг «Асос-ул-балоға» асари.
Ишнинг мақсади: Махмуд Замахшарий «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахлилини амалга ошириш ҳамда унинг қўлёзма ва босма нашрларини манбашунослик жиҳатдан тадкик килиш.
Тадқиқот усули: тавсифий, тарихий-қиёсий ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: «Асос-ул-балоға» асари илк бор манбашунослик нуктаи назаридан ўрганилди; асарнинг дунё фондларида сакланаётган қўлёзма ва нашр нусхалари аниқланди ва манбашунослик ишловидан ўтказилди; «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахдили амалга оширилди; «Асос-ул-балоға»га асос бўлган манбалар аниқланди ва улар тахдил этилди.
Амалий ахамияти: мазкур иш Махмуд Замахшарийнинг илмий меросини ўрганишда, унинг лексикографик фаолиятини тахлил қилишда янги илмий изланишларга ёрдам беради. Диссертация олий таълим муассасаларида адабий манбашунослик ва матншунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги бўйича дарслик, ўкув қўлланма, методик тавсиялар, ўкув дастурлари яратиш, луғатлар тузиш, талабаларга махсус курслардан маъруза матнлари тайёрлашда муҳим манба бўлади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан 13 та илмий макола эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: адабий манбашунослик ва матншунослик, араб манбашунослиги, тилшунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги.
Ҳар бир миллатнинг маънавий меросига алломаларнинг қўлёзма-асарларида келтирилган панд-насиҳатлар, ўгитлар, шеърлар ва ҳикоятлар киради. Сўнгги йилларда ўрганилиши, тадқиқ қилиниши ва тарғиботи муҳим бўлган илмий ва маънавий меросга, қадимги қўлёзмаларга, асарларга қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта Осиёдаги IX — XII асрларга оид қўлёзмаларни излаб топиш, қаерда сақланиши, уларни тадқиқ қилиш, нашр этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Ислом мафкураси билан суғорилган, маданият гуллаб-яшнаган, турли соҳаларга аталган машҳур асарларнинг аксарияти айни шу даврга оид бўлиб, шулардан бири кўҳна Хоразм заминида туғилган аллома Махмуд Замахшарийнинг араб тилида ёзилган “Робийъ ул-аброр ва нусус ул-ахбор” (“Яхшилар баҳори ва хабарлар изҳори”) асари қўлёзма асаридир. Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси кутубхонасидаги икки нусхаси тўғрисида маълумот берилади ва улар орасидаги фарқлар кўрсатилади. Қўлёзмалардаги мавжуд бобларнинг таркибий қисми юзасидан фарқи аниқланади. Мақолада “Робийъ ул-аброр ва нусус улахбор” асарининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Бу асар аллома Махмуд Замахшарийнинг бошқа асарларидан тубдан фарқ қилиб, жамиятдаги ҳам табиий, ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий, ҳам маънавий ҳодисаларни ўзида қамраб олган йирик асардир. Асарнинг яна бир жиҳати шундаки, аллома мазкур асарни ўзидан олдин ўтган пайғамбарлар, саҳобалар ва замондоши бўлган обидлар, амирлар ва халифаларни айтган сўзларини жамлаган ҳолда тасниф этган.
Ushbu maqolada qardosh Turkiya va Markaziy Osiyo xalqlari o‘rtasidagi diplomatik munosabatlar, Qo‘qon xonligi va Usmoniylar imperiyasi o‘rtasidagi elchilik aloqalari yoritilgan.
27 уранопластикадан кейинги иккиламчи ва қолдиқ нуқсони бор болаларда операциядан кейинги узоқ муддатли натижаларни солиштирма тахлили юмшоқ танглайнинг функционал холатига қараб бахо берилди. Ушбу болаларда товушларнинг спектрал тахлили операциядан олдин ва кейинги даврда деярли узгаришлар кузатилмаслиги ва бу холат бирламчи уранопластика операцияси босқичларини режалаштиришда индивидуал ёндашувни талаб этиши исботланди.
Адабиёт шарҳида болаларда жағ суякларнинг одонтоген кисталарини даволаш усуллари ва ушбу патологияга эга беморларни жаррохлик реабилитацияси [5,7] тасвирланган. Болалардаги жағ суякларининг одонтоген кисталарини жаррохлик даволашнинг турли усуллари бўйича адабиётлар маълумотлари умумийлаштирилди. Одонтоген кисталарни компьютер томографиясида аниқлаш усули истикболли эканлиги таъкидланган; ташхис кўйиш учун хал килувчи маълумот мажбурий гистологик текширувдан сўнг берилади [2,3].
Ushbu maqolada Buxoro Xalq Sovet Respublikasining Turkiya Jumhuriyati bilan XX asr 20-yillarida olib borgan siyosiy aloqalari tarixi yoritilgan. F.Xo‘jaev boshchiligidagi “Yosh buxoroliklar” hukumati mazkur davlat bilan o‘rnatiladigan siyosiy aloqalarga xalqaro maydonga chiqishning muhim yo‘nalishlaridan biri sifatida qaragan. Turkiya davlati BXSR mustaqilligini birinchi bo‘lib tan oldi va elchilarini Buxoroga yubordi. Ikki o‘rtadagi siyosiy aloqalar sovetlar tazyiqi ostida yetarlicha samara bermagani arxiv hujjatlari asosida ochib berilgan
Мовароуннаҳр маънавий муҳитига ўзининг илмий мероси билан катта таъсир кўрсатган Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшунослик, диний илмлар, дидактика, география каби фан соҳаларига оид 70 дан ортиқ асарлари аниқланган. Олим илмий меросида тилшунослик ва луғатшунослик алоҳида ўрин тутади. Маҳмуд Замахшарий барча фан соҳаларини тилшунослик ва луғатшунослик билан боғлиқ ҳолда ёритади. Олимнинг машҳур “Муқаддамату-л-адаб” асари мана шундай услубдаги манбалар сирасига киради. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабчафорсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Ҳозирга қадар дунё фондларида 6 та Хоразмда кўчирилган қўлёзмалари аниқланган.Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг Хоразм қўлёзмалари Туркия, Доғистон, Франция давлатлари фондларида сақланади.
Маҳмуд Замахшарий асарларидаги сўз туркумлари таҳлилига бағишланган мазкур мақолада олимнинг “Муқаддамату-л-адаб” асарининг сўнгги “Тасрифу-л-афъол” деб номланган қисмидаги феълларнинг тусланиши масаласи кўриб чиқилади. Унда феълнинг араб тилида муҳим аҳамият
касб этувчи салмоқли сўз туркуми саналиши, унинг морфологик хусусиятларини билмай туриб, бошқа туркумларга хос кўпгина грамматик қоидаларни ўзлаштириш мумкин эмаслиги, бир қатор сўз туркумлари, хусусан, масдар, сифат даражалари айнан феъл ўзагидан ясалишига урғу берилади.
“Муқаддамату-л-адаб” асарида араб тилида феълларнинг уч ўзакли ҳамда тўрт ўзакли феълларга бўлиниши, улардан аксарияти уч ўзакдан ташкил топиши айтилади. Тўрт ўзакли феъллар ҳам худди уч ўзакли феъллар каби ўша суффикслар ва префикслар ёрдамида тусланади. Ҳозирги замон шакли, буйруқ майли, масдар, сифатдошларини ясашда ҳам худди ўша уч ўзакли феълларда мавжуд қоидалар асос қилиб олинади.
Маҳмуд Замахшарий иккиланган феълларни уч ўзакли феъллар туркумидаги иккиланган, иккинчи ва учинчи ўзаклари бир хил ҳарфдан иборат бўлган феъллар дея таърифлар экан, ҳамзанинг соғлом ҳарф бўлиб, у иллатли ҳисобланмаслиги, унинг талаффузи қийинроқ бўлгани сабабли гоҳида уни бошқа ҳарфга ўзгартириш ёки тушириб қолдириш орқали талаффузда енгиллик яратилишини таъкидлайди. Зеро, ҳамзанинг ёзилиш масаласи, яъни орфографияси ҳамма даврларда қийин муаммо бўлган. Замахшарий мазкур асарини араб бўлмаган халқларга араб тили ва грамматикасини тез ўргатиш мақсадида ёзганлиги учун ҳам наҳвнинг баъзи чигал масалаларида у қадар чуқурлашмаган.
Олим ўз асарида аниқ нисбатдаги феълларга шахс-сон қўшимчалари қуйидагича қўшилади деб,
тўғри феълларнинг ўтган замонда тусланиш намунасини берган ва барча тўғри ва тўғрига ўхшаш феъллар юқоридаги тартибда тусланади, деган.
Замахшарий феълнинг мажҳул нисбати ва уларга шахс-сон қўшимчаларининг қўшилишини тўғри феъллар, иккиланган феъллар, тўғрига ўхшаш феъллар, бўш феъллар, ноқис феъллар ва мана шу барча феъл турлари ҳосила бобларининг ҳам тусланиш намунасини берган. Фақат шунчаки тусланиш берилмасдан, балки истисноли ҳолатлар ҳам алоҳида қайд этилган. Араб тилидаги буйруқ майлининг изоҳига алоҳида боб ажратилган. Унда соф буйруқ майлининг ҳозирги келаси замон феълидан ясалиши ҳақида маълумот берилган. Мақолада таажжуб феълининг фақатгина уч ўзакли феълларнинг биринчи бобидан ясалиши, уларнинг жисмоний камчиликни билдирувчи феъллардан ясалмаслиги таъкидланади.
Иккиланган ва иллатли феъллардан таажжубни ифодалаш усули шарҳланади. Феълларнинг тусланиши қисмида масдарга бағишланган бобда ҳаракат номи, бўш феъллардан масдар ясалишига тўхталиб ўтилади, аниқ ва мажҳул даража сифатдошларига таъриф берилиб,
уларнинг ясалишига доир қоидалар ва турли ҳолатларга оид мисоллар келтирилади, ҳосила боблар ва тўрт ўзакли феъллардан аниқ ва мажҳул даража сифатдошларининг ясалишига оид маълумотлар ҳам шу бобда келтирилади, орттирма ва қиёсий даража сифатлари ҳам изоҳланади.
Болаларда аноректал мальформациялар ҳанузгача болалар колопроктиологиясининг мураккаб муммоларидан бири бўлиб хисобланади. Кўпчилик болалар жарохлари дастлабки колостомия ва кейинчалик проктопластика ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрни маъқуллайдилар ва буни техник хатоликларни олдини олиш, анестезиологик хавфни камайтириш, шунингдек мураккаб амалиётни бажариш учун қулай шароитларнинг яратилиши билан асослайдилар. Мазкур иш асосида аноректал мальформация аниқланган ва дастлабки колостомия бажарилган 154 нафар беморларнинг даволаш натижалари ўрганилди. Аноректал мальформацияли болаларда колостомия ўрнатилиши зарурий жаррохлик амалиётини танлаш ва ўз вақтида ўтказиш имконини бериш билан бирга асоратлар сони ва эрта ногиронликни камайтириш, шунингдек, беморларнинг хаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш имконини берди.
Ушбу мақолада ўрта аср араб ва форс манбаларга асосланиб, хоразмликларнинг XIII аср 30 йилларида Яқин Шарқ мамлакатлари ҳаётида тутган тарихий ўрни кузатилади. Маълумки, Хоразмшоҳлар сулоласидан охирги Хоразмшоҳ-шижоатли Жалолиддин Мангуберди Хоразм ташқарисида ҳам ўн минг аскар йиғиб, мўғуллар билан жанглар олиб борди ва уларнинг ғарб томондаги мусулмон ерларини забт этишга қаратилган зафарона юришларига тўсқинлик қилиб турди. 1231 йили Жалолиддин ҳалок бўлгандан сўнг унинг бошқарувисиз қолган аскарлари бутун Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб кезиб юришиб, гоҳ салжуқий султонларининг, гоҳ Миср ва Шомда ҳукмдорлик қилиш учун ўзаро ашаддий кураш олиб бораётган аййубий шаҳзодаларнинг ҳарбий хизматида бўлдилар. Шунингдек, хоразмликлар ёрдамида аййубийлар салбчилар устидан ғалаба қозониб, муқаддас мусулмон шаҳри ал-Қудсни ва бир нечта қалъаларни озод қилдилар. Кейин эса мамлук султони Қутуз_ улар ёрдамида араб ерларига бостириб келган мўғуллар устидан ғалаба қозонди. Бу муҳим воқеа-ҳодисаларнинг барчаси Мақризий, Ибн Ийас, Ханбалий, Суйутий, Ибн Тагри Берди ва XIII-XV асрлар бошқа тарихчиларининг солномаларида ўзининг батафсил тасвирини топган. Бу тарихчилар асосан Миср ва Шомда аййубийлардан мамлукларга, яъни- қипчоқ, Хоразм, туркман каби элатлардан чиққан, ёшлигида қуллик тақдирини бошидан кечирган мамлук султонлари даврида ижод қилганлардир. Уларнинг асарларида Яқин Шарқнинг тарихий майдонида XIII аср 30-60 йиллари намоён бўлиб, муҳим роль ўйнаган хоразмликларнинг фаолияти такрор қайд этилиб, шу минтақада яшовчи халқлар тақдирини ҳал қилувчи жангларда хоразмликлар қувватли ҳарбий куч сифатида иштирок этгани таъкидланади. Шунингдек, солномалар муаллифлари хоразмлик ҳисобланган тарихий шахсларга ҳам алоҳида эътибор берадилар. Масалан, улар жориядан Миср маликаси даражасига кўтарилган Шажарат Дуррга ёки ёшлигида қулликка сотилиб, аввал амир, сўнг Миср султони мавқейига кўтарилган Сайфиддин Қутуз тақдирларига батафсил тўхталадилар. Мамлук султони Қутуз ўзининг туркий амирлари билан, шу жумладан ўзи паноҳ берган хоразмликлар билан, 1260 йили Айн Жалут деган жойда (Фаластин минтақаси) Миср чегараларига етиб келиб, таҳдид солаётган мўғулларга муросасиз жангда қақшатгич зарба бериб, араб оламини ёвузлардан озод қилади. Солномаларда бир овоздан Миср султони Сайфиддин Қутузнинг ҳақиқий исми Маҳмуд ибн Мамдуд эканлиги ва у Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг жияни бўлганлиги якдиллик билан таъкидланади, яъни уни Хоразмшоҳлар сулоласига мансублиги кўрсатилади. Юқорида зикр этилган тарихчилар асарларида хоразмликлар мағрур ва мардона инсонлар сифатида тасвирланади. Тақдир тақозоси билан ўз диёридан узоқда, ғурбатликда дарбадар бўлиб юрган Жалолиддин ватандошлари Яқин Шарқнинг турли бурчакларидан жой топиб ўтроқ турмуш тарзига ўтиб, маҳаллий халқларга қўшилиб кетади, аммо қадимги қўлёзмаларда Хоразмнинг жасур ўғлонлари тўғрисида абадий тарихий хотира қолди.
Ушбу мақолада Термиз археология музейининг саккизинчи кўргазма зали Амир Темур ва темурийлар даврида Термиз ва Чағониён маданиятига бағишланган бўлиб, ушбу кўргазма залида Қирққиз, Кокилдор ота, саййидлар, мақбара Султон Саодат мажмуаси макетлари, сирланган уй-рўзғор буюмлари, Амир Темур давлати харитаси, мис тангалар, шахмат доналари ва ҳарбий анжомлар намойиш этиб келинмоқда. 1370 йилдан-ХVI аср бошларигача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган ушбу зал кўргазмаларида намойиш этилаётган ашёвий манбалар Термиз ва Чағониён амалий санъатининг Амир Темур давлати бошқа марказий шаҳарлари маданияти билан ҳамоҳанг тараққий этганлигидан далолат беради.
Туркия кутубхоналари ва архивларида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисида бир қанча манбаа мавжуд. Мазкур иш, Усмонли архивидаги бир мактуб устида олиб борилди. Усмонли архивларидаги Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ ҳужжатлар асосан XVI асрнинг ўрталаридан бошланади ва мунтазам ортишда давом этади. Алоқалар натижаси сифатида ҳозирги кунда Усмонли архивларида жуда кўп ҳужжат мавжуд. Ўз навбатида Ўзбекистондаги кутубхона ва архивларда ҳам Туркия тарихи ва маданиятига оид кўплаб маълумотлар сақланмоқда. Бу ҳужжатлар устида илмий ишлар кўпайтирилиши ва илм аҳлига танитилиши керак. Биз устида ишлаган мактуб Бухоро хонлиги ҳукмдорларидан Убайдуллахон II нинг Усмонли подишоҳларидан Аҳмад III га 1706 йил 6 апрель санада юборилган. Мактуб ҳозирда Туркия Республикаси Президент девони ҳузуридаги давлат архивлари бошқармасига қарашли Усмонли архивида сақланмоқда. Мактуб ўша даврнинг ёзишма тили, услуби, дипломатик хусусиятлари ва тарихий ҳодисалари ҳақида муҳим маълумот беради. Ёзилиш сабаби эса, Убайдуллахоннинг тахтга чиққанлигини билдириш ва шу билан бирга Султон Аҳмаднинг тахтга чиққанлигини қутлашдир. Шунингдек, Убайдуллахон амалга оширган ишлар ва икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг аҳамиятига ҳам тўхталган ва муносабатларни ривожлантиришга доир тилаклари келтирилган. Мактуб туркийда ўта оғир тилда ёзилган. Матнда кўп миқдорда арабча ва форсча сўзлар ва балоғатли, юқори даражадаги адабий усул қўлланилган. Ўша давр ёзув хусусиятларидан бири пунктуациянинг ишлатилмаганлиги. Мактубнинг тил ва услуб хусусиятларидан яна бири эса, фикрлар баён қилинаётганда уни дастаклаш ва далиллаш мақсадида ўша гапнинг ўзида бир нечта тафсилот берилишидир. Бу хусуслар гапларнинг бошланиш ва тугаш жойларини белгилашни қийинлаштирганидек, тушунишни ҳам анча мушкуллаштиради. Фикр ва мулоҳазаларни дастаклаш ва далиллаш мақсадида берилган тафсилотлар, ўша давр маданий ва эътиқод хусусиятларини ва даражасини ҳам кўрсатади. Мазкур иқтибослар асосан Қуръон оятлари ва Ҳадиси шарифлардир. Ушбу иш биринчи қўл манбага таянган бўлиб, XVII аср охири ва XVIII аср бошларидаги турк-ўзбек муносабатлари ҳамда ўша давр ўзбек тили, тарихи ва маданияти ҳақида айрим маълумотларни илм дунёсига таништиради.
Мазкур мақолада Марказий ва Шарқий Осиёда кенг тарқалган ва бугунга келиб Ер юзининг барча минтақаларида катта қизиқиш уйғотаётган ўн икки йиллик ҳайвонли тақвим –мучал йил ҳисоби хусусида сўз боради. Унда турли манбалар ва олимларнинг илмий фаразлари асосида мучал йил ҳисобининг вужудга келган вақти ва жойи, унинг яратувчилари ҳақидаги фикрмулоҳазалар таҳлил қилинган.
Ushbu maqolada to’kma gruntlarning xususiyatlari, ularni turlari,geologik qidiruv ishlarining uslublari, shurflar, ularning chuqurligi va xajmi, shurflar orasidagi masofa, shurflarni kavlash usullari va ularni to’kma gruntlar fizik mexanik xususiyatlariga ta’siri, to’kma gruntlar tarkibidagi katta qo’shimchalar va bo’shliqlarning mavjudligi va ularning cho’kishi, bularni aniqlash uchun qo’shimcha statik yoki dinamik zondlash, qidiriuv burg’ulash va shurf qazish paytida gruntlarning fizik – mexanik xususiyatlarini tadqiq etish uchun namunalar olish xaqidagi amalga oshiriladigan ishlar keltirilgan.
Бу мақолада афғон маърифатпарвар журналисти, шоири ва давлат арбоби Маҳмуд Тарзийнинг мамлакатда юз берган 1928–1929 йиллардаги давлат тўнтариши билан боғлиқ фожиали воқеаларда бошидан кечирганлари, унинг бу даврда ёзиб қолдирган шеърлари таҳлили орқали алломанинг бу воқеаларга, уларни келтириб чиқарган омилларга бўлган муносабати ёритилади.
I will not be mistaken if I say that nature is the basis of our life. Man can never live without nature, because he is an integral part of nature. The world in which we live and surrounds us is as kind and lively as our mother. In every particle of the sun, in every body of the soil, we feel the loving touch of nature as a mother to us. It embodies thousands of elements necessary for man in every aspect. What is the state of our beautiful nature today? Who is responsible for this? How can this be “UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI” 16 II-to‘plam prevented? These questions are becoming a hot topic today. Unfortunately, humans have an unprecedented impact on nature. It cannot be compared to anything that can be influenced by human intelligence and work. To be more specific, creatures use nature as it is and have an imperceptible effect on it.