XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Хоразмда Муҳаммад Раҳимхон Феруз соний саройида ўзига хос адабий муҳитни ташкил қилади. Бу даврда Табибий, Мутриб, Баёний, Аваз Ўтар, Чокар, Шиносий каби ижодкорлар фаолият юритганлар. Мазкур муҳитдаги аксарият шоирлар зуллисонайн бўлиб, ўзбек ва форс тилларида бирдек қалам тебратганлар. Хон фармонига биноан, кўплаб шеърхонлик кечалари уюштирилган, баҳру байтлар, ғазалхонлик мусобақалари ташкил қилинган, шоирлар янги шеърларидан намуналарни мажлис аҳлига ўқиб беришган. Шунингдек, Хива адабий муҳитидаги ижодкорлар фаолиятини ифодаловчи баёзлар, тазкиралар, мунтахаб (сайланма) девонлар мажмуаси тузилган, шоирлар шеърларини девон, мухаммасот, ғазалиёт, рубоиёт, маснавиётларда жамлаганлар, улар малакали котиблар томонидан кўп нусхада кўчирилган. Ҳозирги кунда бу асарларнинг муайян қисми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамда Хива Ичан қалъа музейи қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Улар қаторида хивалик зуллисонайн шоир Муҳаммад Ҳасан девон Ҳожи Табиб ўғли Мутриб Хонахароб адабий мероси ҳам мавжуд бўлиб, шоир шеърлари №№ 2679/II, 903/V, 906/VII ашё рақамлари терма девон ва баёзлар таркибидан ўрин олган. Маълумки, айрим баёзларда шоир девонига киритилмаган шеърларни ҳам учратиш мумкин. Шундай баёзлардан бири, Феруз фармонига кўра, Мулла Муҳаммад Юсуф Чокар ибн Муҳаммад Юсуф девон Харрот томонидан кўчирилган бўлиб, унда Мутриб билан бир қаторда яна 21 та шоирнинг ғазал жанридаги шеърлари келтирилган. Мазкур баёз ЎзРФА Шарқшунослик институти асосий фондида 1184 ашё рақами билан сақланади. Мақолада Мутриб Хонахаробнинг адабий мероси ҳақида сўз юритилиб, унинг ЎзРФАШИ фондида сақланаётган терма девонлари ва баёзга киритилган шеърлари адабий манбашунослик матншунослик аспектида ўрганилди. Таркибий тадқиқ натижасида баёздаги 9 та ғазалнинг қўлёзма девонда мавжуд эмаслиги, тўртта ғазал матнининг қўлёзма девондаги нусхаси билан қиёсий таҳлили орқали фарқлари ва манбаларнинг кўчирилишидаги айрим камчиликлар кўрсатилди. Шоир девон қўлёзмаларида учрамайдиган тўққизта туркий ғазалининг тўлиқ матни табдили илк бор эълон қилинмоқда.
Мазкур тадқиқот хитой адабиётининг ажралмас ва муҳим қисми хисобланган аёллар адабиётининг ХХ аср биринчи ярмидаги тараққиётига бағишланади. ХХ асрнинг бошларидаёқ Хитойда бадиий ижод билан шуғулланувчи аёллар сонининг кескин ошгани кузатилади. Мамлакатдаги нотинч вазият, хусусан, аср бошларида юзага келган инқилобий ҳаракатлар, хитой-япон уруши, Мао Цзэдуннинг яккаҳокимлик бошқаруви, демократик ҳаракатларнинг таъқиб остига олиниши, зиёлиларнинг “қайта тарбиялаш” лагерларига сургун қилиниши ва шу каби ҳолатлар аёлларнинг ижодга кириб келишига тўсқин бўла олмади. Аксинча, ХХ асрнинг 40-50 йилларига келиб аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аралашуви кучайди, турли аёллар ҳаракати, аёллар журнал ва газеталари, жамиятлари ташкил этилди. Уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни сезиларли ошди. Аёллар адабиёти янада ривожланди. Бин Син, Лин Шухуа, Лу Ин, Дин Лин, Сяо Хун, Ши Пинмэй, Цао Мин, Лу Биченг, Чжан Айлин каби ўнлаб адибалар ўзларининг ижоди билан мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётида муҳим ўрин эгалладилар. Бу адибаларнинг аксарияти ҳам адабий жараёнларда, ҳам жамоатчилик ишларида фаол иштирок этдилар. Мақола доирасида уларнинг айримлари ҳаёти ва ижодига алоҳида тўхтаб ўтилди. Тадқиқотда илмий истеъфода этилган адибалар ижоди нафақат Хитой, балки жаҳон адабиётида ҳам эътироф этилган. Адибалар ижодида кўтарилган муаммолар, тасвирланган воқелик ХХ аср биринчи ярми Хитой халқининг тарихи, ўша давр адабий муҳити, адабий жараёни ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу мақолада IX-XII асрларда Самарқанд диёридан етишиб чиққан фақиҳлар ва уларнинг фиқҳ илмининг ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида сўз боради. “Самарқандий” нисбаси олган фақиҳ алломалар ҳаётига доир манбалардан бири шубҳасиз Абулфайз Муҳаммад ибн Абдужамол ас-Самарқандийнинг “Қандияи хурд” асаридир. Бу асарда Самарқанд алломалри ҳаёти баён қилинади ҳамда Самарқанд атрофидаги жой номлари ҳақида ҳам батафсил тухталади. Бу асар ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган. Илм фан марказларидан бири бўлган Самарқанд алломаларининг ҳаётини ўрганилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан биридир
Ушбу мақолада шу вақтга қадар “Имомқулихоннома” асари муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий эканлиги ҳақидаги қараш аниқ илмий далиллар билан илгари сурилган. Шунингдек, мақолада асарнинг илмий аҳамияти, ўрганилиши ва қўлёзма нусҳасининг ҳолати ҳақида ахборот берилган.
Жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз бой мероси бугунги кунда дунё фондларида сақланиб келинмоқда ва олимлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Аждодларимизнинг дунёқараши, маънавий-эстетик олами, айниқса, қўлёзма манбаларда ўзининг ёрқин, гўзал ифодасини топган бўлиб, бу манбалар соғлом эътиқодли комил инсонни тарбиялашдек муҳим ва ғоят масъулиятли ишда энг таъсирчан ва самарали воситалардан бири эканлиги аллақачон эътироф этилган ҳақиқатдир. Миллий-маънавий қадриятларимиз тикланиб, қадимий қўлёзма меросимиз дурдоналарини ҳар томонлама янада чуқурроқ ўрганишга давлат сиёсати даражасида жиддий аҳамият берилаётган ҳозирги кунда биз кўҳна маданий меросимизни, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган миллий тарихимизни теранроқ англаб етмоқдамиз. Фахруддин Алий Сафий бин Ҳусайн Воиз Кошифий (ваф. 939/1533), унинг ижоди дунёвий ва диний илмларнинг турли соҳаларини қамраб олганлиги билан аҳамиятли. Фахруддин Алий Сафий асарларида аждодларимиз илмий мероси орқали юксак фазилатларга эга бўлган инсонни тарбиялаш, ёшларни динимиз асослари орқали соғлом тафаккур ва пок ахлоққа тарғиб қилиш ғоялари ўз ифодасини топган.
Абдусаттор бин Қосим Лоҳурийнинг Жаҳонгир подшоҳга бағишлаб ёзилган “Мажолиси Жаҳонгирий” асари ҳақида қисқа маълумот берилган. Мақола орқали Жаҳонгир томонидан ташкил этилган кўнгилочар йиғинлар тафсилоти ва бу тафсилотлар мазмунида акс этган Жағонгиршоҳнинг дунёқараши, шоҳ сифатидаги фаолияти, унинг қизиқишлари ва унинг Моварауннахр ҳақидаги қарашлари билан боғлиқ қизиқарли фикрлар билан танишиши мумкин.
Мақола қадим араблар тарихи, хусусан, халифалик ва уммавийлар асри сиёсий ҳаёти билан ушбу аср адабиёти ўртасидаги мутаносиблик масалаларини тадқиқ этади. Муаллиф жамият ва адабиётнинг ўзаро чамбарчас эканлигига оид асосли фикрлар беради ва тўрт одил халифалардан сўнг, деярли бир аср ҳукмронлик қилган уммавийлар давридаги сиёсий- ижтимоий ҳаёт манзаралари қанчалик адабий ҳаётга таъсир этганини ёритади. Маълумки, уммавийлар асри араблар тарихидаги энг кўп жангларга, низо, беқарорлик ва зиддиятларга бой давр бўлган, ва айни пайтда ислом динини кенг тарқатиш авжига олган фатҳлар асри деб ҳам эътироф этилади. Ана шундай мамлакат ички ҳаётидаги нотинчликлар энг авжига чиққан, араблар тарихидаги жаҳоншумул улкан ишлар амалга оширилган ушбу даврда араб ҳукмдорларининг ўзи ҳам етук нотиқлар сифатида турли хил нутқлар айтишган. Мақола муаллифи уммавийлар асри харитасидаги кўплаб фирқалар, гуруҳлар партиялар ва бошқа жамоаларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, келишмовчиликлар - муқаррар нотиқлик санъати-хитобаларга улкан эҳтиёж туғдирганини асослайди. Муаллиф мақола якунида уммавийлар асридаги волийлардан (вилоят ҳокими) бири Убайдуллоҳ бин Зияднинг хитобасини нотиқлик санъати намунаси сифатида , ҳам бадиият қонунлари асосида чуқур таҳлил қилади.
Дунё шарқшунослигида жаҳоннинг барча қўлёзма фондларида сақланаётган ирфоний адабиёт намояндалари меросини матншунослик ва манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, улар яратган асарларнинг маъно-моҳияти, поэтикаси масалаларига қизиқиш тобора ошиб бормоқда. Замонавий адабиётшунослик, шарқшунослик ва исломшуносликда исломий йўналишдаги адабиётни ўрганиш, хусусан, улардаги комил инсон концепцияси, фалсафий-ирфоний қарашлар, ижтимоий ва одоб-ахлоққа оид масалаларга бағишланган илмий тадқиқотлар кундан-кунга кўпайиб ва теранлашиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бир неча минг йиллик бой тарихи ва маданиятини ўрганишда хорижий тадқиқотлар ҳамда манбалар муҳим ўрин тутади. Айниқса, бетакрор илмий меросимизнинг таркибий қисми бўлмиш Шарқ мумтоз адабиёти намояндаларининг диниймаънавий асарларини, хусусан, “Арбаъин” – “Чиҳил ҳадис” асарларини ўрганиш, шу хусусдаги илгари илмий истеъмолга жалб этилмаган манбаларни аниқлаш, таржима қилиш, уларни маҳаллий манбалар билан қиёсий таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ФАнинг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди картотекаларини кўздан кечирганимизда 80 га яқин арбаъин асарлари қўлёзмалари ва уларнинг бир неча нусхалари мавжудлиги маълум бўлди. Республикамизда мавжуд қўлёзма фондларида сақланаётган араб, форс-тожик ва туркий тилларда ёзилган кўплаб арбаъин асарлари адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан ўрганилмаган. Ўзбекистон ФАШИ қўлёзмалар фондидаги Арбаъин асарлари орасида Нававийнинг “Арбаъин” نيعبرلاا يوونلا ининг 12 та қўлёзма нусхаси мавжудлиги ва бу қўлёзма нусхалар “Шамоили ан-Набий”–ىبنلا ليامش, “Ҳошия” - ةيشاح, “Ал-Ҳисн ул-ҳасийн мин калам саййид ал-мурсалийн” – ملا ك نم نيصحلا نصحلا لا ديس نيلسرم , “Васияти Имоми Аъзам”, “Шарҳу одоби ал-мунозара”, “Қасидат ул-бурда” – “ ةديصق ةدربلا” каби машҳур асарлар билан китобот қилинганлиги унинг халқ орасида анча машҳур бўлганлигини билдиради. Бу эса “Арбаъин” асарининг манбашунослик нуқтаи назаридан илмий қийматини янада оширади. Нававий “Арбаъин” асарининг ёзилган йили номаълум, асар араб тилида ёзилган бўлиб, ўз ичига 42 та ҳадисни жамлаган. Қўлёзма нусхаларда “Арбаъин” даги 42 та ҳадис рақамлаб борилган. Анъанага кўра, айтилаётган ҳадисдан аввал албатта унинг исноди келтирилган. Ҳар бир ҳадис батафсил шарҳланган. Асар турли даврларда, турли хаттотлар томонидан кўчириб келинган. Мазкур қўлёзмалар фондида сақланаётган арбаъинларнинг бир қанча қўлёзма нусхалари хаттотлик ва китобат санъатининг нодир намуналаридан ҳисобланади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърияти ҳақида унинг услуби, баён этилиш тарзи ҳақида сўз боради ва уларни исботловчи мисоллар келтирилади. Ўз Ватанини жонидан ортиқ севиши, содда сўзлардан фойдаланиб, инсон қалбининг тубигача етиб боради, Ватанимиз тарихини, урф-одатларини қадрлаган ҳолда уларни севишга ундайди, ўтмишда из қолдирган Боболаримизни унутмасликка чорлайди, эътиқодли инсон сифатида Ислом дини ҳақида фикр юритиб уни қадрлашга чорлайди. Муҳаммад Юсуф яшаган давр Совет тузуми даври эди. Албатта ўз юртининг мустақил бўлишини хоҳлабгина қолмай, мустақилликка эришиш йўлида ўз ҳиссасини қўшишга интилади, Ватан учун жон тикмоққа тайёр эканлигини таъкидлайди, шовинизмга қарши исён қилади. Эски Совет тузумидаги Марказ томонидан ўша даврда юртимизга бўлган тазйиқлар, ноҳақликлар, туҳматлар ҳаддан зиёд ошгани оқибатида шоир Ватанининг жонкуяри сифатида бунга чидай олмай, исён қилади, Халқни уйғонишга даъват қилади. Халқимиз орасида Ватанини сотган, ватанфурушларга, лаганбардорларга атаб шеърлар битади, бошқа миллатлар, жумладан Қрим-татар хақлининг тақдирига бефарқ эмаслиги мавзулари кўтарилади. Турғунлик даврида Афғонистонда бўлган урушга озъ муносабатини билдириб уни қоралайди, афғон ва ўзбек халқи қадимдан дўст-қадрдон халқ эканлигинини, уларни бир- бирига душман қилиб қўйишларига шоир чидаб туролмайди. Мустақиллик уни кўра олмаган ёвлар ҳақида шеърлар битади. Бир кун келиб “Истиқлол куйчиси” ўз халқи томонидан тақдирланишига ҳамда қалбларимизда мангу қолишига ишонади.
Taftazoniy Muhammad ibn Umar Sa’duddin (1322-1392) – qomusiy olim, kalom ilmining yirik namoyandasi, uning falsafiy, gnoseologik, mantiqiy muammolarini tadqiq qilishga muhim hissa qo‘shgan mutafakkir. U yaratgan kitoblar Islom ilohiyotini tizimlangan shaklga keltirib, ommalashtrishga va o‘qitishga mo‘ljallangan bo‘lib, keyinchalik bir necha asrlar davomida ko‘pchilik madrasalarda darslik va o‘quv qo‘llanmalari sifatida foydalanilgan. Buning asosiy sababi allomaning yoritiladigan muammo va masalalarga keng ko‘lamli, xolisona nuqtai nazardan yondasha bilishi, bag‘rikeng, betoqatlikka o‘rin qoldirmaydigan, boshqalarning fikr-mulohazalarini sinchiklab ko‘rib chiqish va beg‘araz baholashga qodir ekanligi bilan izohlanib, bu olimlar tomonidan keng tan olingan. Shijoatkor olim Taftazoniy o‘z davrining murakkab va qaltis falsafiy masalalari bilan shug‘ullanganligini qayd etish lozimdir.
Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган.
Операциядан кейинги битишмаларнинг шаклланиши умумий жарроҳлик амалиётида энг тез - тез учрайдиган асорат бўлиб, қорин бўшлиғи операциясидан кейин 90% дан юқори ва кўкрак қафасидаги операциядан кейин 70% гача кузатилиши мумкин (AysanE.etal. 2020, BankaR. etal. 2018). Релапаротомия ва реторакотомия турли ҳил адабиёт маълумотларига кўра,63%-97% гача баҳоланган (Bhatnagar R. etal. 2016, DeWildeRLetal. 2016). Такрорий жарроҳлик муолажалари кўпроқ вақт талаб этади ва техник жиҳатдан қийин, бу эса ўз навбатида ҳаётий тузилмаларга зарар етказиш хавфини келтириб чиқаради. Мақолада экспериментал ва морфологик тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинган, целлюлоза ҳосилаларидан кукун шаклида маҳаллий шароитида олинган битишмага қарши восита ёрдамида битишма шаклланишининг олдини олиш самарадорлиги асосланади.Экспериментал шароитда янги битишмага қарши қопламанинг биологик хавфсизлиги аниқланди. Экспериментал ҳайвонлар сифатида 30 та оқ наслли каламушлар ишлатилган.
The aim of the work is to analyze the data of literature on the use of implantation materials in surgical dentistry and maxillofacial surgery our days, identify the list of unresolved issues and determine the main directions for further research. The analysis of the literature containing information about implantation materials, technology of application and known methods of predicting the results of their use is carried out. The list of analyzed sources of special literature includes: periodicals for the last 10 years. The descriptive method is used for the analysis. Today, specialists have a wide "range" of osteoplastic materials that are constantly updated and refined . Research is conducted in three areas. The first is the development of new and improvement of known osteoplastic materials.
Мақолада XV–XVII асрларда Қутбшоҳлар ҳокимияти даврида яшаб ижод қилган шоирлар – Қули Қутбшоҳ, Султон Иброҳим ва унинг ворислари – Муҳаммад ва Абдулла ва улар яратган куллиётлар, Муҳаммад Мазҳаруддин ибн Нишотий ва унинг “Иршоднома” маснавийси, “Сукҳ Саҳела” ва 1610 мисрали “Ҳужжат ал-бақа” ва кўплаб голкондалик шоирлар – Аминуддин Аъла, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз боради.
Ўрганилаётган тил тахирига оид ёзма манбаларни ўқиб ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш ўша соҳанинг ривожланиш пойдевори бўлиб хизмат қилади. Шунга биноан адабий тилимиз ва миллий адабиётимизнинг ривожланишида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубаййин” асарининг ўрни беқиёс. Адибнинг мазкур асарни ёзишдан мақсади ўғли Ҳумоюнга шариат илмини назмий йўлда жўн ва тушунарли баён қилиш бўлган. ХV-XVI асрларга келиб эски ўзбек адабий тилининг лексик қатлами анча қашшоқлашиб, соф туркий сўзлар ўрнини араб, форс ва тожик тилидан ўзлашган қатлам эгаллаб олган эди. Бу ҳолат эса кенг оммани илм-маърифатдан йироқлаштириш билан бирга эски ўзбек адабий тилини инқирозга олиб келарди. Жараённи тўғри тушуниб етган Бобур ўз асарларида соф туркий сўзларни қўллашга интилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур мазкур асари билан ўзбек адабий тилининг, ўзбек адабий тил тарихининг, ўзбек адабий тилидаги диний фалсафий руҳдаги атама, сўз ва ибораларнинг ҳамда шариат илмининг ривожланишига ҳисса қўшган. Ижодкор “Мубаййин” асарини ёзиш асносида ўзбек адабий тили тарихида эскириб бораётган туркий сўзларни қайта истеъмолга киритди. Шунингдек, ўша давр ўқувчисига қулай, осон, тушунарли асар ёзишга интилган. Бунинг натижасида “Мубаййин” ўз даврида халқ ўртасида кенг оммалашган.
This paper explores the concept of "dual legal system" in the context of international financial centers (IFCs). The work considers the main aspects and characteristics of such a system, which implies the coexistence of various legal norms and jurisdictions within one MFC. The main reasons for the emergence of dual legal systems in the MFC, as well as their impact on financial activities and investments, will be analyzed.
Мақолада ал-Хоразмий, Беруний ва Улуғбекларнинг муаллиф томонидан нашр этилган асарларида улар аниқ фанлар соҳасида эришган ютуқлар нафақат Шарқда, балки Европада ҳам шу фанлар ривожига юксак таъсир этганлиги кўрсатилган.
Ushbu maqolada Qo‘qon-Buxoro o‘rtasidagi ziddiyatlar, ularni keltirib chiqargan sabablar, Qo‘qon xoni Muhammad Alixon va Buxoro amiri Nasrulloxonning siyosiy kurashi, Qo‘qon xonligini egallanishi va uning salbiy oqibatlari haqida ma’lumotlar berilgan
Xalil Sultonning davlatchilik faoliyatiga katta salbiy ta’sir o‘tkazgan iroqliklar, ularni Xalil Sultonga xizmat qilishdan bosh tortib, Xorazm tomondan muzlagan Jayhunni kechib o‘tib va o‘z yerlari tomon ko‘chishlari tarixiy manbalar asosida tahlil qilingan
Мақола ислом тафаккури тарихида “Ҳужжат ул-Ҳаққ” рутбаси билан ном қозонган Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийнинг серқирра бой ижодий, илмий-маънавий меросини Шарқ ва Ғарб шарқшунослари, шунингдек, ғаззолий-шунослар томонидан ўрганилиши таҳлилига қаратилган.
Мазкур мақолада араб-мусулмон ижтимоий тафаккурининг машҳур мутафаккири Абу Зайд Абдураҳмон ибн Халдун (1334–1406) ижтимоий-фалсафий қарашларидаги географик детерминизм ғоялари таҳлил этилган.
Ушбу мақола ўрта аср Хоразм алломаси Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг “ал-Қистос фи илми-л-аруд” асаридаги “Аруз доиралари” номли бўлимига бағишланган бўлиб, унда бешта доира таърифланади ва доираларга берилган мисоллар таҳлил қилинади.