Ушбу мақола замонавий глобал жараёнларда АҚШ ва Хитой каби халқаро тизим акторларининг Марказий Осиёдаги манфаатларига бағишланган. Жумладан, Фредерик Старрнинг “Катта Марказий Осиё” концепцияси, АҚШнинг 2019-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё бўйича стратегияси ҳамда Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” лойиҳаси таҳлил қилинган.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубидаги қадимги тарих ва моддий маданиятни ўрганиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қадимги Суғддаги археологик тадқиқотларнинг салмоғи ҳам анча юқори. Бизга маълумки, Суғд тарихига оид ёзма маълумотлар “Авесто”да Суғд-Суғуда этнонимининг пайдо бўлиши билан бошланиб, эллинизм, илк ўрта асрларда янада кўпроқ келтирилади. Бу ҳолатни даврий жиҳатдан уч даврга: 1) “Авесто” ва Суғднинг Аҳамонийлар давлати таркибига кирган давр; 2) Эллинизм даври; 3) Ўрта асрлар даври.
Урта Осиёнинг қадимги дунёсида турмуш тарзини олиб борган аҳолининг турли тарихий давр ва унинг турли босқичларида ҳарбий санъатнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Айниқса Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий армиянинг ташкил этилиши ва унинг янги жамият пойдеворини қуриш ва уни мустаҳкамлаш каби вазифаларни бажаришда аждодларимизнинг ҳарбий санъат соҳасида эришган ютуқларига назар ташлаш муҳим аҳамият касб этади.
Қудратли давлатлар ўртасидаги рақобат авж олиб бораётган бир пайтда, халқаро саҳнада ўз стратегик позициясини мустаҳкамлашга интилаётган Хитой халқ республикаси учун Марказий Осиё минтақасининг катта аҳамият касб этиши мазкур мақолада таҳлил қилинган. Президент Си Цзиньпин ҳукмронлик йиллари Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатларининг фаоллашуви даври бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу, авваламбор, Хитойнинг янги “Бир макон, бир йўл” номли стратегияси билан боғлиқ бўлиб, унда Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу мақолада Туркий давлатлар ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлган Ўзбекистон ва Туркия Республикаларининг ўзаро дипломатик алоқалари тарихи, ҳамкорлик келишувлари ва дастлаб Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги сўнгра Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаолиятларига доир маълумотлар ҳамда минтақа ривожидаги ўзаро келишувлар тўғрисида фикрлар келтириб ўтилган. Асосий мақсад сифатида Туркий давлатлар ўртасидаги янги интеграцион жараёнларни кенгроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожида ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий ва сиёсий ҳамкорликларнинг натижалари баён этилган
Ушбу мақола доирасида биз XXI асрда Ўрта Осиё ҳудуди этнографияси, этногенези ва этник тарихига тегишли тадқиқот ишлари ва турли нашрларда чоп этилган мақола ёки тезисларда келтирилган маълумотларни комплекс таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ютуқ ва камчиликларини объективлик ва танқидий таҳлил натижасида кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.
1974 йилда шу сатрлар муаллифи Чироқчи тумани ҳудудида, ўтмишда Қоратикан номи билан аталган Кўкдала даштларида археологик қидирув ишларини амалга оширган. Дашт қишлоқларида уйлар бир биридан йироқда жойлашиб, илон изига ўхшаш эгри бугри дала йўллари ва сони кўп сўқмоқлар билан боғланган. Чўл эса кенг сариқ денгиз сингари, олисда уфққа қўшилиб кетарди. Лекин бу – алдамчи манзара. Негаки, кўзга кўриниб турган осмон чегараси ва ер юзи туташган жойда янгидан поёнсиз чўл бошланган.
XIX иккинчи ярми – XX бошларида Марказий Осиёнинг табиий фанларига оид минглаб илмий тадқиқотлар, асарлар, рисолалар яратилди. Улар ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қўлёзма фондлари ва кутубхоналарида сақланмоқда. Шу жумладан, таниқли мутафаккир Аҳмад Донишнинг бой илмий-маънавий мероси Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалар фондида сақланади. Мақолада унинг асарлари ва рисолаларининг фонд рўхатидаги тартиб рақамлари кўрсатилган. Унинг фаолиятида табиий фанларга оид қарашлари таҳлил қилинган. Муаллиф унинг табиий фанларга оид қарашлари акс этган асарларини ўрганишга катта эътибор қаратади. Булар қаторига Аҳмад Донишнинг “Наводир ул вақоеъ”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи” каби асар ва рисолалари киради. Бундан ташқари Табиатшунослик, Ернинг вужудга келиши ва ҳолати, сайёралар ҳаракати, Ой ва Қуёш тутилиши каби ҳодисаларга нисбатан Аҳмад Донишнинг илмий ёндашуви баён этилган. У ўзининг табиий фанларга оид асарларининг барчасини илмий ҳулосаларга асосланган ҳолда ёритган.Илмий мақола мавзусини ёритишда тарихийлик, тизимли таҳлил ва тушунтириш усулларидан фойдаланилди. Қайд этиш лозимки, XIX иккинчи ярми – XX бошларига келиб Марказий Осиё рус ва хорижий тадқиқотчиларининг фаол изланишларининг объектига айланди.Бунинг натижасида эса Марказий Осиёнинг табиий шароитларига бағишланган юзлаб тадқиқотлар яртилди. Бу эса бевосита география фанининг юқори даражада тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврдаги Россияда табиий фанлар соҳасидаги ўзгаришлар Марказий Осиё мутафаккирлари, маърифатпарварларинг фаолиятида ҳам сезиларли даражада акс этди. XIX оҳири – XX бошларида ўлкада кенг ривожлана бошлаган маърифатпарварлик ҳаракати доирасида жамиятнинг илғор фикрли вакилларидан бири Аҳмад Дониш дунёвий илм-фанни ривожлантириш заруриятини тобора чуқур англаб, анъанавий фан ва таълимни жаҳон ютуқлари даражасига кўтариш лозимлиги ҳақидаги ташвиқотни ўз асарларида кучайтирди. Аҳмад Донишнинг асарлари Марказий Осиё халқларинг XIX асрлаги тарихи ва маданияти, балки табиий фанлар – топография, хариташунослик, астрономия, географияга оид билимлар бўйича маълу-мотларни бера олади. Унинг илмий-маънавий мероси халқимизнинг кейинги илмий тараққиётига асос бўлиб ҳизмат қила олади. Зеро, сўнгги асрларда, ҳусусан, XIX оҳири -XX аср бошларида аждодларимиз ҳам ўзларидан аввалги яратилган интеллектуал салоҳиятдан унумли фойдаланиб келган эди.
Мақолада Ву-дай даврига оид «Тсзю Танг шу» («Тангнинг эски тарихи») ва «Син Танг шу» ёзма манбаларида акс этган Ўрта Осиё ва Хитой халқларининг Тан давридаги муносабатлари ҳақидаги маълумотлар ўрганилади. ("Тангнинг янги тарихи"). "Тсзю Танг Шу" сулоласи йилномаси 200 жуанни (бўлим) ўз ичига олади ва воқеалар ҳақида баъзи тафсилотларни кўрсатмасдан, босқичма-босқич ҳикоя қилади. Хин Танг Шу 225 жуандан иборат бўлиб, бошқа манбани тўлдиради. Шунингдек, мақолада Хитой императорларининг Марказий Осиё давлатига нисбатан фаол ташқи сиёсати сабаблари кўриб чиқилади. Иншолар ҳақидаги маълумотлардан ташқари, сиёсий сабабларга кўра ушбу тарихий лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлган муаллиф ва муҳаррирлар ҳақида ҳам бор. «Тсзю Танг Шу» манбасида Тан давлатининг Енисей қирғизлари ва уйғурлари билан алоқалари ҳақида кўпроқ маълумотлар берилган. Бироқ, бошқа халқларнинг маълумотлари бор, лекин улар ҳажми жиҳатидан кичикроқ. Бу муносабатлар асосан савдо, элчилик, диний ва маданий муносабатлардир. Ўрта Осиё ва Хитойнинг турли минтақалари бўйича тарихий-географик маълумотлар ҳам ўз ўрнини топди. Юқорида айтиб ўтилганидек, "Син Танг Шу" эски китобнинг янги ва қайта кўриб чиқилган версиясидир. Ҳар бир кесилган тафсилот ёритилган ва тўлдирилган. Саналар ва атамалар аниқ таърифлари ва таржималари туфайли алоҳида эътиборга лойиқдир. Олдинги китобдан фарқли ўлароқ, "Син Танг Шу" аниқ қисмларга бўлинган бўлиб, унда кўз қисиб сулоланинг воқеалари тизимли тасвирланган. Алоқа маълумотларини иккита бобда топиш мумкин, улар ҳам ички блокларга бўлинган. Енисей қирғизлари, уйғурлар ва бошқа туркий халқлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари, Хитойнинг Ўрта Осиё халқлари билан ташқи сиёсатини шакллантиришда ҳам улкан роль ўйнаган сиси ва шивейнлар ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.
Central Asia is a key region of the Korean administration's vision of building a global hub and building an overseas Korean community. Until now, the South Korean government has laid the foundation for northern diplomacy in Central Asia. It has developed strategies and visions for Central Asia through the Eurasian Initiative policy, Northeast Asia peace policy initiative, and the promotion of the New Northern Policy. As such, Central Asia, such as Uzbekistan, is a key country with high geopolitical and geographical strategic value, and has served as a cooperative base for previous governments to enter the Eurasian market. The fact that research on cooperation between Korea and Central Asia can look at institutional reforms being pursued by Central Asian countries after the transition to the socialist system has many implications. In other words, it is very meaningful in terms of the Korean government's construction of a global central country, the construction of an overseas Korean community, the establishment of a foundation for overseas unification, and the study of a unification model.
Дунё ўтмиш тарихи асосан халқлар, жамиятлар, давлатлар тарихи билан белгиланади. Аммо ана шундай жамиятлардаги ижтимоий муносабатлар инсониятнинг дастлабки ўтмиш тузуми ҳисобланган ибтидоий жамоа тузуми давридан то ҳозирги кунгача битта социал муносабатга асосланган. Бу аёл ва эркак муносабатларидир.
XXI асрда дунёнинг турли ҳудудларида “ислом омили’нинг давлатлар ички ва ташқи сиёсатидаги таъсир доираси ортиб бораётганлиги очиқ намоён бўлди. Бу таъсир “совуқ уруш”нинг якунланиши, икки қутбли тизимнинг йўқ бўлиши, жаҳонда бир қутбли ривожланиш жараёнининг бошланиши, турли давлатлар манфаатларининг бузилиши, янги мустақил давлатлар нинг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг умумжаҳон сиёсати ва иқтисодиётида фаол субъект сифатидаги иштироки натижасида рўй берган глобал геосиёсий ўзгаришлар билан узвий боғлиқдир. Исломнинг жамият ва сиёсатдаги ролининг глобаллашуви нафақат мусулмон давлатлари ва ҳудудлари, балки мусулмон бўлмаган, ғарб давлатларини ҳам қамраб олди.
Мақолада Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида Хитой давлатининг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир макон, бир йул» лойихаси доирасида транспорт-коммуникация и инфратузилмалар соҳасидаги имкониятлар кўриб чиқилган.
2016 йил Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо бўлганлигига 15 йил тўлди. Бу йил ШҲТнинг навбатдаги йиғилиши ҳам Тошкентда катта тантана билан ўтказилди. Мақола шуни эътиборга олиб, Хитойнинг тарихи давомида шаклланган сиёсий маданиятининг айрим қирраларини ўрганишга эътиборни қаратади.
В данной статье рассматриваются факторы и тенденции формирования русской топонимической системы в Центральной Азии. В качестве объекта исследования выбраны города и посёлки городского типа, расположенные на территории Казахстана, Киргизии, Таджикистана и Узбекистана. Анализируется влияние различных факторов на процесс образования названий географических объектов, таких как исторические события, природные условия, экономические и культурные особенности региона. Обозначаются основные тенденции в развитии русской топонимии в Центральной Азии, включая увеличение количества новых названий, адаптацию к местным языкам и традициям, а также появление смешанных названий.
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон Республикаси вилоятларида ХХРнинг бизнес фаолияти, ривожланиш хусусиятлари ва истиқболлари, шунингдек, таъсири масалалари таҳлилга тортилади.
Мазкур мақолада XIX аср биринчи ярмида инглизларнинг Ост-Индия компанияси томонидан Афғонистон ҳудудига юборилган жосуслари, элчилари ва миссияларининг мақсадлари, уларнинг минтақада амалга оширган геосиёсий мақсадлардаги фаолиятлари, Афғонистоннинг давлат тузими, бошқарув шакли, қўшни давлатлар билан муносабатлари, Афғонистоннинг топографияси, афғон халқининг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий аҳволи, уларнинг, урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи, миллатлар ранг-баранглиги, бу даврнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилади. XIX асрнинг энг муҳим халқаро муаммоларидан бири бўлган “Марказий Осиё” масаласи, шу асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Британия Афғонистонга бостириб кириш учун олиб борган ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тайёргарликларини, Ост-Индия компанияси Афғонистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини, ҳудуд орқали ўтган барча йўлларни аниқлаши, муҳим географик нуқтада жойлашган ҳар қандай объектларни ўрганиши, аҳолининг ижтимоий-сиёсий қатламини тадқиқ қилиш кўриб чиқилади. Афғонистонга тадқиқотчиларнинг турли қиёфада, асосан, савдогар, дарвеш, сайёҳ, муқаддас жойларни зиёрат қилувчилар ниқоби остида юборилганлиги, улар минтақанинг энг хилват жойларигача кириб, ҳудуд жойлашувини мукаммал ўрганишганлиги ва эҳтиёткорлик билан тўпланган маьлумотларни қайд этиб боришганлиги масалалари таҳлил қилинади. Буюк Британиянинг махфий хизмат тармоқлари, уларнинг фаолияти тизимли ва узлуксиз олиб борилиши, бу йўналишда ҳар қандай воситалардан фойдаланиши, биринчи инглиз-афғон урушига (1838-42) инглизларнинг узоқ йиллик тайёргарлик жараёни бўйича маълумотлар таҳлилий ёритилади.
Surunkali beqarorliklar natijasida Afg‘oniston iqtisodiyoti og‘ir tushkunlikni boshidan kechirmoqda. Bir necha yillar davomida xalqaro hamjamiyat tomonidan ushbu davlatning iqtisodiyotini tiklash va siyosiy barqarorlikni ta’minlash bo‘yicha bir qancha yordam va ko‘maklar taqdim etilishiga qaramay, ko‘zlangan natijaga erishilmadi va 2021-yilning avgust oyida Afg‘oniston toliblar nazoratiga o‘tdi. Ushbu maqolada Afg‘onistonda hokimiyat tepasiga toliblar kelish fonida O‘zbekiston tashqi siyosiy vektorida iqtisodiy, ijtimoiy, geosiyosiy o‘zgarishlar, o‘zaro munosabatlarning istiqbollari, oqibatlari, imkoniyatlari o‘rganiladi va tahlil qilinadi.
Марказий Осиё минтақаси қадимдан Ғарб ва Шарқ давлатларининг диққат марказида бўлиб келган, чунки у муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий мавқега эга бўлиб, Осиё ва Европа давлатларини боғловчи кўприк бўлиб келган. Бир неча асрлар илгари Буюк ипак йўли Хитой ва Ҳиндистондан Европага ўтишни таъминлаган.