Ушбу мақолада жаҳон иқтисодиётида туризм индустриясининг ҳиссаси ва унинг сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланаётгани ҳақидаги маълумотлар асосида мазкур соҳанинг Ўзбекистон иқтисодиётини юксалтиришда ҳам муҳим роль ўйнаши ва долзарб эканлиги ёритиб берилган. Шу билан бирга Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида туризм индустриясининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган ҳамда унинг миллий иқтисодиётлардаги ўрни, роли ва устувор аҳамияти очиб берилган. Туризм бўйича илғор давлатлар сафида турувчи ва минтақа давлатлари ичида эса пешқадам ҳисобланган Туркия ҳамда бошқа ноараб давлатлардан бўлган Эрон ва Исроилда мазкур соҳанинг ривожига ижобий ёки салбий таъсир этувчи омиллар кўрсатиб берилган. Мақолада халқаро туризм ҳолатини акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткичлар, яъни мамлакатларга ҳар йили ташриф буюрадиган сайёҳлар сони, туризмдан келадиган даромад ва унинг ЯИМ даги ҳиссаси бўйича статистик маълумотлар жадвал шаклида келтирилган. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидаги туризм ривожи ушбу соҳадаги жаҳоннинг илғор мамлакатлари кўрсаткичлари билан қиёсланган. Туризм ривожи учун биринчи навбатда, энг муҳим омил – бу мамлакатдаги тинчлик-хотржамлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, туризмни ривожлантириш Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятга молик экани ҳамда унинг яқин истиқболдаги прогноз кўрсаткичлари баён этилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемиясидан кейинги даврда ички ва зиёрат туризмнинг ҳозирги ҳолати, унга таъсир қилувчи омиллар ва соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили, шунингдек соҳани ривожлантириш истиқболлари батафсил ёритилган
Ушбу мақолада меҳмондўстлик соҳасини барқарор ривожлантиришнинг инфратузилма ва ички туризмга боғлиқлиги тадқиқ этилиб, Малайзия, Испания, АҚШ давлатлари томонидан туризмни барқарор ривожлантириш учун амалга оширилган давлат дастурлари таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида рақобатбардош туризм ҳудудига айланишнинг “Беш босқичли модел”и ишлаб чиқилган.
Мақолада замонавий АКТ ва Интернет тизимини туризм соҳасида қўллаш афзалликлари, жабҳалари ҳамда самарадорлиги кейинги 10 йиллик маълумотлар асосида тадқиқ этилган, уларнинг туризм маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўсишидаги улуши эконометрик усуллар ёрдамида аниқланди.Тадқиқот натижаларига биноан туризм тармоғининг юксалишида АКТ улуши 30 - 45 фоизни ташкил этди. AКТдан фойдаланувчиларига билим ва маълумотларга кириш, янги маълумотларни тўплаш
имкониятини беради. Тадқиқот давомида меҳнат ва AКТга инвестициялар билан тармоқ ўсиши ўртасида ижобий корреляция, аммо меҳмонхоналар сони билан манфий боғлиқлик тасдиқланди. Демак туристларни жойлаштиришдаги камчиликлар тармоқни
ривожланишидаги тўсиқлардан биридир. Соҳа ялпи маҳсулотининг капиталга нисбатан эластиклик коэффициенти 0,794, ишчи кучига нисбатан 0,113 ташкил этди.Бу жаҳонда ўтказилган тадқиқот натижаларига мос; Тармоқда АКТ ни қўллаш натижасида корхоналарнинг трансакцион харажатлари пасаяди, инновациялар тезлашади, фирмаларнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий самарадорлик ортади, бўлғувси сайёҳлар мамлакатимиз туризм имкониятлари ҳақида ахборотга эга бўлишади.
Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг замонавий тенденциялари, ташқи савдоси таҳлили ва уни тартибга солиш амалиёти, мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда экспорт салоҳиятини оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи инвeстиция сиёсати хусусиятлари каби масалалар ёритилган. Ҳиндистон туризмнинг асосий турлари ривожланган марказлардан биридир. Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари, унутилмас дам олиш, фестивал ва карнаваллар, маънавий юксалиш ва мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш учун ноёб табиий, рекреацион, маданий ва тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган. Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг фаровонлиги жадал ривожланиб бораётгани сайёҳликнинг ички ва ташқи сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.
Ушбу мақолада туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг мазмуни, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг устувор йўналишлари, воситалари ва усуллари, соҳани самарали ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва қулай рақобатчилик муҳитни шакллантириш йўналишлари, туризмни давлат
томонидан тартибга солиш воситалари ва босқичлар ҳамда туризм индустрияси ривожланишини қўллаб-қувватлаш даражалари бўйича омиллари тадқиқ қилинган.
Мазкур мақола туризм соҳасини самарали ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган. Ўзбекистонда туризм соҳасини
ривожлантиришнинг иқтисодий ҳолати ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, туризм соҳасидаги долзарб муаммолар ечимига бағишланган илмий тавсиялар келтириб ўтилган.