Jild 1 № 1 (2015): Sharqshunoslik

Jild 1 № 1 (2015): Sharqshunoslik
Nashr qilingan: 01-01-2015

Статьи

81-86 78 26

Араб тилида қаср усулининг хоссалари ва турлари

Salimaxon Rustamiy

Мазкур  мақолада  араб  тилида  мавжуд  бўлган  усуллардан  бириқасрнинг  хусусиятлари  балоғат  илмига  оид  асарлари  асосида  тадқиқ  қилинган, шунингдек,  мақолада қасрнинг таърифи, унинг таркиби ва турлари билан боғлиқ масалалар ёритилган.Филология фанлари доктори, ТошДШИ

148-157 83 46

Сиёсий тараққиёт: моҳияти, асослари, шакллари

Alisher Azarov

Мазкур илмий мақолада, сиёсий тараққиёт ҳодисасининг моҳияти, асослари ва шакллари билан боғлиқ бўлган илмий-назарий қарашлар таҳлил қилинган.

114-148 69 32

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон муаммоси бўйича ҳамкорлиги

Nargiza Alimova

Ушбу  илмий  мақола  халқаро  муносабатларда  ўзининг  халқаро  ва  минтақавий хусусиятига эга бўлган турли хил долзарб муаммоларни ечишда, минтақавий можароларни  ҳал  этишда,  Афғонистон  минтақасининг  тинчлиги  ва  хавфсизлигини  мустаҳкамлашдаги ўзининг муҳим ўрни ва аҳамиятига эга бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигидаги фаолиятини ўрганишга бағишланган.

136-144 112 31

Шарқий Осиёда машинасозликни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари: Ўзбекистон тажрибаси

Avaz Alimov

Машинасозлик  саноатнинг  бошқа  соҳалари  ичида  юқори  технологиялардан фойдаланиш бўйича етакчилик қилади ва иқтисодиётда катта мультипликатив аҳамиятга  эга.  Иқтисодиётнинг  бошқа  соҳаларида  илғор  машиналар,  қурилмалар  ва  технологик  жараёнлар  татбиқ  этилишида  муҳим  роль  айнан  машинасозликка  тегишли. Мақолада жаҳон иқтисодиётида, Шарқий Осиё мамлакатларида (Япония, ХХР) машинасозлик ривожланишининг  замонавий  тенденциялари  таҳлил  қилинган,  янги  индустриал  мамлакатлар тажрибасида соҳанинг Ўзбекистонда тараққиёт истиқболлари кўриб чиқилган.

131-135 89 43

Ўзбекистонда вақфларнинг тугатилиши: жамиятнинг диний асосларини йўқ қилишдаги илк қадамлардан бири (ХХ асрнинг 20-30 йиллари)

Turdibay Shadmanov

Мазкур мақолада муаллиф томонидан собиқ совет жамиятида, хусусан, Ўзбекистонда  собиқ  совет  ҳокимиятининг  вақфларни  тугатиш  йўлида  амалга  оширган тадбирлари  эволюциясини  кўрсатиб  беришга  ҳаракат  қилинган.  Муаллиф  архив ҳужжатлари  ҳамда  хорижий  тадқиқотчиларнинг  мазкур  муаммо  ҳақидаги  қарашларини таҳлил этган.

123-131 67 35

Афғонистон тарихига оид инглиз тилидаги манбалар таҳлили

Rustam Rashidov

Ушбу  мақолада  Афғонистон  тарихига  оид  мамлакатимизда  илгари  ўрганилмаган  бир  неча  инглиз  тилидаги  манбалар  таҳлил  қилинади.  Ушбу  манбаларни  илмий муомалага киритиш орқали уларни чуқурроқ ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

118-122 80 46

Илк ўрта асрларда Суғд ёзуви ва унинг тарқалиш географияси

Munira Nasritdinova

Мақола  милодий  I  мингйилликда  Марказий  Осиё  минтақаси  бўйлаб  суғд ёзувининг тарқалиш географиясига бағишланади. Суғдий ёзув ёдгорликларининг тарқалиш диапазони  Марказий  Осиё  минтақаси  билан  чегараланиб  қолмай,  балки  Шимоли-Ғарбий Хитой, Тибет, Шимолий Ҳиндистон каби қадимий маданият марказларида ҳам ушбу ёзув намуналарининг  топилаётгани  асосида  ўз  исботига  эга.  Суғд  ёзувининг  бу  қадар  кенг ёйилиши  ўзининг  қандай  тарихий  асосларига  эга  эканлиги,  минтақада  мавжуд  бўлган бошқа  ёзувларга  нисбатан  ушбу  тил  ва  ёзувнинг  бунчалик  кенг  қамров  касб  этишининг замирида қандай омиллар ётиши таҳлил қилинади.

111-118 72 64

Ибн Туфайл онтологиясида аристотел таълимотининг элементлари

Sanam Ahmedova

Бугунги  кунгача  етиб  келган  Ибн-Туфейлнинг  “Хайя  Ибн  Якзан”  ягона асари бўлиб, унда алломанинг фалсафий қарашлари, таълимоти ва Аристотелнинг табиат ва ақл таълимотига суяниб қиёслаб ўрганган.

104-110 72 45

Қадимги Ҳиндистон маданияти, эстетикаси ва санъатининг фалсафий ва герменевтик таҳлили

Emine Izzetova

Мазкур  илмий  мақолада  қадимги  Ҳиндистон  маданияти,  эстетикаси  ва  санъатининг  фалсафий-герменевтик  таҳлили  берилган  бўлиб,  бадиий-эстетик  дунёқараш  тамойиллари  ва  фалсафий  дунёқараш  хусусиятлари  кўриб чиқилган.

98-104 63 25

Шарқ қўлёзмалари марказида фалсафага оид қўлёзмалар фиҳристи

Roik Baxairov

Ушбу мақолада “А-1-178 Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги  Абу  Райҳон  Беруний  номидаги  Шарқ  қўлёзмалари  маркази  хазинасида сақланаётган фалсафага оид қўлёзмаларнинг тематик фиҳристини тузиш” лойиҳасини бажаришдаги мақсад ва вазифалар ҳамда унинг мазмуни ёритилган.

92-97 66 51

Хиромий “Тўтинома”сининг қиёсий таҳлили

Shafoat Xasanova

Мақолада шу кунга қадар махсус тадқиқот объекти бўлмаган Хиромийнинг “Тўтинома” асари биринчи марта Нахшабий ва бошқа ижодкорлар асарлари билан қиёсий  ўрганилиб,  муаллифнинг  ижодий  ютуқларини  кўрсатиш  билан  бир  қаторда, салафлари  асарларидан  қанчалик  фойдаланганлиги  ва  адабий  анъана  қонуниятларига нечоғлик риоя этгани ҳам очиб берилган.

86-92 81 25

“Ирқ битиг”и матншунослиги

Rixsitilla Alimuhamedov

Мазкур  мақолада  қадимги  туркий  тил  даври  ёдгорлиги  “Ирқ битиг”  таҳлил  этилган.  Унда  асарнинг  текстологик  хусусиятлари,  жумладан, асарнинг график хусусиятлар, ҳарфий белгиларнинг англатган маъноси ва асардаги айрим ибора ва жумлаларнинг талқини келтирилган.

5-14 99 60

Ўзбекистон Республикасида хитойшунослик

Saodat Nasirova

Мазкур илмий мақолада хитойшунослик соҳаси, соҳа объекти, ривожланиш истиқболлари масалалари кўтарилган бўлиб, ўқитиш соҳасида замонавий технологияларнинг ўрни ва аҳамияти, хитойшунослик соҳасининг модернизацияси, хитойшунослик факультетининг трансформацияси масалалари ёритилган.

76-81 64 324

Оламнинг лисоний манзарасини яратишда ўхшатишларнинг ўрни

Shoira Usmonova

Мазкур  мақолада  халқнинг  миллий  тафаккури,  дунёқараши  ва менталитетини ўзида акс эттирадиган лингвомаданий бирликлардан бири  бўлган ўхшатиш эталонлари қиёсий тадқиқ этилган.

72-76 78 31

“Девону луғати-т-турк” қўлёзмасида ишлатилган ҳарфий ишоратлар ва айрим сўзларнинг ўқилиши масаласив

Qosimjon Sadiqov

“Девону  луғати-т-турк”  (“Туркий  сўзлар  девони”)  асарининг  ягона қўлёзмаси  бор.  Унда  туркий  мисолларнинг  тўғри  ўқилишини  таъминлаш  учун  диакритик белгилар изчил қўйиб борилган. Муҳими шундаки, айрим ўринларда муайян ҳарф устига ва остига  бирйўла  икки  хил  ҳаракат:  fatḥa  ва  kasra, ẓamma ва kasra ёки бир ҳарф устига остин-устун  fatḥa  ва ẓamma қўйиб кетилган. Мақолада ана шу имло хусусияти ва унинг фонологик жиҳатлари тўғрисида сўз боради.

67-71 81 56

Хитойда модернизация: хусусиятлари ва истиқболлари

Ozoda Alijonova

Мазкур  мақола  Хитой  Халқ  Республикасида  модернизация  жараёнининг асосий  хусусиятлари  ва  истиқболларига  бағишланган.  Мақолада  модернизацияга  таъриф берилган,  модернизациянинг  асосий  назарияларига  қисқача  тўхталиб  ўтилган.  Хитой модернизацияси  хусусиятлари  ва  истиқболлари  хитойлик  тадқиқотчиларнинг  хулосалари асосида келтирилган.

55-66 89 29

Хитойда кичик (инновацион) ва ўрта бизнеснинг ривожланиш босқичлари ва хусусиятлари

Bibisora Sadibekova

Мазкур мақолада Хитойда кичик (инновацион)ва ўрта бизнеснинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган бўлиб, унда айнан  ушбу  шаклдаги  корхона  ва  фирмалардаги  замонавий  талабларга  жавоб  берувчи  инновацион йўналишларни ривожлантириш фаолиятлари таҳлил этилгандир.

51-55 89 34

Тан сулоласи бошқаруви даврида Фубин тартиби ва амалдорларнинг лавозимларга тақсимланиш тизими

Qahramon Imomnazarov

Мазкур  мақолада  Тан  сулоласи  даврида  ҳарбий  бошқарув  тизимидаги имтиҳон системаси ва унинг ички аҳволи ёритилган.

45-51 77 58

Хуй Чаонинг Марказий ва Жанубий Осиё тарихига оид маълумотлари

Natalya Karimova

Ушбу  мақола  Хитой  ёзма  манбалари  асосида  корейс  зиёратчиларининг Ҳиндистон  ва  Хитойга  саёҳатларини  тадқиқ  этишга  бағишланган.  Корейс  буддаси  Хуэй Чаонинг саёҳати ва унинг асари нафақат ҳинд давлатларидаги, балки VII аср бошларида Марказий Осиёдаги ҳолатлар ҳақида муҳим тарихий маълумотлар беради.

40-45 95 46

Хитойнинг энг қадимги демократик партиясининг 85 йиллиги муносабати билан

Valeriy Kim

Мазкур  мақола  ўз  даврининг  йирик  сиёсий  етакчиларидан  бири  бўлган, Хитойнинг  Учинчи  партияси  (Хитой  христиан  ишчи  демократик  партияси)нинг  асосчиси генерал  Дэн  Яньданинг  ғоялари  ва  уларнинг  замонавий  Хитойда  модернизация  жараёнлари бошланишидаги ўрни тадқиқига бағишланади. Дэн Яньданинг “оддий халқнинг инқилоби” ғояси Хитойдаги ислоҳотлар мобайнида ўз амалий аҳамиятга эга бўлгани мақолада қайд этилади.

31-39 70 44

Хитой ташқи сиёсати менталитети: янги аср эҳтиёжи

Ismatulla Bekmuratov

Зиямуҳамедов Ушбу  мақолада  “Хитойнинг  тинч  юксалиши”  номи  билан  жаҳон  ҳамжамияти  эътиборини  тобора  ўзига  тортиб  бораётган  оламшумул  ҳодисани  ўрганиш билан бирга, ХХР халқаро сиёсатида яққол кўзга ташланаётган миллий менталитетга хос айрим томонларни таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар ёритилган. Филология фанлари номзоди, доцент, ТошДШИ

23-31 69 52

Ўрта аср хитой новелласининг шаклланиши

Jasur Ziyamuhamedov

Ушбу мақолада ўрта аср хитой адабиётида пайдо бўлиб, адабиётнинг кичик эпик жанрларига мансуб бўлган ҳикоянинг кўплаб турлари, уларнинг келиб чиқиш  илдизлари,  композицион  қурилиши,  мазмунига  кўра  шаклланиши  ва  ёзма  ада-биётда мисли кўрилмаган баён тарзи билан бир-биридан фарқ қиладиган новеллалар ҳақида  фикр  юритилади.  Уларнинг  келиб  чиқиши  ва  шаклланишига  доир  таҳлилий кузатувлар натижалари баён қилинади.

14-23 133 87

Хитой атамаларининг шаклланишининг айрим назарий жиҳатлари

Akramjon Karimov

Мазкур  мақола  қисқача  хитой  тили  лексикологиясининг  айрим  назарий масалаларини  ёритишга  бағишланган.  Хусусан,  сўз  ва  термин  ўртасидаги  ўхшашлик  ва фарқлар. Хитойшуносликда биринчи бор молиявий терминлар асосида уларнинг ясалиши ва тузилиши хусусиятлари кўрсатиб берилган.