➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 1 (93) (2017) Биология ва тиббиёт муаммолари
№ 1 (93) (2017) Биология ва тиббиёт муаммолари
Jurnal:
Biologiya va tibbiyot muammolari jurnali
Nashr qilingan:
2017-02-14
Ulashish
Статьи
Қалқонсимон бези касалликларини даволашда операция олди тайёргарлик ва анестезия турларини самарадорликларини тахлили
Мақолада қалқонсимон без касалликлари бўлган 72 нафар беморларни жарроҳлик йўли билан даволашда операция олди тайёргарлик ва анестезияларини натижалари кўрсатилган. Беморларга операция олди тайёргарлиги бўйича янгича ёндашув ёритилган. Операция олди тайёргарлик жараёнида сибазон ва дроперидолни қўллаш натижасидаги стрес-протектор тайёргарлик ва анестезиологик қўлланмаларга кетаминни ишлатилишини умумий анестезиянинг бошқа усулларидан афзаллигини кўрсатди
С Жониев, А Рахимов, А Бабажанов
60-64
119
29
Batafsil o'qish
Ревматоидли артрит
Роматоид артрит (РА) сурункали отоиммüн касаллик бўлиб, периферик бўғимларнинг симметрик артрити ривожланиши билан характерланади, артикуляр тузилмаларнинг прогрессив бузилишига, шунингдек, ички органларнинг тизимли шикастланишига олиб келади. ИСД-10: М05-06. Эпидемиология. Касалликнинг тарқалиши тахминан 1% ни ташкил қилади. Аёлларда РА 3 марта тез-тез учрайди. Кўпинча 35-45 ёшдаги одамлар касал бўлишади.
Н Мамасалиев, З Мамасалиев, У Сувонкулов, М Качковский
218-220
155
22
Batafsil o'qish
Сурункали аденоидит билан оғриган болаларда экссудатив ўрта отитни клинико-иммунологик ҳусусиятларини қиёсий баҳолаш
Муконазал иммунитет ҳолати назал ажралмадаги секретор иммуноглобулин А, интерлейкин -6 (IL-6), интерферон-γ (IFN-γ), интерлейкин-10 (IL-10) таркиби орқали баҳоланди 2-клиник гурухдаги болаларда SIgA концентрациясини пасайиши ва IFN-γ юқори даражада аниқланиши кузатилди, бу эса муконазал иммунитет кўрсаткичларини бу каби ҳолати экссудатив ўрта отит ривожланиши учун хатарли омил эканлигини кўрсатиб беради
М Насретдинова, Н Хушвакова, А Хайитов, А Ибрагимов
94-96
170
23
Batafsil o'qish
Кўз юзa қисмлaри яллиғлaниш кaсaлликлaридa фoтoдинaмик тeрaпия қўллaб кoмплeкс дaвoлaшдa ёғлaрнинг пeрoксид oксидлaниши кўрсaткичлaрининг ўзгaриши
Кўз юзa қисмлaри яллиғлaнишидa фoтoдинaмик тeрaпия қўллaб кoмплeкс дaвoлaш oлиб бoрилишини кўз ѐш суюқлигидa ѐғлaрнинг пeрoксид oксидлaнишигa бўлгaн тaсири ўргaнилди. Кўз юзa қисмлaри яллиғлaнгaн бeмoрлaрдa кўз ѐш суюқлигидa кaтaлaзa aктивлиги пaсaйиши вa ЛПО/АОХ систeмaсидa нoмутaнoсиблик бўлиши фoнидa МДА дaрaжaси oшaди. Кўз юзa қисмлaри яллиғлaнгaн бeмoрлaрдa кoмлeкс дaвoлaшгa фoтoдинaмик тeрaпия қўшилганда кaтaлaзa aктивлaшaди вa МДА дaрaжaси кaмaяди. Aйниқсa кeрaтитлaрдa эндoгeн интoксикaция дaрaжaси кaмaяди вa шox пaрдa вa кoнюктивa қaйтa тиклaниш жaрaѐни тeзлaшaди.
K Нарзикулова
90-93
181
25
Batafsil o'qish
Эндометрий гиперплазияси бўлган аёллар организмида прооксидант / антиоксидант баланси бузилишининг аҳамияти
Эндометрийдаги гиперпластик ўзгаришларида қонда липидларни перекисли оксидланишини яққол ошиши ва антиоксидантли ферментларни камайиши аҳамиятли бўлиб, бу касалликнинг оғирлик даражаси билан улчанади
З Назирова, Д Асранкулова, Ш Гозиева
88-89
77
21
Batafsil o'qish
Ўн икки бармоқ ичак перфоратив ярасини миниинвазив технологиялар билан даволаш натижаларини баҳолаш
2006-2016 йилларда ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак перфоратив яраси билан касалланганлардан 162 та бемор текширилди. Қўшимча асоратлар (стеноз, қон кетиш, пенитрация) кузатилмаган перфоратив яраларда асосан перфоратив тешикни тикиш операцияси амалга оширилган. Шу касаллардан 62 тасида перфоратив ярани лапароскопик тикиш амалга оширилган, 2 холатда конверсияга ўтилган. 2016 йилга келиб перфоратив яраларни лапароскопик тикишнинг улуши 21.3% га ўсди
И Мустафакулов, З Муртазаев, С Камолов, K Шеркулов
86-87
98
19
Batafsil o'qish
Ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетганда эндоскопик усулда қон кетишини тўхтатиш
Ошқозон-ичак йўли юқори қисмидан қон кетиш билан касалланган 50 нафар беморларда даво самарадорлиги ўрганилди. Уларга консерватив терапия, эндоскопик гемостаз ва хирургик даво усуллари қўлланилган. Давомли қон кетишларда аргонплазмали коагуляция қўлланилган
И Мустафакулов, М Рустамов, У Махрамов, З Джураева
84-85
137
24
Batafsil o'qish
Қариялар ва кекса ёшдаги беморларда қорин бўшлиғи пастки қавати операцияларида унилатерал спинал анестезияни биринчи марта қўлланилиши
Тадқиқотдан мақсад икки турдаги нейроаксиал блокадаларни солиштирма клиник баҳолашни ўтказиш: қариялар ва кекса ёшдаги беморларда қорин бўшлиғи пастки қаватида операция вақтида симметрик спинал ва унилатерал спинал анестезияларни баҳолаш. 30 нафар бемор розилигидан сўнг тадқиқот ишига киритилди (13 нафар аёллар ва 17 нафар эркаклар). Нейроаксиал блокада ўтказиш турига қараб улар 15 нафардан 2 гуруҳга ажратилди. Мотор ва сенсор блокларни аниқлаш асосида нейроаксиал блокадалар клиникасининг солиштирма баҳоланиши ўтказилди. Гипербарик бупивакаин эритмасини ёрдамида унилатерал спинал анестезия қорин бўшлиғи биринчи қаватида бир ёнли операцияларда яхши таъсир қилувчи оғриқсизлантириш усули бўлиб операциядан кейинги даврда адекват оғриқсизлантирувчи ҳисобланади.
М Матлубов, Э Хамдамова, В Атамурадов, Б Акрамов
80-83
115
31
Batafsil o'qish
Паркинсон касаллигида вегетатив бошқарувнинг сегмент ва сегмент усти симпатик марказлари ҳолати
Вегетатив бузилишларнинг комплекс клиник –инструментал диагностикаси асосида, юзага келтирилган тери вегетатив потенциалларини ўрганиб чиқиш натижасида кучайиб борувчи вегетатив етишмовчилик синдроми аниқланди. Паркинсон касаллигида яширин даврларнинг яққол кўпайиши ва амплитудаларнинг пасайишинт исботланган бўлиб, бу сегмент ва сегмент усти вегетатив структураларнинг гемитипда зарарланишини билдиради
Ё Маджидова, С Фахаргалиева
78-79
91
22
Batafsil o'qish
Гепатобилиар тизимни функционал холатини ҳисобга олган ҳолда эхинококкоз билан огриган беморларни даволашни асослаш
Жигар эхинококкозиси бўлган 72 нафар беморларда жигарнинг функционал ҳолати текширилган. 25,3% ҳолатларда жигар эхинококкози холестаз синдроми билан цитолитик (15,25, 22,2%) ва 41,2% ҳолатларда мезенхиал-шамоллаш синдроми билан бирга кечиши аниқланган. Албендазол қабул қилинганда аминотрансферазалар ва тимол тести кўтарлиши кузатилди. Урсодезоксихол кислотаси цитопротекторлик самарадор таъсир қилади: АлАТ, AсАТ, билирубин ва тимол тестни даражасини сезиларни пасайтиради. Эхинококкознинг комплекс даволашда специфик даволаш билан бир қаторда гепатопротектолар қўллаш керак
Л Качугина, Д Саидахмедова, Н Ярмухамедова
75-77
86
21
Batafsil o'qish
Ҳомиладорларда ҳомила пардалари эрта ёрилишининг диагностикаси
Изланиш 82 нафар турли гестацион даврларда ҳомила пардалари эрта ёрилиши кузатилиб туғруқ мажмуасининг акушерлик бўлимига мурожаат қилган ва кузатув остида бўлган ҳомиладор аёлларни клиник – лаборатор текширув натижаларига асосланади. Қоғоноқ сувларининг кам миқдорда оқиб чиқиши асоратлар юзага келиши хавфини камайтирмасдан, аксинча уни оширади. Бу ҳомила пардалари бутунлигининг бузилиши ва ушбу асоратни аниқлаш ўртасидаги вақтнинг чўзилиб кетиши билан боғлиқ. Аниқки, ҳомила пардалари ёрилишидан бошлаб вақт ўтиб бориши сари нитразинли тест ва папоротник феноменининг информативлиги пасайиб боради. Ҳомила пардаларининг узоқ муддатли ёрилишида ушбу тестлар оддий акушерлик текширишларидан кўра кўпроқ маълумот бера олмайди
Ш Касимова
72-74
93
17
Batafsil o'qish
Ўткир пневмония билан оғриган беморларда миокардит асоратини прогнозлаш
Ишлаб чиқилган мезонлар асосида пневмония билан оғриган эрта ёшдаги болаларда миокардит асорати ривожланишини аниқлаш орқали пневмониянинг салбий оқибати бўйича юқори хавф гуруҳларини шакллантириш мумкин бўлади. Бу эса беморларда миокардит ривожланиш прогнозини оширади, ўткир пневмония билан касалланиш ҳолатини камайтиради, шу орқали асоратлар ва ўлим кўрсаткичлари камаяди.
Н Исраилова
69-71
91
25
Batafsil o'qish
Болдир суякларининг диафизи синишларида компрессион -дистракцион остеосинтезни қўллаш натижалари
Мақолада 540 нафар беморларда болдир суякларини Илизаров бўйича ўтказилган остеосинтез натижалари келтирилган. Беморларни 2 та гуруҳга бўлиб ўрганилган. Биринчи гуруҳга кирган 486 нафар беморларда синган суяк бўлакларини бир вақтни ўзида жойлаштиришга харакат қилиниб, 4 ҳалқадан иборат Илизаров қурилмасида маҳкамланган. Жойлашмай қолган суяк бўлакларини аста-секинлик билан қурилма ёрдамида жойлаштирилган. 80 % беморларда суякларни битиши ўз вақтида бўлган. 20 % ида эса секин битиш, битмаслик ва сохта бўғимлар кузатилган. Иккинчи гуруҳга кирган 54 нафар беморда суяк бўлаклари ЭОП ёрдамида бир вақтни ўзида яхши жойлаштирилиб, Илизаров қурилмасида махкамланган. Иккинчи гуруҳга кирган беморларнинг биттасидан (хамроҳ касалликлар: семизлик III-даражаси, қандли диабет кузатилган) ташқари хаммасида суякларнинг битиши ўз вақтида бўлган. Буни сабабини суяк бўлакларини ўз вақтида яхшилаб жойлаштириш ва битганга қадар қаттиқ махкам ушлаб туриш билан боғланади.
С Ибрагимов, X Саматов, Р Мирзаев
65-68
114
23
Batafsil o'qish
Кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясида кардиореспиратор тизимни функционал текширининг аҳамияти
Мақолада кўкрак қафаси деформацияси мавжуд 66 нафар беморда кузатилган узгаришлар маълумоти келтирилган. Касалликнинг шаклини, чуқурлик даражасинини ва кардиореспиратор тизим томонидан бўладиган ўзгаришларни аниқлашда хамда даволаш усулини танлаш учун мультиспирал компьютер томографиясининг юқори информативлиги кўрсатилган. 2013 йилдан бошлаб шу каби беморларга D.Nuss бўйича миниинвазив торакопластика операцияси ўтказилмоқда. Маълумотларга таяниб шуни айтиш мумкинки, кўкрак қафаси деформациясини ушбу усулда операция қилиб даволаш функционал ва косметик жиҳатдан яхши натижалар беради
А Шамсиев, Ж Шамсиев, Ю Тураев, А Муталибов, М Бургутов
9-14
160
60
Batafsil o'qish
Махаллий тарқалган оғиз туби ва тил ракида аутоплазмохимиотерапиянинг самарадорлиги
Мақолада регионар артерия ичи ва операция ичи аутоплазмохимиотерапиясини оғиз туби ва тил раки билан касалланган беморларда ўсмага қарши комплекс даволаш компоненти сифатида самарадорлигини бахолаш келтирилган. Олинган маълумотлар регионар артерия ичи ва операция ичи аутоплазмохимиотерапиясини оғиз туби ва тил раки билан касалланган беморларда ўсмага қарши комплекс даволаш компоненти сифатида етарли даражада юқори самарадорлигини, токсик жиҳатидан ҳавфсизлигини ва иммунорегулятор оқсилларини ижобий динамикасини тасдиқлайди
А Ганиев, М Халматова
57-59
84
24
Batafsil o'qish
Санатор типидаги таълим муассасаларида тарбияланаётган сил касаллиги билан алоқада бўлган болаларда сурункали патологиянинг ривожланиш хавфини башоратли баҳолаш
Сил касаллигига мослаштирилган санатор типидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг ота-оналарида сўровнома ўтказиш усули ёрдамида 1175 нафар болаларни тартиб жиҳатлари ва тарбияланиш шароитларини тавсифи ўрганиб чиқилди – асосий гуруҳ (220 нафар болалар) ва умумий типдаги мактабгача таълим муассасаси (МТМ) – назорат гуруҳи (955 нафар болалар). 12 ва ундан ортиқ ойлар давомида кўкрак сути билан боқилган асосий гуруҳдаги болалар сони назорат гуруҳига қараганда 1,8 марта камроқ бўлган; асосий гуруҳдаги болалар сони 1,1 марта кўпроқ бешикда катта бўлишган, шунга ўхшаш болалар муддатини 1,5 йилдан 2 йилгача ўтаганларда 1,3 марта кўпроқ бўлган. Ўртача 60% болалар соғлом турмуш тарзи элементлари ҳақида маълумотга оилада эга бўлганлар, 32% - МТМ да ва 8,5% - телевизор кўриш натижасида, болалар нашриётини чоп этишда Интернетдан фойдаланиш ҳолатларида. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларни деярли 70% ҳолатларда тоза ҳавода сайр қилиш, суткалик уйқу, теледастурларни кўриш ва компьютерларда ўйин ўйнаш гигеник меъёрладан ошиб кетган. Сил касаллиги бор беморлар билан алоқада бўлган болаларда сурункали патологияларни ривожланиш хавфи даражасини ошишига компьютерда ўйин ўйнаш давомийлиги, болаларни кўкрак сути билан боқилиши, теледастурларни томоша қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш ва болаларни бешикда катта бўлиши каби омиллар кетма-кет таъсир қилади.
Л Башарова, С Умирова
51-56
228
21
Batafsil o'qish
Тошкент шаҳридаги умумий ва санатор типидаги таълим муассасаларида тарбияланаётган мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ҳаёт тарзи
Сўровнома усули асосида умумий типдаги ва сил касаллигига мослаштирилган санатор типидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг - 1175 та оиланинг ота-оналари ва фарзандларига тегишли бўлган ижтимоий-гигиеник омиллари ўрганилиб чиқилди. Статистика бўйича ишончли равишда шу нарса аниқландики, сил касаллиги бор беморлар билан алоқада бўлган болаларда сурункали касалликларни ривожланиш хавфи даражасини ошишига ота-оналарнинг тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиши, болаларни кўкрак сути билан боқишни давомийлиги (9 ойгача), отаоналар ўртасидаги қариндошлик никоҳлари, болани тўла-тўкис бўлмаган оилада яшаши, теледастурларни кўриш давомийлиги (кун бўйи 2 соатдан ошмаслиги керак) ва компьютердаги ўйинлар (кун бўйи 30 дақиқадан ошмаслиги керак), отанинг ижтимоий аҳволи (вақтинча ёки доимий ишсиз), тоза ҳавода сайр қилиш давомийлиги (кун бўйи 1 соатдан ошмасин) ва болани бешикда катта қилиш (2 ёшдан ошмасин), ота-оналарнинг касб билан боғлиқ ишлаб чиқаришдаги зарарлари (ҳарорат билан боғлиқ омиллар ва ҳайвонлар билан алоқада бўлиш), кўп болали (4 та ва ундан ортиқ болалар) ва катта оилаларда (7 та ва ундан ортиқ одам) яшаш каби омиллар кетма-кет таъсир қилади.
Л Башарова, X Наимова
45-50
83
22
Batafsil o'qish
Чов боғламидан пастда жойлашган артерияларда бажарилган реконструктив амалиётларнинг операциядан кейинги энг яқин даврдаги натижалари
Чов боғламидан пастда жойлашган артерияларида сурункали облитерация чақирувчи касалликлар туфайли реконструктив амалиёт бажарилган 147 бемор 2 гуруҳга бўлинди: реверсия усулида аутовеноз шунтлаш операцияси ўтказган беморлар (n=79) in situ усулида аутовеноз шунтлаш операцияси ўтказган беморлар (n=68). Операциядан кейинги энг яқин даврда 1-гуруҳда шунтлар тромбози 9,2%ни ташкил этган бўлса, 2-гуруҳда бу кўрсаткич 7,6%ни ташкил этди. Ҳар бир гуруҳда биттадан ҳолатда сон соҳасидан оёқ ампутацияси бажарилди. Ўлим ҳолатлари кузатилмади. Шундай қилиб, операциядан кейинги энг яқин даврда ҳам реверсия усулида, ҳам in situ усулида бажарилган аутовеноз шунтлаш операциялари деярли бир хилда самаралидир
Ф Бахритдинов, У Расулов, Б Каршиев
41-44
88
18
Batafsil o'qish
Опиоидлар ва каннабиноидларга қарам бўлган беморлардаги турғун ремиссияларнинг юзага келишидаги омилларни узоқ муддатли катамнезга кўра солиштирма таҳлили
Опиоидлар ва каннабиноидларга қарам бўлган беморлардаги турғун ремиссияларнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, солиштирма таҳлили ўтказилди. Тадқиқотлардан аниқланишича опиоидларга ва каннабиноидларга қарам бўлган беморлардаги ремиссияларнинг юзага келишига таъсир этувчи омиллар бир биридан фарқ қилади
Ф Бахрамов, Л Турсунходжаева
38-40
64
22
Batafsil o'qish
Турли хилдаги ихтисослашган спортчиларда типологик хусусиятларини ўрганиш
Ушбу мақолада спортчи қизларнинг темперамент хусусиятлари таърифланган. Текширишда 50 та бадиий гимнастика билан ва 50 та тхеквандо билан шуғулланнадиган спортчи қизлар иштирок этди. Текшириш Айзенк анкетаси буйича олиб борилди. Текшириш асаб тизими фаоляти типини аниқлашни мўжаллайди: интроверсия – экстраверсия; невротизм
С Баратова, З Мавлянова, O Ким
36-37
170
27
Batafsil o'qish
Болаларда эхокардиография маълумотлари бўйича юракнинг кичик аномалиялари
3 ѐшдан 15 ѐшгача бўлган 52 та болалар ва ўсмирларнинг Эхо КГ натижалари таҳлил қилинганда, уларда жойлашишига ва уйғунланишига қараб турли хил юракнинг кичик аномалиялари аниқланди, шулардан чап қоринча ва митрал клапаннинг кичик аномалиялари кўпчиликни ташкил этди. Болаларда юракнинг клиник ва функционал ахамиятли кичик аномалияларидан чап қоринчада нуқсонли жойлашган кўп хордалар юрак ритмининг бузилиши, юрак клапанларининг пролапси клапан тавақасининг ўзгариши ва гемодинамик аҳамиятли регургитация билан аниқланди.
Ф Ачилова, А Жалилов
33-35
219
34
Batafsil o'qish
Фурнье гангренасини комплекс даволашда со 2 лазер ва фотодинамик терапияни қуллаб даво натижасини яхшилаш
СО 2 лазер куллаш эрта ва консиз некрэктомия килиш имконини беради. Шунингдек яра битишини тезлаштириб, микроб контаминациясини камайиши имкониятини оширади. Бу усул фотокоагуляция ва тукималар стерилизациясига эга. Фотодинамик терапия йирингли ярага жуда самарали ноинвазив ва авайлаб таъсир курсатади, шунинг учун бу усул клиникада уткир локал яллиғланиш процессларида СО 2 лазер ва традицион усуллари билан биргаликда ишлатилади
А Аталиев, А Муродов, В Шатемиров, X Холов, X Эрназаров, Н Маликов, Ф Бобошарипов, K Атабаев
30-32
166
30
Batafsil o'qish
Сифатли геронтологик хизматлар кўрсатиш потенциалини тиббий-ижтимоий ёрдам раҳбарлари томонидан баҳолаш
Социологик тадқиқот аноним сўров йўли билан ўтказилди. Тадқиқотда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят тиббиёт марказлари бош шифокорлари ва бирламчи тиббиёт бўғини мудирлари иштирок этишди. Маълумот йиғиш мақсадида сўровнома ишлаб чиқилди. Сўровнома 21 та саволлардан иборат. Саволлар геронтологик хизматлар кўсатиш дорзарблиги ва имкониятларини баҳолашга қаратилган (муассасаларнинг, кадрларнинг, диагностика ва даволаш стандартларининг мавжудлиги). Сўровнома иштирокчилар томонидан аноним равишда мустақил тўлдирилди. Сўровнома натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари сифатли геронтологик хизматлар кўрсатиш имкониятлари чегараланганлиги, ҳозирги кунда қарияларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифати пастлиги ва кекса беморлар талаб ва эҳтиёжларига жавоб бермаётгани аниқлади.
Д Аниёзова
27-29
118
30
Batafsil o'qish
Идиопатик ва симптоматик эпилепсияси бор беморлардаги нейропсихологик бузилишлар структураси
Идиопатик ва симптоматик эпилепсияси бор беморлардаги когнитив бузилишлар структураси ўрганиб чиқилди. Когнитив таъсир потенциалларининг нейрофизиологик кўрсаткичларига асосланиб эпилепсияда мия олий функцияларининг хос ўзгаришлари қайд этилди, касалликнинг шаклига кўра латент даврнинг ва Р300 амплитудасининг яққол ўзгариши аниқланди. Психометрик тестлар ва нейрофизиологик кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинганда когнитив функция юзага келишининг барча қисмларида ўзгаришлар юзага келиши ва бу ўзгаришлар симптоматик эпилепсияда яққол намоён бўлиши аниқланди.
Р Азизова
485
33
Batafsil o'qish
Фертил ёшидаги аёллар фиброз-кистозли мастопатиясида д 2 дофаминли рецептори генининг полиморфизми
Тошкент тиббиёт академияси 3 сон клиникаси эндокринология бўлими ва консультатив поликлиникасига ҳамда шаҳар диагностика марказига консультация мақсадида мурожаат қилиб келган ўзбек миллатига мансуб 120 нафар фертил ёшидаги аёлларда генотиплаш ўтказилди. Фиброз- кистозли ўзгаришлар билан гиперлактиемияли аёлларда DRD2 генининг ТГ генотипи С3420Т гетерезиготли полиморфизми устунлиги билан кечади. Аёлларнинг 75% да қалқонсимон без функциясининг камайиши кузатилади.
Н Адхамова, Д Нажмутдинова
20-22
106
25
Batafsil o'qish
1
2
3
>
>>
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer