Ушбу мақолада Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг араб мамлакатларида "Араб баҳори" деб номланган фуқаролик қўзғолони ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Араб баҳори қандай бошлангани, уни енгган штатлардаги қўзғолоннинг оқибатлари, ундан кейин халқнинг ҳаёти яхшиланганми ёки йўқми каби саволларга жавоб беради.
Мақолада фоҳишаликнинг мавжудлиги сабабларини тушунтирадиган бир қанча ёндашувлар, фоҳишалик вужудга келишининг асосий сабаблари таҳлил килинган. Ва мақолада ёшларни жинсий бизнесга жалб этишнинг омиллари ҳақида сўз боради.
Мақолада коррупциявий жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, миқдор ва сифат кўрсаткичларини ифодалайдиган ҳолат, динамика, даража, тузилиш, ҳудудий тақсимот тушунчалари атрофлича таҳлил қилинган, статистик маълумотларни ўрганиш асосида коррупциявий жиноятларга криминологик тавсиф берилган. Шунингдек хорижий ва мамлакатимиз олимларининг бу борадаги фикрлари ва ёндошувлари ҳам кўриб чиқилган
This study uses OLS to analyze the impact of FDI on Uzbekistan’s economic growth and market size. The regression analysis results passed the 5% significance test. FDI has a significant positive impact on Uzbekistan's economic growth and market promotion. For every 1% increase in FDI, the increase in GDP is 0.44%; the increase in exports is 0.39%; the increase in total capital is 0.51%; the reduction in national rate of unemployment is 0.21%. FDI is necessary and effective for Uzbekistan.
Ayollarda ichki jinsiy a'zolarning yallig'lanish kasalliklari tarkibida reproduktiv yoshdagi ayollarda jarrohlik davolash zarurati tufayli nogironlikning asosiy sababi bo'lgan yiringli-yallig'lanishli shikastlanishlar alohida o'rin tutadi. Ayollarning 4-5 foizida bachadon naychalari va tuxumdonlarning yiringli yallig'lanish kasalliklari aniqlanadi. Ushbu tadqiqotning maqsadi ayollarda kichik tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklarini davolash va oldini olishning yangi usullarini joriy etish va samaradorligini baholash edi. Kichik tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklarini rivojlanishining oldini olish chora-tadbirlarini ishlab chiqish maqsadida 240 nafar reproduktiv yoshdagi ayollarni ko'rikdan o'tkazdik. Klinikani baholashimiz va qo'llanilgan tadqiqot usullarining natijalari, shuningdek jarayonning natijalari tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklari bo'lgan ikkita guruhni ajratishga imkon berdi - volumetrik (50; 20,8%) va bo'lmagan. hajmli (190; 79,2%). Bizning ishimizda qo'llaniladigan diagnostik tadqiqot usullari nafaqat patologik jarayonni tekshirish va yallig'lanish o'chog'idagi anatomik o'zgarishlar darajasini baholashga, balki terapiya samaradorligini dinamik monitoringini amalga oshirishga ham yordam berdi. tos a'zolarining yiringli-yallig'lanish kasalliklari bilan og'rigan bemorlarni davolash uchun tavsiya etilgan optimallashtirilgan kompleksni amalga oshirish.
Қазіргі уақытта жалпы білім берудің ең маңызды міндеті әрбір ізденушінің өзінің толыққанды тәжірибе жинақтауға, ізденушілік дағдысын қалыптастыруға бағыттылығы болу қажеттілігі жоғарыда тарауларда да қарастырылды. Бұл жетістіктің негізгі жолы-білім алушылардың шығармашылық, ізденушілік-іс-әрекеті. Жаһандық үдерістер білім беруді ақпараттандыруға алып келеді, білімгер тұлғасының өзін-өзі дамытуы мен өзін-өзі дамытуға ықпал ететін оқу-тәрбие үдерісін ұйымдастырудың жаңа тәсілдерін іздестіруге деген қажеттілікті тудырады. Бұл, өз кезегінде, білім беру қызметі үшін кең мүмкіндіктерді қамтамасыз ететін ғаламдық ақпараттық білім беру ортасын құру келешегін анықтайды, оның қатысушылары арасында рөлдерді қайта бөлуге әсер етеді.
In the first years of independence, as in the whole country, the demand for qualified doctors was one of the urgent issues in the valley regions, including the Namangan region.
Ushbu tezisda Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari (MHXS) talablari asosida xo‘jalik yurituvchi subyektlar tomonidan taqdim etiladigan “Pul oqimlari to‘g‘risidagi hisobot”ni tuzish bo‘yicha nazariy fikrlar ilgari surilgan.
This article is devoted to identify the scientific researches of the phenomenon of graduonymy in speech patterns. And also, there is given information about forming graduonymic rows and their some important principles.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Корея ярим оролида юзага келган бирлашган Силла ва Корё қироллиги билан Ўрта Осиё халқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар Хитой қитъасини бирлаштирган Тан ва Ван қироллиги орқали бўлган, деган илмий қарашлар мавжуд. Айниқса, Ван давлати Осиё қитьаси билан бирлашганидан сўнг Чингизхон ёрдамида Ипак савдо йўлини бутунлай кўлга киритди. Ана шу тарихий воқеъликка таяниб, Корея ярим оролида тайёрланган маҳсулотлар узоқ давр мобайнида элчилар ва савдогарлар орқали Марказий Осиё ҳудудига олиб келингани тарихий манбаларда келтирилган.[1]
Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Янги ривожланиш босқичи даврида Ўзбекистонда хорижий давлатлар етакчи университетлари филиаллари ва қўшма факультетларнинг иш бошлаганлиги давлатлараро маданий алоқалар чуқурлашувида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Мазкур мақола ҳозирги хитой тилида конверсия ёрдамида ҳосил бўладиган лексик бирликларнинг парадигмасига бағишланган, бунда сўзларнинг асоси сифатида феъл туркумига оид сўзлар хизмат қилади. Тилшуносликда конверсия транспозициянинг кўринишидан биридир. Агар транспозиция лексик-морфологик ўзгариш билан боғлиқ бўлса ва бунинг натижасида олдин лексик бирликка хос бўлмаган сўз ўзгариш парадигмаси вужудга келса, бошқа синтактик белгилар намоён бўлса - бу хилдаги транспозиция морфологик транспозиция ёки конверсия деб аталади. Конверсия турли хил дунё тилларида кенг тарқалган, бунда мазкур ҳодиса а) қайси сўз туркумларини ўзаро боғлаши ва деривацияни қайси турига таяниши, б) конверсия натижасида қандай морфологик парадигмалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлади. Конверсия натижасида ҳосил бўлган сўзлар ўхшаш негизларга эга, аммо шакллари билан фарқ қилади. Турли тилларда конверсиянинг семантик моделлари тўғрисидаги савол ҳали етарлича ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳозирги хитой тили феъл сўз туркумига оид сўзларда конверсия ҳодисасининг қуйидаги олтита шакллари мавжудлиги аниқланди, булар: [феъл→от], [феъл→сифат], [феъл→ҳисоб сўз], [феъл→боғловчи], [феъл→кўмакчи] ва [феъл-от-равиш]. Ҳозирги хитой тилида конверсиянинг субстанцивация кўринишидан ташқари адвербализация, вербализация ва адъктивизация кўринишлари ҳам кенг тарқалган. Конверсияни кенг тарқалган ҳодисалардан бири бўлишига қарамасдан, мазкур ҳодиса хитой тили грамматикасига, сўз ясалишига оид бўлган куплаб ўқув дарслик, қўлланма ва илмий асарларда тилга олинганлигига қарамасдан мазкур ҳодиса алоҳида ракурс сифатида кўриб чиқилмаган. Изланишларимиз натижасида айтиш мумкин-ки, конверсия ҳозирги хитой тили лексикасини бойишига хизмат қилади ва алоҳида тадқиқ қилиниши лозиим бўлган мавзулардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар атрофлича ўрганилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирок этган фразеологик бирликларгина таҳлилга тортилган. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган мисоллар фразеологик бутунлик, фразеологик қўшилма ва фразеологик чатишма каби гуруҳларга тақсимланган ва турли хил моделлар ишлаб чиқилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирокида ҳосил бўлган фразеологик бирликлар таркибида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлар эса фразеологик бирликлар таркибида нисбатан кам қўлланилиши аниқланган. “Бир”, “икки”, “тўрт” ва “етти” саноқ сонлари иштирок этган фразеологизмлар қолган сонлардан фарқли равишда учала гуруҳда ҳам ўз ифодасини топганлиги кўрсатиб берилган. Сон компонентли фразеологик бирликлар ҳиндий тилидан ўзбек тилига таржима қилинганида сонларга хос лексемалар ўз маъносини йўқотиши ва аксарият ҳолларда уларнинг ўрнини маъно кучайтирувчи бошқа сўзлар эгаллаши каби хусусиятлар ҳам ўрганилган ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари мисоллар талқинида очиб берилган. Ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар таҳлил қилиниши натижасида улар орасида сўз бирикма шаклига хос иборалар нисбатан кам учраши, шунингдек, фразеологик бирликлар таркибида соматик отлар нисбатан кўп қўлланилиши ҳам аниқланган. Таҳлилга тортилган бошқа фразеологик бирликлар гуруҳидаги мисоллардан фарқли ўлароқ фразеологик чатишма гуруҳига оид мисоллар таркибида фақатгина сонларга хос лексемалар иштирок этганлиги ҳам маълум бўлган.
Мақолада Сайфий Бухорийнинг “Арузи Сайфий” асари замонавий шеършунослик нуқтаи назаридан тадқиқ қилинган бўлиб, унда рисоланинг таркибий тузилиши, фасллар тавсифи, баҳр, вазнлар ва аруз доиралари ҳақида сўз боради. Мақолада, шунингдек, “Арузи Сайфий” асарининг темурийлар даври маданиятида тутган ўрни очиб берилган.
Мақола ҳиндизабон ареалда қўлланиладиган бхожпури, майтхили шеваларига бағишланган. Мазкур шевалардаги халқ қўшиқлари таҳлилга жалб этилган. Мазкур қўшиқларда қишлоқ ҳаётининг барча жабҳалари қамраб олинган. Уларда ҳиндларнинг оилавий удумлари, аёлларнинг хурсандчилигию қайғулари, йилнинг баъзи ойлари, маъбуд ва маъбудалар –Рам, Сита, Кришна, Радха кабилар ҳаётидан қиссалар ва ҳоказолар ҳақида куйланган. Бхожпури, майтхилида сўзлашадиган Бихар штати ва унга яқин бўлган ҳудудлардаги қишлоқ ижтимоий тизимида “парда” тақиқига қатъий амал қилинади. Албатта, бу маълумотлар ярим аср аввал юз берган воқеаларга асосланган, бироқ бугунги кунда ҳам “парда” тақиш сақланиб қолган ва аёл кундузи ўз умр йўлдоши ёнида юра олмайди. Аёл кишилар ўз қайнотаси, қайни укаси каби эркаклар билан гаплашишдан ўзини олиб қочиши лозим. Мақолада ушбу масала ҳинд мутахассисларининг изланишларига таянган ҳолда ўрганилган ва муносабат билдирилган.
Мазкур мақолада икки жаҳон уруши оралиғида Буюк Британиянинг Саудия Арабистони ва Яман давлатлари ўртасида қарама-қаршиликларни авж олдиришга қаратилган сиёсати Британия архив ҳужжатлари, инглиз, араб ва рус тилларидаги адабиётлар асосида таҳлил қилинади. Яман давлати билан Адан–Яман чегарасида мавжуд вазиятни сақлаб қолиш, Жануий Яман ҳудудининг Буюк Британия назорати остида қолиши, шунингдек, ички Яманнинг Ҳинд океанига чиқишдан тўсиб қўйилиши белгилаб қўйилган шартномадан Британия дипломатияси мақсадлари очиб берилади. 1905 йилда Адан–Яман чегараларининг тикланиши стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Британия мустамлакаси ва Адандаги ҳарбий-денгиз ҳамда ҳарбий-ҳаво базаларини орқа тарафдан ишончли ҳимоя билан таъминлади. Буюк Британия Имом Яҳёга бошқаруви остидаги жанубий чегараларда тинчлик ва барқарорликни кафолатлаган айни вақтда Саудия Арабистони ва Яман ўртасидаги қарама-қаршиликлар шундай кескин даражага чиқдики, бу факт ўз-ўзидан Имомни Саудия билан бўладиган урушга тортди. Мақолада ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб Саудия Арабистонида Буюк Британия таъсири сезиларли равишда пасайиб, Америка таъсири устунлик қила бошлагани ҳамда Ибн Сауд Британия назоратидан чиқа бошлагани қайд этилади. Шу боисдан ҳам, ҳар икки урушаётган томоннинг тинкасини қуритган Саудия–Яман урушида инглизларнинг фикрига кўра, қайсидир даражада Британия бу минтақада йўқотган таъсири қайта тикланиши лозим эди. Мақолада замонавий Саудия Арабистони–Яман муносабатларининг илдизи ХХ асрнинг ўрталарига бориб тақалиши ҳамда ҳозирга қадар давом этиб келаётган Саудия–Яман қарама-қаршилиги Яманнинг ривожланишдан ўн йиллар орқада қолишига сабаб бўлган деган хулоса берилади.
Тадқиқот ишида турк тилидаги ҳурмат категориясининг -ınız, -iniz / -unuz, -ünüz қўшимчаси орқали ифодаланиши ҳақида фикр юритилади. Бу қўшимчадаги кўплик маъносининг юзага келиши, такомили ва замонавий ифода шаклидаги ҳурматнинг ўрни, “шахс”дан унга оид “жисм”ларга кўчиши таҳлил этилади. Бу ҳодисанинг аналоги -lar, -ler қўшимчасининг ҳурмат ифодалашида ҳам кузатилади.
Ушбу мақолада корхонанинг ахборотлар эҳтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотлардан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг кетма-кетлигини белгилаш энг муҳим масала сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек, корхонада ҳал этилувчи масалаларни турларга ажратиш, ахборотларни олиш,қайта ишлаш ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш, келадиган ва чиқадиган ҳужжатларни стандартлаш, ахборотларни қайта ишлаш тартибини стандартлаш ҳамда корхона ахборот тизимларини бошқариш жараёнларини алгоритмлаштириш жараёнлари келтирилган.