Mazkur maqolada Qo‘qon xonligi tarixi, ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayotiga doir manbalar tadqiq etilgan. Shuningdek, xonliklarga jo‘natilgan elchilar, ularning safar xotiralari, ekspeditsiyalar natijasida yaratilgan manbalar, xorijiy va mahalliy tadqiqotlar o‘rganilgan va tahlil qilingan.
Ushbu maqolada sovetlar davrida Qo'qon xonligi tarixiga doir yaratilgan adabiyotlar tahlil qilingan. Sovet davri tarixchilarining erishgan muvaffaqiyatlari bilan birga, siyosiy-mafkuraviy vaziyat tufayli asarlardagi o'ziga xos kamchiliklar ham qayd etilgan.
Ushbu maqolada Nuzup mingboshi haqida so'z yuritiladi. U qirg'izlardan birinchi bo'lib Mallaxon tomonidan Qo'qon xonligida bosh vazir etib tayinlangan. Nuzupmingboshi Sheralixon davrida bosh vazir va bosh qo'mondon bo'lib, xon qo'shinida esa asosiy shaxslardan biriga aylangan
XVIII asrning ikkinchi yarmiga kelib Buxoro o‘lkasida mang‘itlar sulolasi hokimiyatga keldi va mang‘itlar sulolasining ikkinchi hamda uchinchi vakillari bo‘lgan Amir Doniyolbiy otaliq (1758–1785), shuningdek, Amir Shohmurod (1785–1800) davrida mamlakatda mang‘itlar sulolasining hokimiyati bir muncha mustahkamlandi.
Ушду мақолада Қўқон хонлигида мунтазам армия тузиш, чегараларни ҳимоя қилиш учун қурилган истеҳком ва қалъалар
XVIII-XIX asrlarning 60-yillarida. Oʻrta Osiyo xonliklarining ichki va tashqi savdo aloqalarida Toshkent shahri muhim oʻrin tutgan. Toshkent yirik, boy bozorlari va tranzit markazi sifatida mintaqada yuqori mavqega ega edi. Oʻz navbatida Toshkent Fargʻona vodiysi shaharlarining iqtisodiy hayotida muhim oʻrin tutgan. Qoʻqon, Namangan, Margʻilon, Andijon, Xoʻjant, Oʻsh va Toshkent oʻrtasida uzluksiz savdo karvonlari yurardi.
Ушбу мақолада ўзбек давлатчилиги тарихида ўз ўрнига эга бўлган Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда манжур тилидаги манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масала ёритилган. Хитой Халқ Республикасининг Биринчи ижтимоий фанлар архивида сақланаётган 180 мингдан ортиқ манжур тилидаги хужжатлар тўпламида Қўқон хонлигининг Цин империяси билан муносабатларига оид муҳим маълумотлар мавжудлиги таъкидланган. Ушбу масалани ўрганиш Ўзбекистон тарихи учун муҳим аҳамиятга эга хисобланади.
Ушбу мақолада ўзбек давлатчилигида ўз ўрнига эга бўлган Қўқон хонлигининг Хитойнинг ҳукмрон сулоласи манжурлар империяси (1644–1911) билан дастлабки сиёсий-дипломатик алоқалари 1759 йилнинг ўрталаридан, яъни Қўқон ҳукмдори Эрдона даври (1753–1763)дан бошланганлиги ҳақида сўз боради. Эрдонанинг кучли дипломатик қобилияти туфайли икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар ривожланган. Ушбу масалани ўрганиш Ўзбекистон тарихи учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ushbu maqolada qardosh Turkiya va Markaziy Osiyo xalqlari o‘rtasidagi diplomatik munosabatlar, Qo‘qon xonligi va Usmoniylar imperiyasi o‘rtasidagi elchilik aloqalari yoritilgan.
Ma’lum hudud yoki davr tarixini o‘rganish va tadqiq etishda dastlab birlamchi manbalar: arxeologik va etnografik ma’lumotlar, mahalliy tarixchilar yozib qoldirgan asarlar hamda sayyohlar, elchilar va savdogarlarning esdalik hamda kundaliklariga murojaat qilinadi. Ushbu manbalarni har tomonlama o‘rganish, tahlil qilish orqali tarixni bugungi kunda talqin qilishga erishishimiz mumkin.
Мақола Хива солномаларининг муаллифлари ўзлари қатнашмаган воқеаларни ёритишда оғзаки маълумотлар ва расмий ҳужжатларга қўшимча равишда фойдаланган ёзма манбалари масаласига бағишланган. Аллоҳқулихон ҳукмронлигининг алоҳида йиллари тарихига бағишланган аноним асарларнинг муаллифларини аниқлаш воситасида Хива хонлигида хос котиблар томонидан хонлар ҳукмронлигининг ҳар йилида рўй берган воқеаларни баён қилувчи махсус асарлар ёзиш амалиёти бўлгани ва бу йиллик тарихлар Фирдавс ул-иқбол, Риёз уд-давла каби машҳур солномаларни битишда манба вазифасини ўтагани кўрсатиб берилган.
Россия империяси ўз манфаатлари йўлида иқтисодий муаммолар ва саноатни ривожлантириш мақсадида Ўрта Осиёдаги вазиятларни ҳар томонлама ўрганиб, хонликларга қарши кенг қамровли ҳарбий-сиёсий ҳаракатларни олиб боришга тайёргарлик кўра бошлади.
Ushbu maqolada Qo‘qon xonligida amalga oshirilgan suv inshootlari qurilishining ba’zi bir jihatlari tahlil etilib, XVIII- XIX asrlarda xonlik xududida barpo etilgan suv inshootlari, ulardan foydalanish, dehqonchilik madaniyati, suvni taqsimlash va boshqarish huquqlari haqida so‘z boradi. Qo‘qon xonlari Erdonabiy, Norbo‘tabiy, Olimxon, Umarxon, Muhammad Alixonlarning agrar masalalarga oid chora tadbirlari haqida so`z ketadi.
Мақолада архив ҳужжатлари ва илмий адабиётлар таҳлили асосида “Хива хони девонхонаси” (И-125) архив фондининг шаклланиши босқичлари ва илмий тавсифи назарияси ва амалиёти ёритиб берилган.
Ушбу мақолада Келди Муҳаммад султон ҳукмронлиги даврида шайбонийларнинг Севинчхожахон мулкларидаги сиёсий аҳвол ва унда Фарғона водийсиниинг тутган ўрни тадқиқ этилган.
Мазкур мақолада XIX асрда Хива хонлигига ташриф буюрган рус ва хориж сайёҳлари ҳамда давлатларнинг расмий вакиллари сафар хотиралари асосида яратилган “сафарномалар”да учрайдиган Хива хонлигига оид этнотопонимлари тасниф ва таҳлил қилинган. Бизга маълумки, этнотопонимлар “этнос” билан алоқадор жой номлари бўлиб, улар маълум ҳудуднинг аҳолиси таркиби ҳамда улар билан боғлиқ ижтимой-иқтисодий жараёнлар, шунингдек, анъана ва қадриятларни ўзида намоён қилади. Этнотопонимларни маълум манбалар асосида қиёсий таҳлил қилиш, тегишли ҳудуд аҳолисининг этник таркиби, демографик жараёнлари ва уларга таъсир қилган омилларни манбашунослик ҳамда тарихшунослик аспектида кўриб чиқиш, жой номларини ўрганиш соҳаси тарихий топонимиянинг долзарб масалалиридан бири ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, ушбу мақолада очиб бериш режалаштирилган Ўрта Осиё хонликларига ташриф буюрган рус ва хориж сайёҳларининг сафарномалари асосида хонликлардаги жой номларини тадқиқ этиш маҳаллий манбаларда қайд этилмаган айрим ноаниқ бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади. Тадқиқотнинг асосий мақсади, кўрсатилган даврдаги сафарномаларнинг Хива хонлигининг этно-топонимларини ўрганишдаги манбавий аҳамиятини эътироф этиш, улардаги этнотопонимларнинг салмоғини аниқлаш орқали сафарномаларнинг юзага келиши умумий мақсади, уларнинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатларини очиб бериш ҳамда маълум мезонларга кўра таснифлаш тамойилини ишлаб чиқишдан иборат. Мақолада тарихий тадқиқотларда қўлланиладиган тизимли таҳлил, даврлаштириш, муаммовий-хронологик, шунингдек, топонимик тадқиқотларда қўлланиладиган, жой номларини топонимик қатламлаштириш, генетик анализ каби тадқиқот усуллардан фойдаланилди. Тадқиқот натижасида сафарномаларнинг умумий манба сифатидаги ўрни ва улардаги Хива хонлигига оид этнотопонимларнинг умумий салмоғи кўрсатиб берилди. Хива хонлиги этнотопонимларининг таснифи, уларнинг пайдо бўлишининг ўзига хос жиҳатлари, этнопонимларнинг хонлик ижтимоий-иқтисодий ҳам этник тарихини ўрганишдаги назарий-амалий жиҳатлари таҳлил қилинди.
Амударёнинг қуйи оқимидаги ҳудудларни кўздан кечириш мақсадида Хива хонлари кемаларда Чоржўйдан Туямуйингача сайр қилиб туришлари ҳам сарой маросимларидан бири бўлган. Хива хонларининг Амударё сув йўлининг Хива хонлигига тегишли оқими бўйлаб кемаларда сайр қилиши, шикор пайтларида маълум масофаларни кемада босиб ўтишлари одатий ҳол ҳисобланганлиги манбаларда ҳам акс этган. Огаҳийнинг “Зубдату-т-таворих” асарида келтирилган маълумотлар ҳам бу фикрга келишимизга имкон беради.
Ushbu maqolada XVI-XVIII asrlarda Buxoro xonligida me’morchilik va san’at rivoji taraqqiyotiga oid ilmiy izlanishlar o‘rganilgan. XVI-XVIII asrlarda Buxoro xonligida me’morchilik va san’at rivoji taraqqiyotiga oid ilmiy izlanishlar nafaqat O‘zbekistonda, butun O‘rta Osiyo va boshqa xorijiy davlatlarda ham olib borilgan. Sovet davriga kelib bu sohadagi izlanuvchilar soni ancha ortdi. Asosiy ilmiy tadqiqotlar XX asrdan boshlab olib borilgan bo‘lsa, mustaqillik yillarida esa bu harakatlar yangi pog‘onaga chiqdi. Tadqiqotchilarning deyarli barchasi XVI asrdan boshlab Buxoro xonligidagi shaharlarda me’morchilik va san’at sohasiga yangi yo‘nalish va o‘zgacha uslub kirib kelganligini takrorlashadi. Aksariyat nashrlarga e’tibor bersak, asosiy urg‘u poytaxt Buxoro, undan so‘ng Samarqand shaharlariga qaratiladi. Xattoki, Termiz, Shahrisabz va Qarshi shaharlari tarixi ham kam o‘rganilgan.
Ушбу мақолада Надрмуҳаммадхон (1642-1645) даврида Бухоро хонлигининг шарқий ҳудуди бўлган Фарғона водийсининг сиёсий ҳаёти манбалар ва илмий адабиётлар орқали таҳлил этилган.
Туркия кутубхоналари ва архивларида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисида бир қанча манбаа мавжуд. Мазкур иш, Усмонли архивидаги бир мактуб устида олиб борилди. Усмонли архивларидаги Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ ҳужжатлар асосан XVI асрнинг ўрталаридан бошланади ва мунтазам ортишда давом этади. Алоқалар натижаси сифатида ҳозирги кунда Усмонли архивларида жуда кўп ҳужжат мавжуд. Ўз навбатида Ўзбекистондаги кутубхона ва архивларда ҳам Туркия тарихи ва маданиятига оид кўплаб маълумотлар сақланмоқда. Бу ҳужжатлар устида илмий ишлар кўпайтирилиши ва илм аҳлига танитилиши керак. Биз устида ишлаган мактуб Бухоро хонлиги ҳукмдорларидан Убайдуллахон II нинг Усмонли подишоҳларидан Аҳмад III га 1706 йил 6 апрель санада юборилган. Мактуб ҳозирда Туркия Республикаси Президент девони ҳузуридаги давлат архивлари бошқармасига қарашли Усмонли архивида сақланмоқда. Мактуб ўша даврнинг ёзишма тили, услуби, дипломатик хусусиятлари ва тарихий ҳодисалари ҳақида муҳим маълумот беради. Ёзилиш сабаби эса, Убайдуллахоннинг тахтга чиққанлигини билдириш ва шу билан бирга Султон Аҳмаднинг тахтга чиққанлигини қутлашдир. Шунингдек, Убайдуллахон амалга оширган ишлар ва икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг аҳамиятига ҳам тўхталган ва муносабатларни ривожлантиришга доир тилаклари келтирилган. Мактуб туркийда ўта оғир тилда ёзилган. Матнда кўп миқдорда арабча ва форсча сўзлар ва балоғатли, юқори даражадаги адабий усул қўлланилган. Ўша давр ёзув хусусиятларидан бири пунктуациянинг ишлатилмаганлиги. Мактубнинг тил ва услуб хусусиятларидан яна бири эса, фикрлар баён қилинаётганда уни дастаклаш ва далиллаш мақсадида ўша гапнинг ўзида бир нечта тафсилот берилишидир. Бу хусуслар гапларнинг бошланиш ва тугаш жойларини белгилашни қийинлаштирганидек, тушунишни ҳам анча мушкуллаштиради. Фикр ва мулоҳазаларни дастаклаш ва далиллаш мақсадида берилган тафсилотлар, ўша давр маданий ва эътиқод хусусиятларини ва даражасини ҳам кўрсатади. Мазкур иқтибослар асосан Қуръон оятлари ва Ҳадиси шарифлардир. Ушбу иш биринчи қўл манбага таянган бўлиб, XVII аср охири ва XVIII аср бошларидаги турк-ўзбек муносабатлари ҳамда ўша давр ўзбек тили, тарихи ва маданияти ҳақида айрим маълумотларни илм дунёсига таништиради.
XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Хива хонлигида чуқур сиёсий инқироз даври бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - қабилалар орасидаги қонли курашлар, хон билан катта мулкдорлар, кўчманчилар билан ўтроқ халқ ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, ташқи душманлар билан бўлган курашлардир. Бу ҳол хонлик иқтисодий тараққиётига ҳам катта таъсир ўтказмасдан қолмади. Сиёсий вазият мураккаблашиб давлат тушкунликка қараб бораётган ва тўхтовсиз қонли кураш давом этаётган бир вақтда қўнғирот уруғи сулоласининг етакчиларидан бўлмиш Эшмуҳаммад ўғли Муҳаммадамин сиёсий кураш майдонига кириб келди ва марказий ҳокимиятни қўлга олишга уринди.
Мазкур мақолада XVI-XVII асрларда Бухоро хонлиги билан Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалари тарихи кўриб чиқилади. Маълумки, қадимдан Марказий Осиё минтақаси ва Эрон Буюк ипак йўли устида жойлашганлиги сабабли бу ҳудуд аҳолиси яқин савдо алоқаларига киришган. XVI-XVII асрларда Бухоро хонлиги билан Эрон давлати ўртасидаги элчилик ва савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида кўплаб рус манбалари ва адабиётларидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Россиядан Эронга жўнатилган элчиларнинг, хусусан Эрон шохи томонидан Андрея Дмитриевич Звенигородскийнинг турли мамлакатлардан келган элчиларни кутиб олиш маросимлари, Россиядан Бухорога юборилган Антоний Женкинсоннинг савдо алоқаларига оид маълумотлари диққатга сазовор. Бу ахборотлар орасида икки мамлакат ўртасида давом этиб келаётган элчилик ва савдо алоқаларига доир далиллар муҳим ҳисобланади.