Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилишнинг ўрни ва ўзига хослиги, мазкур масаланинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчилик аҳволи, судловга тааллуқлилиги, бу борадаги суд статистикаси, суд амалиёти ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш масаласи судлар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, чунки интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жиддий ижтимоий муаммога айланиб бораётганлиги эътироф этилган ҳолда унинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари асослаб берилган.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласи қандай ҳал этилганлигини чуқур таҳлил қилиш асосида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган алоҳида судларнинг ташкил этилиши низоларни сансалорликларсиз, қисқа муддатларда кўриб чиқилишига ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига замин яратиши тўғрисида хулосага келинган.
Мақолада судлар амалиётида интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда асосан икки тоифадаги муаммо мавжудлиги таъкидланган. Биринчиси, субъектив омиллар билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, объектив қийинчилар эканлиги кўрсатилган. Субъектив муаммолар қаторида судларда мазкур тоифадаги ишларнинг барчасини ҳам кўриб ҳал этиш бўйича тажрибанинг мавжуд эмаслиги айтилган. Объектив омиллар сифатида судлар томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда муайян ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги ёхуд тегишли қонун ҳужжатларининг лозим даражада такомиллашмаганлиги, шу боис, бу борада ягона суд амалиётининг шаклланмаганлиги эътироф этилган.
Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий муносабатларнинг тобора ривожланиши, интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнининг кескин ошиб бораётганлиги Ўзбекистонда ҳам ителлектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судларни ташкил этиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судида интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган судлов ҳайъатини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьяларни интеллектуал мулк ҳуқуқига доир низоларни кўриш бўйича қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги таъкидланган.
Қиёсий тадқиқот усуллари асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига интеллектул мулк ҳуқуқига оид низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи нормаларни жамлаган боб киритиш, ушбу бобда даъво аризалари, аризалар, шикоятларга қўйиладиган талаблар, судга мурожаат қилиш муддатлари ва уларни кўриб чиқишнинг процессуал муддатлари, бу турдаги ишларни кўришнинг бошқа тоифадаги ишлардан фарқли бўлган жиҳатларини ёритиб берувчи барча ҳолатларни ифодаловчи нормаларни назарда тутиш, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарурлиги исботлаб берилган.
Иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши натижасида фуқаролик муомаласи таркибида нафақат анъанавий моддий объектлар, балки номоддий объектлар, хусусан мулкий ҳуқуқларнинг сони ортиб бормоқда ҳамда тақдим этиладиган ҳимоя тизимининг самарадорлиги туфайли уларга нисбатан ашёвий ҳуқуқий режимларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи муҳокама
мавзусига айланмоқда. Шу туфайли, мазкур мақолада мулкий ҳуқуқларни ашёвий ҳуқуқ объекти сифатида эътироф этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича танқидий нуқтаи назардан таҳлил этилди ва уларга нисбатан ашёвий ҳуқуқларни қўллаш зарурати мавжуд
эмаслиги асослантирилди.
Мазкур мақолада хусусий мулк тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши тарихий ракурсда таҳлил этилиб, хусусий мулкнинг тушунчаси ва мазмуни борасидаги илмий қарашларнинг ўзаро нисбатини ёритиш орқали, бугунги замонавий қонунчиликда “хусусий мулк” деганда айнан нима тушунилиши, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар мол-мулкининг ҳуқуқий режими борасидаги айрим мулоҳазалар илгари сурилган.
The continuous change and dynamic rate of privatization, which especially began in the second part of the XX century, are impacting today’s economic stability of world countries. Therefore, the following article is going to outline the pros and cons of the means of properties by analyzing the latest numbers about the condition of privatization, in the case of Uzbekistan, and how was economy affected by this process during and after the Pandemic.
Maqolada intellektual mulk sohasidagi nizolarni hal qilish vositasi sifatida xalqaro tijorat arbitrajining mashhurligi ko'rib chiqiladi. Muallif tarixiy-nazariy jihatlar bilan bir qatorda ushbu sohadagi dolzarb muammolarni ham muhokama qiladi. Nizolarning toifalari va bunday nizolarni hal qilishda arbitrajning roli yoritilgan.
Ушбу мақолада муаллиф интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг мерос бўлиб ўтиши, хусусан мазкур ҳуқуқларни васият қилиб қолдириш, васият қилиб қолдириш билан боғлиқ амалий муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимларини таҳлил қилган.
Taʼlim muassaslari va ilmiy-tadqiqot markazlari oldiga qo'yilayotgan bugungi kundagi eng muhim talab bu o'zini-o/zi moliyalashtirish hisoblanadi. Savol tug'ilishi tabiiy, yaʼni akademik muassasalar qanday yo'llar bilan mustaqil moliyalashtirishni amalga oshirishi mumkin. So'zsiz buni ular tomonidan yaratilinadigan va amaliyotga joriy etiladigan mahsulotlar va xizmatlar tashkil etadi. Uning negizi sifatida inson kapitali va intellektual mulkni keltirish mumkin.
Ушбу мақолада интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштиришда краудфандинг платформаларининг зарурияти асосланиб, уни такомиллаштиришда институционал халқаро келишувлар шартномасининг таркибий тузилиши, макроиқтисодий кўрсаткичларда тутган ўрни ёритиб берилган. Шунингдек, интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш мамлакатимизнинг жаҳон интеграциясидаги асосий омил эканлигидан келиб чиқиб миллий краудфандинг платформаларни яратишга оид илмий таклиф ва тавсиялар ўрин олган
Ушбу мақола халқаро рейтингларда, хусусан Глобал инновацион индексида юқори ўринларга эришиш муаммосига бағишланган. Рейтингнинг яхшиланишига йўл қўймайдиган муаммоларни атрофлича таҳлил қилинган. Илғор мамлакатларнинг энг яхши амалиётлари ўрганилди. Тадиқот натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси учун ушбу рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Ушбу мақолада шартномавий муносабатларда маънавий зиённи қоплашнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Бу йўналишдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган. Фуқаролар тузадиган ҳар қандай шартнома шартларини бажармаслик оқибатида унга нафақат моддий зарар балки маънавий зиён ҳам етказилиши мумкин деган хулосага келинган.