Тасаввуф маънавий мероси бутун ислом олами халқларининг муштарак маънавий мероси саналади. Қолаверса, бу маънавий мерос бутун инсониятники ҳисобланади. Бугунги глобализация даврида кичик миллий маданиятларнинг қудратли давлатлар ва йирик маданиятларнинг кучли таъсири остида қолиб кетаётган пайтда, 1200 йилдан буён жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган суфизм таълимотини илмий жиҳатдан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Тасаввуф – бу минтақа халқларининг тарихий борлиғи, фалсафий ва бадиий тафаккур тарзи сифатида қадрлидир. Ҳеч кимга сир эмас, бугунги давр инсони маънавий қашшоқлик ва руҳий инқироздан азият чекиб келмоқда. Тасаввуфга ўхшаган маънавий ва фалсафий таълимотлар айнан ана шундай инқирозлар учун ўзига хос ваксинадир. Тасаввуф тарихи ва фалсафаси бўйича шу пайтгача жаҳон олимлари томонидан амалга оширилган ишлар денгиздан томчидай гап. Бу ҳали ишнинг бошлани- ши, холос. Бу борада амалга ошириладиган ишлар ҳали кўп, бу соҳадаги арзигулик тадқиқотлар ҳали олдинда. Шундай экан, бу диний, фалсафий, ахлоқий ва эстетик таълимотни халқларимизнинг муштарак мероси сифатида биргаликда ўрганиш, тадқиқ этиш ва жаҳон илмий жамоатчилигига кўрсатиш ижобий натижалар бериши табиий.
Ҳар бир миллатнинг маънавий меросига алломаларнинг қўлёзма-асарларида келтирилган панд-насиҳатлар, ўгитлар, шеърлар ва ҳикоятлар киради. Сўнгги йилларда ўрганилиши, тадқиқ қилиниши ва тарғиботи муҳим бўлган илмий ва маънавий меросга, қадимги қўлёзмаларга, асарларга қизиқиш ортиб бормоқда. Ўрта Осиёдаги IX — XII асрларга оид қўлёзмаларни излаб топиш, қаерда сақланиши, уларни тадқиқ қилиш, нашр этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Ислом мафкураси билан суғорилган, маданият гуллаб-яшнаган, турли соҳаларга аталган машҳур асарларнинг аксарияти айни шу даврга оид бўлиб, шулардан бири кўҳна Хоразм заминида туғилган аллома Махмуд Замахшарийнинг араб тилида ёзилган “Робийъ ул-аброр ва нусус ул-ахбор” (“Яхшилар баҳори ва хабарлар изҳори”) асари қўлёзма асаридир. Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси кутубхонасидаги икки нусхаси тўғрисида маълумот берилади ва улар орасидаги фарқлар кўрсатилади. Қўлёзмалардаги мавжуд бобларнинг таркибий қисми юзасидан фарқи аниқланади. Мақолада “Робийъ ул-аброр ва нусус улахбор” асарининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Бу асар аллома Махмуд Замахшарийнинг бошқа асарларидан тубдан фарқ қилиб, жамиятдаги ҳам табиий, ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий, ҳам маънавий ҳодисаларни ўзида қамраб олган йирик асардир. Асарнинг яна бир жиҳати шундаки, аллома мазкур асарни ўзидан олдин ўтган пайғамбарлар, саҳобалар ва замондоши бўлган обидлар, амирлар ва халифаларни айтган сўзларини жамлаган ҳолда тасниф этган.
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Наследие Востока и прежде всего великое научное наследие Абу Насра Фараби считается одним из решающих факторов в становлении полноценно-развитого облика личности. В настоящее время человек своими рациональными действиями создаёт величайшие материальные и духовные благосостояния и проносит их сквозь тяжелые и трудные испытания эпохи. При этом актуальновесомыми являются произведения Фараби, раскрывающие сущность ума в политико-нравственном и моральном воспитании молодого поколения. Поэтому не будет преувеличением утверждать, что выдвинутые в трудах Фараби теории и рационалистические идеи актуальны и созвучны с духовнонравственным обновлением нашего общества, новшествами в сфере образования и воспитания в республике Узбекистан.
Образ нашего великого предка-мыслителя и философа Абу Насра Фараби, его ум и интеллект, как и его взгляды на искусство созидания, концепции ума и познания личности играют основную роль в качестве исторического обоснования нового гражданского общества в Узбекистане.
Бу мақола улуғ қомусий аллома Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси ҳақида. Мақолада Абу Райҳон Берунийнинг дунё илм-фанига қўшган ҳиссаси ва аллома яратган асарлар ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, Берунийнинг илмий фаолияти ва унинг фан соҳасидагибошқа мутафаккирларнинг илмий фаолияти билан уйғун жиҳатлари таҳлил этилди.
Cаййид Аҳмад ибн Жалолиддин Хожаги Косоний-Даҳбедий (868/1461–949/1542) Мовароуннаҳрнинг машҳур олимларидандир. У қўлёзма манбаларда Махдуми Аъзам Косоний, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Махдуми Аъзам Косоний-Даҳбедий ёки қисқача Махдуми Аъзам шаклида зикр этилади. Ушбу мақола мазкур олимнинг Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари марказининг манбалар хазинасида сақланаётган илмий-маънавий меросини ёритишга бағишланган.
Мақола ўрта асрларда яшаб ижод этган термизлик олимларнинг илмфаннинг турли йўналишларида қолдирган илмий мероси ва бу мероснинг ўрганилиши масаласига бағишланган. Бу минтақадан етишиб чиққан олимлар гуманитар, шу жумладан, ислом илмлари билан бир қаторда, аниқ фанлар соҳасида ҳам самарали меҳнат қилиб, ўнлаб асарлар ёзганлар. Бу асарлар қўлёзмалари нусхалари жаҳоннинг турли мамлакатлари қўлёзмалар хазиналарида сақланади. Бу асарларни имкон даражасида аниқлаб, уларни ўрганиш ва нашр қилиб, халқимизга етказиш муҳим вазифа ҳисобланади.
“Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳақи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппароса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат учун, зарур бўлганда, молу жондан кеча олмоқ. Сабот – Ватан ва миллатнинг шаъни-шарафи, ор-номусини ҳимоя қилиш йўлида метин иродани намоён эта билмоқдир. Биз тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган миллатмиз. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар ворисимиз. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш, оғиз йиртиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодларни мукаммал танимоқ, улар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур ва тадаббур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан бойитмоқ зарур.
Maqolada ajdodlarimizning yosh avlodni vatanparvarlik va odamiylik fazilatlari ruhida voyaga yetkazishga alohida e’tibor qaratib kelganligi haqida so‘z yuritilgan. Zero, ota bobolarimizdan qolgan va asrlar mobaynida sayqallanib, boyitib kelinganma’naviy merosimiz komil inson tarbiyasida dasturulamal bo‘lib xizmat qilishi to‘g‘risida fikrlar aks ettirilgan.
XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Хоразмда Муҳаммад Раҳимхон Феруз соний саройида ўзига хос адабий муҳитни ташкил қилади. Бу даврда Табибий, Мутриб, Баёний, Аваз Ўтар, Чокар, Шиносий каби ижодкорлар фаолият юритганлар. Мазкур муҳитдаги аксарият шоирлар зуллисонайн бўлиб, ўзбек ва форс тилларида бирдек қалам тебратганлар. Хон фармонига биноан, кўплаб шеърхонлик кечалари уюштирилган, баҳру байтлар, ғазалхонлик мусобақалари ташкил қилинган, шоирлар янги шеърларидан намуналарни мажлис аҳлига ўқиб беришган. Шунингдек, Хива адабий муҳитидаги ижодкорлар фаолиятини ифодаловчи баёзлар, тазкиралар, мунтахаб (сайланма) девонлар мажмуаси тузилган, шоирлар шеърларини девон, мухаммасот, ғазалиёт, рубоиёт, маснавиётларда жамлаганлар, улар малакали котиблар томонидан кўп нусхада кўчирилган. Ҳозирги кунда бу асарларнинг муайян қисми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамда Хива Ичан қалъа музейи қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Улар қаторида хивалик зуллисонайн шоир Муҳаммад Ҳасан девон Ҳожи Табиб ўғли Мутриб Хонахароб адабий мероси ҳам мавжуд бўлиб, шоир шеърлари №№ 2679/II, 903/V, 906/VII ашё рақамлари терма девон ва баёзлар таркибидан ўрин олган. Маълумки, айрим баёзларда шоир девонига киритилмаган шеърларни ҳам учратиш мумкин. Шундай баёзлардан бири, Феруз фармонига кўра, Мулла Муҳаммад Юсуф Чокар ибн Муҳаммад Юсуф девон Харрот томонидан кўчирилган бўлиб, унда Мутриб билан бир қаторда яна 21 та шоирнинг ғазал жанридаги шеърлари келтирилган. Мазкур баёз ЎзРФА Шарқшунослик институти асосий фондида 1184 ашё рақами билан сақланади. Мақолада Мутриб Хонахаробнинг адабий мероси ҳақида сўз юритилиб, унинг ЎзРФАШИ фондида сақланаётган терма девонлари ва баёзга киритилган шеърлари адабий манбашунослик матншунослик аспектида ўрганилди. Таркибий тадқиқ натижасида баёздаги 9 та ғазалнинг қўлёзма девонда мавжуд эмаслиги, тўртта ғазал матнининг қўлёзма девондаги нусхаси билан қиёсий таҳлили орқали фарқлари ва манбаларнинг кўчирилишидаги айрим камчиликлар кўрсатилди. Шоир девон қўлёзмаларида учрамайдиган тўққизта туркий ғазалининг тўлиқ матни табдили илк бор эълон қилинмоқда.
XIX иккинчи ярми – XX бошларида Марказий Осиёнинг табиий фанларига оид минглаб илмий тадқиқотлар, асарлар, рисолалар яратилди. Улар ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қўлёзма фондлари ва кутубхоналарида сақланмоқда. Шу жумладан, таниқли мутафаккир Аҳмад Донишнинг бой илмий-маънавий мероси Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалар фондида сақланади. Мақолада унинг асарлари ва рисолаларининг фонд рўхатидаги тартиб рақамлари кўрсатилган. Унинг фаолиятида табиий фанларга оид қарашлари таҳлил қилинган. Муаллиф унинг табиий фанларга оид қарашлари акс этган асарларини ўрганишга катта эътибор қаратади. Булар қаторига Аҳмад Донишнинг “Наводир ул вақоеъ”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи” каби асар ва рисолалари киради. Бундан ташқари Табиатшунослик, Ернинг вужудга келиши ва ҳолати, сайёралар ҳаракати, Ой ва Қуёш тутилиши каби ҳодисаларга нисбатан Аҳмад Донишнинг илмий ёндашуви баён этилган. У ўзининг табиий фанларга оид асарларининг барчасини илмий ҳулосаларга асосланган ҳолда ёритган.Илмий мақола мавзусини ёритишда тарихийлик, тизимли таҳлил ва тушунтириш усулларидан фойдаланилди. Қайд этиш лозимки, XIX иккинчи ярми – XX бошларига келиб Марказий Осиё рус ва хорижий тадқиқотчиларининг фаол изланишларининг объектига айланди.Бунинг натижасида эса Марказий Осиёнинг табиий шароитларига бағишланган юзлаб тадқиқотлар яртилди. Бу эса бевосита география фанининг юқори даражада тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврдаги Россияда табиий фанлар соҳасидаги ўзгаришлар Марказий Осиё мутафаккирлари, маърифатпарварларинг фаолиятида ҳам сезиларли даражада акс этди. XIX оҳири – XX бошларида ўлкада кенг ривожлана бошлаган маърифатпарварлик ҳаракати доирасида жамиятнинг илғор фикрли вакилларидан бири Аҳмад Дониш дунёвий илм-фанни ривожлантириш заруриятини тобора чуқур англаб, анъанавий фан ва таълимни жаҳон ютуқлари даражасига кўтариш лозимлиги ҳақидаги ташвиқотни ўз асарларида кучайтирди. Аҳмад Донишнинг асарлари Марказий Осиё халқларинг XIX асрлаги тарихи ва маданияти, балки табиий фанлар – топография, хариташунослик, астрономия, географияга оид билимлар бўйича маълу-мотларни бера олади. Унинг илмий-маънавий мероси халқимизнинг кейинги илмий тараққиётига асос бўлиб ҳизмат қила олади. Зеро, сўнгги асрларда, ҳусусан, XIX оҳири -XX аср бошларида аждодларимиз ҳам ўзларидан аввалги яратилган интеллектуал салоҳиятдан унумли фойдаланиб келган эди.
Марказий Осиёда Х—ХII асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразм ўлкаларида араб тилида адабий ижоднинг юксалиши кузатилди. Жаҳон қўлёзма фондларида, жумладан республикамиз маънавий хазиналарида араб тилида битилган минглаб қўлёзмалар мавжуд. Улар шарқшунослар томонидан саралаб ўрганилиб келинмоқда. Шунинг билан бирга маънавий-маданий меросимиз бойлигини бадиий ижодда ифодалаган, аммо ҳали ўрганилмаган қўлёзмалар сони жуда кўп. Асарлар устида илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, таржималар орқали маънавий-эстетик қадриятларни халқимига етказиш ўзбек шарқшунослари зиммасига юкланган нуфузли ва масъулиятли бурчдир. Ушбу мақола Марказий Осиё буюк мутафаккирлари Х—ХII асрларда арабийзабон адабиётини ривожланишига, унинг жанри ва тамойиллари шаклланишига қўшган ҳиссасини аниқлашга бағишланган. Мақолада қисқа тарзда ўша даврнинг энг машҳур адабий ёдгорликларига тўхталиб, уларнинг Марказий Осиё ва бутун мусулмон халқлари адабиётига кўрсатган таъсири кузатилади. Маварауннаҳр ва Хоразм ўлкаларида ривожланган бой арабийзабон адабиёт бу минтақада рўй берган маданий юксалиш–Шарқ Ренессансининг биринчи босқичига замин яратди ва сўнги даврларда мусулмон халқларнинг маънавий–ижтимоий тафаккурининг ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Абу Бакр Хоразмий, Ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий каби буюк мутафаккирлар ижодида илмий ва адабий фаолият чамбарчас боғланди, икки соҳада ҳам бетакрор асарлар яратилди. Мақолада ушбу адабий меросни чуқурроқ ўрганишга зарурият борлиги кўрсатилган, чунки у умуминсоний тамаддуннинг ютуғи сифатида жаҳон адабиётининг ажралмас салмоқли қисми бўлиб келмоқда. Уни комплекс ўрганиш Марказий Осиё минтақаси X-XII асрлардаги адабий жараёнларни ўрганишдаги камчиликларни бартараф этади. Албатта, бу соҳада қилинган ишлар бор, аммо адабиётшунослик нуқтаи назардан ёндошиш, адабий жараёнларни диққат билан кузатиш, ўша давр асарларнинг мазмунмоҳиятини аниқлаш, поэтикаси билан ишлаш, жанрлар тизимининг ўзига хослигини таҳлил этиш минтақамиздаги арабийзабон адабиёт нафақат мусулмон Шарқи адабиётига, балки Ғарб адабиётига кўрсатган таъсири аҳамиятини белгилайди ва намоён қилади.
Uchinchi Renessans vorislari - yoshlar tarbiyasida Xorazm Ma’mun akademiyasi allomalari merosining o‘rni ilmiy jihatdan arab, fors, ingliz va rus tillaridagi manbalar asosida tahlil etilgan. Jahon sivilizatsiyasiga katta hiisa qo‘shgan Xorazm Ma’mun akademiyas allomalarining merosi na faqat O‘zbekistonda, balki butun dunyo miqyosida o‘rganilgan va bugungi kunda muhim ahamiyat kasb etadi. Mamlakatimizda ajdodlar merosidagi olam va odam, tabiat, ijtimoiy hayot, shaxs ma’naviyati, ta’lim va tarbiyaga oid qarashlarni tadqiq etish, ularning zamon ruhiga mos g‘oyalaridan yosh avlodni munosib vorislar qilib tarbiyalashda foydalanishga alohida e’tibor qaratilmoqda. Biz o‘z oldimizga mamlakatimizda Uchinchi Renessans poydevorini barpo etishdek ulug‘ maqsadni qo‘ygan ekanmiz, buning uchun yangi Xorazmiylar, Beruniylar, Ibn Sinolar, Ulug‘beklar, Navoiy va Boburlarni tarbiyalab beradigan muhit va sharoitlarni yaratishimiz kerak. Shu jihatdan olganda, Xorazm Ma’mun akademiyasi allomalarining umuminsoniy qadriyatlar asosida shakllangan falsafiy, tabiiy-ilmiy qarashlarini, inson kamoloti uchun konstruktiv ahamiyatga ega bo‘lgan ekzistensial g‘oyalarini har tomonlama ilmiy-nazariy tadqiq etish zarurati yuzaga kelmoqda.
Туркий халқининг бой маънавий-маданий, диний-фалсафий мероси, миллий қадриятлар, урф-одат, анъаналар тикланди. Ушбу йилларда маънавиятимизни ажралмас қисми бўлган ислом дини қадриятларни тиклаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги давргача маърифатпарвар олимнинг диний-фалсафий мероси Вена, Бонн, Истанбул, Манчестер, Гёттинген университетларининг ислом тарихи ва илмлари бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда. У ўзининг салмоқли фалсафий асарлари, бой илмий мероси билан нафақат ислом балки жаҳон фалсафаси тараққиётида муайян из қолдирди. Аҳмад Заки Валидий ўзининг миллий маърифатпарварлик ғояси туфайли ҳамда муайян тарихий шароит тақозоси билан таъқибларга, қийинчиликларга дуч келиб, хорижда яшашга ва ижод қилишга мажбур бўлган. Шўролар даврида миллатчилик тамғаси остида унинг таълимоти ўрганилмади, асарлари нашр этилмади. Чоп этилган баъзи асарларини ўрганиш жиддий таъқиқланди. Модомики шундай экан, маърифатпарвар олим таълимотини диний-фалсафий таҳлил қилиш, унинг ғояларини миллий ва умуминсоний маданият нуқтаи назаридан мустақил ўрганиш долзарб аҳамиятга эга.
Tarixiy binolar jamiyat madaniy merosining ajralmas qismidir. Ushbu tuzilmalar shahar yoki mintaqaning tarixi va rivojlanishidan dalolat beradi. Tarixiy binolarni saqlash va tiklash murakkab, ko'p qirrali va ko’p mablag’ talab etadigan jarayondir, ammo ular bunga arziydi, chunki ular bizning tarixiy merosimizni tiklashga va ildizlarimizni saqlab qolishga yordam beradi. Ushbu maqolada tarixiy binolarni saqlash va tiklashning ahamiyati va uning mahalliy hamjamiyatdagi ta'siri yoritilgan.
Мақолада араб тилининг хорижий тил сифатида ўқитилишининг ўзига хос жиҳатлари, тил таълимидаги замонавий инновацион ёндашувлар ҳамда адабий тил ва сўзлашув лаҳжалари масалалари ёритиб берилган. Араб адабий тили бу тилнинг энг мақбул ва соф версияси ҳисобланади. Одатда, бу тил аҳолининг асосий қисми сўзлашадиган тил эмас, чунки одамлар доимо унинг турли кўринишларини кашф қилишади. Тил шевалари маҳаллий аҳоли гуруҳларига хос бўлиб, ёзма шаклда сақланмасдан, оғзаки равишда ўтиб боради. Бу омил ҳам араб тилини хорижий талабаларга ўргатишда ўзига хос қийинчиликларни юзага келтиради. Араб тилини ўргатиш усуллари билан биргаликда араб тилини коммуникатив ўрганиш усули араб тилини самарали ўзлаштиришда асосий аҳамиятга эга. Грамматикани ўрганиш муҳимдир, бироқ ўрганувчи грамматикани тўлиқ билиши, лекин сўзлай олмаслиги мумкин. Шунинг учун ушбу икки усул ҳам катта аҳамиятга эга. Тил бу маданий ҳодисадир, шунинг учун ҳар бир мамлакатнинг маданий-тарихий мероси унинг тилига боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, миллат, мамлакат ва умуман, жамият ривожланишига ёрдам кўрсатади. Инсон, энг аввало, мулоқот қилувчи зотдир, шу боис, ривожланишимиз ва комил бўлишимиз учун бир-биримизни тушуниш қобилиятига эга бўлишимиз даркор.
Тарихдан маълумки, икки қардош халқларни ўзаро ўхшаш тил, муқаддас ислом дини, урф-одат ва анъаналар ҳамда буюк сиймоларнинг бебаҳо мероси боғлаб туради. Ҳаттоки икки давлат ўртасида чегаралар бўлмаган замонларда ҳозирги Афғонистон ҳудудида халқимизнинг буюк вакиллари томонидан маданият, тарих, илм-фанга оид улкан мерос яратилганлиги, бу мерослар икки мамлакат халқларини умумий мулки сифатида ўзаро боғлаб келаётганлиги ҳам маълум. Айни шу маънода бугунги кунга келиб икки давлат ўртасида муштарак муносабатларнинг янги саҳифаси шаклланмоқда. Афғонистонда давом этаётган қарийб ярим асрлик уруш таҳилили шундан далолат берадики, мазкур замин тарихдан ҳозирги пайтгача жаҳон сиёсатининг “Heartland” ҳудудига айланиб улгурди. Ҳозирги кунда афғон заминида тинчликка эришиш бўйича турлича қарашларнинг мавжуд бўлганлиги ҳам айнан геосиёсий курашнинг натижаси ҳисобланади. Афғонистон минтақанинг геосиёсий менежерлиги учун курашаётган ҳамда манфаатлари бир-бирига зид куч марказларининг рақобат майдонида таянч нуқта бўлиб қолмоқда. Бироқ, алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёни бўйича бошқалардан ўзининг прагматик ва конструктив жиҳатлари билан фарқ қиладиган долзарб ёндашувлари ва қарашлари мавжуд. Ўзбекистон геостратегик жиҳатдан муҳим минтақа ҳисобланган Марказий Осиёнинг барча давлатлари, қолаверса, Афғонистон билан ҳам чегарадош ягона давлат саналади. Бундай геостратегик аксиома Ўзбекистоннинг Афғонистон тинчлик жараёнларидаги ролини ҳисобга олишга сабаб бўлади. Мазкур мақолада замонавий Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари атрофлича таҳлил этилади. Хусусан, мақолада Афғонистон ҳукумати билан муносабатлар, Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси, “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбарлари билан музокаралар, “Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўли, “Termizkargo” халқаро экспорт логистика маркази, “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли, “Сурхон-Пули Хумри” электр тармоғи, “Ўзбекистон-Афғонистон” дўстлик жамияти, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, Афғонистон бўйича халқаро илмий конференция ва бошқа бир қатор амалий ишлар ҳақида сўз боради.
Ушбу мақола XVI асрда яшаб, ўзидан бой илмий мерос қолдирган етук маноқибнавис ва тазкиранавис олим Фахруддин Алий Сафий ибн Ҳусайн Воиз Кошифий Ҳиравийнинг (1463–1533) илмий-адабий мероси, хусусан, унинг Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорга бағишлаб ёзган «Рашаҳот айну-л-ҳаёт» (Ҳаёт булоғи томчилари) асари мисолида муаллифнинг адабий илмларни қўллаш маҳорати тадқиқига бағишланган. “Рашаҳот” асари мумтоз адабиётимиз бадиий насрининг етук намунасидир. Аммо асардаги шеърий жанрлар ва уларда қўлланилган бадиий –адабий санъатлар алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмаган. Мақолада, асосан, мана шу хусус
тадқиқ ва таҳлил этилган бўлиб, Алий Сафий Ҳиравийнинг истеъдодли шоир сифатида ўзининг эпик-адабий асари -“Рашаҳот”нинг шаклини ва мазмунини бойитишда балоғат ва фасоҳат илмларидан, шеърий жанрлар ва санъатлардан қанчалик унумли фойдалангани ҳақида тафсилотли сўз боради.
Ushbu maqolada umrini ta’lim-tarbiyaga, ilm-fan rivojiga bag‘ishlagan,ona tili fani o‘qitish muammolari va uning dolzarb masalalariga oid ko‘plab ilmiy maqola, tezislar yozib, metodik tavsiyalar ishlab chiqqan, o‘quv qo‘llanma va darsliklar yaratgan ajoyib, fidoyi inson, filologiya fanlari nomzodi, dotsent Tursunqul Almamatovning ilmiy faoliyati va metodik tavsiyalari haqida ma’lumotga ega bo‘lamiz.
Мовароуннаҳр маънавий муҳитига ўзининг илмий мероси билан катта таъсир кўрсатган Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшунослик, диний илмлар, дидактика, география каби фан соҳаларига оид 70 дан ортиқ асарлари аниқланган. Олим илмий меросида тилшунослик ва луғатшунослик алоҳида ўрин тутади. Маҳмуд Замахшарий барча фан соҳаларини тилшунослик ва луғатшунослик билан боғлиқ ҳолда ёритади. Олимнинг машҳур “Муқаддамату-л-адаб” асари мана шундай услубдаги манбалар сирасига киради. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабчафорсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Ҳозирга қадар дунё фондларида 6 та Хоразмда кўчирилган қўлёзмалари аниқланган.Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг Хоразм қўлёзмалари Туркия, Доғистон, Франция давлатлари фондларида сақланади.