Barcha maqolalar - Sharqshunoslik

Maqolalar soni: 762
  • Мазкур мақолада ҳозирги форс тилида термин ясашда иштирок этувчи қадимги ва ўрта форс тили сўз ясаш воситалари ва улардан термин ясаш масалалари таҳлил этилган. Шунингдек, транспорт терминларининг шаклланишида ушбу сўз ясаш унсурларининг аҳамияти, уларнинг ишлатилиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган.
    Hulkar Mirzaxmedova
    31-34
    39   14
  • Мазкур мақолада дарий тилидаги аффиксация усули билан ясалган ҳарбий терминлар ясалиш усуллари илмий жиҳатдан ёритиб берилади. Шунингдек, мақолада дарий тилига оид ҳарбий терминларнинг мазмун-моҳияти очиб берилади.
    Sherali Ertaev
    35-38
    47   24
  • Мазкур мақолада форс тилида феъл лексикасининг ривожланиш йўллари кўрсатилади. Шунингдек, эроншунос олим Л.С. Пейсиков ва тилшунос М.Р. Ботининг “ Ǜ Ắ Ǜ ” мақоласидаги феъллар ҳақидаги фикрлари ўрганилган.
    Nozima Hodiyeva
    39-43
    57   11
  • Мазкур мақола форс тилидаги копулятив бирликларга оид назарий фикрлар тадқиқи, тилшунос-эроншунос олимларнинг мавзу юзасидан билдирган фикрлари таҳлилига бағишланган. Шунингдек, мақолада копулятив қўшма сўзлар, копулятив фразеологик бирликлар ва эркин копулятив сўз бирикмалари, ҳамда уларни ўзаро фарқлаш ҳақида фикр юритилади.
    Nodir Nuriddinov
    44-48
    70   27
  • Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида учрайдиган -kaš, -sāz, -namāy, -xāh, -paẕīr каби феълий яримаффикслар тавсифланади. Туркий тилда ҳосил қилинган янги сўзлар таҳлилга тортилди.
    Aziza Nishanbayeva
    48-56
    52   19
  • Мақолада пашту тилидаги ўзлашмалар, уларнинг кириб келиш сабаблари ва омиллари ўрганилган. Пашту тилида мавжуд бўлган сермаҳсул ёки каммаҳсул араб, форс, турк, инглиз, рус, франсуз тилидан кириб келган ўзлашмалар таҳлил қилинган.
    Oybek Mamatkulov
    56-60
    51   24
  • Мақолада афғон тилшуноси М.Р. Илҳомнинг дарий тили грамматикасига оид асари ўрганилган. Муаллифнинг дарий тили грамматик қурилиши ҳақидаги назарий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган.
    Hilola O‘ktamova
    60-64
    43   19
  • Мақолада ХХ асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод қилган таниқли афғон дарийзабон шоири Бориқ Шафеийнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган, шоир шеъриятининг ғоявий-тематик мазмуни, услубий қиррилари таҳлил этилган ва унинг мазкур давр афғон адабиётида тутган ўрни борасида мулоҳазалар баён этилган.
    Rahmonxo‘ ja Inomxo‘jayev
    65-71
    94   19
  • Мазкур мақолада Эрон-Ироқ урушининг ҳозирги замон Эрон адиблари ижодига таъсири ёритилган. Хусусан, уруш мавзусини ёритишда ҳикояларда қўлланган адабий услублар ва кўтарилган ғоялар бир қанча ҳикоянавислар ижоди мисолида таҳлилга тортилган.
    Oydin Turdiyeva
    72-77
    37   19
  • Мақола Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг таҳлили асосида уларнинг ғоявий ва бадиий тизими билан танишиш, шоирнинг рубоийнавислик соҳасидаги маҳорати қирраларини аниқлаш, бу ижодий жараённинг форс-тожик адабиёти тарихида тутган ўрнини белгилашдек мақсадни ўз олдига қўйган.
    Feruza Nizamova
    78-82
    62   22
  • Мақолада янги форс шеъриятининг мумтоз жанрлар билан ўхшаш ва фарқли томонлари, шунингдек, йиллар давомида юзага келган янгиланишлар тадқиқ этилади. Мумтоз жанрларнинг янги қиёфада намоён бўлишига қарамай асл моҳиятини сақлаб қолганлиги ҳақида сўз юритилади.
    Nafisa Yusupova
    83-88
    41   21
  • Ушбу мақолада форс-тожик мумтоз адабиётининг йирик вакили Абдураҳмон Жомий ғазалиёти мисолида араб алифбосидаги айрим ҳарфларнинг поэтик маъно ва образ яратишдаги ўрни ҳақида фикр юритилади. Адабий матнлар таҳлили асосида шоирнинг ҳарфлардан фойдаланишдаги юксак истеъдоди ёритилади.
    Sabohat Majitova
    88-94
    59   26
  • Ушбу мақолада мумтоз форс адабиётида ҳикоят жанрининг келиб чиқиши ва тарихий тараққиёти ҳақида баҳс юритилади. Ҳикоятнинг жанрий қўлланилиши ҳамда насрий ва назмий асарларда унинг мақоми ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
    Xusrav Hamidov
    94-97
    44   27
  • Бу мақолада Раҳнавард Зарёбнинг “Тилсимланган шаҳар” номли ҳикоясидаги сюжет линияси таҳлил қилинади. Ҳикоя ҳали ҳаётнинг аччиқ чучугини татимаган содда боланинг тилидан баён қилинади. Аммо бу содда баён замирида афғон жамиятининг аччиқ ҳаётий муаммолари ўз инъикосини топади.
    Nargiza Kabirova
    97-100
    48   21
  • Мақолада бугунги техника дунёси даврида матн ва овозли манбаларга, хусусан, классик бадиий адабиётга оид бадиий тимсоллар ва рамзларни таҳлил қилишда замонавий технология имкониятларининг ўрни, кўндаланг турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилади. Маданиятлараро мулоқотни юзага келтиришда ахборот технологияларининг имкониятлари ҳақида сўз боради.
    Mirzajon Qalandarov
    101-103
    48   20
  • Ушбу мақолада Амир Темур узугига нақшланган учта ҳалқа шакли ҳамда унга ёзилган “ростий рустий” жумласи манбашунослик ва матншунослик жиҳатидан таҳлил қилинди. Бунда учта думалоқ шакл ва ҳикматли сўзнинг уйғунлик касб этишига диққат қаратилди.
    Jasurbek Mahmudov
    104-107
    103   27
  • Мақолада чет тилида мутахассисликка оид махсус адабиёт таҳлили меъморчилик соҳасига оид матн ва терминлар, уларни таржима қилиш усуллари орқали ёритилади. Меъморчилик соҳасига оид матн терминологиясини ўқитишда муайян терминларнинг араб, форс, грек ва лотин тилларидан тўлиқ ўзлаштирилганлиги ва уларнинг муқобилсиз лексикага эга эканлиги очиб берилган.
    Muxayyo Qambarova
    108-112
    64   16
  • Мақола В.В. Бартолднинг тадқиқотларидаги Ҳирот шаҳри тарихига бағишланган. Мақолада тарихнавислик таҳлил, замон таъсири, В.В. Бартолднинг тадқиқотларидаги ижобий ва салбий томонлар, шунингдек Темурийлар даврида Ҳирот шаҳрининг тарихини ўрганиш соҳасидаги истиқболли йўналишлар кўрсатилган.
    Asqariy Madraimov
    113-118
    97   22
  • Мазкур мақолада Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда минтақавий тараққиёт салоҳиятини янги даражага кўтариш жараёнларидаги Афғонистон омили, бу борадаги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари таҳлил қилинади. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришни бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларининг изчил ривожланиши очиб берилди.
    Muxtor Nazirov
    119-124
    44   15
  • Ушбу мақолада навоийшунос олима Суйима Ғаниеванинг адабиётшунослик, шарқшунослик, таржимачилик, матншунослик ва манбашунослик йўналишларида қилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўз юритилган. Олиманинг ҳаёт ва ижод йўли, турли олимларнинг у ҳақидаги эътирофлари, навоийшунос сифатида фандаги улкан ютуқлари тўғрисида фикрлар билдирилган. Шунингдек, хорижлик ҳамкорлар билан илмий соҳада улкан ютуқларга эришиб, чет элларда мақолаларнинг чоп этилиши, буларнинг барчаси натижасида давлат томонидан муносиб тақдирланиши ва Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлиши ҳақида мухтасар маълумот берилган.
    Sohiba Umarova
    125-131
    66   26
  • Форс тилининг лексик таркибини кузатсак бир қанча туркий элементларни учратишимиз мумкин. Бу бевосита форсий ва туркий забон халқларнинг турли жабҳалардаги узоқ ўтмишга эга алоқалари мевасидир.
    Bekzod Djafarov
    132-135
    47   13
  • Мазкур илмий мақолада ёшларда инновацион тафаккурни юксалтиришнинг жамият демократик тараққиётидаги улкан аҳамияти билан боғлиқ долзарб масалалар таҳлил қилинган.

    Ulug‘bek Idirov
    2-5
    53   14
  • Барча халқлар маданиятининг муҳим қисми ўтмиш даврдаги бой адабий меросни ўзига сингдирган, чуқур анъаналарга эга адабиёт ҳисобланади. Ҳозирги замон ёзувчилари архетип сюжетлар, образлар, мотивлардан фойдаланиб, замонавий воқеликка тадбиқ этиб, китобхонларнинг дунёқарашини бойитишмоқда. Замонавий ёзувчиларнинг ижодий мақсади ўтмишдаги маданий қадриятларни модификация қилиш, бугунги воқеликни мифопоэтика орқали янгича идрок этишдир.

    Mohira Akbarova
    6-8
    43   17
  • Мақолада XV–XVII асрларда Қутбшоҳлар ҳокимияти даврида яшаб ижод қилган шоирлар – Қули Қутбшоҳ, Султон Иброҳим ва унинг ворислари – Муҳаммад ва Абдулла ва улар яратган куллиётлар, Муҳаммад Мазҳаруддин ибн Нишотий ва унинг “Иршоднома” маснавийси, “Сукҳ Саҳела” ва 1610 мисрали “Ҳужжат ал-бақа” ва кўплаб голкондалик шоирлар – Аминуддин Аъла, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз боради.

    Muhayyo Abdurahmonova
    9-12
    41   11
  • Илмий ахборотда суриялик олим Муҳаммад Юсуф Хатторнинг “Тасаввуф қомуси” номли йирик асарининг тасаввуф илми тадқиқотлари учун муҳим манба эканлиги ҳақида сўз юритилади.

    Avazbek Vohidov
    13-15
    63   10