Barcha maqolalar - Sharqshunoslik

Maqolalar soni: 762
  • Мақолада Миср, Ливан, Сурия, баъзи Мағриб мамлакатларида адабий янгиланиш XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланса, Халиж араб мамлакатларида бу жараён бир аср кеч, яъни ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, жуда қисқа муддатда ўрта асрларда шаклланган мумтоз адабиёт анъанларидан янги типдаги замонавий адабиётга ўтилгани тадқиқ этилган.

    Shahlo Ahmedova
    16-21
    43   16
  • Искандар қадим тарихнинг буюк саркардаси ва фотиҳларидан бири. Шу боисдан ҳам кўпгина турли халқлар адабиётида у билан боғлиқ асарлар мавжуд. Ушбу мақолада шарқ халқлари афсона ва ривоятларининг бош образи Искандарнинг Навоий ижодидаги талқини таҳлилга тортилган.

    Boqijon To‘xliyev, Shoira Yo‘ldosheva
    21-24
    40   15
  • Мақолада Қўқон адабий муҳитида яратилган достон ва айрим лирик манзумаларда тарихий воқеа-ҳодисаларнинг акс этиши масаласи ҳақида тўхталинган. Достонлардан “Умарнома”,“Воқеоти Муҳаммадалихон”, “Шаҳномаи девона Мутриб”, “Шаҳномаи девона Андалиб”, “Зафарномаи Худоёрхон”, “Жангномаи Худоёрхон”, “Мактубчаи Хон” кабилар, лирик шеърлардан эса Акмал, Нодира, Муқимий, Насимий каби шоирларнинг асарларига мурожаат қилинган. Тарих ҳодисалари шеъриятда қай тариқа ёритилгани ҳақида мисоллар ёрдамида фикр билдирилган.

    Otabek Jo‘raboyev, Sarvinoz Azizxonova
    25-29
    66   18
  • Мазкур мақолада корейс классик қиссаларининг матнларида когнитив лингвистика атамаларидаги “яхшилик” ва “ёмонлик” концепти инсон тафаккурининг универсал тушунчаси сифатида кўриб чиқилади, унинг мазмуни ва моҳияти корейс қиссалари материали асосида очиб берилади.

    Umida Saydazimova, Umida Suvonova
    29-32
    55   21
  • Мазкур мақолада Бухоро хонлиги тарихида муҳим ўрин тутган Аштархонийлар сулоласи шажараси тарихи ҳақида мулоҳаза юритилади. Аждодлар ва авлодларни бирлаштириб турувчи шажара занжири – сулоланинг жамиятдаги мавқеи ва мартабасига хизмат қилганлиги кўрсатиб берилди. Мазкур шажара вакилларининг 60 га яқин тарихий номлари аниқланиб, шажара жадвали тузилди.

    Dilorom Sangirova
    33-39
    71   24
  • Ўзбекистонда 1945–1991 йилларда амалга оширилган театр соҳасидаги ўзгаришлар халқаро маданий алмашинувда салмоқли ўринни эгаллади. Театр санъати давлат мафкураси таъсири остида бўлса ҳам, ўзбек санъат усталари саҳна маҳоратининг энг юксак намуналарини хорижий мамлакатлар саҳнасида намойиш этдилар. Ушбу мақолада ўзбек театр санъатининг совет йилларидаги халқаро алоқалари тарихи Осиё мамлакатлари мисолида таҳлил қилинади.

    Fayzullo Ernazarov
    40-46
    45   27
  • Ушбу мақола ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласи ўрганилишинг назарий-методологик асосларидаги мезонлар, фикрлар тадрижи, концепсияларни таҳлил қилишга бағишланган. Ўзбекистон тарихи фанининг ривожланиши, шунга мувофиқ тарзда унинг асосий ўзак қисми бўлган ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи назарий-методологик масаласини археологик, антропологик, этнологик ҳамда муайян даражада тарихшунослик тадқиқотлар асосида ўрганилиши мақолада илмий таҳлил этилган.

    Valisher Abirov
    47-54
    64   44
  • Мақолада ўзбек мақомшунослиги тарихи ҳамда “мақом” терминининг генезиси ҳақида фикр юритилади.

    Zokirjon Oripov
    55-58
    45   30
  • Мазкур мақолада Марказий ва Шарқий Осиёда кенг тарқалган ва бугунга келиб Ер юзининг барча минтақаларида катта қизиқиш уйғотаётган ўн икки йиллик ҳайвонли тақвим –мучал йил ҳисоби хусусида сўз боради. Унда турли манбалар ва олимларнинг илмий фаразлари асосида мучал йил ҳисобининг вужудга келган вақти ва жойи, унинг яратувчилари ҳақидаги фикрмулоҳазалар таҳлил қилинган.

    Lutfiya Qodirova, Malika Murodova
    59-65
    84   23
  • Мақолада XX асрда ўзбек халқининг миллий, диний қадриятларининг норасмий таъқиқланиши ва қайта тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар “Йил боши - Наврўз сайли” мисолида тарихийлик тамойили асосида таҳлил қилинган. Наврўз сайли мамлакатимиз тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган қадимий байрам ва мустақиллик йилларидаги тинчлик, барқарор тараққиёт рамзи сифатида ёритилган.

    Umurzoq Alibekov
    66-72
    56   27
  • Мақолада ҳозирги даврга келиб ахборот олиш ва тарқатишнинг замонавий кўринишлари авж ола бошлагани, жумладан, киберҳужум, киберхуруж каби таъсир воситалари орқали айрим субъектларнинг ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринаётган бир пайтда, бундай таъсирлардан ҳимояланиш бўйича айрим мулоҳазалар илгари сурилади.

    Rustam Djumayev, Habibullo Rajabov
    73-76
    51   18
  • “Бир минтақа – бир йўл” стратегик дастурининг ҳаётга тадбиқ этилиши билан бирга, Марказий Осиё давлатлари тили тадқиқи нафақат чет эл илм аҳлининг, балки Хитой олимларининг ҳам диққатини жалб этмоқда. Мазкур мақола орқали Хитой Халқ Республикасида ушбу йўналишдаги тадқиқотлар, ўзбек тили бўйича ҳориждаги илмий тадқиқотларнинг олиб борилиш жараёни ва тадқиқот натижалари, Ўзбекистон ва ХХРдаги тадқиқотларнинг илмий моҳияти, ХХРда олиб борилаётган тадқиқотларнинг йўналиши ва ҳар икки давлат олимларининг илмий ҳамкорлиги имкониятлари ҳақида фикр билдирилган.

    Adolat Ablajon, Feruza Hasanova
    77-80
    43   22
  • Ушбу мақолада бакалавриат талабалари ва аспирантлар ҳамда ўқитувчиларнинг “Турк тили бошланғич поғона дарслиги HİTİT” ва “Инглиз тили дарслиги: “а” дан “ҳ” гача” дарсликларининг самарадорлиги ҳақидаги фикрларига асосий эътибор берилади. Тадқиқот сўнгида дарслик тузувчилар, таълим тадқиқотчиларига мавжуд дарсликларнинг табиати ҳақида фойдали ва аниқ батафсил маълумотлар олишларида фойдали бўлиши мумкин бўлган ўқитувчилар ва талабаларнинг афзал кўрган масаларига асосланиб тузилган таклифлар билан тугалланади.

    Azamat Akbarov
    81-87
    65   19
  • Ушбу мақола Бобурийлар даврида мавжуд бўлган етти турдаги адабиёт ва шу адабиётлар ичида етакчи ўринни эгаллаган ва энг катта адабий меросни ташкил этган бҳакти адабиёти ва бхакт шоирлар ижодига бағишланган.

    Ulfat Muhibova
    2-7
    45   24
  • Ушбу мақолада турк халқ оғзаки драмасининг ўзига хос хусиятлари, жанрлари, ижодкорлари ҳақида фикр юритилган. “Кукла”, “Қоракўз”, “Маддоҳлик” сингари турк оғзаки драмасининг намуналари тадқиқ этилган.

    Poshshajon Kenjayeva
    7-10
    41   23
  • Мақолада XVII–XVIII асрларда яшаб ижод қилган шоирлар – Жаъфар, Жаталлий, Атал, Афзал ва улар яратган девонлар, Валий Аврангободий, ундан ярим аср кейин яшаган Мир ва унинг “Никат уш-шуаро” тазкираси, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз оради.

    Muhayyo Abdurahmonova
    10-15
    49   20
  • Мақолада қисқа сатирик ҳикоялар жанри асосчиси Пак Чи Вон ижоди таҳлил қилинади. У яратган асарларга тавсиф берилади. Адиб ўзи яшаган даврни акс эттирган асарларида новаторлик элементлари асосланади.

    Umida Saydazimova
    16-19
    91   22
  • Мин сулоласи Хитой адабиёти тарихида янги даврни бошлаб берган. Бу даврда яратилган илк романлар шарқ адабиётининг машҳур намуналарига айланган. Рус хитойшунослигида ушбу давр алоҳида ўрганилган. Мазкур мақолада рус синологиясигида хитой адабиёти, хусусан, Мин даври адабиётининг ўрганилиш масаласи ёритилган.

    Samida Mustafayeva
    20-22
    52   24
  • Абдусаттор бин Қосим Лоҳурийнинг Жаҳонгир подшоҳга бағишлаб ёзилган “Мажолиси Жаҳонгирий” асари ҳақида қисқа маълумот берилган. Мақола орқали Жаҳонгир томонидан ташкил этилган кўнгилочар йиғинлар тафсилоти ва бу тафсилотлар мазмунида акс этган Жағонгиршоҳнинг дунёқараши, шоҳ сифатидаги фаолияти, унинг қизиқишлари ва унинг Моварауннахр ҳақидаги қарашлари билан боғлиқ қизиқарли фикрлар билан танишиши мумкин.

    Ismoil Bekchanov
    23-27
    64   19
  • Мақолада замонавий cаудия адабиётида аёллар ижодининг шаклланиши кўриб чиқилиб, бугунги кундаги машҳур аёл ёзувчиларининг асарлари кўлами тақдим этилган. Саудия аёл ёзувчилари ижодининг марказини умумараб адабиётига хос бўлган, шунингдек, Саудия адабиётида эркак кишининг оиладаги асосий ўринини сақлаб қолиш билан боғлиқ ўзига хос жиҳатларига эга “аёллар масаласи” эгаллайди.

    Nargiza Saidova
    28-34
    48   16
  • Мақоланинг асосий ғояси “Машҳур аёл” ҳикоясининг асосий мазмунини акс эттиради. Бунда тенгҳуқуқлик, халқ орасида таълимни ривожлантириш, шафқатсиз мафкурага қарши кураш ғоялари тарғиб этилади. Мақолада, шунингдек, Ло Пу ёзувчиси ҳақида, унинг ижодининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган.

    Kamilla Dana
    34-37
    49   12
  • Мақолада Эрон замонавий адабиётининг моҳир таржимони Мирзо Юсуфхон ибн Эътисомийнинг таржима асарлари ҳақида маълумот берилади. Таржимон-ёзувчининг таржима асарлари орқали ўз халқининг маънавий-илмий меросига қўшган самарали фаолиятларини кўрсатади.

    Mavzuna Sherova
    38-40
    40   13
  • Мазкур мақола хитой тилида морфемалари турли тартибда келган сўзларнинг айрим хусусиятларини, ўзига хос моделларини ўрганишга бағишланган.

    Sabohat Xashimova, Mohitabon Komilova
    41-44
    53   20
  • Тадқиқот ишида турк тилидаги ҳурмат категориясининг -ınız, -iniz / -unuz, -ünüz қўшимчаси орқали ифодаланиши ҳақида фикр юритилади. Бу қўшимчадаги кўплик маъносининг юзага келиши, такомили ва замонавий ифода шаклидаги ҳурматнинг ўрни, “шахс”дан унга оид “жисм”ларга кўчиши таҳлил этилади. Бу ҳодисанинг аналоги -lar, -ler қўшимчасининг ҳурмат ифодалашида ҳам кузатилади.

    Xolida Imamova
    45-48
    37   12
  • Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит-т-турк” асарида туркий тилда мавжуд сўз ва атмаларга изоҳ берган ва илмий ёндашган. Saw сўз-атамаси ҳам шулар жумласидандир. Ушбу мақолада мазкур сўзнинг туркий ёдномалардаги маънолари ҳамда уларнинг атама сифатида шаклланиши тадқиқ этилган.

    Nilufar Xolboboyeva
    49-52
    48   20